15.08.2025 йилдаги ЎРҚ-1081-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 15.08.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 22 апрелда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 28 майда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасини янада демократлаштиришга ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликлардан жабрланганларнинг ҳуқуқлари қонун билан муҳофаза қилиниши, жабрланганларга етказилган зарарнинг ўрни қопланиши учун давлат томонидан шарт-шароитлар яратиш янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги энг муҳим кафолатлардан бири сифатида белгилаб қўйилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ жиноят содир этган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаганда ушбу шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиб, суриштирувдан, дастлабки терговдан ёхуд суддан яшириниши ҳоллари кузатилмоқда. Натижада жиноятдан жабрланган шахсларнинг ҳуқуқларини тиклаш, уларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш имконияти пасаймоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун билан «Прокуратура тўғрисида»ги, «Судлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиб, суриштирувдан, дастлабки терговдан ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкинлигига етарли асослар мавжуд бўлганда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан уларнинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқи вақтинча чекланишига доир тартибни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлашга, унинг қонуний манфаатларига зиён етказилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Прокуратура тўғрисида»ги 746-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган 257-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 168-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 6, 249-модда; 2008 йил, № 9, 487-модда, № 12, 636-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2012 йил, № 9/2, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 4, 218-модда, № 7, 431-модда; 2019 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 5, 267-модда, № 11, 791-модда, № 12, 891-модда; 2020 йил, № 1, 4-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 11, 1061-модда; 2022 йил, № 5, 466-модда; 2023 йил, № 4, 265-модда, № 10, 797-модда, № 11, 923-модда; 2024 йил, № 2, 109-модда, № 8, 823-модда, № 10, 1075-модда, № 12, 1291-модда; 2025 йил, № 1, 8-модда) 28-моддаси биринчи қисмининг ўн иккинчи хатбошиси «қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида» деган сўзлардан кейин «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар, № 10, 671-модда, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 881, 891-моддалар; 2020 йил, № 3, 204-модда, № 5, 296-модда, № 12, 689-модда; 2021 йил, № 1, 5, 11, 13, 14-моддалар, № 2, 142, 144-моддалар, 4-сонга илова, № 8, 800, 803-моддалар, № 9, 903-модда, № 10, 973-модда, № 12, 1193-модда; 2022 йил, № 2, 81-модда, № 3, 216-модда, № 4, 337-модда, № 6, 575-модда; 2023 йил, № 3, 184, 185-моддалар, № 4, 265, 269-моддалар, № 5, 319-модда, № 9, 713-модда; 2024 йил, № 1, 8-модда, № 2, 115-модда, № 9, 964-модда, № 10, 1070, 1073, 1077, 1083-моддалар, № 12, 1280, 1286, 1292-моддалар; 2025 йил, № 1, 8-модда, № 2, 196, 201-моддалар, № 3, 376-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 29-модданинг биринчи қисми «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 311-модданинг иккинчи қисми «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқиш» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома беришга» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома беришга» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми «қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш, уй қамоғи бўйича қўшимча тақиқ (чеклов) белгилаш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

5) 2541-модданинг иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетиши ёки» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) қуйидаги мазмундаги 282-боб билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«282-боб. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ЧИҚИШ ҲУҚУҚИНИ ВАҚТИНЧА ЧЕКЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2547-модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашнинг мақсади ва асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш гумон қилинувчига, айбланувчига ёки судланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилмаган, бироқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиб, суриштирувдан, дастлабки терговдан ёхуд суддан узрли сабабларсиз бўйин товлаши мумкин деб ҳисоблаш учун етарли асослар мавжуд бўлганда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гумон қилинувчининг, айбланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги масала ушбу бобда белгиланган тартибда, судланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақидаги масала эса ушбу Кодекснинг 423-моддасида назарда тутилган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2548-модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор, терговчи, суриштирувчи Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақида мазкур процессуал мажбурлов чорасини қўллаш асосларини баён этган ҳолда қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорда чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш заруриятининг юзага келишига сабаб бўлган асослар баён этилади. Қарорга илтимосномани асословчи зарур материаллар илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги суриштирувчининг ёки терговчининг қарори ва зарур материаллар прокурорга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосноманинг асослилигини текшириб, унга рози бўлган тақдирда, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳақидаги қарорни ва зарур материалларни судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2549-модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимоснома суриштирув ёки дастлабки тергов юритилаётган жойдаги жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси томонидан, мазкур суднинг судьяси бўлмаган ёхуд Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги материални кўриб чиқишда унинг иштирокини истисно этувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда эса Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят, Тошкент шаҳар суди раисининг кўрсатмасига биноан бошқа тегишли суднинг тергов судьяси томонидан якка тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимоснома материаллар келиб тушган пайтдан эътиборан саккиз соатдан кечиктирмай ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд мажлисида прокурор, гумон қилинувчи ёки айбланувчи, шунингдек, агар ишда иштирок этаётган бўлса, ҳимоячи ва қонуний вакил иштирок этади. Зарур ҳолларда, суриштирувчи, терговчи судга чақирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиш прокурорнинг маърузаси билан бошланиб, у гумон қилинувчининг, айбланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш заруриятини асослаб беради. Кейин ҳимоячи, судда ҳозир бўлган бошқа шахслар эшитилади, тақдим этилган материаллар текширилади. Шундан кейин судья ажрим чиқариш учун алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25410-модда. Суд ажрими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судья Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқиб, қуйидаги ажримлардан бирини чиқаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги судьянинг ажримида гумон қилинувчи ёки айбланувчи ҳақидаги маълумотлар, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш асослари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этиш ҳақидаги судьянинг ажрими асослантирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этиш ҳақидаги судьянинг ажрими ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан кучга киради. Судьянинг ажрими ижро этиш учун ички ишлар органларига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинларига юборилади, маълумот учун прокурорга, суриштирувчига ёки терговчига ҳамда гумон қилинувчига, айбланувчига, ҳимоячига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судьянинг ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ажрими устидан ажрим чиқарилган кундан эътиборан қирқ саккиз соат ичида гумон қилинувчи ёки айбланувчи, уларнинг ҳимоячиси ва қонуний вакили томонидан шикоят берилиши ёхуд прокурор томонидан апелляция тартибида протест билдирилиши мумкин. Шикоят, протест ажримни чиқарган суд орқали берилиб, мазкур суд қирқ саккиз соат ичида уларни материаллар билан бирга апелляция инстанцияси судига юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят ёки протест бериш Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги судьянинг ажрими ижросини тўхтатиб турмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг судьяси мазкур материалларни улар шикоят ёки протест билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан қирқ саккиз соатдан кечиктирмай якка тартибда кўриб чиқиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция инстанцияси судининг судьяси апелляция шикоятини, протестини кўриб чиқиб, ўз ажрими билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини ўзгаришсиз, шикоятни ёки протестни эса қаноатлантирмасдан қолдиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
судьянинг ажримини бекор қилишга ва Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашга ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни рад этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш рад этилган тақдирда, мазкур масала бўйича такроран судга мурожаат қилишга Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни тақозо этадиган янги ҳолатлар юзага келганда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25411-модда. Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашни бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш жиноят иши суриштирув ва дастлабки тергов босқичида тугатилганда, судда эса жиноят ишини тугатиш ҳақида ажрим чиқарилганда ёки ҳукм қонуний кучга кирганда бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклашга зарурат қолмаганда эса ушбу чора ажрим чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд томонидан бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жиноят процессида иштирок этиши зарурлиги ёки соғлиғининг ёмонлашуви ва унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббий ёрдам кўрсатиш имкони йўқлиги ёки хориждаги яқин қариндошларининг вафоти билан боғлиқ узрли сабаблар юзага келган ҳолларда, тегишинча прокурорнинг розилиги билан суриштирувчи ёки терговчи томонидан, шунингдек прокурор ёхуд суд томонидан, ажрим чиқарган судни албатта хабардор этган ҳолда бекор қилиниши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 374-модда учинчи қисмининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3) эҳтиёт чораларини, айбланувчини лавозимидан четлаштириш, паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш, шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини, шунингдек фуқаровий даъвони таъминлаш чораларини бекор қилиш тўғрисидаги»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 382-модда учинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида ёки Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақида судга илтимоснома киритади ёхуд илтимосномага розилик беради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 423-модданинг иккинчи қисми «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги» деган сўзлардан кейин «Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 457-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 17-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«17) судланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш зарурми»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) 471-модданинг 1-банди «судланувчини лавозимидан четлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 255 — 260-моддаларига мувофиқ қабул қилинган қарор» деган сўзлардан кейин «судланувчининг Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тарзидаги процессуал мажбурлов чорасини бекор қилиш тўғрисида ушбу Кодекснинг 2547 — 25411-моддаларига мувофиқ қабул қилинган қарор» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июлда қабул қилинган «Судлар тўғрисида»ги ЎРҚ-703-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 663-модда; 2024 йил, № 2, 117-модда, № 8, 823-модда, № 9, 964-модда; 2025 йил, № 1, 8-модда) 40-моддасининг иккинчи қисми «шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги ёхуд қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш тўғрисидаги» деган сўзлардан кейин «паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатининг) амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисидаги» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 15 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-1081-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 03/25/1081/0738-сон)