17.07.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3650
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг буйруғи, 17.07.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3650
Кучга кириш санаси
19.10.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 17 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3650]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Темир йўл транспорти тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддасига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир И. МАХКАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 2 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касаба уюшмалари Федерацияси раиси К. РАФИКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 24 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 23 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 21 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф. ЭШМАТОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2025 йил 2 июндаги 11-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом умумий фойдаланишдаги ва умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўлларда иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимлар — поездлар ҳаракати, йўл хўжалиги, махсус ҳаракатдаги таркиб, локомотив, хизмат, хизмат-техник ҳамда йўловчи вагонлар, тиклаш поездларига хизмат кўрсатувчи мазкур Низомнинг иловасида келтирилган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл транспорти инфратузилмаси — технологик мажмуа бўлиб, у ушбу мажмуа фаолиятини таъминловчи темир йўлларни, темир йўл станцияларини, электр таъминоти қурилмаларини, алоқа тармоқларини, сигнализация, марказлаштириш ва блоклаш тизимларини, ахборот мажмуаларини, ҳаракатни бошқариш тизимини, бинолар, иншоотлар, қурилмалар, жиҳозлар ва ускуналарни ўз ичига олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаракатдаги темир йўл таркиби (бундан буён матнда ҳаракатдаги таркиб деб юритилади) — локомотивлар, тортиш локомотивининг юк, багаж, йўловчи ташиш вагонлари ва моторвагонли ҳаракатдаги таркиб, шунингдек ташишларнинг амалга оширилишини ва темир йўл транспортининг фаолият кўрсатишини таъминлаш учун мўлжалланган бошқа транспорт воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
локомотив бригадаси — локомотивларга (электровоз, тепловоз, газ турбинали локомотив, паровоз ва мотовозлар), моторвагонли ҳаракатдаги таркибга хизмат кўрсатиш ва уларни хавфсиз бошқариш учун тайинланадиган темир йўл транспорти ходимларидан (бригадани бошқарувчи машинист ва унинг ёрдамчиси) иборат гуруҳ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сменаларга бўлиниб ишлаш жадвали — иш берувчи томонидан касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимлар вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланган дам олиш кунлари, кундузги, кечки ва тунги сменаларнинг алмашинишини ва бир ойда ишлаб берилган иш соатларига риоя этилишини назарда тутадиган иш ва дам олиш жадвали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафар — иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг айланма пунктида бўлган вақтни ҳисобга олган ҳолда меҳнат вазифаларини бажариш учун сарфлаган вақти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг ички меҳнат тартиби қоидаларига, сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларига, бошқа ички ҳужжатларга ёки меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ меҳнат мажбуриятларини қайси вақт мобайнида бажариши керак бўлса, ўша вақт иш вақти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш (смена, сафар) вақти асосий иш жойига келган вақтдан бошланади, иш вақтининг (сменанинг, сафарнинг) тугаши эса меҳнат мажбуриятларини бажарилганидан сўнг якунланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган ходимлар ва йўл хўжалиги ходимларининг иш вақтининг (сменанинг, сафарнинг) тугаши ҳаракатдаги таркиб ёки темир йўл транспорти инфратузилмасини диагностика ва мониторинг қилувчи кўчма воситаларни доимий иш жойига ҳисобга олиш ҳужжатлари ва поезд ҳужжатлари асосида ходим ва иш берувчи ёки унинг вакили томонидан расмийлаштирилиб топширилгач якунланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимлари учун иш вақтининг нормал давомийлиги беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасида ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақтининг режими ички меҳнат тартиби қоидалари, сменаларга бўлиниб ишлаш жадваллари ва бошқа ички ҳужжатларда, улар мавжуд бўлмаганда эса меҳнат шартномасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг меҳнат қилиш шароитларига кўра иш берувчида ушбу тоифадаги ходимлар учун белгиланган иш вақтининг кунлик ёки ҳафталик давомийлигига риоя этиш имкони бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 199-моддасига мувофиқ иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни жорий этишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ишларни бажариш жойи хизмат кўрсатилаётган асосий иш жойидан ташқарида бўлса, иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг 24 соатда босиб ўтган йўлини 8 соати бевосита уларнинг иш вақтига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг иш вақти режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг иш вақтига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга (сменага, сафарга) тайёргарлик кўриш вақти, шу жумладан, йўл-йўриқдан ўтиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишдан (сменадан, сафардан) олдинги тиббий кўрикдан ўтиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий меҳнат вазифаларини бажаришга бевосита сарфланадиган вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий иш жойидан хизмат кўрсатилаётган иш жойига йўловчи сифатида бориш ва ундан қайтиш ҳамда кутиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларда унинг бўш туриб қолган вақти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг асосий иш жойига бориш учун сарфланадиган ҳақиқий вақти 36 дақиқадан кам бўлса (яшаш жойидан доимий иш жойига бориш масофаси кўпи билан 3 км учун) ушбу вақт иш вақти ҳисобига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда, асосий иш жойига бориш учун сарфланадиган ҳақиқий вақт 36 дақиқадан ортса (яшаш жойидан доимий иш жойига бориш масофаси 3 км ортган тақдирда) мазкур вақт иш вақти ҳисобига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг ишини бошланиш ва тугаш вақти асосий иш жойидан ташқарида белгиланиши мумкин, бу ҳақда ходимлар олдинги иш кунининг охирида кечиктирмай иш берувчи, смена диспетчери ёки жавобгар шахс томонидан хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларининг узлуксиз смена вақти дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга 12 соатдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бажариладиган ишнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли зарур бўлган ишларда, шунингдек иш куни (смена, сафар) давомида жадаллиги бир хил бўлмаган ишлар амалга оширилганда иш куни қисмларга бўлиниши мумкин. Агар иш куни давомида поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимлар учун икки соатдан ошадиган танаффус назарда тутилган бўлса, иш куни қисмларга бўлинган деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш куни (смена, сафар) қисмларга бўлинганда иш вақтининг умумий давомийлиги ҳар кунлик ишнинг белгиланган давомийлигидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш кунининг қисмларга бўлинганлиги муносабати билан бериладиган иш куни давомидаги танаффуслар вақти иш вақтига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш кунини қисмларга бўлиш, ушбу иш вақтининг режими жорий этилаётган ишлар рўйхати, иш куни қисмларга бўлинган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларга бериладиган устама ҳақнинг миқдори тўғрисидаги қарор жамоа шартномасида, касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимлар вакиллик органи билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинадиган ички ҳужжатларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Узлуксиз сменали ишларда смена алмашаётган поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходими келмай қолган тақдирда сменадаги ходимга иш жойини ташлаб кетишга рухсат этилмайди. Бундай ҳолларда иш берувчи дарҳол бошқа ходим билан алмаштириш чораларини кўриши шарт. Бунда, узлуксиз сменадаги ходимнинг ўрнига алмаштирилаётган ходим камида 12 соат дам олган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларини сменаларнинг нормал давомийлигини таъминлаш мақсадида сменанинг белгиланган вақтидан ошган ҳолларда бошқа темир йўл станцияларига юборишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимларини ишда (сменада) бўлиши мумкин бўлган чекланган вақтдан кейин уни сафарга жўнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Юк, йўловчи, шаҳар атрофида қатновчи, тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездларда машинист машинист ёрдамчисисиз ишлаганда унинг иш вақтини (сменасини, сафарни) давомийлиги 7 соатдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда, юк, йўловчи, шаҳар атрофида қатновчи, тезюрар ва юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар автоматик бошқариш тизими билан жиҳозланганда машинист машинист ёрдамчисисиз ишлаганда унинг иш вақтини (сменасини, сафарни) давомийлиги 8 соатдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Локомотив бригадасига (шу жумладан, йўловчи сифатида кетганда) маҳаллий вақт билан тунги соат 22:00 дан соат 6:00 гача бўлган даврда кетма-кет икки календарь кундан ортиқ давом этадиган сафарни амалга ошириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонлари бригадаси сафарининг давомийлиги 45 кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ушбу ходимларнинг розилиги билан сафарининг давомийлиги 15 кунгача ёки ундан ортиқ муддатгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонлари бригадасининг сафар давомидаги иш вақтининг кунлик нормал давомийлиги сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалида келтирилган вақтдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонларини топшириш, қабул қилиш ва кузатиб бориш жараёнларида рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонлари бригадасининг сарфланган вақтлари уларнинг иш вақтига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонларини таъмирлаш жараёнларини рефрижератор секцияси ва автоном рефрижератор вагонлари бригадаси томонидан назорат қилиш учун сарфланган вақтларининг ярми уларнинг иш вақтига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Туристик поездлар таркибидаги вагонларга хизмат кўрсатувчи поезд бригадир ходимларининг сафари давомийлиги 30 кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ушбу ходимларнинг розилиги билан сафарининг давомийлиги 15 кунгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, туристик поездлар таркибидаги вагонларга хизмат кўрсатувчи поезд бригадир ходимларининг сафар давомидаги иш вақтининг кунлик нормал давомийлиги сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалида келтирилган вақтдан ошмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Йўл хўжалиги ходимларининг иш вақти режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Йўл хўжалиги ходимларининг иш вақтига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга (сменага, сафарга) тайёргарлик кўриш вақти (шу жумладан, йўл-йўриқдан ўтиш вақти);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишдан (сменадан, сафардан) олдинги тиббий кўрикдан ўтиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий меҳнат вазифаларини бажаришга бевосита сарфланадиган вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоппер-дозаторлар ва думпкарларга техник хизмат кўрсатиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоппер-дозаторлар ва думпкарларни транспорт ҳолатига тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хоппер-дозаторлар ва думпкарларни ортиш ва тушириш ҳолатига келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл машина станциялари ва (ёки) темир йўл-қурилиш машиналарини локомотивларга улаш ва ундан узилишни кутиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий иш жойидан хизмат кўрсатилаётган иш жойига жўнашни кутиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
перегонда ҳаракатланиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темир йўл станциясида манёвр вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларда бўш туриб қолган вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл машина станциялари ёки темир йўл-қурилиш машиналарини тўхтаб туриш жойига қўйиш вақти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Йўл хўжалиги ходимларининг ишини бошланиш ва тугаш вақти асосий иш жойидан ташқарида белгиланиши мумкин, бу ҳақда ходимлар олдинги иш кунининг охирида кечиктирмай иш берувчи, смена диспетчери ёки жавобгар шахс томонидан хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Темир йўл транспорти инфратузилмасини диагностика ва мониторинг қилувчи кўчма воситаларида ўз фаолиятини амалга оширувчи ходимлар сафарининг давомийлиги 15 суткадан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, темир йўл транспорти инфратузилмасини диагностика ва мониторинг қилувчи кўчма воситаларида ўз фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг сафар давомидаги иш вақтининг кунлик нормал давомийлиги сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалида келтирилган вақтдан ошмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Йўл хўжалиги ходимларининг асосий иш жойига бориш учун сарфланадиган ҳақиқий вақти 36 дақиқадан кам бўлса (яшаш жойидан доимий иш жойига бориш масофаси кўпи билан 3 км учун) ушбу вақт иш вақти ҳисобига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда, асосий иш жойига бориш учун сарфланадиган ҳақиқий вақт 36 дақиқадан ортса (яшаш жойидан доимий иш жойига бориш масофаси 3 км ортган тақдирда) мазкур вақт иш вақти ҳисобига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Йўл хўжалиги ходимларининг узлуксиз смена вақти дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга 12 соатдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Бажариладиган ишнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли зарур бўлган ишларда, шунингдек иш куни (смена, сафар) давомида жадаллиги бир хил бўлмаган ишлар амалга оширилганда иш куни қисмларга бўлиниши мумкин. Агар иш куни давомида йўл хўжалиги ходимлари учун икки соатдан ошадиган танаффус назарда тутилган бўлса, иш куни қисмларга бўлинган деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш куни (смена, сафар) қисмларга бўлинганда иш вақтининг умумий давомийлиги ҳар кунлик ишнинг белгиланган давомийлигидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш кунининг қисмларга бўлинганлиги муносабати билан бериладиган иш куни давомидаги танаффуслар вақти иш вақтига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш кунини қисмларга бўлиш, ушбу иш вақтининг режими жорий этилаётган ишлар рўйхати, иш куни қисмларга бўлинган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган йўл хўжалиги ходимларига бериладиган устама ҳақнинг миқдори тўғрисидаги қарор жамоа шартномасида, касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимлар вакиллик органи билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинадиган ички ҳужжатларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Йўл хўжалиги ходимларини ишда (сменада) бўлиши мумкин бўлган чекланган вақтдан кейин уни сафарга жўнатиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Махсус ҳаракатдаги таркиб, локомотив, хизмат, хизмат-техника ҳамда йўловчи вагонларга хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимларнинг иш вақти режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Махсус ҳаракатдаги таркиб, локомотив, хизмат, хизмат-техника ҳамда йўловчи вагонларга хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимларнинг (бундан буён матнда хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимлар деб юритилади) иш вақтига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга (сменага, сафарга) тайёргарлик кўриш вақти, шу жумладан, йўл-йўриқдан ўтиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишдан (сменадан, сафардан) олдинги тиббий кўрикдан ўтиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий меҳнат вазифаларини бажаришга бевосита сарфланадиган вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳаракатдаги таркиб ҳамда локомотивларга ва йўловчи вагонларни жўнашини кутиш вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимга бевосита боғлиқ бўлмаган ҳолатларда бўш туриб қолган вақти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ҳаракатдаги таркиб ҳамда локомотивларга ва йўловчи вагонларни тўхтаб туриш жойига қўйиш вақти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимларининг узлуксиз смена вақти дам олиш ва овқатланиш учун танаффус вақти билан бирга 12 соатдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Бажариладиган ишнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли зарур бўлган ишларда, шунингдек иш куни (смена, сафар) давомида жадаллиги бир хил бўлмаган ишлар амалга оширилганда иш куни қисмларга бўлиниши мумкин. Агар иш куни давомида хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимлар учун икки соатдан ошадиган танаффус назарда тутилган бўлса, иш куни қисмларга бўлинган деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш куни (смена, сафар) қисмларга бўлинганда иш вақтининг умумий давомийлиги ҳар кунлик ишнинг белгиланган давомийлигидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш кунининг қисмларга бўлинганлиги муносабати билан бериладиган иш куни давомидаги танаффуслар вақти иш вақтига киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш кунини қисмларга бўлиш, ушбу иш вақтининг режими жорий этилаётган ишлар рўйхати, иш куни қисмларга бўлинган ҳолда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимларга бериладиган устама ҳақнинг миқдори тўғрисидаги қарор жамоа шартномасида, касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимлар вакиллик органи билан келишувга кўра иш берувчи томонидан қабул қилинадиган ички ҳужжатларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимларнинг иш вақтига махсус ҳаракатдаги таркиб, локомотивлар ва йўловчи вагонларни таъмирлаш учун корхоналарга юбориш, ортга қайтариш ҳамда таъмирлаш жараёнларини назорат қилиш учун сарфланган вақтларини ярми киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Тиклаш поездлари ходимларининг иш вақти режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Тиклаш поездлари ходимлари учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш усули қўлланилади (ўқув-машғулотларида иштирок этиш ва шартномалар бўйича ишларни бажариш ҳолатлари бундан мустасно). Бунда ҳисобга олиш даври ўн икки ойдан, кунлик ишнинг давомийлиги эса ўн икки соатдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тиклаш поезди ходимларининг иш кунига табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар содир бўлган жойларга ушбу оқибатларини бартараф этиш учун жўнаб кетган пайтдан то ўзининг асосий иш жойига қайтиб келгунгача бўлган барча соатлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Тиклаш поезди ходимлари ўқув-машғулотларга ёки шартномалар бўйича ишларни бажаришга жалб қилинган тақдирда, уларнинг иш вақтлари сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалларига асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг дам олиш вақти режими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг дам олиш вақтини турлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш куни (смена, сафар) давомидаги танаффуслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар кунги (сменалар ва сафарлар оралиғидаги) дам олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дам олиш кунлари (ҳар ҳафталик узлуксиз дам олиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишланмайдиган байрам кунлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йилги асосий ва қўшимча меҳнат таътиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимнинг истагига кўра дам олиш кунида ёки ишланмайдиган байрам кунида ишлаганлик учун компенсация сифатида тақдим этиладиган ишдан бўш бўлган қўшимча кунлар, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмлари топширилган ҳар бир кундан кейин донорларга бериладиган дам олиш куни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Иш кунидан (сменадан, сафардан) кейин поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимлари учун узлуксиз дам олиш вақти 12 соатдан кам бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган локомотив бригадаси учун дам олиш вақти камида 16 соат этиб белгилашга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Бир ҳафтадан ортиқ давомийликдаги сафарларда банд бўлган иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларига, сафар даврида ҳар ҳафталик дам олиш кунидан фойдаланиш имкониятига эга бўлмаса, ушбу ходимларга доимий иш жойига қайтиб келганидан сўнг ишланган вақт учун дам олиш куни берилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Иш вақтини умумлаштирилган тарзда ҳисоб-китоб қилиш иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларига, ҳар кунлик дам олиш кунлари сменаларга бўлиниб ишлаш жадвалига асосан ҳафтанинг турли кунларида белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимлари учун камида бир соатга қисқартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган тақдирда ортиқча ишлаган иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимлари учун қўшимча дам олиш вақтини бериш ёки уларнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 263-моддасига мувофиқ ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларига меҳнат таътилларини бериш навбати календарь йил бошлангунга қадар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси ташкилоти ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишган ҳолда тасдиқланадиган жадвалга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг иш вақти ва дам олиш вақти режимлари тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Иши бевосита поездлар ҳаракати билан боғлиқ бўлган темир йўл транспорти айрим тоифадаги ходимлар

Поездлар ҳаракати билан бевосита боғлиқ бўлган темир йўл транспорти ходимлар

1.

Автомотрис машинисти

2.

Дрезина ҳайдовчиси

3.

Автомотрис машинисти ёрдамчиси

4.

Дрезина ҳайдовчиси ёрдамчиси

5.

Мотовоз машинисти

6.

Ўзи юрар машина ва механизмлар машинисти

7.

Ўзи юрар машина ва механизмлар машинист-йўриқчиси

8.

Электропоезд машинисти

9.

Электровоз машинисти

10.

Локомотив бригадаси йўриқчи машинисти

11.

Тепловоз машинисти

12.

Электровоз машинисти ёрдамчиси

13.

Электрпоезд машинисти ёрдамчиси

14.

Темир йўл-қурилиш машинаси машинисти ёрдамчиси

15.

Тепловоз машинисти ёрдамчиси

16.

Тепловоз машинист-йўриқчиси

17.

Электровоз машинист-йўриқчиси

18.

Электрпоезд машинист-йўриқчиси

19.

Кўприксимон кран машинисти

20.

Чорпояли кран машинисти

21.

Локомотивлар бўйича муҳандис

22.

Ўзиюрар темир йўл крани машинисти

23.

Локомотив бригадаси аъзоси (йўловчи поездлар учун)

24.

Темир йўл транспорти корхоналари бригадири

Йўл хўжалиги ходимлар

25.

Рельс плетларини элтишга мўлжалланган махсус состав машинисти

26.

Кесишма навбатчиси

27.

Стрелка пости навбатчиси

28.

Сигналчи

29.

Йўл хўжалиги (темир йўл полоси) бўйича муҳандис

30.

Нуқсон аниқлаш аравачаси оператори

31.

Нуқсон аниқлаш чилангари

32.

Навбатчи уста

33.

Смена устаси

34.

Темир йўл ишчиси (таъмирловчи, созловчи, монтер)

35.

Темир йўл катта устаси

36.

Темир йўл устаси

37.

Йўл бригадири

38.

Йўл диспетчири

39.

Йўл машиналари ва механизмлари машинисти ва ёрдамчиси

40.

Дефектоскопчи

41.

Темир йўл механикаси бўйича таъмирловчи

42.

Йўлни кўздан кечирувчи (йўл назоратчиси)

43.

Рельс кесувчи

44.

Рельс пайвандловчи

45.

Баласт тўкувчи машина оператори

46.

Вагон тортувчи машина оператори

47.

Кўприк бўйича ишчи

48.

Кўприк таъмирловчиси

49.

Кўприк устаси

50.

Рельс ётқизувчи машина оператори

51.

Тўсиқ қўриқчилари

52.

Кўприк назорати бўйича навбатчи

53.

Сунъий иншоотлар таъмирловчиси

54.

Тоғларда хавфли эгзоген геологик жараёнларни кузатиш бўлинмаси, саноат алпинисти

55.

Тоғларда хавфли эгзоген геологик жараёнларни кузатиш бўлинмаси, саноат алпинисти навбатчиси

Махсус ҳаракатдаги таркиб, локомотив, хизмат, хизмат-техник ҳамда йўловчи вагонларга хизмат кўрсатувчи (кузатиб борувчи) ходимлар

56.

Поезд диспетчери

57.

Саралаш тепалиги навбатчиси

58.

Саралаш тепалиги оператори

59.

Станцияси сигналчиси

60.

Станция навбатчиси ҳузуридаги оператори

61.

Станция ишчиси

62.

Поезд тузувчиси

63.

Поезд тузувчи ёрдамчиси

64.

Локомотив (поезд) бригадалари нарядчиси

65.

Локомотив қабул қилувчиси

66.

Локомотив бригадир диспетчери

67.

Локомотив қабул қилувчиси

68.

Локомотив бригадир диспетчери

69.

Депо навбатчиси

70.

Айланма депо навбатчиси

71.

Поездларни назорат этиш бўйича тафтишчи-йўриқчиси

72.

Поезд бошлиғи

73.

Вагонлар бўйича муҳандис

74.

Сигнализация ва алоқа тизимлари муҳандиси

75.

Электрлаштириш ва энергия таъминоти бўйича муҳандиси

76.

Механика ва хизмат кўрсатиш бўйича муҳандис

77.

Темир йўл автоматика ва телемеханика муҳандиси

78.

Темир йўл ҳаракати ташкил қилиш муҳандиси

79.

Ўқчи

80.

Парк навбатчиси

81.

Контакт тармоғи электромеханиги

82.

Марказлаштириш пости оператори

83.

Навбатчи диспетчер

84.

Диспетчер

85.

Энергодиспетчер

86.

Ҳаракатланувчи таркибни таъмирлаш катта устаси

87.

Ҳаракатланувчи таркибни таъмирлаш устаси

88.

Участка устаси

89.

Контакт тармоғи электромонтёри

90.

Контакт тармоғи катта электромеханиги

91.

Контакт тармоғи навбатчи электромеханиги

92.

Вагон кузатувчиси

93.

Вагонларга техник хизмат кўрсатиш пункти бошлиғи

94.

Вагонларни кўрикдан ўтказувчи-таъмирловчиси

95.

Вагонларни кўздан кечириш ва таъмирлаш чилангари

96.

Йўловчи вагонлар кузатувчиси

97.

Поезд бошлиғи

98.

Поезд устаси

99.

Поездларни қабул қилувчиси

100.

Хизмат-техник вагони кузатувчиси

101.

Йўловчи вагонлар кузатувчиси

102.

Хизмат-техник вагони кузатувчиси

103.

Юк ташувчи поездлар кондуктори

104.

Юк ташувчи поездлар бош кондуктори

105.

Йўловчи поезди бошлиғи

106.

Поезд кузатувчиси

107.

Поезд бошлиғи ёрдамчиси

108.

Йўловчи платформаси назоратчиси

109.

Поезд стюарти

110.

Йўналиш навбатчиси

111.

Вагон назоратчиси

112.

Вагонларни қабул қилувчиси

113.

Вагонлар ҳаракати тезлигини мувофиқлаштирувчиси

114.

Йўловчи ташиш хизмати диспетчери

115.

Касса оператори (темир йўл чипта сотувчиси)

116.

Билет назорати инспектори

117.

Йўловчиларни қабул қилиш ва кузатиш хизмати ходими

118.

Багаж қабул қилиш ва бериш оператори

119.

Темир йўл вокзали администратори

120.

Йўловчи қатновини режалаштириш ва ташкил этиш муҳандиси

121.

Йўловчи поездлар диспетчери (ҳаракат графиги бўйича назорат)

122.

Алоқа диспетчери

123.

Радиоалоқа электромеханиги

124.

Радиоалоқа катта электромеханиги

125.

Радиорелели алоқа линиялари станция жиҳозлари электромонтёри

126.

Сигнализация, марказлиштириш, блокировкалаш қурилмалари 1-тоифали электромонтёри

127.

Сигнализация, марказлиштириш, блокировкалаш қурилмалари электромонтёри

128.

Сигналлаш, марказлаш, блокировкалаш қурилмалари ва алоқа воситалари алоқа электромеханиги

129.

Сигналлаштириш ва алоқа бош электромеханиги

130.

Сигналлаштириш ва алоқа электромеханиги

131.

Сигналлаштириш ва алоқа катта электромеханиги

132.

Сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка қурилмалари электромеханиги

133.

Сигналлаштириш, марказлаштириш ва блокировка қурилмалари катта электромеханиги

134.

Темир йўл станцияси (манёвр, станция) диспетчери

135.

Тортиш подстанцияси бош электромеханиги

136.

Тортиш подстанцияси электромеханиги

137.

Тортиш подстанцияси электромонтёри

138.

Тортиш подстанцияси катта электромеханиги

139.

Товар (юк) кассири

140.

Участка электромеханиги

141.

Вагон фарроши

142.

Хоппер-дозатор ва думпкар машинисти

143.

Йўл энергодиспетчери

144.

Юк ва багаж қабул қилувчи-топширувчиси

145.

Камера кузатуви навбатчиси

146.

Ҳаракатдаги чипта сотувчи

147.

Тортиш подстанцияси навбатчи электромеханиги

148.

Тортиш подстанцияси навбатчи электромонтери

149.

Нефть маҳсулотларини тарқатувчи

150.

Нефть маҳсулотларини қуювчи-тўкувчи

151.

Ёнилғи-мой маҳсулотлари диспетчер

152.

Юқори тезликдаги электропоездларга техник хизмат кўрсатиш сифатини назорат қилиш бўйича мутахассис

153.

Юқори тезликдаги электропоездларга техник хизмат кўрсатиш бўйича етакчи мутахассис

154.

Борт-муҳандис

155.

Ювувчи-фаррош

156.

Бригадаларни ташкил этиш бўйича йўриқчи

Тиклаш поездлари ходимлари

157.

Тиклаш поезди бошлиғи

158.

Бошлиқ ўринбосари

159.

Машинист йўриқчи

160.

Уста (гидропневматика бўйича)

161.

Кран машинисти (кранчи)

162.

Тиклаш поезди кран машинисти ёрдамчиси

163.

Бульдозер машинисти

164.

Экскаватор машинисти

165.

Автогрейдер машинисти

166.

Автомобиль кран машинисти

167.

Ҳаракатланувчи электростанция машинисти

168.

Электрогазпайвандчи

169.

Аккумляторчи-чилангар

170.

Электр жиҳозларини таъмирловчи чилангар электрик

171.

Стропалчи

172.

Навбатчи уста

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2025 й., 10/25/3650/0627-сон)