14.08.2025 йилдаги ПФ-133-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистондаги бир гуруҳ фаластинлик фуқароларга давлат ғамхўрлиги, меҳр-шафқат тамойиллари асосида кўмак бериш тизимини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инсон ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматини улуғлаш, муҳтожларга меҳр билан ёндашиш, эзгулик ва адолат тамойилларига содиқ қолиш динимиз, маданиятимиз ва анъаналаримизнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда юртимизда давлат ва жамият ўртасида инсонпарварликка асосланган муносабатларни янада мустаҳкамлаш, эҳтиёжмандларга ёрдам кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу эзгу йўналишда юртимиз ҳар қандай даврларда ўз бағрикенглиги, меҳр-шафқати ва инсонпарварлик анъаналарини намоён этиб келмоқда. Жумладан, Ўзбекистонга олиб келинган фаластинлик фуқароларга (кейинги ўринларда — меҳмонларга) бошпана берилиши ҳамда кўмак кўрсатилиши халқимизнинг асрлар давомида шаклланган қадриятларга содиқлиги ва давлатимизнинг ҳақиқий инсонпарварлик сиёсати амалда ифода бўлаётганидан далолат бермоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳмонларга адолат тамойили асосида доимий ғамхўрлик ва ижтимоий кўмак кўрсатишни таъминлайдиган механизмларни жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Меҳмонлар ижтимоийлашувини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меҳмонлар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги ишлар бажарилгани маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) меҳмонларни вақтинча яшаш объектларига жойлаштириш, уларнинг бирламчи эҳтиёжлари юзасидан масалалар ҳал этилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) меҳмонларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва зарур дори-дармонлар билан таъминлаш чоралари кўрилди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) меҳмонларнинг жамиятга интеграция қилиниши ва маънавий қўллаб-қувватланишини таъминлаш мақсадида маданий-маърифий учрашувлар ва дўстлик кечалари каби тадбирларни (шу жумладан, болалар учун) ўз ичига олувчи махсус дастурлар ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Меҳмонларни жамиятга интеграция қилиш ишларини жадаллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистон Республикасида яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) меҳмонларга яратилган имкониятларни рўёбга чиқариш юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) меҳмонларни ҳудудлар кесимида жойлаштириш ҳамда мазкур чора-тадбирлар билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) меҳмонларни жамиятга интеграция қилиш билан боғлиқ масалаларни мунтазам равишда муҳокама қилиш ҳамда бу борадаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш ва муаммоларни ҳал қилишга қаратилган чоралар кўриб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) меҳмонларни қўллаб-қувватлаш бўйича қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган таклифларни ишлаб чиқиш, жойларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини мониторинг қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) меҳмонлар учун белгиланган уй-жой ижара тўловлари миқдорига ўзгартириш киритиш бўйича қарорлар қабул қилиш. Бунда уй-жой ижара тўловларининг белгиланган миқдордан ошган қисми Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сонли Фармонига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/157/0811-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Меҳмонлар эҳтиёжларини аниқлаш ишларини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика комиссияси (С. Умурзаков) бир ой муддатда меҳмонлар эҳтиёжлари ва имкониятларини баҳолаш орқали уларнинг жамиятга интеграциясини таъминлаш бўйича ҳар бир оила учун зарур бўлган ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш режаларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) меҳмонлар билан маҳалла даражасида бевосита ишлар «маҳалла еттилиги» ва «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) меҳмонлар учун ишлаб чиқилган ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш режалари республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда уларнинг бўлинмалари учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Меҳмонларни ижтимоий хизмат ва ёрдам билан қамраб олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров) билан биргаликда икки ой муддатда ногиронликка олиб келувчи касалликларга чалинган меҳмонларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган даволаниш муддатидан қатъи назар ногиронликни белгилаш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) икки ҳафта муддатда меҳмонларга зарур иш стажига эга бўлмаган кекса фуқароларга бериладиган нафақа тайинланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳар бир меҳнат ёшидаги меҳмон (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно) учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида яшаш нафақаси жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) меҳмонларнинг ҳар бир оиласига яшаш манзили бўйича уй-жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) меҳмонларга фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа ҳамда дафн этиш учун нафақа тўлови Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган миқдорда тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) меҳмонларнинг ҳар бир оиласига бирламчи зарурий воситалар (оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами) хариди учун бир марталик кўтарма пул қўшимча равишда тўлаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш, шунингдек, уларнинг эҳтиёжлари ва индивидуал талабларини рўёбга чиқариш мақсадида биттадан маҳалладаги ижтимоий ходим бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Меҳмонларнинг фарзандларини таълимга жалб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Э. Каримова):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) меҳмонлар яшаш манзиллари бўйича уларнинг фарзандларини давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) меҳмонларнинг ҳар бир фарзанди ўқув ва тарбия жараёнига мослашиши учун мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларнинг директорлари ўринбосарларини бириктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда таълим ташкилотларида меҳмонлар фарзандларининг мослашуви ва ҳар томонлама камол топиши юзасидан доимий мониторинг амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) меҳмонлар давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловидан 2028 йил 1 январига қадар озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) меҳмонларнинг фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга навбатга қўйилмаган ҳолда, «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари талабномаси асосида жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги «2025 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-12-сон қарори доирасида меҳмонларнинг фарзандларини давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида қўшимча таълимга (касб-ҳунар, ахборот технологиялари, олий таълим ташкилотларига тайёрлаш йўналишида) жалб қилиш ҳамда уларни ўқитиш харажатларининг 100 фоизи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) икки ой муддатда меҳмонларнинг хорижий давлатда умумий ўрта махсус, касб-ҳунар (профессионал), олий таълим, қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тан олишни тест синовларисиз ва йиғим ундирмаган ҳолда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Меҳмонларнинг соғлиғини қўллаб-қувватлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) меҳмонларнинг яшаш манзиллари бўйича оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ҳисобга қўйилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) меҳмонларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатишда камбағал оилаларга мансуб шахслар тоифаси қаторида йўлланма ажратиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Меҳмонлар бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Захидов) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров) билан биргаликда бир ой муддатда меҳмонларнинг хоҳишига кўра уларнинг бандлигини таъминлаш, замонавий касб-ҳунарни эгаллашига кўмаклашиш бўйича Республика комиссиясига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк, АТ «Халқ банки» ва бошқа тижорат банклари тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган меҳмонларни оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш», «Бизнесга биринчи қадам» ва «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурлари доирасида тадбиркорликка жалб қилиш чораларини кўрсин. Бунда дастурлар доирасида меҳмонлар молиявий кўмаклардан фойдаланиши учун буюртмалар қабул қилиш ва ажратилган маблағлардан фойдаланишни мониторинг қилиш ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. «Маҳалла еттилиги»нинг меҳмонлар билан ишлашини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2-иловага мувофиқ меҳмонларни ҳамжиҳатликда маҳалланинг маънавий муҳитига қўшиш бўйича «маҳалла еттилиги» ва бошқа вакилларга қўшимча вазифаларни юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (К. Куранбаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Худаяров), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) ва Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З. Махкамова) бир ой муддатда «маҳалла еттилиги» ва бошқа вакилларга қўшимча юклатилган вазифаларга асосан ички дастурларни қабул қилсин ва режа-жадвалга мувофиқ зарур чоралар кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Меҳмонларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини молиялаштириш ва Фармон ижросини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг меҳмонларнинг масалаларини ҳал этиш чора-тадбирларини молиялаштириш мақсадида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузурида юридик шахс мақомисиз махсус жамғармани ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) махсус жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) халқаро ташкилотларнинг грантлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) махсус жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларига депозитга қўйишдан олинган фоиз тарзидаги даромад;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) махсус жамғарма маблағлари меҳмонларнинг қуйидаги эҳтиёжларига йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) зарур шарт-шароитлар яратиш ва тегишли хизматларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) турли харажатларни қоплаш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) моддий ёрдам кўрсатиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) махсус жамғарма маблағларини тасарруф этиш Республика комиссияси қарори асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) махсус жамғарма харажатлар йўналишларига ўзгартириш киритиш Республика комиссияси қарорига мувофиқ амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) меҳмонларга жисмоний ва юридик шахслар томонидан беғараз бериладиган мол-мулклар (уй-жой ва автомототранспорт) маҳаллий ҳокимликлар балансига ўтказилиб, Республика комиссияси томонидан тасарруф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Бош прокуратура (И. Адхамов) Ижтимоий инспекция (Х. Кутпиддинов) билан биргаликда ушбу Фармоннинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини мунтазам равишда назорат қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ички ишлар вазирлиги (А. Ташпулатов) Давлат хавфсизлик хизмати (Б. Курбанов), Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (М. Оллоёров), Ташқи ишлар вазирлиги (Б. Саидов) ва Адлия вазирлиги (А. Ташкулов) билан биргаликда бир ой муддатда меҳмонларга яшаш гувоҳномаси (ID-карта) расмийлаштирилишини ҳамда уларнинг рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-133-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПФ-133-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаластинлик беморлар ва уларга ҳамроҳлик қилувчиларни Ўзбекистон Республикасида яшашга мослаштириш жараёнига кўмаклашиш бўйича Республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

С. Умурзаков

Ўзбекистон Республикаси Президентининг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси, Республика комиссияси раиси

М. Оллоёров

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси, Республика комиссияси раиси ўринбосари

М. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси ўринбосари

К. Рафиков

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси

И. Адхамов

Бош прокурор ўринбосари

Б. Рашидов

Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари

Б. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

А. Худаяров

соғлиқни сақлаш вазири

Э. Каримова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

К. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

А. Ташпулатов

ички ишлар вазири

А. Ташкулов

адлия вазири

Б. Саидов

ташқи ишлар вазири

И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

К. Куранбаев

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси

Н. Сайдуллаев

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари

С. Аннакличев

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқаруви раиси

Ш. Атабаев

АТ «Халқ банки» бошқаруви раиси

О. Бўтаев

«Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви раиси

С. Абдуллаев

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари, Республика комиссияси масъул котиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Республика комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Республика комиссияси зарур ҳолларда бошқа масъул вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимликларнинг вакилларини жалб этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 августдаги ПФ-133-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳмонларни ҳамжиҳатликда маҳалланинг маънавий муҳитига қўшиш бўйича «маҳалла еттилиги»га юклатиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚЎШИМЧА ВАЗИФАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) маҳалла раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) миллий қадриятлар ва ибратли анъаналарни ҳисобга олган ҳолда халқаро ва миллий байрамларга, тўйлар ҳамда бошқа маросимларга кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) меҳмонлар орасида соғлом маънавий муҳитни таъминлаш, Ўзбекистоннинг маданий меросига ҳурмат туйғуларини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) ўзбек халқининг маънавий ҳаёти, миллий онг ва қадриятлари, эътиқод ва тафаккури, шунингдек, кўп асрлик урф-одат ва анъаналари билан яқиндан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ёшлар етакчиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан ўтказиладиган мақсадли танлов, фестиваль, форум ва мусобақаларга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) ёшларнинг маънавий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш борасида ўтказиладиган танловларга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча дастурлар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) хотин-қизлар фаоли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, умуминсоний ва миллий қадриятлар билан яқиндан таништириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) қизлар тарбияси, оилада ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) ижтимоий ходим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдам тўғрисида, шунингдек, уларнинг мазкур хизматларни олишга бўлган ҳуқуқлари бўйича тушунтириш бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) муҳтож меҳмонларга комплекс ёндашув асосида профессионал ижтимоий хизматлар кўрсатиш, зарур ҳолларда маҳаллада ҳамроҳлик қилувчилар (волонтёрлар)ни бириктириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) меҳмонларнинг оила аъзоларига шахсий ҳамроҳлик қилиш ва индивидуал кўмак кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) ҳоким ёрдамчиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) меҳмонларнинг иқтисодий ҳолатини баҳолаш, уларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва уларни хоҳишига кўра бандлик, тадбиркорлик ва ижтимоий кўмак дастурларига жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) меҳмонларга маҳалладаги мавжуд ресурслар ва имкониятлардан самарали фойдаланиш тўғрисида ахборот бериш, уларнинг иқтисодий барқарорлашувига кўмак берувчи «таянч шахс» вазифасини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) меҳмонларни ижтимоий фаол иқтисодий ҳаётга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) профилактика инспектори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) меҳмонлар билан яқиндан мулоқот ўрнатиш, уларнинг яшаш жойидаги хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, улар орасида қонун талабларига итоаткорлик ҳиссини шакллантириш, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) маҳаллада меҳмонларга нисбатан тушунмовчилик ёки четлатиш ҳолатларига йўл қўймаслик, маҳаллада дўстлик ва ҳамкорлик муҳитини яратишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) меҳмонларнинг ҳуқуқий ҳимоясига доир эҳтиёжларини аниқлаш, зарур ҳолларда уларнинг ҳуқуқий муаммоларини «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳамкорлигида ҳал этишни таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) солиқ инспектори:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) меҳнатга лаёқатли меҳмонларнинг хоҳишига кўра иш билан таъминланиши ёки тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун уларнинг мавжуд солиқ имтиёзлари ва субсидиялар тўғрисида хабардорлигини ошириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) меҳмонлар орасида расмий фаолиятни бошлашга қизиқиш билдирган шахсларга солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтиш, ҳисоб юритиш ва ҳисобот топшириш тартиблари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) патронаж ҳамшираси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) меҳмонларнинг оилаларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, соғлом овқатланиш ҳамда репродуктив саломатлик қоидаларини оммалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) оналар ва вояга етмаган болаларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек, эмлаш ва бошқа турдаги кўриклар режа-жадвали билан таништириш ҳамда уларга ҳамроҳлик қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) тиббий кузатув натижалари бўйича хавф омиллари юқори бўлган беморларни шифокор олди кўриги хоналари ҳамширалари ҳамда оилавий шифокорларга йўналтиришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(к) маҳалла банкири:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) меҳмонларнинг тадбиркорлик ғояларини лойиҳаларга айлантириш масаласида кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) меҳмонларнинг хоҳишига кўра кредит олиш ва қайтариш, бизнес очиш, маҳсулотини бозорда сотиш кўникмаларига ўқитилиши ҳамда уларнинг тадбиркорлик йўналишида ривожлантирилишига қаратилган маслаҳатлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) меҳмонларнинг бизнес лойиҳаларини амалга ошириш жараёнида уларга ҳамроҳлик қилиш, молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишларини тушунтириш ва уларнинг иқтисодий фаоллиги ошишига кўмаклашиш.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/133/0736-сон; 09.09.2025 й., 06/25/157/0811-сон)