14.07.2025 йилдаги ПФ-113-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ўсишини таъминлаш жараёнида кенг аҳоли қатламининг иштирокини ва уларнинг турли соҳалардаги истиқболли ташаббусларини рағбатлантириш ва инновацион фаоллигини янада оширишнинг самарали механизмларини жорий қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар аҳолининг истиқболли ташаббусларини рағбатлантириш чора-тадбирларининг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакиллари, хусусан, етук мутахассислар, ёшлар, тадбиркорлар, фаол фуқаролар ва ватандошларнинг (кейинги ўринларда — кенг аҳоли қатлами) иштирокини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мамлакат рақобатбардошлигини ошириш, янги технологиялар ва илм-фан ютуқларини интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг аҳоли қатлами учун очиқ мулоқот майдонини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш ва танлаб олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2025 йилдан бошлаб ҳар йили «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумини (кейинги ўринларда — Форум) ўтказиб бориш амалиёти жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Форум «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш жараёнида кенг аҳоли қатламининг истиқболли ташаббусларини қўллаб-қувватлашга ҳамда уларнинг фаоллигини рағбатлантириш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Форум ўтказиладиган устувор йўналишлар ҳар йили «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) томонидан белгилаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Форумга умумий тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Ташкилий қўмита, истиқболли ташаббусларни баҳолаш Менторлар кенгаши томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Стратегик ислоҳотлар агентлиги Форумга келиб тушган истиқболли ташаббусларни йиғиш, уларнинг ягона рўйхатини шакллантириш, махсус крауд платформага жойлаштириш ва эълон қилиб боришга ҳамда Форум натижаси бўйича маъқулланган истиқболли ташаббусларнинг масъул вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштиришга масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Форумни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 2025 йилда Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2026 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(е) Форумни ўтказиш жойини тегишли воситалар (баннерлар, видеороликлар, экранлар, алоқа ва бошқа воситалар) билан таъминлаш «Интерфорум» ДУК томонидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Форумнинг эндаумент фонди ихтиёрий маблағлар асосида шакллантириладиган фонд сифатида ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Форумда маъқулланган истиқболли ташаббусларни тижоратлаштириш ва молиялаштиришга «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва бошқа тижорат банклари, шунингдек, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ташкилий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумининг менторлар кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумини 2025 йилда ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Форумга тайёргарлик жараёнида келиб тушган истиқболли ташаббуслар топ-50 ва топ-10 талик тартибида сараланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Менторлар кенгаши томонидан топ-10 деб топилган энг долзарб истиқболли ташаббуслар Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтказиладиган Форумнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Форумнинг ялпи мажлисини ўтказиш якунлари бўйича маъқулланган истиқболли ташаббусларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) чора-тадбирлар режасига киритилган истиқболли ташаббусларни амалга ошириш учун кредит ва грантлар ажратилиши, солиқ, божхона ва бошқа рағбатлантириш чоралари қўлланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Форум доирасида келиб тушган бошқа ташаббуслар Вазирлар Маҳкамасига давлат дастурларини, тегишли соҳа, тармоқ ёки ҳудудларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни шакллантириш мақсадида юборилади ҳамда Ҳукумат томонидан уларни амалга ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Стратегик ислоҳотлар агентлиги (Б. Рахматов) ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ (С. Аннакличев) ва «Интерфорум» ДУК (Б. Зуфаров) билан биргаликда икки ой муддатда Форумда иштирок этишни хоҳловчи шахсларни очиқ электрон рўйхатга олиш, анкета тўлдириш, истиқболли ташаббуснинг профили ва кун тартиби, дастури, иштирок этиш шартлари, шунингдек, бошқа маълумотлар олиш имкониятини берувчи крауд платформаси яратилишини ва ишга туширилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташкилий қўмита (Б. Рахматов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2025 йилда ўтказиладиган Форумнинг устувор йўналишларини белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) икки ой муддатда Форумни 2025 йилда ўтказишнинг аниқ санаси ва жойи ҳақида таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Форумни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасининг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини, шунингдек, масъул ижрочилар фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Форумни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори Б.Б. Рахматов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-113-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-113-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Б.Б. Рахматов

Стратегик ислоҳотлар агентлиги директори, Ташкилий қўмита раиси

2.

К.А. Шарипов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

3.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

4.

Б.Э. Захидов

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

5.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

6.

И.И. Норқулов

иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

7.

Ж.Ш. Салихов

Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори

8.

Г.С. Исмаилова

«Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори

9.

А.З. Саъдуллаев

Ёшлар ишлари агентлиги директори

10.

С.С. Аннакличев

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқаруви раиси

11.

Б.А. Зуфаров

«Интерфорум» ДУК директори

12.

Д.А. Вахабов

Савдо-саноат палатаси раиси

13.

К.К. Мирзалиева

Кичик бизнес уюшмаси раиси

14.

О.Б. Саттаров

«Ватандошлар» жамоат фонди бошқаруви раиси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-113-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумининг менторлар кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

С.С. Аннакличев

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ бошқаруви раиси, Менторлар кенгаши раиси

2.

А.М. Абдукадиров

Стратегик ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Менторлар кенгаши ҳамраиси

3.

У.К. Абидхаджаев

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори

4.

Х.С. Асадов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори ўринбосари

5.

Э.С. Туляков

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори

6.

Б.М. Бекмуродов

«Юксалиш» ҳаракати раиси

7.

М.Ф. Асланов

Прогрессив ислоҳотлар маркази директори

8.

Н.У. Мухаммадиев

адлия вазири ўринбосари

9.

Лавозими бўйича

тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ўринбосарлари

10.

А.Ф. Умарова

Стратегик ислоҳотлар агентлиги ҳузуридаги лойиҳа офиси координатори

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Менторлар кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-113-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумини (кейинги ўринларда — Форум) ўтказишга тайёргарлик кўриш, истиқболли ташаббусларни йиғиш, таҳлил қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Форум мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ўсишини таъминлаш жараёнида фуқаролар, ёшлар ва ватандошларнинг турли соҳалардаги истиқболли ташаббусларни танлаб олиш ва амалиётга татбиқ этиш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаоллигини рағбатлантириш ва кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Форумнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарали ва халқчил ислоҳотларни амалга оширишда кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакиллари, хусусан, етук мутахассислар, ёшлар, тадбиркорлар, фаол фуқаролар ва ватандошларнинг (кейинги ўринларда — кенг аҳоли қатлами) иштирокини қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат рақобатбардошлигини ошириш, янги технологиялар ва илм-фан ютуқларини интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кенг аҳоли қатлами учун очиқ мулоқот майдонини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий, илғор ғоялар ва истиқболли ташаббусларни саралаш ва танлаб олишнинг самарали механизмларини жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Форумда муҳокама қилинадиган масалалар кенг аҳоли қатлами томонидан билдирилган истиқболли ташаббуслар орасидан саралаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Форум Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Форумни ўтказишга тайёргарлик кўриш мазкур Низом иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Форумга тайёргарлик кўриш, истиқболли ташаббусларни йиғиш ва саралаш, ташкилий ишларни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) ҳар йил якунига қадар кейинги йил учун «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасини (кейинги ўринларда — Режа) ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режада Форумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича ҳар бир амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар, масъул вазирлик ва идораларнинг вазифалари ҳамда Форумнинг устувор йўналишлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Форумда иштирок этишни хоҳловчи шахсларни очиқ электрон рўйхатга олиш, анкета тўлдириш, истиқболли ташаббуснинг профили ва кун тартиби, дастури, иштирок этиш шартлари, шунингдек, бошқа маълумотлар олиш Агентлик ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва «Интерфорум» ДУК билан биргаликда яратиладиган ва ишга тушириладиган крауд платформа орқали таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик Форумга келиб тушган истиқболли ташаббусларни йиғиш ҳамда уларнинг ягона рўйхатини шакллантириш, махсус крауд платформага жойлаштириш ва эълон қилиб боришга масъул ҳисобланади, шу жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда Форумни ўтказиш бўйича харажатлар сметасини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Агентлик ҳар йили 1 майдан бошлаб Форум ўтказилиши, истиқболли ташаббусларни йиғиш (уларни тақдим этиш тартибини кўрсатган ҳолда) муддатлари ва қоидалари тўғрисида ўзининг расмий веб-сайти, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон бериб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Истиқболли ташаббуслар Агентлик томонидан юритиладиган крауд платформа орқали ҳар йили 1 майдан 1 июлга қадар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Форумда муҳокама қилиш учун юбориладиган истиқболли ташаббуслар қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
долзарблик — истиқболли ташаббус жамият, соҳа ёки тармоқдаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиши ва давр талаблари билан боғлиқ бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига хослик — ғоя инновацион, ўзига хос ва мавжуд ёндашувлардан фарқли бўлиши ҳамда янги ечим таклиф қилиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имкониятлилик — истиқболли ташаббусни муваффақиятли амалга ошириш учун ресурслар, вақт ва имкониятлар етарли бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таъсирчанлик — истиқболли ташаббуснинг амалга оширилиши соҳа, тармоқ ёки жамиятга ижобий таъсир кўрсатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Истиқболли ташаббусларни йиғиш, дастлабки саралаш ва умумлаштириш жараёнлари Агентлик томонидан ҳар йили 1 июлдан 1 сентябргача ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки саралаш жараёнида Агентлик томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган истиқболли ташаббуслар долзарблилиги, ўзига хослиги, имкониятлилиги ва таъсирчанлиги мезонлари бўйича ўрганиб чиқилади ҳамда заруратга кўра қайта ишлаш ёки асослантиришни кучайтириш учун муаллифларга қайтарилиши, шунингдек, уларнинг иштирокида такомиллаштирилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва идоралардан таклифларни асослантириш учун зарур бўладиган статистик ва бошқа маълумотлар, шунингдек, муайян истиқболли ташаббус бўйича соҳа мутахассисларининг ёзма хулосаси талаб қилиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келиб тушган барча истиқболли ташаббуслар Форумнинг устувор йўналишлари кесимида умумлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Умумлаштирилган истиқболли ташаббуслар ҳар йили 10 сентябрга қадар Агентлик томонидан «Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумининг менторлар кенгашига (кейинги ўринларда — Менторлар кенгаши) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Менторлар кенгаши тақдим этилган истиқболли ташаббусларни ҳар йили 1 октябрга қадар ўрганиб чиқади, баҳолайди ҳамда Форумда муҳокама қилиниши лозим бўлган истиқболли ташаббусларни саралаб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Менторлар кенгаши Форумда муҳокама қилинадиган истиқболли ташаббусларни тасдиқлайди ва ҳар йили 10 октябрга қадар Ташкилий қўмитага юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ташкилий қўмита ҳар йили 15 октябрга қадар Форумда муҳокама қилинадиган истиқболли ташаббусларнинг муаллифларига унда иштирок этиш юзасидан хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарда Форум ўтказиш муддатлари ва жойи кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Форум ўтказиладиган жойни тегишли воситалар (баннерлар, видеороликлар, экранлар, алоқа ва бошқа воситалар) билан таъминлаш ва безаш «Интерфорум» ДУК томонидан Режага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Форумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш, истиқболли ташаббусларни йиғиш, уларни дастлабки саралаш ҳамда ягона рўйхатини шакллантириш, махсус крауд платформани юритиш, Ташкилий қўмита ва Менторлар кенгаши ишини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва техник кўмаклашиш, Форумга оид маълумотлар ва амалга оширилган лойиҳалар натижаларини мунтазам ёритиб бориш, шунингдек, Форум натижаси бўйича маъқулланган истиқболли ташаббусларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, таҳлил қилиш ва ҳисобот тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида мутахассислар ва экспертлар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Форумни ўтказиш ва унинг якунлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳар йили Форумни ўтказиш санаси ва жойи Ташкилий қўмита томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Форумни ўтказиш ва у билан боғлиқ барча тадбирлар Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Форум давомида ҳар бир йўналиш бўйича истиқболли ташаббуслар алоҳида блокларда муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Форумга тайёргарлик жараёнида келиб тушган истиқболли ташаббуслар топ-50 ва топ-10 тартибида танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Менторлар кенгаши томонидан топ-10 деб топилган энг долзарб истиқболли ташаббуслар Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида ўтказиладиган Форумнинг ялпи мажлисида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Форумнинг ялпи мажлисини ўтказиш якунлари бўйича маъқулланган истиқболли ташаббусларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Чора-тадбирлар режаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чора-тадбирлар режасида маъқулланган ҳар бир истиқболли ташаббус учун эришилиши лозим бўлган самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари (KPI) акс эттирилади ҳамда Менторлар кенгаши аъзолари орасидан менторлар бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Менторлар истиқболли ташаббусни амалга ошириш давомида маслаҳатлар бериб боради, муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечимида ҳамда ресурсларни жалб қилишда кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли ташаббусларни ўрганиб чиқиш, баҳолаш, саралаб олиш ва уларни амалга ошириш учун Менторлар кенгаши аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Менторлар кенгаши аъзолари натижадорлигини баҳолаш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби Ташкилий қўмита томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Чора-тадбирлар режасига киритилган истиқболли ташаббусларни амалга ошириш учун кредит ва грантлар ажратилиши, солиқ, божхона ва бошқа рағбатлантириш чоралари қўлланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Форумда маъқулланган истиқболли ташаббусларни тижоратлаштириш ва молиялаштиришга «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ ва бошқа тижорат банклари, шунингдек, Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агентлик Форум натижаси бўйича маъқулланган истиқболли ташаббусларни кузатиш, баҳолаш, таҳлил қилиш ва зарур ҳолларда тегишли чоралар кўриш мақсадида масъул вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Махсус крауд платформада Форум натижаси бўйича маъқулланган ҳар бир истиқболли ташаббус учун алоҳида ахборот картаси, фото-видео материаллар ҳамда ижро ҳолати визуал форматда (график, инфографика) акс эттириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Форум натижаси бўйича маъқулланган истиқболли ташаббусларнинг вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштириш жараёнида қуйидагилар ўрганилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли ташаббусни амалга ошириш бўйича белгиланган натижаларга эришилганлиги бўйича самарадорликнинг мақсадли кўрсаткичлари (KPI);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштириш ҳамда ажратилган маблағлар тўлиқ ва мақсадли ишлатилганлиги аҳволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли ташаббусни амалга оширишда иштирок этувчи ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик даражаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли ташаббуснинг амалга оширилганлиги аҳоли турмуш даражаси ёки соҳа (тармоқ)лар ривожига таъсири ва унинг барқарорлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Форум натижаси бўйича маъқулланган истиқболли ташаббусларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул ташкилотлар томонидан истиқболли ташаббусларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Агентликка тақдим этилган оралиқ ва якуний ҳисоботларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли ташаббуснинг амалга оширилишини жойига чиққан ҳолда лойиҳа жорий этилаётган объектларга бориб ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус крауд платформа орқали истиқболли ташаббусларнинг ижроси, маблағлар ҳаракати, муддатлар ва натижаларни реал вақтда кузатиб бориш (онлайн мониторинг);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий сўровлар, фикр-мулоҳазалар ва мурожаатлар орқали истиқболли ташаббусларнинг таъсирини баҳолашга қаратилган ўрганиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Агентлик ҳар чоракда ва йил якунида Форум натижаси бўйича маъқулланган истиқболли ташаббусларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш натижалари асосида таҳлилий ҳисобот тайёрлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва кенг жамоатчиликка тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Форум доирасида келиб тушган бошқа ташаббуслар Вазирлар Маҳкамасига давлат дастурларини, тегишли соҳа, тармоқ ёки ҳудудларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни шакллантириш мақсадида юборилади ҳамда Ҳукумат томонидан уларни амалга ошириш юзасидан зарур чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак учун» ташаббуслар форумини ўтказиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

 

Субъектлар

 

Тадбирлар

 

Бажариш муддатлари

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Ташкилий қўмита

 

Форумни ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва устувор йўналишларини белгилаш

 

Ҳар йил якунига қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

 

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

 

Форум ўтказилиши, истиқболли ташаббусларни йиғиш муддатлари ва қоидалари тўғрисида расмий веб-сайт, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон бериш

 

Ҳар йил 1 майдан бошлаб

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Иштирокчилар

 

Истиқболли ташаббусларни махсус крауд платформа орқали юбориш

 

Ҳар йил 1 майдан — 1 июлга қадар

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

 

1. Истиқболли ташаббусларни йиғиш, дастлабки саралаш ва умумлаштириш

 

Ҳар йил 1 сентябрга қадар

 

 

2. Умумлаштирилган истиқболли ташаббусларни Менторлар кенгашига тақдим этиш

 

Ҳар йил 10 сентябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Менторлар кенгаши

 

Истиқболли ташаббусларни ўрганиб чиқиш, баҳолаш, мезонларга мувофиқлигини текшириш ҳамда саралаб олиш

 

Ҳар йил 1 октябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6-босқич

 

Менторлар кенгаши

 

Форумда муҳокама қилинадиган истиқболли ташаббусларни тасдиқлаш ва Ташкилий қўмитага юбориш

 

Ҳар йил 10 октябрга қадар

 

 

 

 

 

 

 

7-босқич

 

Ташкилий қўмита

 

Форумда муҳокама қилинадиган истиқболли ташаббусларнинг муаллифларига Форумда иштирок этиш юзасидан хабар бериш

 

Ҳар йил 15 октябрга қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 июлдаги ПФ-113-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумини 2025 йилда ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбир номи

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

«Келажак учун» истиқболли ташаббуслар форумига (кейинги ўринларда — Форум) тайёргарлик кўриш, ташкилий масалаларни кўриб чиқиш, тезкорлик билан келишиш ва ҳал қилиш мақсадида штаб тузиш.

2025 йил июль

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

«Интерфорум» ДУК

2.

Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБда Форумга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва танлаб олинган истиқболли ташаббусларни амалга ошириш бўйича масъул тузилма (мутахассис)ни белгилаш (жалб этиш) ҳамда уларнинг асосий функцияларини тасдиқлаш.

2025 йил июль

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

3.

Форум концепциясини тайёрлаш.

2025 йил август

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

«Интерфорум» ДУК

4.

Форумда иштирок этишни хоҳловчи шахсларни очиқ электрон рўйхатга олиш, анкетани тўлдириш, истиқболли ташаббуснинг профили ва кун тартиби, дастури, иштирок этиш шартлари, шунингдек, бошқа ахборот ва маълумотномалар ҳақида маълумот олиш имкониятини берувчи крауд платформа яратилишини ва ишга туширилишини таъминлаш.

2025 йил август

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

«Интерфорум» ДУК

5.

2025 йилда ўтказиладиган Форумда иштирок этиш тартиби ва шартлари ҳақида видеоролик тайёрлаш ва уни аҳолининг турли қатламларига етказиш чораларини кўриш.

2025 йил август

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги

6.

Кенг жамоатчилик ва жамиятнинг турли қатламлари вакиллари, хусусан, етук мутахассислар, ёшлар, тадбиркорлар, фаол фуқаролар ва ватандошларнинг истиқболли ташаббус ва таклифларини йиғиш, таҳлил қилиш ва кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ягона рўйхатини шакллантириш, шунингдек, уларни Форум крауд платформасига жойлаштириш (эълон қилиш) ишларини ташкил қилиш.

2025 йил август ойидан бошлаб

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

7.

Форумни 2025 йилда ўтказишнинг аниқ санаси ва жойини белгилаш.

2025 йил сентябрь

Форумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

8.

Номинациялар тоифалари, нутқлар, маърузалар, тақдимотларни ўз ичига олган Форум дастурини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

9.

Форум мавзулари бўйича тарқатма материаллар, ахборот ва бошқа маълумотномалар мазмунини ишлаб чиқиш.

2025 йил сентябрь

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

10.

Форумнинг хорижий иштирокчилари таркибини ишлаб чиқиш, хусусан:

а) хорижий экспертлар ва мутахассисларнинг Форумда иштирок этиши бўйича маълумотларни тақдим этиш учун дипломатик каналлар орқали сўровлар юбориш;

б) давлат органлари ва ташкилотларига хорижий экспертлар, консультантлар ва мутахассисларни таклиф этиш юзасидан сўровлар юбориш;

в) хорижий иштирокчилар рўйхатини, шу жумладан, улар ва улар вакиллик қиладиган ташкилотлар тўғрисидаги маълумотномаларни (CV) шакллантириш.

2025 йил сентябрь

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Форумнинг миллий иштирокчилари, шу жумладан, маърузачилар ва модераторлар таркибини шакллантириш.

2025 йил октябрь

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

12.

Форум логотипини (эмблемасини) ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш.

2025 йил октябрь

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ,

«Интерфорум» ДУК

13.

Форумнинг хорижий иштирокчиларига, шу жумладан, хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар, хорижий юридик фирмалар, агентликлар, таълим муассасалари ва бошқа ихтисослаштирилган ташкилотларнинг юқори мартабали мансабдор шахсларига таклифномаларни юбориш.

2025 йил октябрь

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул раҳбарларига бириктирган ҳолда Форум доирасида ташриф буюрган хорижий иштирокчиларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши ҳамда уларга ҳамроҳлик қилишни назарда тутувчи дастурни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

2025 йил октябрь

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Форум мавзулари бўйича ахборот, маълумотнома ва тарқатма материаллар, шунингдек, босма материаллар ишлаб чиқиш.

2025 йил октябрь

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Интерфорум» ДУК

16.

Форум ўтказиладиган жойларни тайёрлаш, шу жумладан, Форум ўтказиладиган объектлар, аэропортлар ва темир йўл станцияларига туташ марказий кўчаларда эълонлар баннерларини ўрнатиш.

Форум дастурига мувофиқ

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

«Интерфорум» ДУК

17.

Форумнинг хорижлик иштирокчиларини И. Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти (зарур ҳолларда бошқа аэропортларда), темир йўл вокзалларида кутиб олиш ишларини ташкил этиш.

Форум дастурига мувофиқ

«Uzbekistan Airports» АЖ,

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ,

масъул вазирлик ва идоралар

18.

Форум ўтказиладиган жойда хорижий иштирокчиларнинг бўлиши ва хавфсизлигини таъминлаш.

Форум дастурига мувофиқ

Ички ишлар вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

19.

Форум ўтказиладиган жойни безаш, шунингдек, белгиланган тартибда овозни кучайтириш ва синхрон таржима қилиш учун зарур жиҳозлар, экранлар, алоқа ва бошқа воситалар, тезкор ахборот алмашиш учун интернетга симсиз уланиш (wi-fi) билан таъминлаш.

Форум дастурига мувофиқ

«Интерфорум» ДУК,

Рақамли технологиялар вазирлиги

20.

Форум доирасида тасдиқланган номинациялар бўйича ғолибларни тақдирлашни ташкил этиш.

Форум дастурига мувофиқ

Стратегик ислоҳотлар агентлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

«Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ

21.

Форум доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг (очилиш ва ёпилиш маросимлари, ялпи ва панель сессиялари, тақдимотлар ва бошқалар) синхрон таржимасини ташкил этиш.

Форум дастурига мувофиқ

«Интерфорум» ДУК,

Стратегик ислоҳотлар агентлиги

22.

Форумнинг хорижий иштирокчиларининг Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳри ҳудудларида жойлашган маданий-тарихий обидаларга юқори даражадаги ташрифларини ишлаб чиқиш ва ташкил этиш.

Форум дастурига мувофиқ

Туризм қўмитаси,

Маданий мерос агентлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Бухоро, Самарқанд, Фарғона, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

Форумга тайёргарлик кўриш, ўтказиш ва якунларига доир материалларнинг оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва бошқаларда кенг ёритилишини таъминлаш.

Форум дастурига мувофиқ

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги,

«Дунё» ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси

24.

Форумни юқори савияда ўтказиш мақсадида волонтёрларни жалб қилиш.

Форум дастурига мувофиқ

Ёшлар ишлари агентлиги,

Ўзбекистон волонтёрлари ассоциацияси

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2025 й., 06/25/113/0625-сон)