Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 27 февралдаги ПҚ-78-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аккредитациядан ўтказиш талабларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
аккредитация объекти томонидан аккредитациядан ўтишда камчиликларни бартараф этиш муддатини тўрт ойгача этиб белгилаш;
синов, калибрлаш ва тиббий лаборатория (марказ) ёки метрология хизматининг жойлашган жойи ўзгарган тақдирда, такрорий аккредитациядан ўтказиш ўрнига соддалаштирилган тартибни жорий этиш.
2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 июль,
456-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 349-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/349/0660-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2025 й., 09/25/456/0646-сон; 01.07.2026 й., 09/26/349/0660-сон)