22.08.2025 йилдаги 530-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритувчи давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари, хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасалари педагог ходимлари томонидан давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ тайёрланган ўқув адабиётларини сифатли, адолатли ва шаффоф тарзда экспертизадан ўтказиш ҳамда таълим соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти (кейинги ўринларда — Маъмурий регламент) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари, хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасалари учун давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказишни давлат хизмати асосида ташкил этиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертлар томонидан ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматидан фойдаланганлик учун тўлов ундириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш жараёнида иштирок этувчи мутахассисларга шартнома асосида ҳақ тўлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматлари кўрсатишни рад этиш асослари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Маъмурий регламентга мувофиқ ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказишни давлат хизмати асосида ташкил этишни мувофиқлаштирсин ҳамда ўн кун муддатда ушбу давлат хизматини кўрсатувчи ишчи органни белгиласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун республикада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари, хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасаларида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчилар фақат Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизмати орқали экспертизадан ўтказилган ва ижобий хулоса берилган ўқув адабиётларининг муаллиф(лар)и томонидан давлат хизматларидан фойдаланиш учун сарфланган харажатлари муаллиф(лар) фаолият юритаётган олий таълим ташкилоти томонидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим, давлат божи ва барча турдаги тўловларнинг Ягона биллинг тизимига уланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 22 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
530-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 августдаги 530-сон қарорига
1-ИЛОВА

Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент республикада фаолият юритувчи давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари, хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари, шунингдек, олий ҳарбий таълим муассасалари (кейинги ўринларда — олий таълим ташкилотлари) учун тайёрланган дарслик ёки ўқув қўлланма (кейинги ўринларда — ўқув адабиёти)ни экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламент талаблари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ташкилотлари томонидан тайёрланган электрон ўқув адабиётларига, олий ҳарбий таълим муассасаларининг «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» ва «Махфий» грифлари мавжуд бўлган ўқув адабиётларига ҳамда «Исломшунослик» ва «Диншунослик» соҳаларига оид ўқув адабиётларига нисбатан қўлланилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
академик ва молиявий мустақиллик берилган олий таълим ташкилотлари профессор-ўқитувчилари учун тавсиявий тусга эга ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарслик — муайян ўқув фанининг мавзулари тизимли, чуқур ва тўлиқ ёритилган, тегишли фан мазмунини белгиланган ҳажмда мукаммал ўзлаштиришга қаратилган, мазмунан ва шаклан таълим турларига (ўрта махсус, касбий таълим, олий таълим (бакалавриат, магистратура)) мос, ўқувчи ва талабаларда фанга тааллуқли билим, кўникма ва малакалар шаклланишига, ижодий қобилиятлар ривожланишига хизмат қиладиган, расмий тасдиқланадиган асосий ўқув нашри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ушбу Регламентга мувофиқ давлат хизматини кўрсатиш ваколати берилган таркибий бўлинма ва (ёки) идоравий мансуб ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — ушбу Регламентга мувофиқ ўқув адабиётини экспертизадан ўтказишни сўраб мурожаат қилган, олий таълим ташкилотида фаолият юритаётган профессор-ўқитувчи ва (ёки) илмий тадқиқотчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт — соҳага оид таълим муассасаси, илмий муассаса ва бошқа ташкилотларда фаолият юритаётган ҳамда ишчи орган билан шартнома расмийлаштирган олий маълумотли мутахассис (раҳбар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза маълумотномаси — экспертиза натижасига кўра ижобий хулоса билан баҳоланган ўқув адабиёти учун ишчи орган томонидан талабгорга бериладиган электрон шаклдаги QR-кодли (матрик штрихли код) ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув қўлланма — дарсликни қисман тўлдирувчи, муайян фан дастури бўйича тузилган ва мавзуларни зарурий ҳажмда тизимли ёритиб берадиган, фан асосларининг мукаммал ўзлаштирилишини таъминловчи, мазмунан ва шаклан таълим турларига (ўрта махсус, касбий таълим, олий таълим (бакалавриат, магистратура)) мос, назарий ёки амалий машқ ва машғулотларга мўлжалланган, ўқувчи ва талабаларда фанга тааллуқли билим, кўникма ва малакалар шаклланишига хизмат қиладиган, расмий тасдиқланадиган ўқув нашри.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат хизмати Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ишчи орган томонидан кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўқув адабиётини давлат хизмати орқали экспертизадан ўтказиш муддати (ҳар бир ариза учун хулоса бериш) йигирма беш иш кунини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Электрон ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш тартиби олий таълим ташкилотлари томонидан, олий ҳарбий таълим муассасаларининг «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» ва «Махфий» грифлари мавжуд бўлган ўқув адабиётларини чоп этишга рухсат бериш тартиби тизимида ушбу олий ҳарбий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар томонидан, «Исломшунослик» ва «Диншунослик» соҳаларига оид ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат хизматлари маркази ва ишчи орган ўртасидаги ахборот электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда — ЭРИ) мажбурий тартибда қўллаш орқали идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ишчи орган томонидан Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали келиб тушган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш учун таълим соҳалари бўйича олий таълим ташкилотларининг етук мутахассисларидан иборат таркибда экспертлар фаолияти ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказишда иштирок этадиган экспертларга ҳақ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг буйруғи асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматлари мазкур Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабгор ўзи томонидан тайёрланган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказиш мақсадида Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабгор ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, ўқув адабиётини экспертизадан ўтказиш учун аризани электрон шаклда тўлдиради ҳамда тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ўқув адабиёти ҳаммуаллифликда тайёрланган бўлса, асосий муаллиф ёки ҳаммуаллифлардан бири қолган муаллифлар билан келишган ҳолда уларнинг номидан ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризада ҳаммуаллифларга тегишли маълумотлар тўғри қайд этилгани учун талабгор жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза автоматик тарзда ишчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Талабгор аризани ЯИДХП орқали тўлдирганда, ундан ЭРИ талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдиради ҳамда ушбу Регламентга 3-иловада келтирилган ҳужжатларни электрон шаклда қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ва талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг аризани 10 дақиқа мобайнида экспертизадан ўтказиш учун ишчи органга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ишчи орган уч иш куни ичида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборилган аризага тегишли ҳужжатларни дастлабки техник экспертизадан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки техник экспертиза куйидаги мақсадларда ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ташкилотининг расмий йўлланма хатида келтирилган маълумотлар ўқув адабиётининг электрон шаклида келтирилган маълумотларга мос келишини текшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза жараёнининг адолатли ва холис ўтказилишини таъминлаш мақсадида ўқув адабиётининг электрон шаклида муаллиф, тақризчилар ва олий таълим ташкилоти номи кўрсатилмаганлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ташкилотининг кенгаш қароридан кўчирмани текшириш, унда, плагиаторлик (кўчирмачилик) қилинмаганлиги алоҳида кўрсатилганлиги, ўқув режа ва ўқув дастурлардаги мавзуларга мос тайёрланганлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ўқув адабиётини плагиаторликка (кўчирмачиликка) қарши текширувдан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Талабгорга дастлабки техник экспертиза жараёнида аниқланган камчиликларни уч иш куни ичида бартараф этиш имконияти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматини кўрсатиш камчиликларни бартараф этиш вақтида тўхтатиб турилади ва бу ҳақида талабгорга хабар юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ишчи орган дастлабки техник экспертизадан ўтган аризаларни экспертга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Эксперт ахборот тизими орқали юборилган ўқув адабиётини йигирма беш иш куни ичида ушбу Регламентга 4-иловада келтирилган баҳолаш мезонлари асосида экспертизадан ўтказади ҳамда қуйидаги баҳолаш мезонлари асосида баҳолайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш натижаси бўйича 86 баллдан 100 баллгача балл билан баҳоланган ўқув адабиёти чоп этишга тавсия этилади ҳамда экспертнинг ижобий хулосаси асосида ишчи органга юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш натижаси бўйича 85 балл ва ундан паст балл билан баҳоланган ўқув адабиёти чоп этишга тавсия этилмайди ҳамда экспертнинг салбий хулосаси асосида қайта ишлаш учун ишчи орган томонидан бир иш куни ичида талабгорга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор салбий баҳоланган ўқув адабиётини эксперт томонидан берилган хулоса асосида камчиликларни бартараф этган ҳолда Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали қайта ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қайта бериладиган ариза янги ариза сифатида қабул қилинади ва тўлов ундирилишига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўқув адабиётига берилган хулосага эксперт шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ишчи орган бир иш куни ичида ўқув адабиётининг экспертиза маълумотномасини (матрик штрихли код қўйилган) расмийлаштиради ва ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ишчи орган томонидан берилган ҳужжатларнинг реестри юритилади ва унда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор(лар)нинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID-карта) маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув адабиётининг номи, тури ва бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри ҳамда номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг ҳисобга олиш рақами ва берилган санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр электрон шаклда юритилади ва унинг шакли ишчи орган томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Экспертиза маълумотномасида техник камчиликлар (ўқув адабиётининг номи, тури — дарслик ва (ёки) ўқув қўлланма ва бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри ҳамда номидаги хатоликлар) мавжудлиги аниқланган тақдирда, ишчи орган томонидан ушбу маълумотнома қайта расмийлаштириб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ўқув адабиётининг ижобий экспертизадан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотнома асосида талабгор ушбу ўқув адабиётини чоп этиши ҳуқуқига эга бўлади,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Марказлашган маблағлар ҳисобидан нашр этиладиган ўқув адабиёти ишчи орган томонидан таълим соҳалари бўйича шакллантириладиган эҳтиёж асосида Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат хизматидан фойдаланганлик учун тўлов ундириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ишчи орган томонидан дастлабки техник экспертизадан ўтказилган ва камчилик аниқланмаган аризаларни экспертизадан ўтказиш ва давлат хизматини кўрсатиш учун ариза топшириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади ва тўлов тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, тўлов суммасининг 90 фоизи миқдоридаги маблағ ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат хизматлари марказига талабгор шахсан мурожаат этганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 фоизи — тегишлилиги бўйича ишчи органнинг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига;

30 фоизи — ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказишда иштирок этадиган экспертларга шартнома асосида хизматига ҳақ тўлаш учун эксперт фаолият юритаётган олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисобварағига;

қолган қисми — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази ҳисобварағига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40 фоизи — тегишлилиги бўйича ишчи органнинг Бюджет муассасаларини ривожлантириш жамғармасининг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 фоизи — ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказишда иштирок этадиган экспертларга шартнома асосида хизматига ҳақ тўлаш учун эксперт фаолият юритаётган олий таълим ташкилотининг бюджетдан ташқари шахсий ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган қисми — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли таълим технологияларини ривожлантириш маркази ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Давлат хизматини кўрсатиш қуйидаги сабабларга кўра рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат хизматини кўрсатиш учун тўлов амалга оширилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор томонидан дастлабки техник экспертизада кўрсатилган камчиликлар уч иш куни ичида бартараф этилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишни унга хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида рад этиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишни рад этганда, унинг аризаси кўрилмасдан қолдирилади. Бунда тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Талабгор томонидан тақдим этилган ўқув адабиёти экспертлар томонидан салбий хулоса билан баҳоланган тақдирда, мазкур хулосадан қониқмаган талабгор салбий хулоса тақдим этилган кундан бошлаб уч иш куни ичида Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали электрон равишда ишчи органга апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Талабгор апелляция шикоятини бериш учун ушбу Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклдаги аризани Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун ишчи органнинг буйруғи билан 5 — 7 нафар ишчи орган ходимлари, тажрибали педагоглар ва малакали мутахассислардан иборат бўлган таркибда Апелляция комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси таркибига таълим соҳалари бўйича фаолият олиб бораётган экспертлар киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция шикояти ўн беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида ЯИДХП орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Апелляция комиссияси томонидан апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспертиза натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қаноатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Экспертиза натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция мазкур Регламент талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Экспертиза натижаларини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қаноатлантириш тўғрисидаги қарор шикоятда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топса қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Талабгор Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Давлат хизматлари маркази ва ишчи орган ходимлари томонидан талабгор тўғрисидаги шахсий маълумотларнинг махфийлиги таъминланади. Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, талабгор тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

1. Тайёрлаган ўқув адабиётини экспертизадан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали ариза юборади.

Ариза топшириш зарурати вужудга келганда

2. Ўқув адабиётини экспертизадан ўтказиш учун тўловни амалга оширади.

Ариза бериш билан бир вақтда

2-босқич

ЯИДХП

Аризани тўлдириб, ишчи органга юборилади.

Автоматик тарзда

Давлат хизматлари маркази

Ўн дақиқа ичида

3-босқич

Ишчи орган

(Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги)

1. Ўқув адабиётини дастлабки техник экспертизадан ўтказади.

Уч иш куни ичида

2. Дастлабки техник экспертизадан ўтмаган аризаларни талабгорга қайтаради.

3. Дастлабки техник экспертизадан ўтган аризаларни экспертга юборади.

4-босқич

Талабгор

Дастлабки техник экспертизадан ўтмаган аризадаги камчиликларни бартараф этган ҳолда қайта юборади.

Уч иш куни ичида

5-босқич

Эксперт

Ўқув адабиётини экспертизадан ўтказади ва натижасини ишчи органга юборади.

Йигирма беш иш куни ичида

Ишчи орган

Салбий хулоса билан баҳоланган ўқув адабиётининг экспертиза хулосасини талабгорга юборади.

Бир иш куни ичида

6-босқич

Талабгор

Салбий хулоса берилган ўқув адабиётини камчиликларни бартараф этган ҳолда, қайта экспертизадан ўтказиш учун юборади.

Қайта ариза топшириш зарурати вужудга келганда

7-босқич

Ишчи орган

Ижобий баҳоланган ўқув адабиётининг экспертиза маълумотномасини (матрик штрихли код қўйилган) расмийлаштиради.

Бир иш куни ичида

Экспертиза маълумотномасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари марказига — шу куннинг ўзида,

ЯИДХП орқали — автоматик тарзда

8-босқич

Талабгор

Ўқув адабиётига берилган салбий хулосадан қониқмаган тақдирда апелляция шикоятини беради.

Уч иш куни ичида

9-босқич

Ишчи орган

Апелляция шикоятини кўриб чиқади.

Ўн беш иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

Ўқув адабиётини экспертизадан ўтказиш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРИЗА
Олдинги таҳрирга қаранг.

______________

______________

(санаси)

(рақами)

1. Ф.И.О.:

1.2. Паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами):

1.3.  Яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй):

1.4. Иш жойи ва лавозими:

1.5. Телефон рақами:

1.6. Электрон почта манзили (e-mail):

2. Агар ҳаммуаллифлар мавжуд бўлса, улар ҳақида маълумот*:

2.1. Ф.И.О.:

2.2. Паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами):

2.3.  Яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй):

2.4. Иш жойи ва лавозими:

2.5. Телефон рақами:

2.6. Электрон почта манзили (e-mail):

3. Экспертиза учун тақдим этиладиган ўқув адабиётининг номи, тури, тили ҳамда тавсия этиладиган бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислик шифри ва номи:

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Агар ўқув адабиётининг ҳаммуаллифлари 2 нафардан кўп бўлса, ушбу аризанинг 2-бандида келтирилган тартибда қолган ҳаммуаллифлар тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур аризада кўрсатилган маълумотлар ҳаққонийлигига шахсан ариза берувчи масъул ҳисобланади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳужжат номи

Изоҳ

1.

Олий таълим ташкилоти раҳбарининг расмий йўлланма хати.

Ўқув адабиётининг (дарслик, ўқув қўлланма) олий таълим ташкилоти кенгашида муҳокамадан ўтказилгани, ўқув адабиётига бўлган эҳтиёж, бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги коди ва номи кўрсатилиши лозим.

2.

Олий таълим ташкилоти кенгаши қароридан кўчирма нусхаси.

Кенгаш қарорида ўқув адабиётининг номи, тури (дарслик, ўқув қўлланма) шунингдек, уни матбаа ва ноширлик меъёрларига амал қилган ҳолда тайёрланганлиги қайд этилиб, расмийлаштириш ва чоп этиш учун навбатдаги босқичга тавсия этилганлиги баён қилинган бўлиши лозим.

3.

Ўқув режасига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда тасдиқланган ўқув дастури нусхаси.

Бакалавриат таълим йўналишлари ёки магистратура мутахассисликлари ўқув режаларига киритилган фанлар бўйича ишлаб чиқилган ҳамда олий таълим ташкилоти томонидан тасдиқланган ўқув дастури нусхаси тақдим этилади.

4.

Ўқув адабиётининг электрон (pdf) шакли.

(pdf) шаклида муаллиф ва олий таълим ташкилоти номи кўрсатилмаган ҳолда бўлиши лозим.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Талаб этилган ҳужжатлар электрон шаклда Давлат хизматлари маркази ходимига тақдим этилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталига ариза берувчи томонидан мустақил тарзда жойлаштирилади. Тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Баҳолаш мезонлари бўйича баллар тақсимоти

Мезонлар бўйича максимал балл

1.

Ўқув адабиётининг бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри, номи ва ихтисосликка мўлжалланганлиги — 5 балл;

ўқув режаси ва дастурларига тўла мос келиши — 10 балл;

боблар, бўлим ва мавзуларнинг муайян изчилликда ёритилганлиги — 5 балл.

20 балл

2.

Ўқув адабиётида жаҳон илм-фани, техника ва технологияларнинг энг сўнгги ютуқлари инобатга олинганлиги — 10 балл;

соҳа ва фанга оид миллий ҳамда хорижий тажриба ва маълумотлар мантиқий кетма-кетликда баён этилганлиги — 5 балл

15 балл

3.

Ўқув адабиётида назарий ва амалий маълумотлар мақбул, пухта, равон, ижодий ҳамда қизиқтирадиган шаклда ифода қилинганлиги — 10 балл;

тасвирли материаллар (расмлар, графиклар, жадваллар, блок-схемалар) мавжудлиги — 5 балл;

15 балл

4.

Ўқув адабиётида асосий тушунча ҳамда хулосаларнинг таърифлари аниқ ва равшан ёзилгани, атамаларнинг умумийлигига эришилганлиги — 15 балл.

15 балл

5.

Ўқув адабиётида талабаларнинг ёши, психофизиологик хусусиятлари ҳисобга олинганлиги — 5 балл;

талабаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга қаратилганлиги ва мустақил таълим олишга қизиқиш уйғотиши — 5 балл.

10 балл

6.

Ўқув адабиётлар рўйхатининг янгиланганлик даражаси (2000 йилдан кейин чоп этилган маҳаллий ва хорижий ўқув адабиётлари) — 5 балл.

5 балл

7.

Мавзулардан сўнг қисқача хулоса, назорат ва муҳокама саволлари (камида 8 — 10 та), таянч ибораларнинг мавжудлиги — 2,5 балл;

глоссарий (изоҳли сўзлар) мавжудлиги ва уни баён этиш даражаси — 2,5 балл.

5 балл

8.

Ўқув адабиётида муаллиф томонидан докторлик (DSc), номзодлик (PhD) диссертациясидан фойдаланилганлиги — 5 балл.

5 балл

9.

Ўқув адабиётининг мазмунан тугаллангани — 10 балл;

10 балл

Жами:

100 балл

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Хулоса (ўқув адабиёти бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги шифри, номи ва ихтисосликка мўлжаллангани ҳамда амалдаги ўқув режаси ва дастурларига тўлиқ мос келиши, чоп этиш адади (адади ва молиялаштириш манбаи кўрсатилган ҳолда) ёки чоп этмаслик ва унинг сабаблари эксперт томонидан аниқ кўрсатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотлари талабалари учун тайёрланган ўқув адабиётларини экспертизадан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқув адабиётини экспертизадан ўтказиш натижалари юзасидан апелляция шикоятини бериш учун
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АРИЗА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

__________________

__________________

(санаси)

(рақами)

1. Ф.И.О:

2. Паспорт (идентификация ID-картаси) маълумотлари (серияси ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами):

3.  Яшаш манзили (вилоят, шаҳар/туман, кўча, уй);

4. Иш жойи ва лавозими:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили (e-mail):

7. Ариза рақами:

8. Шикоятнинг қисқача мазмуни:

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 августдаги 530-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида» 2018 йил 10 октябрдаги 816-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим муассасаларида фойдаланиш учун хорижий ўқув ва илмий адабиётлар рўйхатини шакллантириш, уларни харид қилиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий ўқув ва илмий адабиётларни таржима ва таҳрир қилиш ҳамда экспертизадан ўтказадиган мутахассис ва профессор-ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ўқув адабиётларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар аниқ ҳисоб-китобларга асосан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ушбу мақсадлар учун назарда тутиладиган Давлат бюджети маблағлари доирасида молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув адабиётларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3 ва 4-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 10 февралдаги 75-сон қарорининг 2-банди еттинчи хатбошиси куйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«таълим дастурларига кирадиган барча фанлар бўйича янги авлод ўқув адабиётларини таҳлил қилиш, тайёрлаш, уларни давлат хизмати асосида экспертизадан ўтказиш ҳамда нашр этишни ташкил қилиш;».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 09/25/530/0768-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)