ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВА МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 9 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2127-5]
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги ПФ-6010-сон «Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2010 йил 7 июлдаги 53, 2010-32-сон қарори (рўйхат рақами 2127, 2010 йил 31 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 31-сон, 263-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 август,
276-сон
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 6 август,
2025-15-сон
Келишилди:
Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Б. МАМАТКАРИМОВ
2025 йил 15 июль
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 7 августдаги 276-сон ва Солиқ қўмитасининг 2025 йил 6 августдаги 2025-15-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Электр энергиясини сотишни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом ҳудудий электр тармоқлари корхоналари (кейинги ўринларда — ҲЭТК) томонидан электр энергиясини сотишнинг бухгалтерия ҳисоби масалаларини тартибга солади.».
2. 1-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
3. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. ҲЭТК электр энергиясини «Ўзенергосотиш» АЖдан электр энергиясини сотиб олиш шартномасига асосан олади. ҲЭТК ҳар ойда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг тегишли вакиллари билан биргаликда электр тармоғининг баланс бўйича мансублилик чегарасида ҳисоб-китоб даври учун электр энергиясини ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларини ёзиб олади.
«Ўзенергосотиш» АЖдан электр энергиясини сотиб олиш бўйича операциялар ҲЭТКнинг бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
а) электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги далолатномага асосан тузилган ва ҲЭТК учун расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактурага мувофиқ:
дебет 2990 «Бошқа товарлар» ҳисобварағида «Электр энергияси» ҳисобварағини алоҳида ажратган ҳолда;
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» ҳисобварағи — ҳар ойлик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги далолатнома ва ҳисобварақ-фактурага асосан харид қилинган электр энергиясининг суммасига;
б) олинган ҳисобварақ-фактурага мувофиқ сотиб олинган электр энергияси бўйича ҚҚС суммасига:
дебет 4410 «Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» ҳисобварағи;
кредит 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» ҳисобварағи;
в) ҲЭТК томонидан харид қилинаётган электр энергияси бўйича бўнак тўловлари амалга оширилганда:
дебет 4310 «Товар-моддий захиралар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» ҳисобварағи;
кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (5100, 5500 ва ҳ.к.) — ҳисобот даврида харид қилинаётган электр энергияси учун берилган бўнак суммасига;
г) харид қилинган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китоблар амалга оширилаётганда илгари берилган бўнак тўловлари суммаси ҳисобга олинганда:
дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» ҳисобварағи;
кредит 4310 «Товар-моддий захиралар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» ҳисобварағи;
д) ҳисобот даври мобайнида харид қилинган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китоблар ҳар ойлик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги далолатнома ва ҳисобварақ-фактурага мувофиқ амалга оширилганда:
дебет 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар» ҳисобварағи;
кредит пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (5100, 5500 ва ҳ.к.) — илгари берилган бўнаклар ҳисобга олингандан кейин тўланган пул маблағлари суммасига.».
4. 3-параграфнинг номидаги «истеъмолчи — юридик шахсларга» деган сўзлар «истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«3. Бевосита ҲЭТКларнинг электр тармоқларидан ҳамда истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) ёки субистеъмолчиларнинг электр тармоқлари орқали узатилаётган (етказиб берилаётган) электр энергияси учун истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) билан ҳисоб-китоблар қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергиясининг тегишли тарифлари бўйича электр таъминоти шартномасига асосан амалга оширилади.
Барча электр энергияси истеъмолчилари (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҲЭТК билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин ҳар ойнинг 5-санасига қадар фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузади.
4. Барча тоифадаги истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергиясини ҳар ойда етказиб бериш шартномага мувофиқ тегишли ой учун етказиб берилиши назарда тутилган электр энергияси ҳажмининг қийматидан қонунчиликда белгиланган миқдорда бўнак тўлови истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари) томонидан тўлангандан кейин амалга оширилади.».
6. 5-бандда:
иккинчи хатбошидаги «счётлар» деган сўз «ҳисобварақлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» ҳисобварағи.».
7. 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Истеъмолчининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия компенсацияси учун тарифга устамалар, шунингдек, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби ҳамда қувват коэффициенти қийматининг истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан пасайтирилгани учун ҳисобланган маблағ ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмайди. Қарзни қоплашга йўналтирилган маблағлар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет пул маблағларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар (5100, 5200, 5500 ва ҳ. к.);
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;
кредит 4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи — пеня бўйича суммага.».
8. 7-банддаги «Истеъмолчи — юридик шахснинг» деган сўзлар «Истеъмолчининг (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 8-бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисобот даврида етказиб берилган (сотилган) электр энергияси ҳажми электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (ЭҲНАТ) орқали ёзиб олинган ёки истеъмолчи томонидан тақдим этилган электр энергияси сарфи тўғрисидаги ҳисоботлардаги ҳисобга олиш асбоблари кўрсаткичларидан келиб чиқиб электр энергияси истеъмолининг амалга оширилган ҳисобланиши асосида аниқланади.
Истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида ҲЭТКга белгиланган шакл бўйича бевосита ўзи, факс, электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.»;
учинчи хатбошидаги «истеъмолининг шартномавий миқдори» деган сўзлар «истеъмолчининг шартномавий миқдори» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «Бюро» деган сўз «ҲЭТК» деган сўз билан алмаштирилсин.
10. 9-бандда:
биринчи хатбошидаги «истеъмолчи — юридик шахсга Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 222-моддасининг талабларига мувофиқ счёт-фактура ёзиб беради» деган сўзлар «истеъмолчига (маиший истеъмолчилардан ташқари) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 47-моддасининг талабларига мувофиқ ҳисобварақ-фактура тақдим этади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Истеъмолчи — юридик шахсда» ва «счёт-фактура ёзилади» деган сўзлар тегишли равишда «Истеъмолчида (маиший истеъмолчилардан ташқари)» ва «ҳисобварақ-фактура тақдим этилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 10-бандда:
биринчи хатбошидаги «Истеъмолчи — юридик шахсларга» деган сўзлар «Истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» ва «счёт-фактура» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағи» ва «ҳисобварақ-фактура» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 11-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» ҳисобварағи;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи.».
13. 12-бандда:
1) биринчи хатбошидаги «истеъмолчи — юридик шахсларга» ва «истеъмолчи — юридик шахслар» деган сўзлар тегишли равишда «истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари)» ва «истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) «а» кичик бандда:
биринчи хатбошидаги «истеъмолчи — юридик шахсларга» деган сўзлар «истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;
кредит 9020 «Товарларни сотишдан даромадлар» ҳисобварағи — электр энергиясини истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган ҲЭТК ва истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари) ўртасидаги электр таъминоти шартномасига асосан ҳисобланган шартномадаги миқдор бўйича сотишдан олинган тушум суммасига;
кредит 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар (турлари бўйича)» ҳисобварағи — истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) сотилган электр энергиясининг шартномадаги миқдори бўйича ҳисобланган ҳажмдан ҳисобланган ҚҚС суммасига;»;
3) «б» кичик бандда:
биринчи хатбошидаги «истеъмолчи — юридик шахсларга» деган сўзлар «истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 2990 «Бошқа товарлар» ҳисобварағида «Электр энергияси» ҳисобварағини алоҳида ажратган ҳолда — қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича сотиш ҳажми (миқдори) ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) сотилган электр энергиясининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига;»;
4) «в» кичик бандда:
биринчи хатбошидаги «истеъмолчи — юридик шахс» деган сўзлар «истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи ва учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» ҳисобварағи;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
5) «г» кичик бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «истеъмолчи — юридик шахслар» деган сўзлар «истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
тўртинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» ҳисобварағи;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
ўн иккинчи хатбошидаги «истеъмолчи — юридик шахслар» деган сўзлар «истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
ўн еттинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
ўн тўққизинчи хатбошидаги «истеъмолчи — юридик шахснинг» деган сўзлар «истеъмолчининг (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;
кредит 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» ҳисобварағи.».
14. 13-бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 133-бандида белгиланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ноқонуний фойдаланиш) ҳолатлари бўйича амалга ошириладиган қайта ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «истеъмолчи — юридик шахснинг» деган сўзлар «истеъмолчининг (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 2990 «Бошқа товарлар» ҳисобварағида «Электр энергияси» ҳисобварағини алоҳида ажратган ҳолда — қўшимча равишда қайта ҳисобланган давр мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси истеъмолининг шартномадаги ҳисобланган миқдори бўйича сотиш ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиққан ҳолда қўшимча равишда қайта ҳисобланган электр энергияси сарфининг таннархи суммасига;»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган тақдирда, истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) томонидан фойдаланилган электр энергияси таннархини ҳисобдан чиқариш:
дебет 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» ҳисобварағи;
кредит 2990 «Бошқа товарлар» ҳисобварағида «Электр энергияси» ҳисобварағини алоҳида ажратган ҳолда — ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, ундириш ҳисобланилган давр мобайнида электр энергиясининг фойдаланилган ҳажми (миқдори) ва сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари) томонидан фойдаланилган электр энергиясининг таннархи суммасига.».
16. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) ой мобайнида етказиб берилган электр энергияси учун якуний ҳисоб-китобларни қонунчиликка мувофиқ тузилган электр таъминоти шартномасида кўрсатилган муддатларда амалга оширади. Истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно). Айни бир вақтда, ҲЭТК истеъмолчининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) шахсий варақасидаги маълумотларга асосан ҳисоб даврида етказиб берилган электр энергия миқдорини сўм қийматида хизмат кўрсатувчи банк орқали тўлов талабномасини электрон шаклда истеъмолчининг хизмат кўрсатувчи банкига тақдим этади.».
17. 16-бандда:
биринчи хатбошидаги «счёт-фактурага» деган сўз «ҳисобварақ-фактурага» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «счётлар» деган сўз «ҳисобварақлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар» счёти» деган сўзлар «4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 17-бандда:
биринчи хатбошидаги «Истеъмолчи — юридик шахс» деган сўзлар «Истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «4860 «Даъволар бўйича олинадиган счётлар» счёти» деган сўзлар «4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин.
19. 18-бандда:
1) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 135-бандида белгиланган техник хато ва камчиликлар ёки электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг истеъмолчининг айбисиз бузилиш ҳолатлари бўйича истеъмолчига етказиб берилган электр энергияси учун амалга ошириладиган қайта ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:»;
2) «а» кичик бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) техник хато ва камчиликлар ёки электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг истеъмолчининг айбисиз бузилиши ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган далолатнома ва тўлов учун қўшимча ёзиб берилган тўлов ҳужжати асосида истеъмолчига (маиший истеъмолчилардан ташқари) сотилган электр энергияси ҳажми бўйича қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) «б» кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 19-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, мазкур миқдордан ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида тўлов ундирилади.»;
иккинчи хатбошидаги «истеъмолчи — юридик шахснинг» деган сўзлар «истеъмолчининг (маиший истеъмолчилардан ташқари)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 21-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади.».
22. 23-бандда:
иккинчи хатбошидаги «счётлар» деган сўз «ҳисобварақлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» ҳисобварағи.».
23. 24-бандда:
1) «а» кичик бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) «б» кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) «в» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» ҳисобварағи;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
4) «г» кичик бандда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
тўртинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» ҳисобварағи;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
ўн учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
ўн еттинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн саккизинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
йигирманчи ва йигирма биринчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;
кредит 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» ҳисобварағи.».
24. 25-бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 133-бандида белгиланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ноқонуний фойдаланиш) ҳолатлари бўйича амалга ошириладиган қайта ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 2990 «Бошқа товарлар» ҳисобварағида «Электр энергияси» ҳисобварағини алоҳида ажратган ҳолда — қўшимча равишда қайта ҳисобланган давр мобайнида қонунчиликда белгиланган тартибда электр энергияси истеъмолининг шартномада ҳисобланган миқдори бўйича ёки ўтган даврлар учун электр энергиясининг ҳақиқий сарфи тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисобланган сотиш ҳажми (миқдори)дан ва электр энергиясини сотиб олиш қийматидан келиб чиққан ҳолда қўшимча равишда қайта ҳисобланган электр энергияси сарфининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига;»;
қуйидаги мазмундаги саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, маиший истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси таннархини ҳисобдан чиқариш:
дебет 9120 «Сотилган товарларнинг таннархи» ҳисобварағи;
кредит 2990 «Бошқа товарлар» ҳисобварағида «Электр энергияси» ҳисобварағини алоҳида ажратган ҳолда — ундириш ҳисобланилган даврда ўзларининг электр қурилмаларини ҲЭТКнинг электр тармоқларига ўзбошимчалик билан улаган ҳолларда, маиший истеъмолчилар томонидан электр энергиясининг фойдаланилган ҳажми (миқдори) ва сотиб олиш қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган фойдаланилган электр энергиясининг таннархи (сотиб олиш қиймати) суммасига.».
25. 26-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4860 «Даъволар бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин.
26. 29-бандда:
1) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг 135-бандида белгиланган техник хато ва камчиликлар ёки электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг истеъмолчининг айбисиз бузилиш ҳолатлари бўйича истеъмолчига етказиб берилган электр энергияси учун амалга ошириладиган қайта ҳисоб-китоблар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади:»;
2) «а» кичик бандда:
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) техник хато ва камчиликлар ёки электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг истеъмолчининг айбисиз бузилиши ҳолатлари бўйича ҲЭТК томонидан расмийлаштирилган далолатнома ва тўлов учун қўшимча ёзиб берилган тўлов ҳужжати асосида маиший истеъмолчига сотилган электр энергияси ҳажми бўйича қайта ҳисоб-китобларни амалга ошириш:
дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) «б» кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
27. 30-бандда:

28. 33-бандда:
1) «а» кичик бандда:
тўртинчи хатбошидаги «счётлар» ва «Этказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварақлар» ва «Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2) «б» кичик бандда:
биринчи хатбошидаги «счётлар» ва «Этказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» счётининг» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварақлар» ва «Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» ҳисобварағининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «счётлар» ва «Этказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварақлар» ва «Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «счётлар» ва «счётларнинг» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварақлар» ва «ҳисобварақларнинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «счётлар» ва «Этказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» счётининг» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварақлар» ва «Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» ҳисобварағининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошидаги «счётлар» ва «Этказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварақлар» ва «Етказиб берилган электр энергияси қийматидаги тафовут» ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўнинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин.
29. 34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда, ҲЭТК уларнинг кучга киришидан камида ўн беш кун олдин қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Бунда электр энергияси учун тарифлар ўзгарган санадан қатъи назар, электр таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва маиший истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб амалга киритилган тариф бўйича ҳақ тўлашга мажбурдир.
Тариф ўзгарган тақдирда, маиший истеъмолчилар электр энергиясининг тарифи ўзгарган кундан бошлаб икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга аванс тариқасида тўланган ҳажм учун қўшимча тўлов тўлашдан озод этиладилар.
35. Тариф ўзгарганда, тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади. Ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари тўлов кунида ёзиб олинган деб ҳисобланади.
Тарифлар ўзгаргандан кейин истеъмол қилинган электр энергияси миқдори учун янги тариф бўйича ҳақ тўланади.».
30. 36-бандда:
1) «а» кичик бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) «б» кичик бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) «в» кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) «г» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар — жорий қисми» ҳисобварағи;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи — илгари олинган ва эски тариф бўйича ҳисобланган бўнак тўловларини ҳисобга олиш суммасига;»;
5) «д» кичик банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнак тўловлари — жорий қисми» ҳисобварағи;
кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи» — янги тариф бўйича ҳисобланган илгари олинган бўнак тўловларини ҳисобга олиш суммасига.».
31. 38-бандда:
1) «а» кичик бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) «б» кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) «в» кичик бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) «г» кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
32. 39-бандда:
1) «а» кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
2) «б» кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) «в» кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «қарз» ва «счёти» деган сўзлар тегишли равишда «қарзлар» ва «ҳисобварағи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
4) «г» кичик бандда:
иккинчи хатбошидаги «счётида» ва «счётини» деган сўзлар тегишли равишда «ҳисобварағида» ва «ҳисобварағини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин.
33. 40-бандда:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;»;
учинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин.
34. 41-бандда:
иккинчи хатбошидаги «счёти» деган сўз «ҳисобварағи» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кредит 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;».
35. 43-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«дебет 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган тўловлар» ҳисобварағи;
кредит 9390 «Бошқа операцион даромадлар» ҳисобварағи — ҳисобланган устама суммасига.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2025 й., 10/25/2127-5/0816-сон)