ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 30 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2000-12]
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон буйруғи (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Д. ЛИ
Тошкент ш.,
2025 йил 17 июнь
9-сон
Келишилди:
Марказий банк раиси Т. ИШМЕТОВ
2025 йил 12 июнь
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2025 йил 17 июндаги 9-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-бандда:
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«корпоратив облигациялар — акциядорлик жамиятлари ва масъулияти чекланган жамиятлар томонидан чиқариладиган облигациялар;»;
ўн тўртинчи хатбошидан «ва қўшимча масъулиятли» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 40-банднинг учинчи хатбошисидан «ва қўшимча масъулиятли» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. 1а-илованинг «Изоҳлар» қисми 3-бандидан «ва қўшимча масъулиятли» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2025 й., 10/25/2000-12/0557-сон)