Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 21 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2693-14]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 2 октябрдаги 21/6-сонли «Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3697, 28.10.2025 й.) асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/3-сон қарори (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2025 йил 24 июлдан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 13 июнь,
12/4-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 13 июндаги 12/4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-илованинг изоҳ қисмида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«** Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«**** Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) 3-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.».
2. 6-илованинг изоҳ қисмида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«** Жисмоний шахсларнинг қарз юки кўрсаткичи Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) талабларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.»;
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«** Жисмоний шахсларга автомобил сотиб олиш учун ажратилган кредитнинг гаровга нисбати коэффициенти Банкларга ўрнатиладиган макропруденциал нормативлар ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар (микроқарзлар) бўйича тўловларнинг энг юқори қийматларига доир талаблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 3618, 2025 йил 22 апрель) 3-бобига мувофиқ ҳисоб-китоб қилинади.»;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2025 й., 10/25/2693-14/0639-сон)