18.08.2025 йилдаги ПҚ-253-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 20.08.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизими натижадорлигини янада оширишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш бўйича ташкилий-профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширувчи субъектларнинг шахсий жавобгарлигини кучайтириш, криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда алоҳида ёндашув асосида манзилли ишлаш механизмларини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) охирги беш йил давомида криминоген вазияти мураккаб бўлган «қизил» тоифага киритилган маҳаллаларда жорий йил якунига қадар алоҳида ташкилий-профилактик тадбирларни ўтказиш орқали хавфсиз муҳитни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларни сунъий интеллектда ишловчи махсус дастурий таъминотга интеграция қилинган замонавий кузатув камералари билан тўлиқ қамраб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) жорий йил якунига қадар жисмоний шахслар мол-мулкини техник қўриқлаш қамровини 30 фоизга, юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини эса 60 фоизга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда манзилли тадбирларнинг натижадорлигини таъминлашда маҳаллий ҳокимликлар, давлат органлари ва ташкилотлар, таълим ва илмий муассасалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ташкилий-профилактик тадбирлар самарадорлигини янада ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) охирги беш йил давомида криминоген вазияти мураккаб бўлган «қизил» тоифага киритилган маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича алоҳида ёндашув асосида манзилли ишлаш механизмларини кўзда тутувчи концепцияни тасдиқлаш ҳамда уни татбиқ этиш орқали ташкилий-профилактик тадбирлар олиб бориш тизимини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларда номма-ном бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан ташкил этиладиган «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» лойиҳаларига қўйиладиган намунавий талабларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ички ишлар органларида юқори малакали кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Академиясида масофавий таълим шаклини жорий этиш ҳамда бакалавриат дастури бўйича қабул квоталарини босқичма-босқич ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини самарали ташкил этишда маҳаллий ҳокимликлар, давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олишга қаратилган концепцияни тўлақонли жорий этиш бўйича қуйидагиларга шахсий жавобгарлик юклансин ҳамда улар жойларда ишларни самарали йўлга қўйиш зарурлиги юзасидан қатъий огоҳлантирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳар бир криминоген вазияти мураккаб маҳалла кесимида ойлик «йўл хариталари» манзилли ишлаб чиқилишига, ижроси таъминланишига ҳамда маҳаллаларда «намунавий хавфсиз кўча» ва «намунавий хавфсиз уй» лойиҳалари амалга оширилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Бош прокуратура (Б. Валиев), Ички ишлар вазирлиги (А. Рахматуллаев, Б. Абдуллаев), вилоят ва туманлар даражасидаги барча масъул раҳбарлар криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда самарали ижтимоий профилактика тизими йўлга қўйилишига ва белгиланган манзилли чора-тадбирлар тўлақонли бажарилишига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент давлат юридик университети ва Жамоат хавфсизлиги университетининг биринчи раҳбарлари «илмий хулоса — тавсия — натижа» тамойили асосида бириктирилган криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда хавфсиз ҳудуд яратилишига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош прокурор Н. Йўлдошев ҳамда ички ишлар вазири А. Ташпулатов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти бошлиғи Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-253-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 августдаги ПҚ-253-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлик тасарруфидаги таълим ташкилотларининг ўқув жараёнини белгилайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ўн тўртинчи — ўн еттинчи хатбошилар тегишинча ўн бешинчи — ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3216-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун масофавий таълим шакли жорий этилиб, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йилни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия кундузги таълим шаклига ҳар йилги қабул квотаси 2025/2026 ўқув йилидан 900 кишини, 2026/2027 йилдан бошлаб 1 100 кишини, масофавий таълим шаклига эса 400 нафар ички ишлар органлари ходимларини ташкил этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 6-банднинг ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Академиянинг бакалавриат дастури бўйича кундузги таълим шаклига қабул квотасининг 80 фоизи бўйича қабул фақат идоравий академик лицейлар, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари орасидан амалга оширилади («Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» таълим йўналиши бўйича қабул бундан мустасно)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 8-банддаги «сиртқи» сўзи «масофавий» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 6-банднинг учинчи хатбошисидаги «сиртқи» ва «касб-ҳунар» сўзлари тегишинча «масофавий» ва «профессионал таълим олган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 15-банднинг бешинчи хатбошиси «номзодлар» сўзидан кейин (шу жумладан, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида дастурни муваффақиятли тамомлаган ва битирувчи сертификатини олган номзодлар)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 17-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда ходимларни тегишли лавозимга тайинлаш территориал ва экстерриториал тамойиллар асосида амалга оширилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 75-банд «розилигига ёхуд» сўзларидан кейин «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фармойишига ёки» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 1-банднинг тўртинчи хатбошисидаги, 7-банднинг бешинчи хатбошисидаги, 9-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги «сиртқи» сўзи «масофавий» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида дастурни муваффақиятли тамомлаган ва битирувчи сертификатини олган Академиянинг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» таълим йўналишига ўқишга кираётган номзодларга математика, информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 30 фоизи миқдорда қўшимча балл берилади. Энг юқори балл тўплаган 5 нафар номзод мазкур йўналишнинг 2-босқичига тўғридан-тўғри қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси битирувчиларига Академиянинг «Рақамли технологиялар соҳасида жиноятларга қарши курашиш фаолияти» таълим йўналишига ўқишга кириш учун имтиёзлар берадиган сертификатлар тури ва даражалари ички ишлар вазири томонидан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) учинчи — бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 1-илованинг «Таълим шакли» устуни 3-позициясидаги «сиртқи» сўзи «масофавий» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 3-илованинг «Ўқитиш шакли ва муддати» устунида «Офицерлар таркиби» бўлимидаги «сиртқи» сўзи «масофавий» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон қарорининг 3-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) тўртинчи — саккизинчи хатбошилар тегишлича учинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги «2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 5-иловага мувофиқ»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) олтинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча еттинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) еттинчи хатбошидаги «5» сони «6» сони билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар «Дастур» сўзидан кейин «, Концепция» сўзи билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) биринчи хатбошидаги «6» сони «7» сони билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«криминоген вазияти мураккаб ёки оғир бўлган маҳалларда жиноятлар содир этилишига таъсир қилаётган асл омилларни ўрганиш ҳамда уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, манзилли ташкилий-профилактика тизимини йўлга қўйишга қаратилган илмий асослантирилган таклифларни 2025 йилнинг ҳар чораги учун ишлаб чиқиладиган ҳудудий «йўл хариталари»га киритиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) биринчи ва тўртинчи хатбошилар «Дастур» сўзидан кейин «, Концепция» сўзи билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) бешинчи хатбоши «оғир» сўзидан кейин «, мураккаб» сўзи билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Белгилансинки, криминоген вазияти мураккаб ёки оғир маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйишга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида барча туман (шаҳар) ҳокимлари ҳамда тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарларига (кейинги ўринда — масъул раҳбарлар) 2025 йилда маҳаллалар номма-ном бириктирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) тўртинчи хатбоши «оғир» сўзидан кейин «ва мураккаб» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) «г» ва «д» кичик бандларда «оғир» сўзидан кейин «ва мураккаб» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) «д» кичик банднинг учинчи хатбошисидаги «Миллий гвардия» сўзлари «ички ишлар органлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар ойда ҳудудий «йўл хариталари»да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар бир туман (шаҳар)нинг криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларида 8-иловага мувофиқ намунавий талаблар асосида камида иккитадан «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» ташкил этиш чораларини кўрсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) 11-бандда «7» сони «9» сони билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) қуйидаги мазмундаги 5 ва 8-иловалар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОНЦЕПЦИЯСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Криминоген вазияти мураккаб маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш бўйича манзилли чоралар концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) охирги беш йил давомида криминоген вазияти бўйича «қизил» тоифада турган маҳаллаларда (кейинги ўринларда — маҳаллалар), яъни мураккаб маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва хавфсиз муҳитни яратиш соҳасидаги давлат масъул органлари фаолиятининг устувор йўналишларини ва бу борада амалга ошириладиган ишлар бўйича алоҳида механизмларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳаллаларда алоҳида ташкилий-профилактик тадбирлар ҳамда манзилли чоралар билан илмий-амалий ёндашувларни уйғунлаштирган ҳолда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва пировардида хавфсиз муҳитни яратиш Концепциянинг асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш манзилли профилактик тадбирларнинг устуворлиги, қонунийлик, «хонадонбай» ва «фуқаробай» мақсадли ишлаш ҳамда илмий-амалий ёндашувлар жорий этилиши каби асосий тамойилларга таянган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бош прокурорнинг ва ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарлари, ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва прокурорлари, Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент давлат юридик университети ва Жамоат хавфсизлиги университети (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ҳамда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимлари Концепция ижроси учун шахсан масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Концепция доирасида белгиланган манзилли тадбирлар масъул давлат органлари томонидан жамоат бирлашмалари, фуқаролар ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллалардаги криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатиб келаётган асосий омиллар қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги»нинг ижтимоий профилактика объектлари ва алоҳида тоифадаги шахслар (ҳуқуқбузарликлардан жабрланиш эҳтимоли бор шахслар, ички ишлар органлари ҳисобида турувчи шахслар) билан олиб бораётган профилактик тадбирлари натижадорлигининг пастлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» вакилларининг ижтимоий профилактикага оид вазифаларни бажариш учун билими, тажрибаси ва маҳорати етарли эмаслиги, профилактика инспекторларининг хизмат юкламасининг юқорилиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» фаолиятини ташкил қилиш, бошқариш ва мувофиқлаштиришдаги тизимли муаммолар, кадрлар салоҳиятининг пастлиги ва кадрлар қўнимсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллада ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқорилиги, бу борада тизимли ишлар талаб даражасида ташкил этилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалладаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки қўриқлови даражасининг пастлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар ҳудудидаги давлат ва нодавлат идора ва ташкилотлар, савдо ва бозор мажмуалари атрофида, шунингдек, жамоат жойлари ва аҳоли гавжум жойларда ҳуқуқ-тартибот тизимининг куч ва воситаларининг етарли эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда атроф-муҳитни лойиҳалаштириш орқали жиноятларнинг олдини олиш бўйича илғор хорижий тажрибалар татбиқ этилмаганлиги, «намунавий хавфсиз кўча» ва «намунавий хавфсиз йўлак»лар турли ёндашувлар асосида ташкил этилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик шаҳар марказларидаги ички миграция жараёнлари тўлиқ назоратга олинмаганлиги ҳамда туман (шаҳар) марказларидаги бозор атрофидаги ноқонуний савдо расталари ва автотураргоҳларни тартибга солиш чоралари кўрилмаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва унинг барвақт олдини олиш чора-тадбирлари илмий-амалий ёндашув асосида етарли даражада ташкил этилмагани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтириш ва тарбиялашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларининг таъсирчан эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш ва хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги фаолиятнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан куч ва воситаларни тақсимлаш, бошқариш (мувофиқлаштириш)нинг янги тизимини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими таъсирчанлиги ва натижадорлигини ошириш борасида манзилли тадбирларни уйғунликда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида тоифадаги шахслар (вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар, ишсизлар, муқаддам судланганлар, пробация ҳисобида турганлар ва бошқалар) билан манзилли, таъсирчан ишларни тизимли ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини изчил ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инновацион ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, CPTED (Crime Prevention Through Environmental Design — атроф-муҳитни лойиҳалаш орқали жиноятларнинг олдини олиш) концепцияси асосида маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» лойиҳаларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик муҳитини яратишда ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалладаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини тизимли равишда илмий ёндашган ҳолда таълим муассасалари томонидан ўрганиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Концепцияни амалга ошириш механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Концепцияни амалга ошириш механизмлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳаллаларда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан куч ва воситаларни тақсимлаш, бошқариш (мувофиқлаштириш)нинг янги тизимини жорий этиш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ҳудудий ички ишлар органлари бошлиқлари ва прокурорлари ҳамда бириктирилган таълим муассасаси раҳбари билан биргаликда Концепцияга асосан ҳар бир маҳалла кесимида алоҳида ойлик «йўл хариталари»ни (туман ва маҳалла кесимида) тасдиқлаб, ижрога қаратишни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларга вилоят даражасидаги прокурорнинг ва ички ишлар органи бошлиғининг ўринбосарлари ҳамда тегишинча тармоқ ва соҳавий хизмат раҳбарлари номма-ном бириктирилиб, ҳафтада уч кун уларнинг иши бевосита ушбу маҳаллаларда ташкил этилади, самарадорлик индикатори юритилади ва ҳар ойда фаолиятни баҳолаб бориш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ички ишлар органи бошлиғи ва прокурорнинг хизмат хонаси 2025 йил якунига қадар бевосита маҳаллада ташкил этилиб, кундалик ишининг бошланиши ва якуни айнан ўша ерда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ҳокимликлари маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларнинг ижтимоий-маиший муаммоларини туман (шаҳар) ички ишлар органлари хулосаларига асосан тезкорлик билан ҳал қилиш учун шахсан масъул ҳисобланади ва тегишли манзилли чораларни кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ички ишлар органларининг кечаю-кундуз хизматини ҳамда куч-воситаларнинг тезкор ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида камида 2 нафар, вазиятдан келиб чиқиб 3 нафаргача профилактика инспекторлари (шундан биттаси профилактика катта инспектори) штати ташкил этилади, камида 2 нафардан иборат патруль-пост хизмати нарядларининг хизмати йўлга қўйилади ҳамда тезкор ходим бириктирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда босқичма-босқич маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолияти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда профилактика катта инспектори лавозимларида профилактика соҳасида кўп йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган ходимлар хизмат ўташи йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ҳафта пайшанба — «ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни»да маҳаллаларга бириктирилган вилоят даражасидаги ички ишлар органи масъул раҳбарлари профилактика катта инспекторлари билан бирга уларнинг вазифасини бажаради (амалий маҳоратини кўрсатади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими таъсирчанлиги ва натижадорлигини ошириш борасида манзилли тадбирларни уйғунликда амалга ошириш. Унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика катта инспекторлари бошчилигида «маҳалла еттилиги» томонидан маҳаллаларда таълим муассасалари томонидан тақдим этилган алоҳида методика асосида ижтимоий профилактика объектларига аниқлик киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар содир бўлиш эҳтимоли юқори бўлган жой (объект)лар, шунингдек, ҳуқуқбузарлик содир қилиш ёки жиноят қурбонига айланиш эҳтимоли юқори бўлган шахслар бўйича «маҳалла еттилиги» аъзолари номма-ном тақсимланади (жавобгарлик ҳудуди ва шахслар бириктирилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва туман даражасида бириктирилган масъул раҳбарлар маҳаллалар учун тасдиқланган «йўл харита»ларнинг натижадорлиги бўйича жойига чиққан ҳолда ҳафталик сўровни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда содир этилган жиноятлар маҳаллага бириктирилган масъул томонидан маҳалла аҳолиси ўртасида, шунингдек, суд ҳукми чиққандан сўнг жиноят содир қилган шахснинг яшаш кўчасида (маҳалласида) муҳокама қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) халқ депутатлари ҳар ойда жойига чиққан ҳолда маҳаллаларга бириктирилган масъул раҳбарларнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва маҳаллада криминоген вазиятни яхшилаш борасида олиб бораётган ишлари юзасидан ҳисоботини эшитиб, уларнинг фаолиятига баҳо беради ва амалий жиҳатдан кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) халқ депутатлари томонидан маҳаллада содир этилган жиноятларнинг асл омиллари айнан «маҳалла еттилиги»нинг фаолиятига ёхуд бошқа давлат органлари мутасаддиларининг фаолиятига тааллуқлилиги бўйича хулосалар тайёрланади ва таъсир чоралари тўғрисида таклиф киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли ва ёшлар етакчиларига ижтимоий профилактика тадбирларининг натижадорлиги бўйича самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида қўшимча ҳақ тўлаш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) алоҳида тоифадаги шахслар (вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар, ишсизлар, муқаддам судланганлар, пробация ҳисобида турганлар ва бошқалар) билан манзилли, таъсирчан ишларни тизимли ташкил қилиш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика объектлари, айниқса, оила-турмуш доирасида ҳуқуқбузарликлар содир этувчи шахсларнинг (жанжалкаш ва низоли оилалар) ҳолидан мажбурий равишда камида ҳар уч кунда хабар олиш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адлия органлари томонидан фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларда низолашаётган оилаларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериб бориш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тажриба тариқасида ижтимоий профилактика объектлари ҳолидан хабар олиш тизимининг таъсирчанлигини ошириш учун «маҳалла еттилиги»нинг электрон планшетлари орқали ижтимоий профилактика объектларини биометрик идентификация қилиш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вояга етмаганлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини самарали ташкил этиш мақсадида ички ишлар органлари вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар ҳуқуқбузарликлар содир этиш эҳтимоли юқори бўлган ўқувчиларни аниқлаш ва улар билан манзилли ишлашни ташкил этиш фаолиятини «маҳалла еттилиги» билан биргаликда ҳар ой якунида муҳокама этиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда «маҳалла еттилиги» вакилларининг касбий маҳоратини ошириш борасида бириктирилган таълим ташкилотлари, адлия органлари раҳбарлари томондан амалий маҳорат дарслари (мастер-класс) ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Криминология тадқиқот институти томонидан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси маблағлари ҳисобидан малакали ходимлар ҳамда криминолог олимлар жалб қилинган ҳолда маҳаллалар кесимида мақсадли илмий-амалий тадқиқотлар ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) маҳаллаларда жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини изчил ошириб бориш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари қўриқлаш хизматининг хизмат кўрсатиш тасдиқланган тарифлари асосида жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлашни янги механизмлар асосида амалга ошириш чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар, савдо марказлари, автошоҳбекатлар, метронинг аҳоли гавжум бўлган бекатлари ва истироҳат боғлари, ресторанлар, кафе, бар ва бошқа кўнгилочар масканлар, шунингдек, бўш турган хонадонлар учун қўриқлаш хизматидан фойдаланиш мажбурий қилиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) марказидан узоқда жойлашган ҳудудларда маҳалладаги криминоген вазият барқарор бўлгунга қадар вилоятнинг маҳаллий бюджети ҳисобидан мажбурий қўриқлаш-патруль гуруҳини ташкил этиш чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) инновацион ва рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, атроф-муҳитни лойиҳалаштириш орқали жиноятчиликнинг олдини олиш концепцияси асосида маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» лойиҳаларини ташкил этиш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хавфсиз шаҳар» ягона интеграциялашган тизимларини яратиш ва ривожлантириш концепцияси доирасида маҳаллалар ҳудуди тунги ёритқичлар ва кузатув камералари ҳамда сунъий интеллект билан ишловчи махсус дастурий таъминот билан тўлиқ қамраб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалланинг кириб-чиқиш жойлари маҳаллий бюджет ҳамда бошқарув сервис компаниялари ҳисобидан интеллектуал видеокамералар билан жиҳозланиб, ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда профилактика катта инспектори хизмат планшетига интеграция қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш фаолиятида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
CPTED концепциясининг миллий стандартлари ишлаб чиқилади ва шаҳарсозлик қоидалари ҳамда нормаларига татбиқ этилади, хусусан, атроф-муҳитни лойиҳалаш, тураржойлар, бино-иншоотлар, бозорлар, савдо мажмуалари, боғ ва бошқа жамоат жойларини қуришда янги стандартларга риоя этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалладаги жамоат жойлари, кўп қаватли тураржой ва уйлар олди (йўлаклар)да «ташвиш» тугмалари ўрнатилади ва уларга хизмат кўрсатиш маҳаллий бюджет ҳамда бошқарув сервис компаниялари ҳисобидан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар ҳудудидаги давлат ва нодавлат идора ва ташкилотлар, банк, савдо ва бозор мажмуалари атрофида, метронинг аҳоли гавжум бекатлари ва автотураргоҳларда жиноятдан жабрланиш эҳтимолини олдини олиш бўйича ташкилот ва идоралар масъул раҳбарларига шахсий жавобгарлик белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш, спорт ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик муҳитини яратишда ижтимоий ҳамкорликни ривожлантириш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий маданият бўлимлари томонидан ҳар ойда маҳаллаларда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, ҳуқуқбузарликка нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш, ҳалол меҳнат қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва маданий ҳордиқ чиқаришига қаратилган тарғибот компаниялари ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик вакилларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва қўшимча рағбатлантириш механизмлари ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш борасида «маҳалла еттилиги» томонидан фуқаролар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб борувчи «маҳалла тарғиботчиси» жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан маҳаллаларда хизмат ўтаётган профилактика (катта) инспекторларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки баравари миқдорида махсус устама тўлаш ва ушбу маҳалла йил якуни билан «қизил» тоифадан чиқарилса рағбатлантириш тариқасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида бир йил давомида қўшимча устама ҳақ тўлаш амалиёти йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил якуни бўйича маҳалладаги криминоген вазиятни барқарорлаштиришга эришган (кўмаклашган) давлат органлари ва жамоатчилик ташкилотлари вакилларини Бош прокуратура қошидаги мувофиқлаштирувчи штаб таклифига кўра тегишли вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан рағбатлантириш чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) маҳалладаги жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг асл омилларини тизимли равишда илмий ёндашган ҳолда таълим муассасалари томонидан ўрганиб бориш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Криминология тадқиқот институти, Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, Тошкент давлат юридик университети ва Жамоат хавфсизлиги университети бириктирилган ҳудудлардаги маҳаллаларни илмий-амалий танқидий ўрганиб, таклифлар (хулоса ва тавсиялар) ишлаб чиқади ва амалиётга татбиқ этиш натижадорлигини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасаларининг биринчи раҳбарларининг «илмий хулоса — тавсия — натижа» тамойилига шахсан жавобгарлиги белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда илмий хулоса ва тавсиялар (методика)ларнинг татбиқ этилиши натижасида баҳолаш рейтингига мувофиқ, уларнинг натижадорлиги (маҳаллалардаги барқарорлик даражаси, «қизил» тоифадан чиқиши ва бошқа) бўйича таълим муассасаларининг самарадорлик рейтинги юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Концепцияни амалга ошириш орқали қуйидагиларга эришилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ижтимоий профилактика объектларини барвақт аниқлаш ва улар билан узлуксиз, доимий ва тизимли ишлаш механизми яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил якунига қадар жисмоний шахслар мол-мулкини техник қўриқлаш қамрови — 30 фоизга, юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамрови 60 фоизга олиб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалардаги жиноят содир этишга қулай, овлоқ ва чекка жойлар хавфсиз жойларга айлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларда маҳалладаги тинчлик ва осойишталикка дахлдорлик ҳисси ва фуқаровий жавобгарлик туйғуси шакллантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика объектлари ҳолидан доимий хабар олишни йўлга қўйиш орқали жиноятларнинг барвақт олди олинади ва оиладаги ҳақиқий муҳит ўрганиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» фаолияти тўлиқ рақамлаштирилади, барча платформаларни бирлаштириш орқали ягона бошқарув ва назорат механизмлари йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва «иссиқ изи»дан очиш самарадорлиги ошади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва жамоатчилик ўртасида ишончли ижтимоий ҳамкорлик йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» ва давлат органларига илмий-услубий кўмаклашиб борилади, мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳалари орқали долзарб муаммоларнинг илмий ечимлари ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Тизимли назорат қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи аъзолари томонидан алоҳида режа-график асосида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, Концепция ва «йўл харита»ларида белгиланган вазифалар ижроси ҳолати танқидий ўрганилиб, уларга амалий ва услубий кўмак кўрсатилади ҳамда таъсир чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахслари ўз хизмат мажбуриятлари юзасидан мураккаб маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлаш борасида зарур чора-тадбирлар белгиланиши ҳамда уларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминламаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи томонидан ҳисобот йили якунида маҳаллаларда амалга оширилган ташкилий-профилактик тадбирлар ҳамда манзилли чоралар, шу жумладан бириктирилган масъуллар фаолияти натижадорлиги танқидий муҳокама қилиниб, ушбу Концепцияда назарда тутилган манзилли чора-тадбирларни кейинги йилда давом эттириш зарурати мавжуд маҳаллалар ва уларга бириктирилган масъул раҳбарлар рўйхатини тасдиқлаш учун Бош прокурор ва ички ишлар вазирига киритилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» ташкил этиш бўйича намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАЛАБЛАР

1. Ушбу Намунавий талаблар криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларда (кейинги ўринларда — оғир маҳаллалар) «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»ларни ташкил этишнинг минимал талаблари ва тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оғир маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»лар ташкил этишнинг мақсадлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоат жойлари (шу жумладан, аҳоли гавжум бўладиган жойлар), кўчалар, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларида назорат тизимини жорий этиш орқали хавфсиз муҳитни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳар қандай тажовузларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оғир маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»лар ташкил этишнинг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларнинг кириш-чиқиш жойларини юзни таниб олувчи, транспорт воситаси давлат рақамини аниқловчи дастурий-техник воситалар билан жиҳозлаш, уларни ички ишлар органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахслар мол-мулкини қўриқлаш қамровини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этилиш эҳтимоли юқори бўлган хилват (овлоқ) жойларни техник тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларнинг тунги вақтларда ёритилиши, кузатув камералари билан назоратга олиниши, «ташвиш» тугмалари қамрови оширилиши, кўп қаватли уйлар кириш эшигига домофонлар ўрнатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўча бўйлаб уйларда яшовчи барча фуқароларнинг жиноятдан жабрланиш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида техник-профилактик ишлар олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» ташкил этишга оид асосий талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инфратузилмавий талаблар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тунги вақтда кўчанинг аҳоли истиқомат қиладиган ва ҳаракатланадиган қисми тўлиқ ёритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берк кўчалар, ички йўлаклар ва аҳоли кам юрадиган, жиноят содир этилиши эҳтимоли бўлган қоронғу ҳудудларнинг қисман ёритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситалари учун автотураргоҳларнинг техник кузатув талабларига жавоб бериши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчаларда ноқонуний (ёйма) савдо расталари фаолияти тартибга солиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаровсиз ертўла, чордоқ ва чиқиндихоналар мавжуд бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Техник талаблар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган жойлар ҳамда кўп қаватли уйларнинг ҳовли қисми тўлиқ кузатув камералари билан қамраб олиниши ва «ташвиш» тугмаларининг ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хонадонлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгилочар масканлар, кафе, ресторан ва барларнинг қўриқловга олиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
видеокузатув камераларининг профилактика инспектори хизмат планшетига интеграция қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз ҳудудига кузатув камералари ва ёритиш чироқлари ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчанинг кириш-чиқиш жойларига юзни таниб олувчи интеллектуал камералар ўрнатилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп қаватли уйларнинг кириш эшикларига хонадонлардан бошқарилувчи домофонларнинг ўрнатилиши ҳамда йўлаклардаги эшиклар автоматик ёпилиши таъминланиши, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва масъул ходимларнинг телефон рақамлари жойлаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўконлар, хонадонлар, кўп қаватли уйлар ва бошқа ижтимоий объектларга «ҳудуд камера назоратида» каби стикерларнинг ўрнатилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Куч-воситаларга бўлган талаблар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
воқеа ва ҳодисаларга тезкор жавоб бериш тизими талаб даражасида йўлга қўйилганлиги, айниқса, тунги вақтда куч-воситаларнинг ҳаракатланиш алгоритми белгиланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчабоши, уйбоши тайинланганлиги, жамоатчилик, кўнгиллилар гуруҳи ва маҳалла ҳамкорлиги йўлга қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят ва шаҳар марказларидаги жиноят содир этилиши эҳтимоли юқори бўлган ва аҳоли кўп тўпланадиган жойларда патруллик йўналишлари йўлга қўйилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика (катта) инспектори лавозими малакали ходимлар билан тўлиқ жамланиши, «маҳалла еттилиги» таркибида вакант лавозим бўлмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ижтимоий-иқтисодий чоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўча бўйлаб уйларда ҳамда кўп квартирали уйларда яшовчи барча фуқароларнинг жиноятдан жабрланиш эҳтимолининг олдини олиш мақсадида профилактик ишлар олиб борилиши (буклетлар, флайерлар тарқатилганлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўча бўйлаб уйларда ҳамда кўп квартирали уйларда яшовчи ижтимоий профилактика объектларининг муаммолари ўз вақтида ҳал қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўча бўйлаб уйларда ҳамда кўп квартирали уйларда яшовчи алоҳида тоифадаги шахслар билан тизимли ишлаш йўлга қўйилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй» ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Оғир маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»лар ташкил қилиш бўйича аниқ вазифалар ҳар чорак ва ҳар ойда маҳалла, туман ва вилоят даражасида ишлаб чиқиладиган «йўл хариталар»га манзилли киритилади ва муддатлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Оғир маҳаллаларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»лар ташкил қилиш учун вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимларига бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларидан, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлардан мақсадли ва манзилли фойдаланишга, маҳалла раисларига маҳалланинг жамғармаси маблағларидан фойдаланишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ҳудудларда «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»ларни ташкил қилишга бириктирилган масъуллар, маҳалла раиси, туман (шаҳар) ва вилоят ҳокимлари шахсан жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Оғир маҳаллаларда ташкил этилаётган «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»ларнинг талаб даражасида эканлиги Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг қўшма ишчи гуруҳлари томонидан баҳолаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Маҳалла еттилиги» томонидан «намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»ларнинг бошланиш ва тугаш нуқталарига ушбу ижтимоий мақомни билдирадиган стикерлар ўрнатилиши ва аҳолининг хабардорлигини таъминлаш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Намунали хавфсиз кўча» ва «намунали хавфсиз уй»ларни талаб даражасида ташкил этган, маҳаллаларда кескин ўзгариш қилган, хавфсиз муҳит яратганларни, шунингдек, ташкил қилишда ҳомийлик (хайрия) кўрсатган юридик ва жисмоний шахсларни маҳаллий ҳокимликлар ваколатида доирасида рағбатлантириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур талаблар минимал ҳисобланади ҳамда қўшимча бошқа тадбирларни амалга ошириш мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) 5, 6 ва 7-иловалар тегишинча 6, 7 ва 9-иловалар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги «Криминология соҳасида илмий-амалий тадқиқот ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-22-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«илмий-ишлаб чиқариш лабораториясида илмий тадқиқот натижалари асосида техника воситаларини ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«илмий тадқиқот натижалари асосида техника воситаларини ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариб сотишдан тушган маблағлар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон)