1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятида «Нуробод технопарки» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилоятида инвестиция муҳитини янада яхшилаш, саноат зоналарини бошқаришда Хитой тажрибасини қўллаш, шунингдек, электротехника, машинасозлик, кимё ҳамда бошқа соҳаларда ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар Самарқанд вилояти Нуробод туманида инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва саноатни ривожлантиришнинг 2025 — 2030 йилларга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) туманда юқори даромадли янги иш ўринларини яратиш мақсадида юқори технологияли замонавий ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2025 — 2030 йилларда юқори технологияли замонавий ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига жами 1,1 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.01.00 Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) юқори технологияли замонавий ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини яратиш орқали 5,1 минг доимий иш ўринларини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Нуробод туманида инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва саноатни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Самарқанд вилоятининг Нуробод тумани Сазағон массивидаги бўш турган 115,3 гектар ер участкасини «Ургут» эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан чиқариш ва ушбу ҳудудда «Нуробод технопарки» махсус саноат зонасини (кейинги ўринларда — махсус саноат зонаси) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда «Xinjiang Urumqi New Vision Investment Development Co., Ltd» (Хитой Халқ Республикаси) компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) ўртасида Инвестор томонидан 2030 йилга қадар махсус саноат зонаси ҳудудига жами 472 миллион АҚШ доллари, шундан 2025 — 2027 йилларда 250 миллион АҚШ доллари, 2027 — 2029 йилларда қўшимча ер ажратилган ҳолда 222 миллион АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни босқичма-босқич жалб қилиб, юқори технологияли замонавий ва сифатли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш бўйича келишувга эришилгани;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) махсус саноат зонасини бошқариш учун Инвестор муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида «New Vision Investment Development» МЧЖ хорижий компанияси (кейинги ўринларда — Бошқарув компанияси) ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестицияларни жалб қилиш‚ саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) Самарқанд вилояти ҳокимлиги ва Инвестор билан келишган ҳолда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Бошқарув компанияси билан унинг инвестиция ва бошқа мажбуриятлари, лойиҳаларга қўйиладиган талаблар, махсус саноат зонасини бошқариш шартлари ва мезонларини белгилаб берувчи инвестиция битимини имзоласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) махсус саноат зонасининг фаолият кўрсатиш қоидалари ва тартибини белгилаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) махсус саноат зонасида ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 мартдаги «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-41-сон Фармонига мувофиқ ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) махсус саноат зонасида ишлаб чиқариш биноларини кўп қаватли (3-4 қават) қилиб қуриш назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) махсус саноат зонаси ҳудудида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектларини, автомобиль йўлларини қуриш учун махсус саноат зонасига туташ бўлган «Ургут» ЭИЗ ҳудудидан фойдаланишга рухсат этилсин;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.08.00 Қайта тикланувчи энергия манбалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) махсус саноат зонаси ҳудудида жойлаштириладиган корхоналарда ўрнатиладиган асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш объектларини лойиҳалаштиришда табиий газ талаб этмайдиган ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш ҳамда табиий газга муқобил бўлган ёқилғи тури ва энергия тежамкор технологиялардан (гелиоколлектор, иссиқлик насоси, қуёш панеллари, иссиқликни қайта тиклаш-рекуперация қилиш ва бошқалар) фойдаланиш йўлга қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 196-сон қарорига2-иловага мувофиқ айрим ер майдонларини «Ургут» эркин иқтисодий зонаси таркибидан чиқаришни назарда тутувчи ўзгартириш киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи А.М. Бобоев белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-243-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПҚ-243-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Нуробод технопарки» махсус саноат зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар чегараларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ҳудуд ва унинг чегаралари тавсифи
Майдони,
га
1.
1-ҳудуд
1-нуқта
(39°33'30.94''''Н, 66°45'42.06''''Э)
81,7
2-нуқта
(39°33'36.29''Н, 66°46'0.45''Э)
3-нуқта
(39°33'39.37''Н, 66°46'25.66''Э)
4-нуқта
(39°33'22.85''Н, 66°47'2.99''Э)
5-нуқта
(39°33'12.27''Н, 66°47'4.56''Э)
6-нуқта
(39°33'25.30''Н, 66°46'38.99''Э)
7-нуқта
(39°33'12.81''Н, 66°46'0.36''Э)
8-нуқта
(39°33'27.30''Н, 66°45'50.89''Э)
9-нуқта
(39°33'25.57''Н, 66°45'45.08''Э)
2.
2-ҳудуд
1-нуқта
(39°33'50.20''Н, 66°47'7.80''Э)
19,3
2-нуқта
(39°33'56.27''Н, 66°47'25.66''Э)
3-нуқта
(39°33'41.44''Н, 66°47'34.70''Э)
4-нуқта
(39°33'40.95''Н, 66°47'13.38''Э)
3.
3-ҳудуд
1-нуқта
(39°33'25.69''Н, 66°47'18.13''''Э)
14,3
2-нуқта
(39°33'24.16''Н, 66°47'46.38''Э)
3-нуқта
(39°33'23.18''Н, 66°47'47.24''Э)
4-нуқта
(39°33'19.17''Н, 66°47'46.87''Э)
5-нуқта
(39°33'19.54''Н, 66°47'40.08''Э)
6-нуқта
(39°33'16.85''Н, 66°47'34.02''Э)
7-нуқта
(39°33'17.27''Н, 66°47'32.63''Э)
8-нуқта
(39°33'20.03''Н, 66°47'32.18''Э)
9-нуқта
(39°33'19.91''Н, 66°47'30.92''Э)
10-нуқта
(39°33'17.13''Н, 66°47'31.23''Э)
11-нуқта
(39°33'16.84''Н, 66°47'26.21''Э)
12-нуқта
(39°33'17.19''Н, 66°47'26.15''Э)
13-нуқта
(39°33'16.95''Н, 66°47'19.55''Э)
Жами
115,3
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 4 августдаги ПҚ-243-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 апрелдаги «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 196-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-илованинг I бўлими 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Самарқанд вилояти Нуробод тумани «Сазағон» массиви 137,26 гектар ер майдонлари қуйидаги чегаралар билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) шимолий томондан — «Нуробод технопарки» махсус саноат зонаси ер майдонлари ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шарқий томондан — Тепакўл сойи ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жанубий томондан — «А-378» Самарқанд-Қарши автомобиль йўли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғарбий томондан — «Худаятов Ботир» фермер хўжалиги ва Нуробод тумани ҳокимлиги захира ер майдонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) шимолий томондан — «Нуробод технопарки» махсус саноат зонаси ер майдонлари ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш