ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ ҚЎМИТАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2073-4]
Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 21 декабрдаги 271-сон буйруғи (рўйхат рақами 2073, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. РАФИҚОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 18 июнь,
13-сон
Келишилди:
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 2 июнь
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2025 йил 28 май
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2025 йил 18 июндаги 13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.».
3. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.».
4. 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.».
5. 37-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«37. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.».
6. 40-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.».
7. 42-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«42. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.».
8. 44 — 46-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«44. Мажбурий тиббий кўриклар корхоналарга тиббий хизматлар кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, улар бўлмаган тақдирда эса корхона жойлашган ердаги даволаш-профилактика муассасалари томонидан ўтказилади. Мажбурий тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.
45. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси мажбурий тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.
46. Даврий мажбурий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилотнинг маъмурияти зиммасига юкланади.».
9. 48-банддаги «ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 52-банддаги «ҚМҚ 2.03.13 «Поллар» деган сўзлар «ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 55-банддаги «ҚМҚ 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» ва ШНК 2.01.02-97 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
12. 58-банддаги «ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, шамоллатиш ва кондициялаш» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 64-банддаги «ҚМҚ 2.04.01-98 «Биноларнинг ички сув қувури ва канализацияси» деган сўзлар «ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
14. 71-банддаги «Санитария-эпидемиология хизматлари» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
15. 72-банддаги «ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш» деган сўзлар «ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. 80-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«80. Шовқин даражаси иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида ГОСТ 12.1.003-2014, тебраниш даражаси эса ГОСТ 12.1.012-2014 талабларига мувофиқ бўлиши керак.».
17. 83-банддаги «ҚМҚ 2.09.04-98 «Ташкилотнинг маъмурий ва маиший бинолари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
18. 96-банддаги «ГОСТ 12.2.085-82» деган сўзлар «ГОСТ 12.2.085-2017» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 158-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«158. Ишлаб чиқаришда атроф муҳитни агрессив таъсири даражасини баҳолаш, ер устидаги қувурларнинг ташқи юзасини, шунингдек, қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоя қилиш қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.».
20. 227-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«227. Қувурларни жойлашиши, ётқизиш усуллари, қурилмалар ШНҚ 2.04.10-22 «Шартли босими 10 МПа гача бўлган технологик пўлат қувурўтказгичларни лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда ШНҚ 3.05.05-22 «Технологик жиҳозлар ва технологик қувур ўтказгичлар» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.».
21. 301-банддаги «ҚМҚ 2.09.14-97 нинг «Нефт ва нефт маҳсулотлари омборхоналари» деган сўзлар «ШНҚ 2.09.19-22 «Нефт ва нефт маҳсулотлари омборхоналари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
22. 303-банддаги «ГОСТ 12.4.026-76» деган сўзлар «ГОСТ 12.4.026-2015» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
23. 330-банддаги «ГОСТ 5632-88» деган сўзлар «ГОСТ 5632-2014» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2025 й., 10/25/2073-4/0606-сон)