Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини халқаро брендларнинг сифатли маҳсулотлари билан таъминлаш ва маҳаллий корхоналарнинг глобал қўшилган қиймат занжирларига кириши учун қўшимча шароит яратишга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги ПҚ-393-сон қарорида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда халқаро брендларнинг Ўзбекистон бозорига киришида қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилсин:
бренднинг бозорда камида 5 йил мавжудлигини тасдиқлаш тўғрисидаги талабни 3 йил этиб белгилаш;
брендлар соҳасида қонунчилик ҳужжатлари нормаларини ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида мамлакатлар номини минтақаларга ўзгартириш.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 8 август,
506-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 августдаги 506-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 мартдаги 99-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро брендлар товарларининг айрим турларини бренд эгалари ёки уларнинг ваколатли етказиб берувчилари (расмий дистрибьюторлар, дилерлар, ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари ва уларнинг дистрибьюторлари, лицензиатлари) билан тузилган тўғридан-тўғри шартнома асосида импорт қилувчилар реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг еттинчи хатбошисидаги «5» рақами «3» рақами билан алмаштирилсин.
2. 2-илованинг ўнинчи позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан камида иккитасида — Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар».
3. 2а-иловада:
ўн саккизинчи позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бренднинг бозорда камида уч йил мавжудлигини тасдиқлаш»;
йигирманчи позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«жаҳоннинг қуйидаги минтақаларидан камида иккитасида — Шимолий Америка, Европа, Яқин Шарқ, Шарқий Осиёнинг чакана савдо тармоғида бренд маҳсулотларининг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 09/25/506/0708-сон)