11.08.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2820-3
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қарори, 11.08.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2820-3
Кучга кириш санаси
11.08.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 11 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2820-3]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 майдаги ПФ-84-сон «Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2016 йил 12 июль 7-мҳ, 52-сон қарори (рўйхат рақами 2820, 2016 йил 3 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 31-сон, 383-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,

2025 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-мҳ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 9 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
271-сон

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 14 июлдаги 6-мҳ-сон ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 9 июлдаги 271-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларининг узайтирилган кун гуруҳларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловини ундириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«17. Умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модули орқали камбағал деб эътироф этилган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда, биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки ҳар иккисига ногиронликнинг I ёхуд II гуруҳи белгиланган кам таъминланган ёки камбағал оила фарзандларига, шунингдек ўртача ойлик даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган ёки камбағал оила фарзандларига имтиёз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Тўловдан озод қилинадиган ўқувчилар рўйхати кам таъминланган ёки камбағал оилаларнинг фарзандлари учун «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали берилган оила кам таъминланган деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома ёки «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали берилган шахснинг камбағал деб эътироф этилган оиланинг аъзоси эканлиги ҳақидаги маълумотнома (оиланинг камбағал деб эътироф этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар)га асосан шакллантирилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 19 ва 20-бандлар «кам таъминланган» деган сўзлардан кейин «ёки камбағал деб эътироф этилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2025 й., 10/25/2820-3/0719-сон)