Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг
буйруғи
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3403-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-70-сон «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сон «Бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2022 йил 29 ноябрдаги 326-сон буйруғи (рўйхат рақами 3403, 2022 йил 19 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2022 й., 10/22/3403/1098-сон) билан тасдиқланган Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. ОРТИКОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 7 июль,
01/7-11/41-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Ж. КУЧКАРОВ
2025 йил 7 июль
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2025 йил 7 июлдаги 01/7-11/41-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддимадан «(бундан ижтимоий соҳа объектлари мустасно)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1-бандда:
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи — саккизинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Объектни сотиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш тўғрисидаги қарор қуйидагилар томонидан қабул қилинади:
муниципал мулк бўлган объектлар бўйича — тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари;
республика мулки бўлган объектлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 10/25/3403-3/0637-сон)