Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2025 21.07.1997 йилдаги 364-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2025
Ҳужжат 28.03.2012 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДА ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида» 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сон Фармонига мувофиқ ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, замонавий билимлар асосида ҳуқуқшунос ходимларнинг касбий тайёргарлигини ҳамда уларни қайта тайёрлашни тубдан яхшилаш, шунингдек ҳуқуқшунослик соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг савиясини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Адлия ва суд органлари ходимларининг малакасини ошириш институти негизида Юристлар малакасини ошириш маркази ташкил этилсин. Унинг тузилмаси, Устави 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбарияти директор ва унинг икки ўринбосаридан иборат таркибда тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Юристлар малакасини ошириш марказида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— адлия, суд, прокуратура, адвокатура ҳамда ҳокимият идоралари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар юридик хизматининг олий маълумотли ходимлари, шунингдек ҳуқуқшунослик фани ўқитувчилари 3 ойлик курсда қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлари раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судлари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахслар уч ойлик махсус курсларда ўқитиладилар;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 19 июндаги 118-сонли қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 25-26-сон, 232-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ёш мутахассислар ва раҳбарлик лавозимига захирага олинган ходимлар 6 ойлик курсда ўқитиладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— маълум тоифа кадрлар учун қисқа муддатли ўқишлар ташкил қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўқув курсини муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги ҳужжат ва уларнинг иш жойига тавсифнома берилади;
(3-банднинг олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 19 июндаги 118-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 25-26-сон, 232-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳуқуқшунослар орасида кадрлар сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар билан алоқалар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳуқуқшунослик соҳасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларини таҳлил қилиш, уларнинг савияси ва самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ тингловчилари учун ўқиш давомида уларнинг асосий иш жойларидаги иш ҳақлари ва лавозимлари сақлаб қолинади. Жойлардан келган тингловчиларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ суткалик, ўқиш манзилига келиш ва қайтиб кетиш харажатлари тўланади, шунингдек улар ётоқхона билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Марказда ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларига республиканинг олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари, бошқа ходимларга эса давлат ҳокимияти ва бошқарув идоралари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгилансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига шу йўналишдаги хорижий ва халқаро институтлар, ташкилотлар билан алоқаларни амалга оширишда ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 1998 йилдан бошлаб, ҳар йили Марказнинг буюртмасига мувофиқ хорижий мутахассисларни ишга таклиф этиш, марказ ходимларининг халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиши, шунингдек, даврий нашрларга обуна бўлишлари, хорижда чиқариладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларидан олишлари учун, шу жумладан эркин алмаштириладиган валюталарда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказни асбоб-ускуналар, офис мебели, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозлаш ва транспорт воситалари олиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказнинг фаолият кўрсатиши, шу жумладан мазкур қарор шартларига мувофиқ иш ҳақи, бино ва иншоотларни жиҳозлаш ҳамда капитал таъмирлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ва илмий асарлар нашр эттириш учун тақдим қилмаган ҳисоб-китобларга кўра зарур маблағлар ажратиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2 ой муддатда республика Юристлар малакасини ошириш марказига зарур бино ажратиб, уни ўқув жараёни хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда Марказни замонавий алоқа воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва судлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 январдаги 18-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б. Ғуломов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 21 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
364-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 145-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 21 июлдаги 364-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази Республика Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида» 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сон Фармони билан ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.2 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази адлия, суд, прокуратура, адвокатура ходимлари, ҳуқуқшунос профессор-ўқитувчиларни ҳамда давлат бошқарув идоралари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар юридик хизмат ходимларини қайта тайёрловчи ва малакасини оширувчи муассаса ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2.1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— адлия, суд, прокуратура, юридик хизмат, адвокатура ва давлат бошқаруви йўналишлари бўйича юқори малакали ҳуқуқшунос кадрларни янги, замонавий билимларга асосланган ҳолда қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судьялари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлари раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судлари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахсларни махсус курсларда ўқитиш;
(2.1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 19 июндаги 118-сонли қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 25-26-сон, 232-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳуқуқ соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш, ҳуқуқшунослар орасида кадрлар сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсияларни ишлаб чиқиш ва тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ва чет давлатлар билан алоқаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари орасидан раҳбарлик ишларига лаёқатлиларини танлаш ва қайта тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— республика олий ва ўрта махсус юридик ўқув юртлари профессор ўқитувчиларининг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— республика олий ва ўрта махсус ноюридик ўқув юртлари, умумтаълим мактабларида ҳуқуқ асослари фанидан дарс берадиган ўқитувчиларнинг малакасини ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Марказнинг мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.1. Марказ Адлия вазирлигининг юридик шахс мақомига эга бўлган мустақил тузилмаси бўлиб, у ташкилий-услубий ўқув муассасаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ Ўзбекистон Республикасининг Герби туширилган муҳрига, банкда мустақил ҳисоб рақами ва ўз балансига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.2. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Олий Мажлис қарорлари ва бошқа ҳужжатлари, Республика Президентининг фармонлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда Адлия вазирлигининг буйруқлари, йўриқномалари, шунингдек ушбу Уставга асосан амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.3. Марказ бевосита Адлия вазирлигига бўйсунади. Вазирлик Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3.4. Марказнинг тўлиқ номланиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбек тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инглиз тилида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Law training Сenter under the Ministry of Justice Republic of Uzbekistan.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказнинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.1. Марказ ўз ваколати доирасида, амалдаги қонунлар асосида буйруқлар чиқаради ва унинг бажарилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.2. Марказ ўз фаолиятини мустақил равишда амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.3. Марказнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқотчи ходимларига республиканинг олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қолган ходимларига давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— марказнинг доимий ишловчи профессор-ўқитувчилари ва илмий-тадқиқот ходимларига адлия органлари ходимлари учун белгиланган унвон даражалари жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.4. Халқаро конференция, симпозиум, семинар ва йиғинларда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.5. Ўқув-услубий ишларни ва дарсликларни белгиланган тартибда ишлаб чиқади. Уларни келажакда такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.6. Республикадаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ва хорижий мамлакатлардаги ўқув юртлари билан илмий-амалий ва маданий алоқаларни ривожлантириш ҳамда ўзаро ёрдам кўрсатиш мақсадида шартномалар тузади. Шунингдек, республикадаги ва хорижий мамлакатлардаги ўқув юртлари билан ўқув-услубий ишлар бўйича тажриба алмашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.7. Марказга ажратилган бюджет маблағлари ёки Марказнинг ўз маблағлари ҳисобидан зарур бўлган жиҳозларни сотиб олиши ва уларни ижарага бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.8. Марказ тежаб қолинган маблағларни, шунингдек, шартнома асосида ўқитишдан тушадиган маблағларни ўзининг моддий-техник базасини яхшилашга, янги ўқув қўлланмалари, дарсликлар ва бошқа адабиётлар сотиб олишга, ходимларни рағбатлантиришга сарфлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.9. Марказ ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий мақолалар тўпламларини нашр қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.10. Ўқув-услубий ишларга юқори малакали ҳуқуқшунос олимлар, тажрибали амалиёт ходимлари ва етакчи мутахассисларни шартнома асосида жалб қилади. Шунингдек, чет эллик мутахассисларни шартнома асосида ишга таклиф қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.11. Адлия вазирлиги ҳайъатида тасдиқланган намунавий ўқув дастурларига асосан мустақил равишда ўқув режаларини тузади, профессор-ўқитувчилар таркибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.12. Марказни ривожлантириш учун илмий-техника ва ижтимоий ҳимоялаш фондини, моддий рағбатлантириш фондини, валюта ажратмалари фондини ташкил қилиши мумкин. Мазкур маблағлар олиб қўйилиши мумкин эмас, улар келажакда фойдаланиш учун йиғилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4.13. Марказ ўзининг моддий базасини мустаҳкамлаш ва даволаш-профилактика ва соғломлаштириш, маиший, коммунал ва умумий овқатланиш тармоқларини очиши ва кенгайтириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказнинг тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.1. Марказ қуйидаги тузилмалардан иборат бўлади: директор, директор ўринбосарлари, жиноий-ҳуқуқий фанлар кафедраси, фуқаролик-ҳуқуқий фанлар кафедраси, халқаро ҳуқуқ ва инсон ҳуқуқлари кафедраси, ўқув-услубиёт бўлими, нашриёт бўлими, ўқув-ахборот компьютер маркази, кутубхона, бухгалтерия ва хўжалик бўлими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.2. Марказ фаолиятига директор раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ фаолиятининг энг муҳим масалаларини ҳал этиш мақсадида Илмий кенгаш фаолият кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.3. Марказ директори ва унинг ўринбосарлари лавозимга Адлия вазири томонидан тайинланади ва озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.4. Марказ директори ўз ваколати доирасида амалдаги қонунлар асосида буйруқлар чиқаради ва уларнинг бажарилишини таъминлайди. Директор амалдаги қонунларга ва мазкур Уставга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказ номидан ҳаракат қилади, барча корхона, муассаса, ташкилотларда унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилади. Марказнинг мол-мулки, маблағларини тасарруф қилади; шартномалар тузади, ишонч қоғозлари беради, банкда ҳисоб-китоб рақамлари очади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— директор ўринбосарлари ўртасида тузилмага асосан вазифаларни тақсимлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ходимларни ишга қабул қилади, бошқа ишга ўтказади ва ишдан бўшатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказ ходимлари учун ойлик маош тизими ва рағбатлантириш фондини тақсимлайди. Штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш учун таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказ ходимларини мукофотлайди ва зарур ҳолларда уларга нисбатан интизомий чоралар кўради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Илмий кенгаш ишига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ажратилган маблағлар ва иш ҳақи фонди доирасида ходимлар сони лимитини, лавозим маошлари схемасини, штатлар жадвалини, шунингдек Марказ таъминоти харажатлари тизимини, махсус маблағлар сметасини, шу жумладан, ходимларга ва тингловчиларга турли пулли хизматлар кўрсатиш харажатларини тасдиқлайди ҳамда уларга ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— белгиланган тартибда илмий-техникавий, ижтимоий ривожланиш ва валюта ажратмалари фондини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тингловчилар узоқ вақт сабабсиз машғулотларга қатнашмаган ёки ички тартиб-қоидаларни бузган тақдирда, уларни тингловчилар сафидан чиқаради. Тингловчилар сафидан чиқарилган ходимнинг иш жойига ҳамда Адлия вазирлиги кадрлар бошқармасига шу ҳақда маълумот юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди, шунингдек зарур бўлганда тузилмага ходимларнинг умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— юқори малакали профессор-ўқитувчиларга, илмий-тадқиқотчи ва маъмурий ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорда ойлик устама белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказда ўқув жараёнини, илмий ва амалий тадқиқотларни ташкил этиш учун, шу жумладан хорижий мутахассислар учун эркин алмаштириладиган валютада контрактлар бўйича ҳақ тўлаган ҳолда, консультантлар, экспертлар ва мутахассисларни ҳамда жаҳондаги етакчи ҳуқуқшунос олимларни жалб этишнинг турли шаклларидан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда иш вақти ва дам олиш вақти тартибини жорий қилади, шунингдек амалдаги қонунларга мувофиқ қўшимча таътил муддатини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тегишли вазирликлар, корхона, ташкилот ва муассасалардан статистик маълумотлар ва Марказ учун зарур бўлган бошқа материалларни олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— илмий Кенгашларда, симпозиумларда, конференцияларда Марказ номидан қатнашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— қонунларда кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.5. Марказ директорининг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича ўринбосари Марказ директорининг 1-ўринбосари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директорнинг ўқув-услубий ва илмий ишлар бўйича ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўқув режаларини тузади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тингловчиларни ўқитиш тақсимот-режаси лойиҳасини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўқув жараёнини ташкил қилишга бевосита раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— услубиётчилар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, уларнинг ишини назорат қилиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказнинг ўқув ишлари тўғрисида ҳисоботлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ходимларни ишга қабул қилиш, уларни саралаш, бўш лавозимларни тўлдириш ишларини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— хорижий ўқув юртлари билан алоқа ўрнатиш ва улар билан ҳамкорлик қилиш ишларига жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказ директорининг топшириғи бўйича бошқа ишларни ҳам амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказ профессор-ўқитувчилари томонидан олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини йўналтириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказнинг илмий-тадқиқот ишлари режасини тузади ва тасдиқлаш учун Илмий кенгашга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ҳисоботлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тадқиқот маркази, ўқув-ахборот компьютер маркази, нашриёт бўлими ва кутубхоналар фаолиятига раҳбарлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— директор топшириғига кўра бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.6. Марказ директорининг маъмурий-иқтисодий ва хўжалик ишлари бўйича ўринбосари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказнинг нашриёт бўлими, хўжалик бўлими, бухгалтерияси ва кутубхонага раҳбарлик қилади ҳамда бошқа хўжалик ишларини бевосита ташкил қилади. Техник ва ёрдамчи хўжалик ходимлари ишини назорат қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.7. Марказда тегишли факультетлар, кафедралар, бўлимлар, марказлар ва бошқа таркибий тузилмалар ўзларига юклатилган ваколатлар доирасида иш олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказнинг Илмий кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.1. Марказда ўқув жараёнига тааллуқли муҳим масалаларни ҳал қилиш учун директор, унинг ўринбосарлари, етакчи олимлар ва мутахассислардан иборат таркибда Илмий кенгаш тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6.2. Илмий кенгаш ўз фаолиятини «Илмий кенгаш тўғрисидаги» Низомига асосан олиб боради. Кенгаш иши йиллик иш режасига мувофиқ ташкил қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўқув жараёнини ташкил қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.1. Марказ таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикаси ижтимоий, иқтисодий-сиёсий ҳаётининг замонавий талаблари, уни ривожлантириш ва янгилаш, шунингдек жаҳон фани ва маданияти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ва давлат таълим стандартлари талабларига жавоб берадиган ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқитиш бир неча дастурлар бўйича олиб борилади, улар тингловчилар таркибига ва таълим мақсадига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.2. Ўқув режаларини бажариш Марказнинг профессор-ўқитувчилари томонидан, шунингдек республика ва чет эл илмий марказларининг етакчи олимларини, тажрибали амалиётчиларни ўриндошлик ёки алоҳида шартномалар асосида жалб қилиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.3. Марказда қўшимча равишда бошқа кафедралар, бўлимлар, лабораториялар очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.4. Раҳбар ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш кундузги ўқиш шаклида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Марказ тингловчилари ва ўқиш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.1. Марказга ўқишга юбориладиган ходимлар мутахассислиги бўйича гуруҳларга бўлинади, уларнинг рўйхати, ўқиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тегишли органлар билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.2. Ўқишга юбориш Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган тақсимот режасига мувофиқ тегишли идоралар томонидан амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— адлия, суд, прокуратура, адвокатура ходимлари ҳамда давлат бошқаруви идоралари, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар юридик хизматларининг олий маълумотли ходимлари 3 ойлик курсларда қайта тайёрлашдан ўтадилар ва малака оширадилар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирада бўлган ва илк бор фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари раислари ва судьялари, округ ва ҳудудий ҳарбий судлари раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Қорақалпоғистон Республикаси хўжалик судлари ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар хўжалик судларининг судьялари лавозимларига тақдим этилаётган шахслар уч ойлик махсус курсларда ўқитиладилар;
(8.2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 19 июндаги 118-сонли қарорига мувофиқ учинчи хатбоши билан тўлдирилган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 25-26-сон, 232-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ёш мутахассислар ва раҳбарлик лавозимига захирага олинган ходимлар 6 ойлик курсни ўтайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўрта махсус юридик маълумотли ходимлар қисқа муддатли (4 ҳафталик) курсларда малака оширадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказнинг махсус курсларига тингловчилар ёш иқтидорли мутахассислар ва раҳбарлик лавозимларига захирада бўлган ходимлар орасидан танлов асосида қабул қилиниб, курсни муваффақиятли тугатганлар раҳбарлик лавозимларига тавсия этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тингловчиларга ўқув курсини тугатганларидан сўнг белгиланган намунадаги ҳужжат берилади ва уларнинг иш жойига тавсифнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.3. Марказда тингловчиларни қабул қилиш юқорида кўрсатилган идораларнинг йўлланмалари асосида Марказ директори буйруғи билан амалга оширилади. Тингловчиларни гуруҳларга саралаш уларнинг мутахассислиги, касб йўналиши ва даражасини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.4. Ўқиш муддати мобайнида тингловчиларнинг асосий иш жойларидаги ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади. Бошқа шаҳарлардан келган тингловчиларга асосий иш жойи бўйича ўқиш жойигача бориш ва қайтиб келиш йўл ҳақлари, ўқиш мобайнидаги суткалик харажатлар тўланади. Бошқа шаҳарлардан келган тингловчилар ўқиш даврида ётоқхона билан таъминланадилар. Бу харажатларни ўқишга йўллаган томон тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.5. Марказда кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатлари давлат бюджетидаги ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар учун давлат бюджети ҳисобидан қопланади. Бошқа ташкилотлар, муассасалар ва корхоналар эса кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш харажатларини Марказга ҳар бир кадр учун ойига республикада белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида пул ўтказиш йўли билан қоплайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Халқаро фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.1. Марказ раҳбарларни, мутахассисларни қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни аттестациядан ўтказиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, кадрлар тайёрлаш соҳасида хорижий шериклар билан контракт тузиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ташқи фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгадир. Марказ тингловчилар учун ўқув жараёнининг зарур қисмини ва ходимларнинг тажриба орттиришини етакчи хорижий илмий ва ўқув марказларида, фирмаларда ва бошқа халқаро ташкилотларда мустақил равишда ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.2. Марказда хорижий давлатлар фуқаролари малакасини ошириш ва касб бўйича қайта тайёрлаш, марказ профессор-ўқитувчилари таркиби ва тингловчиларнинг чет эллардаги педагогик, илмий-тадқиқот ишлари ва тажриба орттириши давлатлараро битимлар, республика ижро этувчи давлат ҳокимият органлари ўртасида тузилган битимлар ва якка тартибдаги шартномалар асосида амалга оширилади. Марказ алоҳида ҳолларда хорижий давлатларнинг кадрларини ўқитиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлашни шартнома асосида амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Марказ фаолиятини қайта ташкил этиш ва тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.1. Марказ фаолияти тегишли ваколатларга эга бўлган орган қарори билан тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.2. Марказни қайта ташкил этишда (бошқа ташкилот билан қўшилиши, бирлашиши ёки ажралиб чиқиши) Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг ҳуқуқий ворисига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10.3. Марказ фаолиятини тугатиш белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Уставга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11.1. Ушбу Уставга қўшимча ва ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.