26.06.2025 йилдаги СҚ-149-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Захидовга парламент сўрови юбориш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонунининг 12-моддаси ҳамда «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Захидовга парламент сўрови иловага мувофиқ юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Захидов парламент сўровини кўриб чиқиш якунлари бўйича 2025 йилнинг 30 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ёзма жавоб тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси (А. Эшмуратов) парламент сўровига келиб тушадиган жавобни таҳлил қилиб, 2025 йилнинг 30 октябрига қадар Олий Мажлис Сенати Кенгашига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-149-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил 26 июндаги СҚ-149-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Захидовга
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИ
(меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисида)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига асосан ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда меҳнат муносабатларини демократик, инсонпарварлик ва адолат тамойилларига асосан ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биргина 2023-2024 йилларда меҳнатга оид муносабатларни тартибга солишга қаратилган 24 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат (шундан 3 та қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та фармони, 6 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 10 та қарори) қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2023 йил 30 апрелда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси қабул қилиниб, ходимлар, иш берувчилар ва давлат манфаатларининг мувозанати таъминланди. Бу эса аввало халқнинг манфаати йўлида хизмат қилиб, давлатнинг фуқаролар олдидаги масъулиятини янада оширди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ сўнгги вақтларда давлат идоралари, корхона ва ташкилотлари томонидан меҳнат қонунчилигига етарли даражада риоя этилмаётганлиги оқибатида Сенат аъзоларининг жойларда ўз сайловчилари билан учрашувларида, шу жумладан сайёр қабулларда, Сенатга келиб тушаётган мурожаатларда ҳамда ижтимоий тармоқларда фуқаролар томонидан эътирозлар билдирилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу масала Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси томонидан ўрганилиб, таҳлил қилинганда, соҳада ўз ечимини кутаётган масалалар мавжудлиги аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 2023-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган бандлик ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ мурожаатлар ўрганилганда, айрим давлат идоралари, корхона ва ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти етарли эмаслиги маълум бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига мазкур масалалар бўйича жами 167 314 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатлар сони 2024 йилда (80 816 та) 2023 йилга (86 498 та) нисбатан қарийб 6 мингтага ёки 7 фоизга камайган бўлса-да, меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда меҳнат ва бандлик соҳасидаги бошқарув билан боғлиқ масалалар ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда энг кўп мурожаатлар кўриб чиқиш учун Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (47 072 та), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (7 578 та), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (7 250 та) ва Ички ишлар вазирлиги (5 077 та) тизимига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тизимида мурожаатлар 5,6 мингтага ёки 7 фоизга камайган бўлса, энг кўп мурожаатлар Қашқадарё (10 847 та), Навоий (8 884 та) ва Сурхондарё (8 398 та) вилоятлари ҳокимликлари тизимига келиб тушган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023-2024 йилларда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ўз вақтида тўланиши юзасидан прокуратура органлари томонидан қонунга зид бўлган 6 589 та ҳужжатга протест ҳамда мутасадди идораларга аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 678 та тақдимнома киритилган, қонунни бузган 736 нафар шахс интизомий, 1 337 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, судларга 20 479 млрд сўм зарарларни ундириш бўйича 1 953 та даъво аризаси киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатлар юзасидан 124 та жиноят иши қўзғатилиб, 18 593 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, таҳлилларга кўра республикада фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2024 йилда меҳнат низоларига оид жами 13 065 (2023 йилда 13 514) та иш кўриб тамомланган, шундан 7 913 (8 811) таси ёки 61 (65) фоизи қаноатлантирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда судларда кўрилган ишлар бўйича жойларда меҳнат қонунчилигига риоя қилмаслик оқибатида ҳуқуқи бузилган фуқаролар фойдасига иш берувчилардан 166 (110) млрд сўм иш ҳақи, 22 (9) млрд сўм мажбурий прогул учун ҳақ, 20 (13) млрд сўм маънавий зарар ва 17 (7) млрд сўм давлат божи ундирилган бўлиб, давлат ташкилотлари ва идоралари айрим раҳбарларининг ноқонуний буйруқлари натижасида жами 225 (139) млрд сўм миқдорида ёки 2023 йилга нисбатан 86 млрд сўмдан кўп миқдорда зарар етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат низоларининг аксариятини иш ҳақини ундириш (7 012 та), ишга тиклаш (3 196 та), пулли компенсация ундириш (448 та), меҳнат таътили (422 та), ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этганлик (109 та) билан боғлиқ низолар ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда соҳада қонунбузилиш ҳолатлари 2024 йилда 2023 йилга нисбатан Бухоро вилоятида 615 тадан 829 тага, Жиззахда 590 тадан 703 тага, Қорақалпоғистон Республикасида 739 тадан 984 тага, Сурхондарёда 1 026 тадан 1 369 тага, Тошкент вилоятида 1 194 тадан 1 204 тага ва Тошкент шаҳрида 1 571 тадан 1 783 тага кўпайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг ачинарлиси, меҳнат шартномаларини асоссиз бекор қилиш, ходимларга иш ҳақларини ўз вақтида бермаслик ва бошқа меҳнатга оид ҳуқуқларининг бузилганлиги юзасидан мансабдор шахсларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига нисбатан 2023 йилда 171 та хусусий ажрим ва тақдимномалар киритилган бўлса-да, бу каби кўрилаётган қатъий таъсир чораларга қарамасдан жойларда иш берувчилар томонидан меҳнат қонунчилигини бузиш ҳоллари камаймаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2024 йилда меҳнат муносабатларига доир кўрилган фуқаролик ишларининг 61 фоизи қаноатлантирилган, 92 млрд сўмлик иш ҳақини ундириш ҳақидаги суд буйруқлари берилган ҳамда йўл қўйилган жиддий қонунбузилишлар юзасидан 225 та хусусий ажрим чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларига юзаки муносабатда бўлганлиги оқибатида 2024 йилда судлар томонидан юборилган 225 та хусусий ажрим бўйича атиги 15 нафар мансабдор шахс интизомий жавобгарликка тортилган. Қолган 110 та хусусий ажрим бўйича фақат муҳокама билан чекланиб, бирор-бир чоралар кўрилмаган ҳамда қонунни бузган мансабдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилмасдан қолган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотларга кўра меҳнат қонунчилигининг энг кўп бузилиш ҳолатлари Мактабгача ва мактаб таълими, Соғлиқни сақлаш, Ички ишлар вазирликлари, маҳаллий ҳокимликлар ва банк муассасаларида йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида 2024 йилда ишга тиклаш, иш ҳақи ундириш ва бошқа меҳнат низолари билан боғлиқ судларда кўрилган жами 2 078 та фуқаролик ишининг 1 364 таси (66 фоиз) қаноатлантирилиб, тизимда меҳнат қонунчилиги нормалари бузилиши оқибатида даъвогарлар фойдасига 14 млрд сўм иш ҳақи ҳамда қўшимча 2,5 млрд сўмлик мажбурий прогул учун ҳақ ва маънавий зарарлар ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тизимда Сурхондарё (294 та), Қашқадарё (269), Фарғона (262), Самарқанд (246), Навоий (174), Тошкент (152) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (144) меҳнат қонунчилигини энг кўп бузилишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун, Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 7 июлдаги 109-к-сонли буйруғига кўра мактаб директори лавозимида ишлаб келган И. Эшанов билан тузилган меҳнат шартномаси Меҳнат кодексининг 168-моддаси биринчи қисми 2-бандига (меҳнат шартномасини тарафларнинг хоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра бекор қилиш) асосан бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унга кўра иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинган ходимни ишга жойлаштириш имконияти бўла туриб, бундай чора кўрилмаган. Олий суднинг 2024 йил 14 июндаги ажрими билан И. Эшанов Қўнғирот тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 33-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига ишга тикланган ва унинг фойдасига 60 млн сўм иш ҳақи ундириш ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 2024 йилда ишга тиклаш, иш ҳақи ундириш ва бошқа меҳнат низолари билан боғлиқ фуқаролик судларда жами 1 534 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 1 023 таси ёки 66,7 фоизи қаноатлантирилган ва вазирлик тизимидан даъвогарнинг фойдасига 14 млрд сўм иш ҳақи ҳамда қўшимча 3,3 млрд сўм миқдорида мажбурий прогул учун ҳақ ва маънавий зарарлар ундирилиши судлар томонидан белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида (239), Сурхондарёда (222), Самарқандда (186), Жиззахда (116), Тошкент вилоятида (103) ва Андижонда (102) меҳнат қонунчилигининг энг кўп бузилишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2024 йил 19 мартдаги қарорига кўра вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг буйруғи билан ноқонуний ишдан бўшатилган О. Саттаров марказнинг бош ҳисобчиси лавозимига ишга тикланган ва унинг фойдасига 28 млн сўм иш ҳақи ва 9 млн сўм маънавий зарар ундирилиши тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги тизимида 2024 йилда ишга тиклаш, иш ҳақи ундириш ва бошқа меҳнат низолари билан боғлиқ фуқаролик судларда жами 643 та иш кўрилган, шундан 269 таси (42фоизи) қаноатлантирилиб, даъвогар!арнинг фойдасига 10,7 млрд сўм иш ҳақи ҳамда қўшимча 5,9 млрд сўмлик мажбурий прогул учун ҳақ ва маънавий зарарлар ундириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тизимда Тошкент шаҳри (80), Сурхондарё (77), Фарғона (66), Наманган (64) ва Самарқанд (63) вилоятларида меҳнат қонунчилигининг энг кўп бузилишига йўл қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун, фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2024 йил 31 майдаги қарори билан Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг буйруғи бекор қилиниб, Б. Боймухамедов Зангиота туман ИИБ тергов бўлими терговчиси лавозимига ишга тикланган ва унинг фойдасига 558 млн сўм иш ҳақи ва 250 млн сўм маънавий зарар ундириши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Худди шундай, фуқаро Ш. Сафаров Ховос темир йўл бекатида хизмат кўрсатиш бўйича 2-отряд инспектори лавозимига ишга тикланган ва унинг фойдасига 516 млн сўм иш ҳақи ва 370 млн сўм маънавий зарар ундирилиши ҳақида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу каби ҳолатлар бўйича маҳаллий ҳокимликлар кесимида фуқаролик судларда жами 456 та иш кўрилиб, шундан 322 таси (71 фоизи) қаноатлантирилган. Оқибатда бюджет ташкилотларидан даъвогарлар фойдасига 6,2 млрд сўм иш ҳақи, мажбурий прогул ва маънавий зарар ундирилиши тўғрисида қарорлар қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун, Навоий вилояти суди аппеляция инстанциясининг 2024 йил 29 ноябрдаги ажрими билан Зарафшон шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлимининг буйруғи ноқонуний бўлганлиги сабабли бекор қилинган ва З. Холиқова «Қурувчи» МФЙ хотин-қизлар фаоли лавозимига ишга тикланиб, унинг фойдасига 59 млн сўм иш ҳақи ва 9 млн сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 72-моддасига кўра ходимни ишга тиклаш тўғрисидаги ижро ҳужжати дарҳол ижро этилиши қатъий белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ аксарият ҳолларда давлат ташкилотлари ва идоралари раҳбарлари томонидан ноқонуний ишдан бўшатилган ходимларни ишга тиклаш бўйича суд қарорлари ижросини ўз вақтида бажармасдан, узоқ вақт пайсалга солиб келиниши нафақат фуқароларнинг норозилигига, балки ходимларга қўшимча тўловлар ҳам тўланишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда айнан ишга тиклаш бўйича суд қарорлари ўз вақтида ижро этилмаслиги сабабли 144 маротаба қайтадан (такроран) меҳнат низосига оид даъво аризалари берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мисол учун, фуқаро Д. Исламова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Таълим сифатини мониторинги бошқармаси бошлиғи лавозимига фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2023 йил 4 август кунидаги қарорига кўра ишга тикланган. Бироқ иш берувчи томонидан суд қарори ижроси ўз вақтида ижро этилмаганлиги боис у судга мажбурий прогул учун иш ҳақини ундириш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилишга мажбур бўлган. Оқибатда фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2024 йил 23 декабрдаги қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидан Д. Исламованинг фойдасига 294 млн сўм иш ҳақи ва 20 млн сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу эса, аҳолининг ҳақли эътирозлари кўпайишига, адолатсизликлар юзасидан фуқароларимиз шикоятлари сони кескин ортишига сабаб бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъкидлаш жоизки, суд орқали ишга тикланган айрим ходимлар давлат ташкилотлари раҳбарлари томонидан ўз ишига тикланган бўлса-да, кейинчалик яна такроран ноқонуний равишда ишдан бўшатиш ҳолатлари учрамоқда. Ушбу ходимлар суд орқали такроран ўз ишига тикланиши оқибатида давлат ташкилотидан ходим фойдасига ундирилаётган суммалар миқдори ошмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, ФИБ Хоразм вилояти судлов ҳайъатининг 2024 йил 18 ноябрдаги ажрими билан фуқаро Н. Жуманиёзов «Урганчтрансгаз» давлат корхонасига бошқарма бошлиғи лавозимига ишга тикланиши ва унинг фойдасига 115 млн сўм ундирилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бироқ корхона раҳбари ходимни ишга тиклаб, орадан кўп вақт ўтмай такроран ноқонуний равишда ишдан бўшатиши оқибатида фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 2025 йил 13 июндаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро яна ўз ишига тикланган ҳамда қўшимча равишда ташкилотдан 134 млн сўм ундирилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2024 йил 6 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан фуқаро А. Бакилов Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тошкент фармапарк илмий ишлаб чиқаришни ривожлантириш дирекциясига бош бухгалтер лавозимига ишга тикланиши ва ташкилотдан 88 млн сўм ундирилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лекин ташкилот раҳбарияти ходимни ишга тиклаб, яна ноқонуний равишда ишдан бўшатиши оқибатида ФИБ Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2025 йил 9 июндаги ҳал қилув қарорига асосан А. Бакилов яна ўз ишига тикланган ва унинг фойдасига 200 млн сўм ундирилиши белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайд этиш лозимки, меҳнат қонунчилиги бузилиши оқибатида етказилган зарарларни айбдор мансабдор шахслардан ундириш мақсадида прокуратура органлари томонидан судларга 2024 йилда 94 та даъво аризаси киритилган, уларнинг 88 таси қаноатлантирилиб, 1,1 млрд сўмлик зарарни регресс тартибида ундириш ҳақида қарорлар чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, иш берувчилар томонидан корхона, ташкилот ва муассасаларда техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари бузилиши натижасида жиддий оқибатлар келтириб чиқарганлик ҳолатлари бўйича 2023 йилда 172 нафар, 2024 йилда эса 186 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий жавобгарликка тортилган шахслар асосан Тошкент вилояти (40 нафар), Тошкент шаҳри (33 нафар), Самарқанд вилояти (27 нафар) ҳамда Бухоро вилоятига (19 нафар) ҳисобига тўғри келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу эса, жойларда меҳнат қонунчилигига оид норматив ҳужжатлар билан ишлаш етарли даражада ташкил этилмаганлигидан, бевосита масъул бўлган кадрлар билан ишлаш тармоқлари, касаба уюшмалари қўмиталари, юридик бўлимлар фаолияти тўғри йўлга қўйилмаганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур ҳолатлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, «Инсон қадри учун» деган тамойил асосида олиб борилаётган ислоҳотларга зид бўлиб, фуқароларнинг давлат органларига нисбатан ишончсизлигини келтириб чиқаради. Шу сабабли инсоннинг меҳнат қилиш ҳуқуқи бузилиши ҳолатларининг ўз вақтида олдини олиш талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий қонуннинг 12-моддаси ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 42-моддасига мустаҳкамланган ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек, ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш ҳуқуқига оид нормалар ижроси бўйича давлат идоралари, корхона ва ташкилотларида амалга оширилаётган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) давлат идоралари, корхона ва ташкилотлари томонидан меҳнат қонунчилигига риоя этилишини мониторинг қилиш, аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрилган таъсир чоралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) давлат идоралари, корхона ва ташкилотларида техника хавфсизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари иш берувчилар томонидан бузилишининг олдини олиш мақсадида кўрилган ҳуқуқий ҳуқуқбузарликлар устидан профилактика ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) меҳнат муносабатларини тартибга солишда ижтимоий ҳимояни таъминлаш, ишсизларга, ёшларга, аёлларга, ногиронларга ва пенсия ёшидаги кишиларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, уларнинг меҳнатга лаёқатини тиклаш ва яшаш шароитини яхшилаш борасида кўрилган чоралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) давлат идоралари, корхона ва ташкилотларининг бевосита масъул бўлган кадрлар билан ишлаш тармоқлари, касаба уюшмалари қўмиталари, юридик бўлимлари ходимларининг малакасини мунтазам ошириб бориш борасидаги ишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) давлат идоралари, корхона ва ташкилотлари ходимларни бошқаришда ва инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилганлик ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) меҳнат қонунчилиги соҳасида махсус назоратни амалга оширувчи Давлат меҳнат инспекцияси фаолияти самарадорлигини танқидий кўриб чиққан ҳолда унинг фаолиятини тубдан такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) суд қарорлари билан меҳнат низолари бўйича давлат ташкилотларидан ундирилган зарарларни кейинчалик айбдор шахслардан регресс тартибида ундириш ишларининг аҳволи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) меҳнат низоларига оид суд ҳужжатларининг давлат ташкилотлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари юзасидан аҳоли ва иш берувчилар ўртасида ўтказилган ахборот-тушунтириш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) меҳнат соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган таклифлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) меҳнат қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ келиб тушаётган мурожаатларга эътибор қаратиш борасида белгиланган вазифалар ҳақида ёзма шаклда асослантирилган тушунтириш бериш талаби қўйилган парламент сўрови билан мурожаат этади ва жавобингиз Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида муҳокама қилиниб, унинг якунлари бўйича қарор қабул қилиниши маълум қилинади.