1-ИЛОВА
Т/р | Спорт турлари | 1 — 4-синф | 5 — 8-синф | 9 — 11-синф |
I. Олимпия спорт турлари | ||||
1. | Бадиий гимнастика | + | + | - |
2. | Бадминтон | - | + | + |
3. | Баскетбол | - | + | + |
4. | Волейбол | - | + | + |
5. | Гандбол | - | + | + |
6. | Енгил атлетика | + | + | + |
7. | Спорт гимнастикаси | + | + | + |
8. | Стол тенниси | + | + | + |
9. | Дзюдо | - | + | + |
10. | Футбол | + | + | + |
II. Оммавий спорт турлари | ||||
11. | Минифутбол | + | + | + |
12. | Стритбол | + | + | + |
13. | Воркаут | - | + | + |
14. | Шахмат | + | + | + |
15. | Шашка | + | + | + |
16. | Киберспорт | + | + | + |
17. | Армрестлинг | - | + | + |
18. | Кураш | + | + | + |
19. | Белбоғли кураш | + | + | + |
20. | Ўзбек жанг санъати | + | + | + |
21. | Турон яккакураши | + | + | + |
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбаи | Масъул ижрочилар |
1. | Умумий ўрта таълим мактаблари (кейинги ўринларда — мактаб) ўқувчилари учун физиологик ва антропометрик кўрсаткичларни тасдиқлаш. | 1. Ёшларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларини ўрганиш. | 2025 йил июль | - | Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Ўрганиш натижалари асосида мактаб ўқувчилари учун физиологик ва антропометрик кўрсаткичларни тасдиқлаш. | 2025 йил август | ||||
2. | Мактаб ўқувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш. | 1. Мактаб ўқувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш режа-графиги ҳамда дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ҳар йили сентябрь | Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
2. Ўқувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш учун ҳар бир ҳудуддаги кўп тармоқли марказий поликлиникада диспансеризация ташкил этиш ва унга малакали мутахассисларни жалб қилиш. | Режа-график асосида | ||||
3. Мактаб ҳамширалари учун ўқув семинарлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш. | Режа-график асосида | ||||
4. Мактабларда ўқувчиларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш. | Доимий | ||||
5. Мактабларда ўқувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида аниқланган физиологик ва антропометрик кўрсаткичларини «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимида шакллантириш. | Режа-график асосида | ||||
3. | Мактабларда ўқувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида уларнинг физиология ва антропометрия ҳолати бўйича маълумотлар базасини яратиш. | 1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг Ягона электрон дастурида (кейинги ўринларда — «ERP-maktab» ахборот тизими) янги модулни ишга тушириш. | 2025 йил сентябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимларида шаклланган ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари маълумотларини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ERP-maktab» ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | ||||
4. | Ўқувчиларнинг физиологик ва антропометрик кўрсаткичлари асосида уларни спортга йўналтириш. | Спорт вазирлигининг «ERP-sport» ахборот тизимида ўқувчиларнинг физиология ва антропометрия ҳолатига баҳо бериш орқали спорт турига бўлган қобилиятини аниқлаш ҳамда уларни спортга йўналтириш ошириш имкониятини яратиш. Бунда «ERP-maktab» ахборот тизимидаги ўқувчиларнинг спорт турига бўлган қизиқиши маълумотларини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «ERP-sport» платформасига интеграция қилиш. | 2025 йил сентябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги |
5. | Мактабларда ўқувчи ҳамда педагоглар ўртасида спорт мусобақалари ва соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилиш. | 1. Мактабларда ҳафтанинг ҳар шанба кунини «Спорт куни» деб белгилаш ҳамда ўқувчи ва педагоглар ўртасида спорт мусобақаларини, соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилиш бўйича қўшма қарор ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда ўқув йили давомида ҳар ҳафтада муайян спорт ёки соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш бўйича режа-жадвал ишлаб чиқилади. | 2025 — 2030 йиллар август | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги |
2. Мактаб ўқувчилари ўртасида спорт турлари бўйича «Мактаб лигалари» ва ёш тоифалари кесимида «Жисмоний тайёргарлик синовлари»ни ташкил этиш. | 2026 йил 1 мартдан бошлаб ҳар ўқув йили | ||||
6. | Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолибларига разряд бериш тартибини ишлаб чиқиш. | 1. Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти томонидан ўтказиладиган спорт мусобақалари ғолибларига разряд бериш тартибини ишлаб чиқиш. 2. Тартибни белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Тартибни тасдиқлаш ва амалиётга жорий этиш. | 2025 йил сентябрь | - | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Спорт вазирлиги, Адлия вазирлиги |
7. | «ERP-sport» электрон тизимида «Мактаб спорт клублари» рейтингини шакллантириш. | 1. «Мактаб спорт клублари» модулини яратиш, шунингдек, клублар фаолияти рейтингини аниқлаш механизмларининг лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. 2. «ERP-sport» электрон платформаси базасида «Мактаб спорт клублари» модулини яратиш учун ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш. 3. «ERP-sport» электрон платформаси базасида «Мактаб спорт клублари» модулини яратиш. | 2025-2026 йиллар | Спорт вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида | Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |