07.07.2025 йилдаги ПФ-110-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро углерод бирликлари бозорида иштирок этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон-2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш, республиканинг иссиқхона газлари эмиссиясини глобал миқёсда камайтиришга қўшаётган ҳиссасини янада кенгайтириш ҳамда халқаро углерод бирликлари бозорига чиқишини ташкил этиш орқали инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, кам углеродли ривожланиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларда инновацион ва энергия тежамкор технологияларни қўллаш орқали «углерод изи»ни камайтириш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро углерод бирликлари бозорида иштирок этиш тартибини жорий этишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Париж битими талабларига мувофиқ, 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот бирлигида иссиқхона газлари эмиссиясини 2010 йилги кўрсаткичларга нисбатан 35 фоизга қисқартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) республиканинг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича мавжуд имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда халқаро углерод бирликлари бозорига чиқишини таъминлаш орқали инвестицияларни жалб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Халқаро углерод бирликлари бозорида иштирок этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасида Париж битимининг 6-моддасига мувофиқ халқаро углерод бирликлари, шунингдек, халқаро юмшатиш натижалари шаклидаги углерод бирликлари (ITMO) (кейинги ўринларда — углерод бирликлари (ITMO) бозорида иштирок этиш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, углерод бирликларини Ўзбекистон Республикасининг Миллий миқёсда белгиланган ҳиссаси (NDC) доирасида қамраб олинган ва иссиқхона газлари хатловида акс эттирилган фаолиятлар турларига мувофиқ ишлаб чиқаришга рухсат берилади. Бунда Ўзбекистон Республикасининг Миллий миқёсда белгиланган ҳиссасининг (NDC) халқаро молиявий кўмак ҳисобига бажариладиган шартли мажбуриятлар қисмида акс эттирилган халқаро углерод бирликлари бозоридаги фаолиятларни амалга оширишга устуворлик берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) углерод бирликлари (ITMO)нинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 20 фоиз ҳажми барча углерод бирликлари савдосига йўналтириладиган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикасининг иссиқхона газлари эмиссиясини қисқартириш бўйича мажбуриятини бажариш ҳамда углерод бирликларини меъёрдан ортиқ сотиш хавфини (overselling risk) камайтириш мақсадида сақлаб қолинади ҳамда ушбу ҳажмни халқаро савдога чиқаришга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 80 фоиз ҳажми халқаро углерод бирликлари бозоридаги савдоларга йўналтирилади, бундан хорижий ва маҳаллий инвесторлар билан давлат-хусусий шериклик ёки бошқа шаклда давлат ташкилотлари ва корхоналари иштирокида (буюртмачилигида) амалга оширилган лойиҳалардан (кейинги ўринларда — давлат иштирокидаги лойиҳалар) юзага келадиган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасарруф қилинадиган углерод бирликлари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат иштирокидаги лойиҳалар доирасида углерод бирликларининг савдога йўналтириладиган миқдори, хизмат кўрсатувчи ташкилотни жалб қилиш ва углерод бирликлари савдосидан тушадиган тушумларни тақсимлаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар бир углерод бирлиги учун Давлат бюджетига Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки, углерод бирликлари билан боғлиқ операциялар ҳисобини юритиш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Миллий углерод бирликлари реестри орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан биргаликда халқаро молия институтларининг техник кўмагини жалб қилган ҳолда 2026 йил 1 январдан бошлаб Миллий углерод бирликлари реестрини ишга туширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Халқаро углерод бирликлари бозорида иштирок этишни мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиётга ўтиш чораларини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгашга (кейинги ўринларда — Кенгаш) қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) углерод бирликлари (ITMO) савдосида Париж битимининг 6-моддаси билан белгиланган қоидаларга риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) давлат иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида юзага келадиган углерод бирликлари (ITMO) савдосининг йиллик ва лойиҳалар кесимида ҳажмини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Париж битимининг 6-моддасига мувофиқ, Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш механизми амалга оширилишини мувофиқлаштирувчи ваколатли орган (Designated National Authority — (DNA) — Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) халқаро углерод бирликлари бозоридаги иштирокчилар фаолиятини тартибга солиш ва мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) халқаро углерод бирликлари бозорини самарали ташкил этиш мақсадида амалдаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) халқаро углерод бирликлари бозори фаолиятини мувофиқлаштиришга оид йўриқномалар ва ҳужжатлар шаклларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iv) углерод бирликларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни савдога чиқаришга рухсат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(v) давлат иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида юзага келадиган углерод бирликлари савдосининг йиллик ва лойиҳалар кесимида ҳажми бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва Кенгашга тасдиқлаш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(vi) давлат иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш натижасида юзага келадиган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасарруф қилинадиган углерод бирликлари савдосини ташкил қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) икки ой муддатда халқаро углерод бирликлари бозорларида иштирок этиш ва лойиҳаларни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Халқаро углерод бирликлари бозорида иштирок этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) икки ой муддатда углерод бирликлари савдоси бўйича лойиҳаларни баҳолаш ва уларнинг мамлакатнинг иқлим ўзгариши бўйича халқаро мажбуриятларига таъсирини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи ҳамда соҳавий экспертлардан иборат таркибда Углерод бирликлари бозори маслаҳат ишчи гуруҳини тузиш юзасидан Кенгашга таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) уч ой муддатда халқаро углерод бирликлари савдосини амалга ошириш бўйича истиқболли лойиҳалар рўйхатини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунига углерод бирликларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ва ишлаб чиқарилган углерод бирликларини савдога чиқаришга рухсат бериш ҳамда савдога чиқариладиган ҳажмни тасдиқлашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқаро тажрибани ўрганиш асосида тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 7 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-110-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 06/25/110/0585-сон)