14.07.2025 йилдаги 438-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада мойли экинлар майдони ва ҳосилдорлигини ошириш орқали ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, мойдорлиги юқори, шўр ва қурғоқчиликка бардошли мойли экинларнинг нав ва дурагайларини яратиш ҳамда бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг республика ҳудудларида мойли экинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар тўғрисидаги таклифлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган майдонларнинг 5 фоизигача алмашлаб экиш тизимида мойли экинлар экилишига рухсат берилади ҳамда мойли экинлар бир далада 2 йилдан ортиқ экилишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) кунгабоқар экинининг тупроқ унумдорлигига таъсирини инобатга олиб, асосий ва такрорий майдонларга экилган кунгабоқар экинидан кейин сидерат (рапс, хантал, жавдар, тритикале ва бошқалар) экинларини экиш ва тупроқ остига шудгор қилиш амалиёти қўлланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги асосий ва такрорий майдонларга экилган кунгабоқар экинидан кейин сидерат (рапс, хантал, жавдар, тритикале ва бошқалар) экинлари экишни космик тасвирлар орқали мониторинг қилиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қайта ишловчи ёғ-мой корхоналари билан маҳсулот етиштирувчи субъектлар ўртасида мойли экинлар ҳосилини харид қилиш бўйича шартномалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агропортали» ахборот тизими орқали тузилади.
(2-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шартномаларга асосан фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги субъектларига мойли экинлар ҳосилини етиштириш ва харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 декабрдаги ПҚ-52-сон қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар йили 15 февралга қадар мойли экинлар етиштирувчи субъектларнинг таклифлари асосида ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, экиладиган мойли экинларнинг тури ва миқдори бўйича маълумотларни туманлар (Қувасой шаҳар) кесимида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил ҳосилидан бошлаб, мойли экинлар етиштириладиган майдонларнинг аниқ ҳисоб-китобини юритсин ва ушбу экин майдонларининг 500 гектарида илмий асосланган алмашлаб экиш тизимини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили февраль ойида Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида «E-urugʻ» ахборот тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 18 мартдаги 166-сон қарорида белгиланган тартибда мойли экинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослашган 57 та туманда ва Қувасой шаҳарда мойли экинлар уруғликларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун фермер хўжаликлари ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги субъектлари ўртасида танловлар ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили май ойида мойли экинлар уруғликларини етиштириш ҳуқуқига эга бўлган қишлоқ хўжалиги субъектларининг экин майдонларида маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар билан шартнома асосида мойли экинлар навлари ва дурагайларининг 50 тонна юқори авлодли уруғликлари етиштирилишини йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили август ойида соҳанинг олим ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ва лалми ерларда замонавий агротехнологиялар асосида мойли экинлар етиштириш, уларни қайта ишлаш, экспорт қилиш бўйича семинар-тренинглар, шунингдек, мойли экинларнинг уруғчилик тизими ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ишларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик майдонларидан келгуси йил ҳосили учун белгиланган тартибда мойли экинлар уруғликлари жамғарилишини ҳамда мувофиқлик сертификатига эга бўлган уруғликларни маҳсулот етиштирувчи субъектларга етказиб берилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти оғир бўлган ва лалми ерларда мойли экинларни тупроққа «ноль» ишлов бериш (No-Till) технологияси асосида етиштириш бўйича илмий-тадқиқотларни олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлантириш бўйича 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти Мойли ва толали экинлар илмий-тажриба станциясининг (кейинги ўринларда — Станция) 61 гектар ер майдонида ҳамда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази таркибидаги илмий муассасаларнинг ер майдонларида мойли экинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослашган туманларга шартнома асосида ҳар йили мойли экинларнинг камида 50 тонна суперэлита авлодли уруғликларини етказиб беришни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил якунига қадар Станциянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жумладан, лабораторияларни янги замонавий технологиялар асосида жиҳозлаш, уруғликларни тозалаш, саралаш ва қадоқлаш ускуналарини харид қилиш учун турли манбалардан инвестицияларни ҳамда халқаро молия институтлари маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Фанлар академияси билан биргаликда 2025 йил сентябрь ойидан бошлаб илм-фан ютуқлари асосида республикамизда мойли экинлар етиштиришни янада ривожлантириш мақсадида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
турли тупроқ-иқлим шароитларига мос, серҳосил, дони тўкилмайдиган, юқори мойдорликка ва истеъмол сифатига эга бўлган, шўрга, қурғоқчиликка ҳамда касаллик ва зараркунандаларга бардошли мойли экинларнинг маҳаллий навларини яратиш ва бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етакчи хорижий давлатлар тажрибалари, илғор илм-фан ютуқлари асосида мойли экинлар етиштириш бўйича мақсадли фундаментал, амалий ва инновация лойиҳаларининг молиялаштириб борилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мойли экинлар етиштирувчиларни давлат томонидан қўшимча қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
438-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 438-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ҳудудларида мойли экинлар уруғликларини етиштиришга ихтисослаштириладиган туманлар (Қувасой шаҳар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Туманлар (шаҳар) номи

Экин тури

суғориладиган ерларда

лалми ерларда

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

Қонликўл

кунгабоқар

кунжут

 

 

 

2.

Шуманай

кунгабоқар

кунжут

 

 

 

3.

Элликқалъа

кунгабоқар

кунжут

 

 

 

4.

Чимбой

кунгабоқар

кунжут

соя

 

 

5.

Қораўзак

кунгабоқар

кунжут

 

 

 

6.

Қўнғирот

кунгабоқар

кунжут

 

 

 

Андижон вилояти

1.

Балиқчи

кунгабоқар

 

соя

 

 

2.

Избоскан

кунгабоқар

 

соя

 

 

3.

Марҳамат

кунгабоқар

 

соя

 

 

4.

Пахтаобод

кунгабоқар

 

соя

 

 

Бухоро вилояти

1.

Вобкент

кунгабоқар

 

соя

 

 

2.

Когон

кунгабоқар

 

соя

 

 

3.

Ғиждувон

кунгабоқар

 

соя

 

 

4.

Бухоро

кунгабоқар

 

соя

 

 

Жиззах вилояти

1.

Ш.  Рашидов

 

 

соя

зиғир

махсар

2.

Бахмал

 

 

соя

зиғир

махсар

3.

Ғаллаорол

 

 

соя

зиғир

махсар

4.

Зафаробод

кунгабоқар

 

соя

 

 

5.

Арнасой

кунгабоқар

кунжут

соя

 

 

6.

Дўстлик

кунгабоқар

 

 

 

 

7.

Зомин

 

 

 

 

махсар

Қашқадарё вилояти

1.

Қарши

кунгабоқар

кунжут

соя

 

 

2.

Яккабоғ

кунгабоқар

 

соя

зиғир

 

3.

Кўкдала

кунгабоқар

кунжут

соя

зиғир

 

4.

Китоб

 

 

соя

 

махсар

5.

Шаҳрисабз

кунгабоқар

 

соя

зиғир

 

Навоий вилояти

1.

Кармана

кунгабоқар

 

соя

 

 

2.

Қизилтепа

кунгабоқар

кунжут

соя

 

 

3.

Навбаҳор

кунгабоқар

 

соя

 

 

Наманган вилояти

1.

Мингбулоқ

кунгабоқар

 

соя

 

 

2.

Косонсой

кунгабоқар

 

соя

 

 

3.

Поп

кунгабоқар

 

соя

 

 

4.

Учқўрғон

кунгабоқар

 

соя

 

 

5.

Чортоқ

кунгабоқар

 

соя

 

 

6.

Чуст

кунгабоқар

 

соя

 

 

Самарқанд вилояти

1.

Булунғур

кунгабоқар

 

соя

 

 

2.

Нуробод

 

 

соя

 

махсар

3.

Жомбой

кунгабоқар

 

соя

 

 

4.

Нарпай

кунгабоқар

 

соя

 

 

Сурхондарё вилояти

1.

Жарқўрғон

кунгабоқар

 

соя

 

 

2.

Қумқўрғон

кунгабоқар

 

соя

 

 

3.

Музработ

кунгабоқар

 

соя

 

 

4.

Сариосиё

кунгабоқар

 

 

зиғир

махсар

Сирдарё вилояти

1.

Боёвут

кунгабоқар

 

соя

 

 

2.

Сардоба

кунгабоқар

кунжут

соя

 

 

3.

Сайхунобод

кунгабоқар

 

соя

 

 

Тошкент вилояти

1.

Бекобод

кунгабоқар

 

соя

 

 

2.

Бўка

кунгабоқар

 

соя

 

 

3.

Ўрта Чирчиқ

 

 

соя

 

 

4.

Оҳангарон

кунгабоқар

 

соя

зиғир

махсар

5.

Янгийўл

кунгабоқар

 

соя

 

 

6.

Паркент

 

 

соя

зиғир

 

Фарғона вилояти

1.

Қувасой ш.

кунгабоқар

 

 

 

 

2.

Бешариқ

кунгабоқар

 

соя

 

 

3.

Бағдод

кунгабоқар

 

соя

 

 

4.

Ёзёвон

кунгабоқар

 

соя

 

 

Хоразм вилояти

1.

Урганч

кунгабоқар

кунжут

соя

 

 

2.

Шовот

кунгабоқар

 

соя

 

 

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 438-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада мойли экинлар етиштиришни ривожлантириш бўйича 2025 — 2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъуллар

I. Мойли экинларни етиштириш бўйича ташкилий тадбирлар

1.

Мойли экинлар майдонларининг рақамлаштирилган ҳолда ҳисобини юритиш.

Мойли экинлар экиладиган майдонларни контурлар кесимида «CropAgro» ахборот тизимига жойлаштириш.

Бунда мойли экинларни етиштирувчи ҳар бир фермер хўжалиги учун ажратиладиган экин майдонининг балл-бонитети юқорилиги ва сув билан таъминлангани инобатга олинади.

Ҳар йили март ойида

Бюджетдан ташқари хўжалик маблағлари ҳисобидан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермерлари кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2.

Мойли экинлар етиштирувчиларни моддий ресурслар билан таъминлаш.

1. Мойли экинларни жойлаштириш режаси асосида ҳар бир ҳудудда экин турларидан келиб чиқиб, талаб этиладиган уруғлар миқдорини ҳисоблаш.

Ҳар йили март ойида

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермерлари кенгаши,

«Ўзёғмойсаноат» уюшмаси,

тижорат банклари

2. Мойли экинлар экиш учун талаб этиладиган уруғликлар, ёнилғи-мойлаш материаллари ва минерал ўғитларни сотиб олиш ҳамда фермер хўжаликларини аванс маблағлари билан таъминлаш мақсадида субъектларга имтиёзли кредитларни ажратиш.

Ҳар йили апрель — июнь ойларида

Тижорат банклари кредитлари ҳисобидан

3. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ёғ-мой корхоналарига топширилган мойли хомашё учун фермер хўжаликлари билан якуний ҳисоб-китобларни амалга оширишни мониторинг қилиш.

Ҳар йили ноябрь ойида

Ёғ-мой корхоналари маблағлари ҳисобидан

II. Мойли экинлар уруғчилик тизимини ташкил этиш

3.

Мойли экинларнинг юқори авлодли уруғликларини етиштириш.

1. Уруғлик етиштирувчи талабгорлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уруғчилик хўжаликлари билан илмий муассасалар ўртасида шартномалар тузиш.

Ҳар йили март ойида

Хўжаликлар маблағлари ҳисобидан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Юқори авлодли уруғликлар экилган майдонларни хатловдан ўтказиш ва мониторинг қилиб бориш.

Мавсум давомида

3. Уруғлик майдонларида дала апробация кўрикларини ўтказиш.

Ҳар йили сентябрь ойида

4. Апробация кўриги натижалари бўйича яроқли деб топилган майдонларда уруғликларни жамғариш.

Ҳар йили октябрь ойида

4.

Мойли экинларни алмашлаб экиш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда сидерат экинлар уруғчилигини ташкил қилиш.

1. Минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларига мос мойли экинларни илмий асосланган алмашлаб экиш дастурини ишлаб чиқиш.

2025 йил август

Бюджетдан ташқари хўжалик маблағлари ҳисобидан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Сидерат (рапс, хантал, жавдар, тритикале ва бошқалар) экинлар майдонини кенгайтириш учун илмий асосланган уруғчиликни йўлга қўйиш.

2026 йил давомида

5.

Республикадаги асосий ва такрорий майдонларда кунгабоқар, соя ва кунжут экинларини илмий асосда кенгайтириш ҳамда бирламчи уруғчилигини ташкил этиш.

1. Кунгабоқар, соя ва кунжут экинларини экиш учун мос бўлган минтақаларни илмий асосда танлаш.

2. Кунгабоқарнинг маҳаллий «Жаҳонгир», «Дилбар», «Наврўз», соянинг «Нафис», «Орзу», «Тўмарис-60» ва кунжутнинг «Қора шаҳзода», «Тошкент-122» навларини етиштириш агротехнологиялари бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.

2025 йил август

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

3. Кунгабоқарнинг «Жаҳонгир», «Дилбар», «Наврўз» ва кунжутнинг «Қора шаҳзода», «Тошкент-122» навларининг бирламчи уруғчилигини йўлга қўйиш.

2025 йил октябрь

4. Селекция дала-тажриба майдонларида кўргазмали дала майдонларини ташкил қилиш, фермер ва деҳқон хўжаликларига илмий-амалий семинарлар ўтказиш.

2025 йил июль — сентябрь

5. Хориж селекциясига мансуб, мойдорлиги юқори ва вегетация даври қисқа бўлган кунгабоқар, соя ҳамда дони тўкилмайдиган кунжут экинларининг нав ва намуналарини такрорий экин сифатида экиш учун маҳаллий шароитларга интродукция қилиш.

2025-2026 йилларда

6. Танлаб олинган нав ва намуналар асосида янги навлар яратиш учун селекция ишларини «speed breeding» усулида олиб бориш ва янги навларини яратиш.

2026-2027 йиллар давомида

III. Суғориладиган ва лалми ерларда зиғир етиштиришни ривожлантириш

6.

Хорижий давлатлар билан ҳамкорликда зиғир экинининг янги навларини яратиш.

1. Беларусь Республикасидаги «Институт льна» билан зиғир экинининг янги навларини яратиш ва инновацион етиштириш технологияларини жорий этиш бўйича илмий ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш.

2026 йил апрель

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

2. Вегетация даври қисқа, қурғоқчиликка ва касалликларга чидамли зиғир экинининг нав ва намуналарини республика ҳудудига олиб кириш.

2026 йил апрель

3. Танлаб олинган зиғир экинининг нав ва намуналари учун кўргазмали майдончаларни ташкил қилиш.

Мавсум давомида

4. Халқаро илмий ҳамкорликда зиғир нав ва намуналарини интродукция қилиш.

2026-2027 йилларда

5. Ҳамкорликда стресс омилларига чидамли, ҳар бир минтақа шароитига мос бўлган янги навлар яратиш.

 

7.

Зиғир экини уруғчилигини йўлга қўйиш.

1. Лалмикор майдонлар учун мойли зиғирнинг илмий асосланган бирламчи уруғчилигини ташкил қилиш ҳамда сараланган уруғлик тайёрлаш.

2026 йил март

Бюджетдан ташқари хўжалик маблағлари ҳисобидан

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ўзбекистон фермерлари кенгаши,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

2. Фермер ва деҳқон хўжаликлари учун илмий-амалий семинарлар ташкил қилиш.

2026 йил май

3. Элита уруғчилик хўжаликлари билан ҳамкорликда уруғликларни кўпайтириш, сертификатланган уруғликларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш.

2026 йил давомида

4. Зиғир экинидан кафолатли ҳосил олиш учун илмий асосланган тавсиянома ишлаб чиқиш ҳамда зиғир етиштирувчи хўжаликларига етказиб бериш.

2026 йил май

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/438/0617-сон; 15.08.2025 й., 06/25/130/0762-сон)