Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2025 21.07.1997 йилдаги 364-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 19.03.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҚОШИДА ЮРИСТЛАР МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 мартдаги 171-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш ҳақида» 1997 йил 25 июндаги ПФ-1791-сон Фармонига мувофиқ ҳокимият ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш, замонавий билимлар асосида ҳуқуқшунос ходимларнинг касбий тайёргарлигини ҳамда уларни қайта тайёрлашни тубдан яхшилаш, шунингдек ҳуқуқшунослик соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг савиясини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошида Адлия ва суд органлари ходимларининг малакасини ошириш институти негизида Юристлар малакасини ошириш маркази ташкил этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июлдаги 212-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 330-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Юристлар малакасини ошириш маркази раҳбарияти директор ва унинг икки ўринбосаридан иборат таркибда тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, Юристлар малакасини ошириш марказида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштиришнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда адлия, юридик хизмат, адвокатура бўйича ҳуқуқшунос кадрлар қайта тайёрланадилар ва малака оширадилар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/531/3342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/531/3342-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 531-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/531/3342-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини ошириш бўйича шартнома асосида ўқишлар ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқшунослик соҳасида илмий тадқиқотлар амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқшунос кадрларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш борасида тавсиялар ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқшунос кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июлдаги 212-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 330-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ тингловчилари учун ўқиш давомида уларнинг асосий иш жойларидаги иш ҳақлари ва лавозимлари сақлаб қолинади. Жойлардан келган тингловчиларга амалдаги қонунчиликка мувофиқ суткалик, ўқиш манзилига келиш ва қайтиб кетиш харажатлари тўланади, шунингдек улар ётоқхона билан таъминланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур Марказда ўқитиш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Марказнинг директори ва унинг ўринбосарлари, профессор-ўқитувчиларига олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасаларида амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари, қолган ходимларига эса Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги шартларига мувофиқ тариф ставкалари белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июлдаги 212-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 330-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказига шу йўналишдаги хорижий ва халқаро институтлар, ташкилотлар билан алоқаларни амалга оширишда ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— 1998 йилдан бошлаб, ҳар йили Марказнинг буюртмасига мувофиқ хорижий мутахассисларни ишга таклиф этиш, марказ ходимларининг халқаро илмий-амалий анжуманларда иштирок этиши, шунингдек, даврий нашрларга обуна бўлишлари, хорижда чиқариладиган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларидан олишлари учун, шу жумладан эркин алмаштириладиган валюталарда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказни асбоб-ускуналар, офис мебели, ташкилий-техника воситалари билан жиҳозлаш ва транспорт воситалари олиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— Марказнинг фаолият кўрсатиши, шу жумладан мазкур қарор шартларига мувофиқ иш ҳақи, бино ва иншоотларни жиҳозлаш ҳамда капитал таъмирлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ва илмий асарлар нашр эттириш учун тақдим қилмаган ҳисоб-китобларга кўра зарур маблағлар ажратиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2 ой муддатда республика Юристлар малакасини ошириш марказига зарур бино ажратиб, уни ўқув жараёни хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда Марказни замонавий алоқа воситалари билан таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва судлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1994 йил 19 январдаги 18-сон қарорининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Б. Ғуломов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 21 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
364-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 мартдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 13-сон, 145-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 12 июлдаги 212-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 29-сон, 330-модда)