Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1808-3]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 апрелдаги 206-сон «Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантириш ва давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги, 2024 йил 11 октябрдаги 665-сон «Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчалари ҳамда ички хўжалик йўллари инфратузилмасини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ва 2024 йил 30 декабрдаги 901-сон «Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги билан келишилган.
3. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 май,
258-сон
Келишилди:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Ш. ХИДОЯТОВ
2025 йил 23 апрель
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2025 йил 21 апрель
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 20 майдаги 258-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2008 йил 7 майдаги 49-сон «Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1808, 2008 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 20-21-сон, 181-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2012 йил 1 мартдаги 24-сон «Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1808-1, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 123-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2023 йил 6 июлдаги 52-сон «Давлат бошқаруви тизимининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3448, 2023 йил 25 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2023 й., 10/23/3448/0539-сон; 27.12.2024 й., 10/24/3590/1074-сон) илованинг 9-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 1808-сон «Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктлари кўчаларини, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш манзилли рўйхатларини шакллантириш ҳамда харажатларини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш (тўловларни амалга ошириш) тартиби бўйича низомнинг 23-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1808-2, 2024 йил 27 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2025 й., 10/25/1808-2/0013-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2025 й., 10/25/1808-3/0598-сон)