07.07.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3643
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 07.07.2025 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3643
Кучга кириш санаси
09.10.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 7 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3643]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Д. ЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 25 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 25 июндаги 14-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар (бундан буён матнда Интернет тармоғидаги ўйинлар деб юритилади), лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарималар қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 декабрдаги 814-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-68-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Агентлик қуйидаги жарималарни (бундан буён матнда жарималар деб юритилади) қўллашга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиси томонидан лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти ташкилотчисининг устав фонди (устав капитали) энг кам миқдорининг 1 фоизидан ошмаган миқдорда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ундириладиган жарима;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган миқдорларда қўлланиладиган жарима.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жарималар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ҳисоблаб чиқилади ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарима суммасининг 50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарима суммасининг 50 фоизи — Агентликнинг тижорат банкидаги шахсий ҳисобварақларига.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига хизматларни ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахслар (бундан буён матнда хорижий юридик шахслар деб юритилади) томонидан жарима суммасини тўлаш мазкур соҳадаги қонунчилик талабларини бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жарималарни қўллаш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик жарималарни қўллашда қуйидаги манбалардан фойдаланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ ўз ваколатлари доирасида ўтказилган назорат тадбирлари ва текширувлар натижасида олинган маълумотлар ҳамда расмийлаштирилган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Агентликка тақдим этилиши лозим бўлган ҳисоботлар ва маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилган назорат тадбирлари ва текширувлар натижалари бўйича хулосалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўйинчилар ёки уларнинг қонуний вакилларининг мурожаатларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ставкалар ва ўйинчиларнинг ягона давлат регистри оператори томонидан тақдим этиладиган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик жарималарни қўллашда қуйидагиларни инобатга олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қоидабузарликларнинг тизимлилиги (икки ёки ундан ортиқ марта содир этилиши) ва давомийлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўл қўйилган қоидабузарликларнинг ўйинчиларнинг молиявий аҳволига таъсири;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарималарни қўллаш натижасида вазиятни ўзгартириш имконияти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган қоидабузарликлар ва (ёки) камчиликларнинг юзага келиши билан боғлиқ бўлган сабаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари қўлланилган жарималарнинг самарадорлиги (натижадорлиги);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахслар томонидан аниқланган камчиликлар ёки қоидабузарликларни бартараф этишга қаратилган мустақил чораларнинг кўрилганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жарималарни қўллаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахсларга нисбатан жаримани қўллаш тўғрисидаги қарор Агентлик директори ёки унинг вазифасини бажарувчи ўринбосари томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахсларга нисбатан жарималарни қўллаш бўйича Ишчи комиссиянинг (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) хулосаси жаримани қўллаш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия таркиби Агентлик директорининг қарори билан тоқ сонда Агентлик ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия фаолиятини ташкил этиш, йиғилишларни ўтказиш ва уларга раҳбарлик қилиш комиссия раиси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилиши учун ташкилий тайёргарликни таъминлаш комиссия котиби зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилишлари заруратга кўра ўтказилади. Йиғилишларда кун тартибига киритилган масалалар юзасидан коллегиал тарзда қарорлар қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилиши комиссия аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги томонидан маъқулланган тақдирда қабул қилинган деб ҳисобланади. Овозлар тенг бўлганда комиссия раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик томонидан аниқланган қоидабузарликлар учун жарималарни қўллаш муддати мазкур қоидабузарликлар аниқланган кундан эътиборан олти ойдан ва улар содир этилган кундан бошлаб уч йилдан ошмаслиги лозим. Қоидабузарликлар аниқланган кун комиссия томонидан хулоса расмийлаштирилган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия котиби комиссия йиғилиши ўтказиладиган кун ҳақида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларини — йиғилишдан бир иш куни аввал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий юридик шахсни — йиғилишдан беш иш куни аввал хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахслар ёки уларнинг вакиллари комиссия йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Агентлик жарималарни қўллаш тўғрисидаги қарордан кўчирмани жарима миқдори, тўлов муддати ва тегишли ҳисобварақ реквизитларини кўрсатган ҳолда Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахсларга уч иш куни ичида ёзма равишда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ёки хорижий юридик шахслар жарима суммасини ёзма равишда берилган хабар олинган кундан бошлаб ўн беш кун ичида тўлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахслар ёзма равишда берилган хабарда кўрсатилган муддатда жаримани тўламаган тақдирда, Агентлик жаримани ундириш учун судга мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентлик Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахслар томонидан содир этилган қоидабузарликлар ҳамда уларга нисбатан қўлланилган жарималар тўғрисидаги хабарни оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Агентлик қарори устидан шикоят қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агентликнинг жарималарни қўллаш тўғрисидаги қароридан норози бўлган Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахслар қарордан кўчирмани олган санадан бошлаб ўн беш кун ичида Агентликнинг апелляция кенгашига (бундан буён матнда Апелляция кенгаши деб юритилади) ёзма равишда шикоят бериш ёки қонунчиликда белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахслар томонидан шикоят Апелляция кенгашига апелляцияни бериш муддати бузилган ҳолда тақдим этилганда, Апелляция кенгаши томонидан шикоят кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарималарни қўллаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинган тақдирда, жаримани тўлаш муддати тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Апелляция кенгаши апелляция берилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ва хорижий юридик шахсларнинг шикоятини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши шикоятни кўриб чиқиш санаси тўғрисида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларини — кўриб чиқишдан бир иш куни аввал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий юридик шахсни — кўриб чиқишдан беш иш куни аввал хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахслар ёки уларнинг вакиллари шикоятни кўриб чиқиш жараёнида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Апелляция кенгаши шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоятда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганда, шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ва Агентлик қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шикоятдаги важлар ўз тасдиғини топганда, шикоятни қаноатлантириш ва Агентлик қарорини бекор қилиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари ҳамда хорижий юридик шахслар қабул қилинган қарор тўғрисида уч кун ичида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида
Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиси томонидан лотереялар ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар тўғрисидаги қонунчилик, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги учун Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти ташкилотчисининг устав фонди (устав капитали) энг кам миқдорининг 1 фоизидан ошмаган ундириладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАРИМАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Қоидабузарлик тури

Қўлланиладиган жарима миқдори

(фаолият турига мувофиқ ўйинларни ташкил этувчи ташкилотчилар учун белгиланган устав фонди (устав капитали)нинг энг кам миқдоридан)

1-бўлим. Лицензия талабларини бузиш

1.

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиси томонидан уларнинг лицензияси тўхтатилган муддатда фаолиятни амалга ошириш

1 фоиз

2.

Лицензияни бошқа юридик шахсга ўтказиш, шу жумладан фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш, лицензияга бўлган ҳуқуқларни шартнома орқали бериш ва (ёки) улардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш

0,8 фоиз

3.

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) сўровида белгиланган муддатларда лицензиат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ маълумотларни бепул тақдим этмаслик

0,1 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,3 фоиз

4.

Агентликнинг аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарорини бажармаслик

0,3 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,8 фоиз

5.

Устав капиталини лицензия талаблари ва шартларида белгиланган миқдордан камайтириш

0,8 фоиз

6.

Устав капиталини шакллантириш учун кредитга, гаровга олинган маблағлардан ва мажбуриятлар юклатилган бошқа маблағлардан, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган маблағлардан фойдаланиш

0,8 фоиз

7.

Лицензияда кўрсатилмаган домен номи орқали фаолият юритиш

0,8 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

8.

Фаолиятни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги серверларда жойлаштирилмаган электрон платформа орқали амалга ошириш

1 фоиз

9.

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчисининг устав капиталидаги улушини жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан норезидентларга реализация қилиш масалаларини Агентлик билан келишмаслик

0,8 фоиз

10.

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчисининг раҳбарияти (директори ва унинг ўринбосарлари), бош ҳисобчи, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларининг тарқалишини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинма раҳбарини ўзгартириш масалаларини Агентлик билан келишмаслик

0,8 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

11.

Интернет тармоғидаги ўйинларни, лотереялар ҳамда букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг номланиши ёки рамзларида «давлат», «давлат томонидан таъминланган», «давлат томонидан қўллаб-қувватланган», «Ўзбекистон», «миллий» ҳамда республика шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда, уларнинг бирликларидан фойдаланган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатиш

0,1 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,3 фоиз

12.

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари томонидан ўйинчиларни (мижозларни) рақамли (масофадан) идентификация қилиш талабларини бузиш

0,4 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,8 фоиз

2-бўлим. Ўйинларни ўтказиш ва депозитлар ҳамда ставкаларни қабул қилиш талабларини бузиш

13.

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик гаровлари, лотерея чипталарини харид қилиш ва ютуқларни тўлаш учун пул маблағларини Ставкалар ва ўйинчиларнинг ягона давлат регистрига (бундан буён матнда Регистр деб юритилади) уланмаган ҳолда ва (ёки) ундан ташқарида қабул қилиш

0,4 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,8 фоиз

14.

Ўйинчиларга кредит ёки қарз маблағлари тақдим этиш, шунингдек кредит ёки кечиктирилган тўлов асосида ставкаларни қабул қилиш, жумладан, кредит ва молиявий ташкилотлар билан қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этиш мақсадида ўйинчиларга кредит ва қарз бериш учун шартнома тузиш

0,4 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда — 0,8 фоиз

15.

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик гаровларига маблағларни киритиш учун белгиланган лимитларга риоя этмаслик

0,4 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,8 фоиз

16.

Ютуқларни тўлаш муддатларига риоя этмаслик

0,4 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 0,8 фоиз

3-бўлим. Техник талабларни бузиш

17.

Ўйин ускуналарини сертификатлаш талабларига риоя этмаслик

0,7 фоиз

18.

Носоз ёки сертификатланмаган дастурий таъминотдан фойдаланиш

0,7 фоиз

19.

Маълумотларни ҳимоя қилиш ва рухсатсиз киришни олдини олиш талабларини бузиш

0,8 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда — 1 фоиз

20.

Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига риоя этмаслик

0,8 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

21.

Тузилган битимлар ва уларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни қонунчилик ва (ёки) Регистрнинг ички ҳужжатларини бузган ҳолда узатиш

0,7 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

22.

Битим тузиш, уни бекор қилиш ва ютуқ тўлаш билан боғлиқ операциялар ҳақидаги маълумотларни Регистрга операторига тақдим этмаслик

0,7 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

4-бўлим. Фаолият турларига қўйилган тақиқларни бузиш

23.

Вояга етмаган шахсларга хизмат кўрсатиш

0,8 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

24.

Вояга етмаган шахсларга тегишли ҳисобрақамлардан, шу жумладан банк картаси ҳисобрақамларидан, таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик гаровларида иштирок этиши, ютиши ёки ютқазиши билан боғлиқ тўловлар амалга оширилиши

0,8 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

25.

Чеклов рўйхати ва қарам шахслар рўйхатига киритилган шахсларга хизмат кўрсатиш

0,8 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

26.

Лотерея билетларни сотиш пунктларидан ташқари ўйинчилар бевосита иштироки ва бўлиши билан боғлиқ таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш учун мўлжалланган стационар ёки кўчма ўйин заллари, казино, ўйин автоматлар заллари ёки бошқа ўйин муассасаларини ташкил этиш

1 фоиз

27.

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирокида ҳодисаларга (спорт ўйинлари ва мусобақалари, сиёсий жараёнлар, танловлар ва бошқалар) букмекерлик гаровларини ташкил этиш ва ўтказиш, бундан халқаро федерациялар қоидалар асосида тегишли даражада тайёргарлик, назорат ва ҳакамликни таъминланган ҳолда, томошабинлар иштирокида ўтказиладиган спорт ўйинлари ва халқаро даражадаги ҳодисалар мустасно;

0,7 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

28.

Болалар ва ўсмирлар спорт мусобақаларига букмекерлик гаровларини ташкил этиш ва ўтказиш

0,7 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

29.

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотерея ва букмекерлик фаолияти турларидан бирини лицензия асосида ҳамда мазкур фаолиятдан бошқа бирини эса лицензиясиз амалга ошириш

1 фоиз

30.

Лотерея чипталарини сотиш шохобчаларини жойлаштириш жойларига оид талабларни бузиш

0,8 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

31.

Ўйинларни фақат Агентлик томонидан белгиланадиган тегишли мувофиқликни баҳолаш бўйича органларнинг ва синов лабораторияларнинг сертификатига эга ютуқли чипталарни тасодифий танлаб олиш жараёнига инсон омилининг бирон-бир таъсирини тўлиқ истисно қилувчи технологиялар ва жиҳозларни, шу жумладан, тасодифий рақамлар генераторини қўлламаган ҳолда ўтказиш

0,7 фоиз

5-бўлим. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузиш

32.

Интернет тармоғида ўйинлар, лотереялар ташкил этиш фаолияти ҳамда букмекерлик фаолияти ташкилотчилари мулкдори ва охирги бенефициар мулкдорининг қонунчилик билан белгиланган талабларга номувофиқлиги

1 фоиз

33.

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчилари томонидан ўз электрон платформаларига Терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларга кириш имкониятини бериш

ҳар бир ҳолат учун 0,1 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда ҳар бир ҳолат учун 0,3 фоиз

34.

Ички назорат қоидалари талабларини бузиш

ҳар бир ҳолат учун 0,1 фоиз,

лекин аниқланган барча ҳолатлар учун жами 1 фоиздан ошмаслиги лозим

6-бўлим. Реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш

35.

Интернет тармоғида ўйинлар, лотереялар ташкил этиш фаолияти ҳамда букмекерлик фаолияти соҳасидаги реклама талабларини бузиш

0,8 фоиз,

бир йил мобайнида такроран содир этилганда 1 фоиз

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик фаолияти ташкилотчиларига ҳамда лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга жарима қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси резидентларига ноқонуний хизматлар кўрсатувчи хорижий юридик шахсларга қўлланиладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАРИМАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Қоидабузарлик тури

Қўлланиладиган жарима миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдорларида қўлланиладиган жарималар)

1.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тегишли лицензия олмасдан Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик соҳасидаги фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш

25 000

2.

Интернет тармоғидаги ўйинлар, лотереялар ва букмекерлик гаровлари, лотерея чипталарини харид қилиш ва ютуқларни тўлаш учун пул маблағларини қабул қилиш

10 000

3.

Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва улардан фойдаланиш талабларига риоя этмаслик

15 000

4.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси резидентлари учун лотерея билетларни сотиш пунктларидан ташқари ўйинчилар бевосита иштироки ва бўлиши билан боғлиқ таваккалчиликка асосланган ўйинларни ўтказиш учун мўлжалланган стационар ёки кўчма ўйин заллари, казино, ўйин автоматлар заллари ёки бошқа ўйин муассасаларини ташкил этиш

25 000

5.

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузиш

15 000

6.

Интернет тармоғида ўйинлар, лотереялар ташкил этиш фаолияти ҳамда букмекерлик фаолияти соҳасидаги реклама талабларини бузиш

10 000

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2025 й., 10/25/3643/0582-сон)