Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Махсус комиссияни ташкил этиш ва тавсиянома бериш

3-боб. Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш

4-боб. Суҳбат комиссиясини ташкил этиш ва якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш

5-боб. Қабул қилишни расмийлаштириш

6-боб. Якуний қоидалар

1-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилишни ташкил этиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА

4-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сон «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 июндаги 347-сон «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг (кейинги ўринларда — академик лицей) барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига (кейинги ўринларда — ТДЮУ) кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Зарур ҳолларда, Адлия вазирлиги томонидан мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларини қабул қилиш муддатига ўзгартириш киритилиши мумкин.
23. Ушбу Низомнинг 20 — 22-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ барча ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, 72 соат ичида ноёб рақам бериш орқали ариза рўйхатга олинади ва абитуриентга билдиришнома юборилади ҳамда абитуриентга ҳужжатларнинг аслини ўз вақтида топшириш зарурати тўғрисида хабар берилади.
24. Агар тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Низомнинг 20 — 22-бандларида назарда тутилган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, 72 соат ичида аризада кўрсатилган электрон почта манзили бўйича абитуриентга тегишли хабарнома юборилади. Бунда, абитуриентга кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни қабул қилишнинг белгиланган муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш имконияти берилади.
Ушбу талабни бузган абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади. Суҳбатдан четлаштириш бўйича ушбу Низомга 3-иловада берилган шаклга мувофиқ суҳбат комиссияси котиби томонидан далолатнома расмийлаштирилади.
Бунда ушбу Низомнинг 4-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган йўналишлар бўйича бериладиган саволлар рўйхати академик лицей ўқув дастурлари доирасида шакллантирилади ҳамда ТДЮУ ректори томонидан тасдиқланади.
Битта абитуриент билан якка тартибдаги суҳбат 45 дақиқагача давом этиши мумкин. Мазкур Низомнинг 4-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган йўналишлар бўйича саволлар абитуриент томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
35. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини аниқлаш учун суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил ҳолда ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни суҳбат комиссияси котибига тақдим этади. Суҳбат комиссияси котиби абитуриентга суҳбат комиссияси аъзолари томонидан қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.

Босқичлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Тавсияномалар беришни ташкил қилиш

1. Академик лицей битирувчиларига тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқиш бўйича Махсус комиссия тузиш.

ҳар йили, 10 июндан кечикмасдан

2. Академик лицей битирувчилар томонидан Махсус комиссияга тавсиянома беришни сўраб ариза билан мурожаат қилиш.

ҳар йили, 20 июндан кечикмасдан

3. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвалини тасдиқлаш ва академик лицей веб-сайтига жойлаштириш.

мажлис бошланишидан камида бир ҳафта аввал

4. Махсус комиссия томонидан академик лицей битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқиш.

ҳар йили, 20 июндан бошлаб беш иш кунидан ошмаган муддатда

2-босқич

Тавсияномалар бериш

1. ТДЮУ ўқув ишлари бўйича проректори — академик лицей директори буйруғини расмийлаштириш.

Махсус комиссияси қарори қабул қилингандан сўнг

2 кундан кечикмасдан

2. Тавсиянома бериш ҳақидаги буйруқни Тошкент давлат юридик университетига юбориш.

Буйруқ чиқарилгандан сўнг бир кун ичида

3-босқич

Абитуриентлар томонидан ҳужжатларни ТДЮУ қабул комиссиясига топшириши

25 июнь 5 июль

1. Қабул қилиш ҳақидаги аризани электрон шаклда реал вақт режимида тўлдириш.

2. Қабул қилиш тўғрисидаги аризага тегишли ҳужжатларни электрон шаклда илова қилиш.

4-босқич

Ҳужжатларни текшириш, аризаларни рўйхатдан ўтказиш ва камчиликлари ҳақида хабардор қилиш

1. Аризани барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг унга алоҳида рақам бериш орқали рўйхатга олиш ва абитуриентга бу ҳақида электрон почта орқали хабар юбориш.

Ариза берилгандан сўнг 72 соат ичида

2. Агар тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга номувофиқ бўлса, абитуриентга электрон почта орқали камчиликларни тузатиш ва белгиланган қабул муддати тугагунга қадар уларни такроран тақдим этиш ҳақида тегишли хабарнома юбориш.

Ариза берилгандан сўнг 72 соат ичида

5-босқич

Якка тартибдаги суҳбатни ташкил этиш ва ўтказиш

1. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлаш ва ТДЮУ веб-сайтига жойлаштириш.

қоида тариқасида, ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан уч кун олдин

2. Академик лицей дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражасини, юридик касбни танлашда мотивациясини (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш), нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини ва умумий дунёқарашининг шакланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятини аниқлаш учун суҳбат комиссияси томонидан якка тартибда суҳбат ўтказиш.

10 июль — 20 июль

6-босқич

Якка тартибдаги суҳбат натижалари юзасидан Апелляция комиссиясини ташкил этиш

Якка тартибдаги суҳбат натижалари эълон қилинган куни

7-босқич

Якка тартибдаги суҳбат натижаларини Адлия вазирлигига юбориш

1 августгача

1. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини рейтинг тизими (0 дан 100 баллгача) асосида аниқлаш ҳамда комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган мажлис баённомасига киритиш.

2. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини абитуриентларни ТДЮУ бакалавриатига тавсия этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун Адлия вазирлигига юбориш.

8-босқич

ТДЮУ бакалавриатига тавсия этиш тўғрисидаги адлия вазирининг буйруғини қабул қилиш

10 августдан кечиктирмасдан

9-босқич

Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар томонидан ТДЮУ қабул комиссиясига ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этиш

ўқув йили бошланишидан олдин

10-босқич

Қабул қилишни расмийлаштириш, ўқиш учун тўловни амалга ошириш

1. Ўқиш учун контрактлар тузиш.

10 августдан кейин

2. ТДЮУ ҳисоб рақамига ўқиш учун тўловларни амалга ошириш.

ТДЮУ ва шартнома шартларида белгиланган муддатда

3. Тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларни ўқув машғулотларига қатнашишга рухсат этиш тўғрисидаги ТДЮУ ректори буйруғини расмийлаштириш.

2 сентябрь

4. Ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги ТДЮУ ректори буйруғини расмийлаштириш.

контракт суммаси тўлагандан сўнг 15 сентябрдан кечикмасдан

Тошкент давлат юридик университети ректори
____________________________________га

(Ф.И.О.)

_________________________________________________________________________дан

(абитуриентнинг Ф.И.О (тўлиқ ёзилади))

АРИЗА

Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига қабул тўғрисида

Менга ____________________________йўналишида таълим олиш учун суҳбатдан

(таълим йўналишининг номи) (ўзбек, рус)

ўтишимга рухсат беришингизни сўрайман.
Маълумотим _____________________.__________________________________

(ўрта махсус)

(таълим муассасасининг номи)

___________________________________________ни _______ йилда тугатганман.
Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия _________ № ____________________
Суҳбатдан _____________тилида ўтаман.

(ўзбек, рус)

Туғилган вақтим ва жойим: _____ _____ ______ йил, ________________________

(кун) (ой) (йил)

(туғилган жойи)

Доимий яшаш манзилим: _______________________________________________

(мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй рақами тўлиқ)

____________________________________________________________________
Биометрик паспорт (идентификация ID-картаси) маълумоти:

_______

____________,

____________________________

(серия)

(номер)

(қачон ва ким томонидан берилган)

____________________________________________________________________
Халқаро ёки миллий олимпиадаларда, танловларда ҳамда спорт мусобақаларида қатнашганлиги ҳақида маълумот (агар қатнашган бўлса) _______________________
(олимпиада фани,
____________________________________________________________________

танлов фани (ихтисослиги), спорт мусобақаси тури, ўтказилган вақти, эгалланган ўрин)

Ногиронлиги ҳақида маълумот __________________________________________

(номи ва гуруҳи, ҳужжат реквизитлари)

Суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишдим.

_______________________

________

______________________

(абитуриентнинг Ф.И.О.)

(имзо)

(ариза бериш санаси)

Якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида
ДАЛОЛАТНОМА

___________________шаҳри20__йил «_____»
Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент
_________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

қуйидаги сабабларга кўра якка тартибдаги суҳбатдан соат _______:______да четлатилди:
тақиқланган воситалардан фойдаланган (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка);
бошқа абитуриентга тақиқланган воситаларни берган;
бошқа абитуриентга ёрдам берган;
_________________________________________________________________________

(низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар)

Абитуриент томонидан Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомнинг _____ бандлари талаблари бузилган.


Комиссия котиби_________________________

_______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига қабул қилиш бўйича якка тартибдаги суҳбатдан ўтган абитуриентнинг жавобларини
БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ

Сана ____________

Абитуриентнинг Ф.И.О.___________ __________________________________

Т/р

Баҳолашмезонлари

Баллар

1.

Академик лицей дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражаси

2.

Юридик касбни танлашда мотивацияси (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш)

3.

Нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини

4.

Умумий дунёқарашининг шакланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятининг мавжудлиги

Изоҳ________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
Суҳбат ўтказиш бўйича комиссия аъзоси:
____________________________________________________________________
______________________________

(Ф.И.О.)

(имзо)


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси