Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг
қарори
«Касб-ҳунар коллежларини ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ҳамда зарур хом ашё билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 18 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2427-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПҚ-200-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2013 йил 29 январдаги 19, 12 ва 02/ҚҚ-2-сон «Касб-ҳунар коллежларини ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ҳамда зарур хом ашё билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2427, 2013 йил 14 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 7-сон, 98-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон Бадиий академияси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари И. НОРҚУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 24 июль,
274 сон
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 15 июль,
01/62-4/1-6285 сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2025 йил 9 июль
Спорт вазири А. ИКРАМОВ
2025 йил 30 июнь
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2025 йил 30 июнь
Маданият вазири О. НАЗАРБЕКОВ
2025 йил 27 июнь
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2025 йил 26 июнь
Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А. НУРИДИНОВ
2025 йил 25 июнь
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 24 июлдаги 274-сон ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025 йил 15 июлдаги 01/62-4/1-6285-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Касб-ҳунар коллежларини ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ҳамда зарур хом ашё билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидаги «Касб-ҳунар коллежларини» деган сўзлар «Давлат профессионал таълим ташкилотларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Низомда:
1) номидаги «Касб-ҳунар коллежларини» деган сўзлар «Давлат профессионал таълим ташкилотларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом давлат профессионал таълим ташкилотларини (бундан буён матнда профессионал таълим ташкилотлари деб юритилади) ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ҳамда зарур хом ашё билан таъминлаш тартибини белгилайди.»;
3) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ Давлат профессионал таълим ташкилотларини ўқув-амалий машғулотларни ўтказиш учун сарфланадиган материаллар ҳамда зарур хом ашё билан таъминлаш меъёрлари (бундан буён матнда Меъёрлар деб юритилади) асосида тегишли хом ашё ва материаллар, шу жумладан, ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш харажатлари учун маблағлар Давлат бюджети параметрларида режалаштирилади.»;
4) 2-банддаги «касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 3 — 5-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Профессионал таълим ташкилотлари томонидан Меъёрлар асосида зарурий хом ашё ва материаллар, шу жумладан, ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш учун ҳар йили 1 июнга қадар келгуси молия йили учун талабнома ишлаб чиқилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаларига (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) тақдим этилади. Бунда ҳар бир касбдаги ўқувчилар контингенти, мавжуд моддий-техник база (шароитлар) ҳамда ўтган молия йилида ишлатилмай қолган хом ашё ва материаллар ҳисобга олинади.
4. Зарурий хом ашё ва материаллар, шу жумладан, ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш учун талаб этиладиган маблағлар бўйича талабномалар ҳудудий бошқармалар томонидан умумлаштирилади ва ҳар йили 15 июнга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) тақдим этилади. Вазирлик томонидан ҳудудий бошқармалар талабномалари умумлаштирилиб, жорий йилнинг 1 июлидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилади.
5. Вазирлик томонидан тақдим этилган зарурий хом ашё ва материаллар, шу жумладан, ёнилғи-мойлаш материалларини харид қилиш учун талаб этиладиган маблағлар бўйича умумлаштирилган талабномалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан ўрганиб чиқилиб, мазкур тадбирларга келгуси молия йили учун маблағлар Давлат бюджети параметрларида режалаштирилади ҳамда маҳаллий бюджетларга тақсимланади.»;
6) 6-банддаги «касб-ҳунар коллежларининг» ва «ЎМКҲТ бошқармалари» деган сўзлар тегишли равишда «профессионал таълим ташкилотларининг» ҳамда «ҳудудий бошқармалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 7-банддаги «Касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар «Профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
8) 8-банддаги «касб-ҳунар коллежи» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 9-бандда:
иккинчи хатбошидаги «касб-ҳунар коллежи» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошидаги «касб-ҳунар коллежининг» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 10-банддаги «касб-ҳунар коллежининг» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
11) 11-банддаги «касб-ҳунар коллежида» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
12) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Профессионал таълим ташкилоти директори томонидан Ишчи гуруҳ хулосасига асосан, чиқиндилар ва ишлатилган хом ашё ва материалларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида буйруқ чиқарилади. Ҳисобдан чиқарилган чиқиндилар ҳамда хом ашё ва материалларнинг металл қисми белгиланган тартибда рангли металлоломи ва чиқиндилари харид қилиш корхоналарига топширилади ва улардан тушган маблағлар профессионал таълим ташкилотининг ғазначилик бўлимларида очилган бюджетдан ташқари ривожлантириш жамғарма ҳисобварағига кирим қилинади.»;
13) 15-бандда:
иккинчи хатбошидаги «касб-ҳунар коллежининг» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «касб-ҳунар коллежи» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
14) 16-банддаги «касб-ҳунар коллежининг» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
15) 17-банддаги «Касб-ҳунар коллежларида» деган сўзлар «Профессионал таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
16) 18-банддаги «Касб-ҳунар коллежлари» ва «ЎМКҲТ бошқармалари» деган сўзлар тегишли равишда «Профессионал таълим ташкилотлари» ҳамда «ҳудудий бошқармалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Мазкур ҳисоботлар ҳудудий бошқармалар томонидан беш кун ичида ўрганиб чиқилиб, умумлаштирилган ҳолда Вазирликка маълумот учун тақдим этилади.»;
18) 20-банддаги «касб-ҳунар коллежлари» ва «касб-ҳунар коллежларига» деган сўзлар тегишли равишда «профессионал таълим ташкилотлари» ҳамда «профессионал таълим ташкилотларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 21-банддаги «касб-ҳунар коллежи» деган сўзлар «профессионал таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
20) 1-иловада:
илова белгиси ва номидаги «Касб-ҳунар коллежларини» деган сўзлар «Давлат профессионал таълим ташкилотларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмидаги «КҲКларидаги», «Касб-ҳунар коллежида» ва «касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар тегишли равишда «Профессионал таълим ташкилотларидаги», «Профессионал таълим ташкилотида» ҳамда «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 2-иловада:
илова белгиси ва номидаги «Касб-ҳунар коллежларини» деган сўзлар «Давлат профессионал таълим ташкилотларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмидаги «КҲКларидаги», «Касб-ҳунар коллежида» ва «касб-ҳунар коллежлари» деган сўзлар тегишли равишда «Профессионал таълим ташкилотларидаги», «Профессионал таълим ташкилотида» ҳамда «профессионал таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 10/25/2427-1/0751-сон)