18.07.2025 йилдаги ПҚ-226-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 21.07.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 11 июнь куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлиси доирасида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни тизимли амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлисида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг янгиланган таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Бунда Хорижий инвесторлар кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш)га унинг ҳузурида йўналишлар бўйича ишчи гуруҳлар ташкил қилиш ҳамда уларнинг таркибига вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ходимлари)ни жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кенгаш котибияти ва ишчи гуруҳлар фаолиятини такомиллаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кенгаш аъзолари ва халқаро молия институтларининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Кенгаш котибиятини нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этиш ҳамда унинг аъзолигига халқаро молия институтларини ҳам жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Кенгаш котибияти томонидан хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри ишлаш орқали мамлакатимизда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестиция маблағларини жалб қилишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Кенгашнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини Кенгаш котибияти томонидан мувофиқлаштириш, шунингдек, Кенгаш мажлисларида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашувларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Кенгаш котибияти ҳамда ишчи гуруҳларнинг фаолияти натижалари ҳақида ҳар чорак якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Ишчи гуруҳларнинг вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳар ойда Кенгаш котибияти билан ҳамкорликда мазкур қарорга 1-иловада келтирилган ҳаракатлар режаси доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан муҳокамалар ўтказиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Ягона инвестиция платформаси» ахборот тизимини жорий қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, устав фонди (устав капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ташкилотлар раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Ягона инвестиция платформаси» ахборот тизими билан интеграция қилинадиган ахборот тизимлари рўйхатига асосан интеграция қилиш ишларини графикка мувофиқ якунлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Ягона инвестиция платформаси» ахборот тизимига манзилли ва истиқболли лойиҳаларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан тасдиқланган шаклга мувофиқ киритишга шахсан масъул ва жавобгар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев бир ҳафта муддатда аниқ муддат ва масъулларни белгилаган ҳолда давлат хизматлари кўрсатиладиган ахборот тизимларини «Ягона инвестиция платформаси» ахборот тизими билан интеграция қилиш механизмлари ва графигини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари мазкур қарорга 1-иловадаги ҳаракатлар режасида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг белгиланган муддатларда самарали, сўзсиз, сифатли ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили А.Ю. Магрупов, Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Ходжаев, Ж.А. Қўчқоров ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Кенгашнинг учинчи ялпи мажлиси давомида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан мунтазам ва тизимли мониторинг ҳамда қатъий назорат олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ушбу қарорга 1-иловада келтирилган ҳаракатлар режасининг сўзсиз ижросини таъминлаш бўйича масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштирсин, ҳар чорак якунида ҳисоботларини танқидий муҳокама қилиб борсин, шунингдек, чора-тадбирларнинг ижросига тўсқинлик қилувчи салбий омилларни бартараф этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 18 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-226-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг учинчи ялпи мажлисида илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни амалга ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАРАКАТЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Ҳужжат шакли

Масъул ижрочилар

1.

«Муқобил инвестиция жамғармалари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

венчур молиялаштириш, «бизнес фаришталар» ва бошқалар;

«LP» / «GP» каби инвестиция воситаларининг ихтисослаштирилган тузилмаси;

«Convertible notes», «SAFE» каби шартномавий молиялаштириш воситалари;

амалга оширилган инвестицияларни капитал қўйилмалар сифатида тан олишни кўриб чиқиш;

инвестициялар билан боғлиқ барча операция ва бошқарув харажатларини солиққа тортиш масалаларини аниқлаштириш;

махсус валюта режимини жорий этиш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил июль

Таҳлилий маълумот

Бош вазир ўринбосари

Ж. Ходжаев,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Хорижий инвесторлар кенгаши (Кенгаш)нинг ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш.

2025 йил август

 

3. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2025 йил сентябрь

Қонун лойиҳаси

4. Қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2026 йил март

 

2.

Гаров реестрини юритишни такомиллаштириш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш.

2025 йил сентябрь

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Марказий банк

(Т. Ишметов),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

3.

Замонавий гаров шаклларини (гаров ҳисобварақлари, мутлақ ҳуқуқлар, юридик шахслардаги улушлар) жорий этиш.

1. Хорижий тажрибани ўрганиш.

2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш.

2025 йил декабрь

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

4.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг масъулиятли бизнес юритиш қоидаларини жорий этиш.

Бунда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигини ушбу йўналиш бўйича масъул ваколатли орган сифатида белгилаш.

1. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг масъулиятли бизнес юритиш қоидаларининг тегишли йўналишлари юзасидан «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

«Йўл харитаси»

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2026 йил март

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

5.

Кенгаш доирасида «Ёш мутахассислар — инвесторлар хазинаси» дастурини амалга ошириш.

1. Хорижий компанияларнинг амалиёт дастурларини тўплаш ва улар тўғрисидаги маълумотларни олий ва профессионал таълим муассасаларига тақдим этиш.

2025 йил август

Амалий чора-тадбирлар

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Хорижий компанияларнинг тажриба ва дастурлари асосида таълим муассасаларида «Карьера марказлари»ни кенгайтириш.

Доимий равишда

6.

Корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

йиғилиш ўтказиш, унда қатнашиш, овоз беришни янада такомиллаштириш;

тўлақонли ишловчи кузатув кенгашларини ташкил этиш;

бошқарув ва назорат органлари аъзоларининг масъулиятини ошириш;

опцион битимлар институтини жорий этиш;

битимларда харидорни ҳимоя қилиш механизмини такомиллаштириш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил декабрь

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги

(В. Пак),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш.

2026 йил март

7.

Чет эл капитали иштирокидаги корхоналар оладиган ва таъсисчига йўналтирадиган дивидендларни солиққа тортиш механизмларини қайта кўриб чиқиш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2025 йил сентябрь

8.

Ўзаро боғлиқ компаниялар ўртасида фоизсиз қарз расмийлаштирилганда даромад ҳисобланиши ва солиққа тортиш механизмини қайта кўриб чиқиш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2025 йил сентябрь

9.

Аффилланган корхоналар учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида молиявий ҳисобот тақдим этишда молиявий ҳисоботнинг 3 та шакли бўйича мутахассисларни мажбурий таъминлаш талабини қайта кўриб чиқиш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш.

2025 йил сентябрь

10.

Инвесторларга берилаётган даромадга асосланган имтиёзлардан харажатларга асосланган имтиёзларга ўтиш механизмини жорий этиш.

1. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(А. Хайдаров),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Ҳукуматга киритиш.

2025 йил декабрь

11.

Қиймати 10 млн АҚШ долларидан ортиқ бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини бекор қилишда Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш бўйича талабни қайта кўриб чиқиш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Умрзаков),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш.

2025 йил сентябрь

12.

Инвесторларга ер ажратиш тартибини янада такомиллаштириш.

1. Инвесторларга ер участкаларини ажратиш билан боғлиқ муаммоларни атрофлича ўрганиш ва ҳал қилиш чораларини кўриш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Кадастр агентлиги

(Ф. Пулатов),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қонунчиликка ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича Ҳукуматга таклиф киритиш.

2025 йил сентябрь

13.

Стратегик истеъмолчилар учун электр таъминотини узоқ муддатли шартнома ва кафолатли шартларда етказиб бериш механизмини жорий этиш.

1. Хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Амалдаги қонунчиликни таҳлил қилиш ва натижалари юзасидан Ҳукуматга таклиф киритиш.

2025 йил сентябрь

14.

Йирик истеъмолчиларни тақсимловчи электр тармоқларига улашни тартибга солиш.

1. Илғор хорижий тажрибани ўрганиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Таҳлил натижалари асосида Ҳукуматга таклиф киритиш.

2025 йил сентябрь

15.

Хусусий секторга электр энергиясини тақсимлаш тармоқларини концессия шартномаси асосида бошқариш имкониятини бериш.

1. Амалдаги қонунчиликни илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида таҳлил қилиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Энергетика вазирлиги

(Ж. Мирзамаҳмудов),

Кенгаш ишчи гуруҳи,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Таҳлил натижалари асосида тайёрланган тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2025 йил октябрь

16.

Япония компаниялари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш.

1. Япония компанияларини жалб қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2025 йил июль

Таҳлилий маълумот

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

2. Истиқболли лойиҳаларни аниқлаш ва уларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш.

2025 йил август

«Йўл харитаси»

3. Ўзбекистонга инвесторларни кенг жалб қилиш бўйича Японияда тадбирлар ўтказиш (бизнес форум, «Made in Uzbekistan» кўргазмаси ва бошқалар).

2025 йил сентябрь

Амалий чора-тадбирлар

17.

Ўзбекистондаги техник стандарт, лицензиялаш талабларини ва ускуналарни синовдан ўтказишни халқаро меъёрларга мослаштириш бўйича дастур ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш.

1. Мавжуд техник стандартлар, лицензиялаш талаблари ва ускуналарни синовдан ўтказиш тартибини хатловдан ўтказиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев,

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

(А. Жуманазаров)

2. Хатлов натижасига кўра техник стандартлар, лицензиялаш талаблари ва ускуналарни синовдан ўтказиш тартибини халқаро меъёрлар билан мувофиқлаштириш дастурини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

18.

Хусусий сектор иштирокида рақамли платформа (агрегатор) жорий қилиш орқали аҳоли бандлигига кўмаклашиш.

Хорижий ҳамкорлар билан биргаликда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган рақамли платформа жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот

Вазирлар Маҳкамаси

(Ж. Қўчқоров),

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

19.

Айрим маҳсулотларга (ип-калава, минерал ўғитлар) учун экспорт божларини қайта кўриб чиқиш.

Экспорт қилишда амалдаги ҳолатни таҳлил қилиш, натижалари бўйича таклифларни Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияга киритиш.

2025 йил август

Таҳлилий маълумот

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

«Ўзкимёсаноат» АЖ

(О. Темиров)

20.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш концепциясини ишлаб чиқиш.

1. Чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича экспертлардан иборат ишчи гуруҳ ташкил этиш.

2025 йил август

Амалий чора-тадбирлар

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

(А. Абдухакимов),

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

(Л. Кудратов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Хорижий тажриба ва амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб, чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил декабрь

Таҳлилий маълумот

21.

Кенгаш ҳузурида ишчи гуруҳлар ташкил қилиш (муқобил инвестиция жамғармалари, гаров, масъулиятли бизнес юритиш, профессионал кадрлар тайёрлаш, корпоратив бошқарув, солиқ маъмурчилиги, ер ажратиш, энергетика йўналишлари бўйича).

8 та йўналишда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари (ходимлари)дан иборат ишчи гуруҳлар ташкил қилиш.

2025 йил июль

Кенгаш қарори

Кенгаш

(Ж. Ходжаев, Ж. Қўчқоров)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши Ўзбекистон томонининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ж.А. Ходжаев

Бош вазир ўринбосари

2.

Ж.А. Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири

3.

Р.А. Гулямов

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси

4.

А.Б. Самадов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти бошлиғи

5.

А.Ю. Магрупов

Ўзбекистон Республикаси Президенти вакили

6.

Т.А. Ишметов

Марказий банк раиси

7.

Л.Ш. Кудратов

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

8.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

9.

А.Ж. Ташкулов

адлия вазири

10.

Ж.Т. Мирзамаҳмудов

энергетика вазири

11.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

12.

Ш.Д. Кудбиев

Солиқ қўмитаси раиси

13.

Ш.А. Вафаев

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижрочи директори

14.

Д.А. Вахабов

Савдо-саноат палатаси раиси

15.

Ж.О. Урунов

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари

16.

Лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгаши котибияти раҳбари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 июлдаги ПҚ-226-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвесторлар кенгашини тузиш ва унинг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4519-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 3-банднинг бешинчи хатбошиси ва 5-банддаги «Инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 4-банддан учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банддаги «Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «халқаро молия институтлари ҳамкорлигида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-банддаги «Европа тикланиш ва тараққиёт банки» сўзлари «халқаро молия институтлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-банддаги «инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари «инвестициялар, саноат ва савдо» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари «инвестициялар, саноат ва савдо» сўзлари билан алмаштирилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошидаги «Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг» сўзлари «халқаро молия институтларининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29 — 31-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«29. Кенгаш Котибияти халқаро молия институтлари ва инвесторлар иштирокидаги юридик шахс — нодавлат нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган низомга мувофиқ фаолият юритади. Кенгаш Котибиятининг штатлар жадвали Кенгаш ижроия қўмитаси билан келишилган ҳолда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Кенгаш Котибияти раҳбари Кенгаш ижроия қўмитаси билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Кенгаш Котибиятининг фаолияти аъзолик бадаллари, халқаро молия институтлари ва бошқа ташкилотлардан тушадиган ҳомийлик ва молиявий ёрдам маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-банддаги «инвестициялар ва ташқи савдо» сўзлари «инвестициялар, саноат ва савдо» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда Кенгашнинг Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат органлари ва ташкилотлари билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиради, шунингдек, Кенгаш мажлисларида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари билан маслаҳатлашувлар ташкил этади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кенгашнинг нуфузини ошириш мақсадида кенг ишбилармон доиралар, маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар билан Кенгашнинг ўзаро ҳамкорлигига кўмаклашади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбоши «ҳар ойда» сўзларидан олдин «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-илованинг «12-босқич» позицияси «Субъектлар» устунидаги «Кенгаш Котибияти» сўзлари «Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Кенгаш Котибияти» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 майдаги «Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-179-сон қарорига 3-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги «Стартап лойиҳалар ва венчур молиялаштириш экотизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорига 3-илованинг 1- ва 2-позициялари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 07/25/226/0634-сон)