Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 8 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3308-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 374-сон «Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 9 июндаги 12-мҳ-сон «Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида» буйруғи (рўйхат рақами 3308, 2021 йил 9 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 10/21/3308/0541-сон);
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 27 июндаги 7-мҳ-сон «Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3308-1, 2023 йил 27 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.06.2023 й., 10/23/3308-1/0493-сон).
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 2 август,
19-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2025 й., 10/25/3308-2/0703-сон)