ИЛОВА
Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижроси учун масъуллар |
I. Шолини етиштириш бўйича ташкилий тадбирларни амалга ошириш | |||||
1. | Шолини жойлаштириш бўйича ҳудудлардан таклифлар олиш. | 1. Асосий ва такрорий экин майдонларида шоли етиштирувчилар кесимида рўйхатни шакллантириш. Бунда шоли етиштирувчи ҳар бир субъектнинг дала майдонлари сув билан таъминлангани инобатга олинади. | Ҳар йили апрель ойида | Бюджетдан ташқари хўжалик маблағлари ҳисобидан | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари |
2. Шоли экиладиган майдонларни контурлар кесимида «CropAgro» ахборот тизимига жойлаштириш. | Ҳар йили май ойида | ||||
2. | Республика ҳудудларида илғор инновация технологияларини қўллаган ҳолда, шоли етиштириш бўйича тавсиянома ишлаб чиқиш | 1. Олим ва мутахассислар томонидан ўтказилган изланишлар натижалари асосида шолидан юқори ҳосил етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиянома тайёрлаш. Бунда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, шоли етиштиришнинг алоҳида ўзига хос хусусиятлари ёритилади. 2. Тайёрланган тавсияномаларни ҳудудлардаги шоличилик кластерлари ва фермер хўжаликларига етказиш. | 2025 йил июль | Бюджетдан ташқари хўжалик маблағлари ҳисобидан | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) тегишли илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда |
II. Шоличиликда қайта ишлаш ва замонавий сув тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш | |||||
3. | Шоли етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий қилиш. | 1. Асосий экин майдонларига экиладиган шоли майдонларининг: 60 фоизида лазер ускунаси ёрдамида ер текислаш; 45 фоизида замонавий уруғ сеялкалари орқали экиш. 2. Такрорий экин майдонларига экиладиган шолининг 50 фоизида кўчатлаб экишни ташкил этиш. | Экиш мавсумида | Шоличилик хўжаликлари маблағлари ҳисобидан | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ўзбекистон фермерлари кенгаши (А. Хаитов) |
4. | Хорижий тажрибалар асосида шоли майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича тажриба лойиҳаларини амалга ошириш. | 1. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида 10 гектардан майдонларда томчилатиб суғориш технологияси орқали шоли етиштирувчи ташаббускорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш. | Экиш мавсумидан 10 кун олдин | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари |
2. Ташаббускорлар билан таъминотчи корхона ўртасида шартномалар расмийлаштириш ҳамда тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши бўйича амалий ёрдам кўрсатиш. | Тижорат банклари кредитлари ҳисобидан | Тижорат банклари | |||
3. Тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилган шоли майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш. | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) | ||||
4. Томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган шоли етиштирувчиларга белгиланган тартибда Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича таклиф киритиш. | 2025 йил якунига қадар | Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) | |||
5. | Янги технологиялардан фойдаланиш ҳисобига шоли етиштириш тажрибасини жорий этиш. | 1. Қуёш панелларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини ишлаб чиқариб, энергия тежайдиган сув насосларини ишлатиш ҳисобидан шоли майдонларини суғориш. 2. Қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобидан шоли майдонларини суғоришни оммалаштириш учун кўргазмали дала семинарини ташкил этиш. 3. Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олиб, шоли майдонларини суғоришда зовур сувларидан фойдаланиш. | Мавсум давомида | Шоличилик хўжаликлари маблағлари ҳисобидан | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) |
6. | Шолини қайта ишлаш учун ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш. | 1. Республикада шолини қайта ишлаш учун ресурс тежайдиган технологияларни хатловдан ўтказиш. | 2025 йил июль | Шоличилик хўжаликлари маблағлари ҳисобидан | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Кудратов) |
2. Шолини қайта ишлаш бўйича ривожланган хорижий давлатларнинг технологияларини ўрганиш ва синаш. | 2025 йил июль — декабрь | ||||
3. Шолини қайта ишлаш учун ресурс тежайдиган технологияларни жорий этиш юзасидан инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга ошириш. | 2026-2027 йиллар | ||||
III. Шоличилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш | |||||
7. | Маркерларга асосланган селекция усулида шолининг сув кам талаб этадиган ва ҳосилдорлиги юқори бўлган янги нав ва дурагайларни яратиш. | 1. Филиппиндаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институти (IRRI)нинг Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 2025 — 2028 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик амалий лойиҳасини тасдиқлаш. | 2025 йил июль | Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов), Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари Жаҳон банки билан биргаликда |
2. Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институтидан хорижий селекция навлари ва намуналарини олиб келиш. 3. Шоличилик илмий-тадқиқот институти ҳамда унинг Хоразм филиалида янги шоли навлари ва намуналарининг экологик синовларини ўтказиш. 4. Шоли навларини яратиш жараёнида замонавий усуллардан фойдаланиш бўйича илмий-амалий семинар ташкил этиш. | 2025 — 2028 йиллар давомида | ||||
8. | Жанубий Кореянинг KOPIA маркази билан ҳамкорлик лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Лойиҳада иштирок этаётган уруғчилик субъектларига шартнома асосида юқори авлодли уруғликларни етказиб бериш. | Экиш мавсумида | Жанубий Кореянинг KOPIA маркази билан ҳамкорлик лойиҳаси маблағлари ҳисобидан | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) Жанубий Кореянинг KOPIA маркази билан биргаликда |
2. Уруғликларни экиш ва парваришлаш даврларида ресурс тежайдиган технологиялардан фойдаланиш бўйича семинарлар ўтказиш. | 2025 йил июль-август | ||||
3. Уруғчилик субъектлари ходимлари малакасини ошириш учун Жанубий Корея давлатига хизмат сафарларини ташкил этиш. | |||||
4. Уруғлик шоли етиштиришда халқаро тажрибаларни ўргатиш мақсадида Жанубий Корея давлатидан мутахассис жалб қилиш. | 2025 йил июль-август | ||||
5. Лойиҳа доирасида замонавий ресурс тежайдиган қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатларини харид қилиш. | 2025 йил давомида | ||||
9. | Стресс омилларга бардошли, серҳосил шоли навларини яратиш доирасида халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш. | 1. Давлат дастурлари доирасида стресс омилларга бардошли шоли навларини яратиш, шоли уруғчилигини йўлга қўйиш ва етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли лойиҳаларни эълон қилиш. | 2025 йил июль-август | Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (Қ. Шарипов) |
2. Миср давлати билан сув кам талаб этадиган, иссиқ ҳароратга чидамли ҳамда Непал давлати билан паст ҳароратга бардошли, серҳосил шоли навларини яратиш учун ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ҳужжатларни (меморандум) расмийлаштириш. | 2025 йил сентябрь | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) | |||
3. Миср ва Непал давлатларидан шолининг нав ва намуналари уруғликларини олиб келиш ва экологик синов тажрибаларини ўтказиш. | 2026-2027 йиллар | ||||
4. Маҳаллий шароитга мос шолининг янги навларини яратиш, уруғчилигини йўлга қўйиш ва етиштириш агротехнологиясини ишлаб чиқиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш. | 2027-2028 йиллар | ||||
IV. Тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш | |||||
10. | Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳамда эришилаётган натижаларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб бориш. | Шолини етиштиришда амалга оширилаётган ислоҳотларни, илмий-тадқиқотлар ютуқларини ва ишлаб чиқаришда эришилаётган натижаларни расмий веб-сайтлар ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш. | 2025 йил давомида | Бюджетдан ташқари хўжалик маблағлари ҳисобидан | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Джурабаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов), манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов) |