1-ИЛОВА
1. | Т.К. Нарбаева | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси, Ташкилий қўмита раиси |
2. | С.С. Сафоев | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари |
3. | А.А. Агзамходжаев | — | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг раиси |
4. | Б.Ж. Аълоев | — | Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари |
5. | О.Р. Фазилкаримов | — | Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари |
6. | Д.М. Саиджанов | — | Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари |
7. | Ш.Ш. Худайкулов | — | «Uzbekistan airways» АЖ Бошқарув раиси |
8. | Ж.О. Умарходжаев | — | «Uzbekistan Airports» Бошқарув раиси |
9. | Ж.Р. Рахимов | — | Хоразм вилояти ҳокими |
2-ИЛОВА
Т/р | Тадбирлар | Ижро муддати | Масъуллар |
I. Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий-тайёргарлик масалалари | |||
1. | Форумни ўтказиш учун инфратузилма объектларини (биноларни) кўриб чиқиш ва форум ўтказиш санасига брон қилиш. | 15 июнгача | Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги |
2. | Ўзбекистоннинг Озарбайжон Республикасидаги элчихонаси билан ҳамкорликда делегациянинг таркиби, ташриф кунлари ва дастурини (кутиб олиш, кузатиш ва бошқа тадбирлар) ишлаб чиқиш. | 15 июнгача | Ташқи ишлар вазирлиги, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси |
3. | Форум дастури ва тадбир иштирокчиларининг рўйхати лойиҳасини тайёрлаш. | 20 июнгача | Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси |
4. | Форумда Ўзбекистон ва Озарбайжон томонидан сўзга чиқувчи депутат ҳамда сенаторларнинг рўйхатини тузиш. | 15 июнгача | Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси |
5. | Олий Мажлис Сенати ва Озарбайжон Республикаси Милли Мажлиси делегацияси аъзолари учун Хива шаҳридаги «Фаровон» меҳмонхонасини банд қилиш. | 15 июнгача | Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
6. | Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни, жумладан, парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини акс эттирувчи 2-3 дақиқали видеороликни тайёрлаш. | 25 июнгача | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Сенат девони Ахборот хизмати, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |
7. | Форум якуни бўйича қабул қилинадиган Хива декларацияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уни Озарбайжон Республикаси томони билан келишиш. | 15 июнгача | Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси |
8. | Форумнинг харажатлар сметаси ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳасини тайёрлаш. | 25 июнгача | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
9. | Форум логотипини, сумка, папка, блокнот, қалам, бейжик, баннер, байроқ, кувертка ва бошқа анжомларни тайёрлаш. | 27 июнгача | Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
10. | Форум иштирокчиларини тадбирларга кириш ҳуқуқини берувчи бейжиклар билан таъминлаш. | 28 июнгача | Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
11. | Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми мажлиси залини ўрнатилган тартибда овоз кучайтиргич, монитор ва бошқа зарур ускуналар билан таъминлаш. | 30 июнгача | Рақамли технологиялар вазирлиги, Сенат девони Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш бўлими, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
12. | Форум бўлиб ўтадиган жойда Матбуот марказини ташкил этиш ва уларни қуйидаги техник жиҳозлар билан таъминлаш: Интернет тармоғига (WiFi) уланган компьютер (20 дона); ўрнатилган тартибда шаҳарга чиқиш телефонлари (4 дона); принтер (4 дона), нусхалаш-кўпайтириш техникаси (4 дона), рангли сканер (4 дона); канцелярия анжомлари; «Ўзбекистон 24» ва хорижий телеканалларга уланган телевизор (4 дона); журналистлар учун пресс-вол. | 28 июнгача | Сенат девони Ахборот хизмати, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги |
13. | Форум ўтказиладиган жойда тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича Штаб ташкил этиш ва уни вақтинча фойдаланиш учун зарур компьютер, принтер, нусхалаш-кўпайтириш техникалари билан жиҳозлаш. | 28 июнгача | Сенат девони Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш бўлими, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
14. | Форум иштирокчилари учун эсдалик (сувенир) совғалар тайёрлаш. | 29 июнгача | Сенат девони Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
15. | Форум доирасида ташкил этиладиган расмий қабул, норасмий кечки овқат, тушлик ва кофе-брейклар ўтказиш. | 30 июнь — 2 июль кунлари | Сенат девони Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси, Сенат девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси |
II. Ахборот-таҳлилий масалалар | |||
16. | Форум дастури доирасида расмий тадбир ва маросимлар сценарийси ҳамда схемасини ишлаб чиқиш (келиб-кетиш, маросимларни очиш ва ёпиш, матбуот анжумани, расмий ва норасмий учрашувлар, фотосуратга тушиш, маданий дастур). | 25 июнгача | Сенат девони Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси, Сенат девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси, Сенат девони Ахборот хизмати, Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
17. | Очилиш ва ёпилиш маросимларида, шўба мажлисларида, икки томонлама учрашувларда кириш сўзларини ва ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлаш. | 25 июнгача | Сенат Раисининг Спичрайтери, Сенат девони Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Сенат девони Назорат-таҳлил бошқармаси Йиғма-таҳлил ва назорат бўлими |
18. | Оммавий ахборот воситаларида бўлажак форумни ўтказишга бағишланган кўрсатувлар ва реклама роликларини тайёрлаш ҳамда эфирга узатиб бориш. | 20 июндан бошлаб | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий медиа бирлашмаси, Сенат девони Ахборот хизмати |
19. | Форумнинг очилиши маросимини оммавий ахборот воситалари орқали жонли намойиш этиш ва иш жараёнини ёритиш. | 1 июль | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, «Узрепорт» телеканали, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Дунё» ахборот агентлиги, Халқаро пресс-клуб |
III. Хавфсизлик масалалари | |||
20. | Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қутқарув хизмати ходимларидан иборат ишчи гуруҳларни шакллантириш; техник коммуникацияларнинг барқарор ишлаши, турли конструкцияларнинг мустаҳкамлиги, меҳмонхона мажмуалари ва форум ўтказиладиган объектлар ҳамда уларнинг 150 метр радиусида жойлашган объектларда текширувлар ёки ёнғин-профилактика кўригини ўтказиш; ушбу жойларда радиация ва кимёвий миқдорни ўлчаш пунктини ташкил этиш; тезкор қутқарув гуруҳларини шакллантириш ва делегация аъзолари яшайдиган жойларда кеча-кундуз уларнинг навбатчилигини ташкил этиш; форум хавфсизлигини таъминлашда фавқулодда вазиятлар давлат тизимига кирувчи хизматлар ва бошқа идоралар билан ҳамкорликда объектларда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни ҳамкорликда бартараф этиш бўйича махсус-тактик ўқув машғулотларини ўтказиш. | 29 июнь — 2 июль кунлари | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия |
21. | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тадбир ўтказиладиган объектлар ва уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг навбатчилигини ташкил этиш. | Форумга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш вақтида | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
22. | Форум иштирокчиларини автомашина ва автобуслар билан таъминлаш. | 29 июнгача | Вазирлар Маҳкамасининг Хўжалик фаолияти бошқармаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сенат девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
23. | Урганч халқаро аэропортида делегацияни кутиб олишдан тортиб шаҳар бўйлаб транспортларнинг (кортеж) йўналишларини ишлаб чиқиш. | 25 июнгача | Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Сенат девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси |
24. | Урганч халқаро аэропорти ва ундаги VIP залларида Озарбайжон делегациясини кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш ҳолатларига тайёргарлик кўриш ҳамда делегацияларнинг юкларини тезкор етказиб беришни таъминлаш. | 30 июнь — 2 июль кунлари | «Uzbekistan airways» АЖ, «Uzbekistan airports» АЖ, Сенат девони Ташкилий ишлар ва кадрлар бошқармаси, Сенат биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси |
25. | Делегация аъзоларининг Урганч халқаро аэропортида божхона ва чегара назоратидан тўсиқларсиз ўтишларини таъминлаш. | 30 июнь — 2 июль кунлари | «Uzbekistan airports» АЖ, Божхона қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
26. | Делегацияларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш, уларга хизмат кўрсатиш учун ажратилган автомашиналарнинг техник ҳолатини текширувдан ўтказиш, делегациялар яшаш жойларида ва ташриф буюрадиган объектларда жамоат тартибини сақлаш. | 30 июнь — 2 июль кунлари | Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
27. | Тадбир мобайнида тез ёрдам автомашиналари ва тиббиёт ходимларининг аэропорт, темир йўл вокзаллари, форум бинолари ва делегацияларнинг яшаш жойларидаги навбатчилигини ҳамда қатъий ва самарали санитария-эпидемиологик назоратини таъминлаш. | 30 июнь — 2 июль кунлари | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
28. | Форум ўтказиладиган жойларда ва делегациялар жойлашган меҳмонхоналарда узлуксиз электр энергияси, иссиқ ва совуқ сув билан таъминлаш. | 30 июнь — 2 июль кунлари | Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги |
29. | Форум ўтказиладиган жойларда локал тармоқларнинг киберхавфсизлигини таъминлаш. | 30 июнь — 2 июль кунлари | «Киберхавфсизлик маркази» ДУК, Рақамли технологиялар вазирлиги |
30. | Форум иштирокчиларини Ўзбекистоннинг бой маданий тарихини акс эттирувчи тарқатма материаллар билан таъминлаш. | 30 июнгача | Туризм қўмитаси |
31. | Маданий ва тарихий обидаларга саёҳат дастурини (маршрутини) ишлаб чиқиш, форум иштирокчилари обидаларни томоша қилиш учун гуруҳ бўлиб ҳаракатланаётганда хавфсизликни таъминлаш. | 30 июнь — 2 июль кунлари | Туризм қўмитаси, Маданий мерос агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
3-ИЛОВА
Т/р | Мавзу | Амалга ошириш механизми | Муддати | Масъул вазирлик ва идоралар | Оммавий ахборот воситалари (ёритиш) |
Тадбир олди амалга ошириладиган тарғибот ишлари | |||||
1. | 2025 йилнинг 30 июнь — 2 июль кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми ҳақида кенг оммани олдиндан хабардор этиш. | ТВ ва интернет учун: 1. Форум юзасидан анонс роликни тайёрлаш. 2. Анонс роликнинг маҳаллий ва хорижий ОАВ, Интернет тармоқлари, даврий босма нашрлар, жамоат транспортлари орқали кенг ёритилишини таъминлаш. 3. Тадбирлар ҳақида телеканалларда югурувчи сатрлар ташкил этиш. | 20 июндан бошлаб | Олий Мажлис Сенати, АОКА, Транспорт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ЎзММА (ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд), Интернет нашрлари (Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24) ЎзА, «Дунё» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
2. | 2025 йилнинг 30 июнь — 2 июль кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумининг аҳамияти ҳақида кенгроқ маълумот бериш. | ТВ ва интернет учун: 1. Форум юзасидан брифинг ташкил этиш ва телеканалларнинг янгиликлар дастурида лавҳа ва репортажлар эфирга узатиш. 2. Форум юзасидан сенаторлар билан интервьюлар ташкил этиш. 3. Тадбир ҳақида маълумотлар берилган қисқа вақтли видеороликлар тайёрлаш ва кенг ёритишни таъминлаш. 4. Форум ҳақида телеканалларда югурувчи сатрлар ташкил этиш. Радио учун: 1. Янгиликлар дастурида эшиттиришлар ташкил этиш. 2. Тадбир юзасидан сенаторлар билан интервьюнинг аудиоэшиттиришларини тайёрлаш ва эфирга бериш. | 30 июнь — 2 июль | Олий Мажлис Сенати, АОКА, Ташқи ишлар вазирлиги | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ЎзММА (ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд), Интернет нашрлари (Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24) ЎзА, «Дунё» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
3. | 2025 йилнинг 30 июнь — 2 июль кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форумини ўтказишга тайёргарлик кўриш. | ТВ ва Интернет ОАВ учун: 1. Тайёргарлик жараёнлари ва қамрови юзасидан Олий Мажлис Сенати вакиллари иштирокида интервью ташкил этиш. 2. Тайёргарлик кўриш жараёнлари юзасидан видеорепортаж тайёрлаш ва кенг ёритилишини таъминлаш. | 30 июнь — 2 июль | Олий Мажлис Сенати, АОКА, Ташқи ишлар вазирлиги | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ЎзММА (ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд), Интернет нашрлари (Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24) ЎзА, «Дунё» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
4. | 2025 йилнинг 30 июнь — 2 июль кунлари Хива шаҳрида бўлиб ўтадиган Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми иштирокчиларини кутиб олиш жараёнлари бўйича репортаж ва видеоролик тайёрлаш. | ТВ ва интернет учун: 1. Озарбайжон делегациясини кутиб олиш жараёнларини акс эттирувчи видеорепортаж тайёрлаш ҳамда кенг ёритилишини таъминлаш. 2. Хорижий меҳмонлардан форум юзасидан интервью ташкил этиш. | Графикка асосан | Олий Мажлис Сенати, АОКА, Ташқи ишлар вазирлиги | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ЎзММА (ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд), Интернет нашрлари (Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24) ЎзА, «Дунё» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
Тадбир жараёнларини кенг ёритиш | |||||
5. | Биринчи Ўзбекистон — Озарбайжон парламентлараро форуми бошланиш жараёнлари. | ТВ ва Интернет учун: 1. Форумнинг очилиш маросимига бағишланган ва маросимда нутқлар акс эттирилган видеороликлар ва фото кўринишида иқтибослар тайёрлаш ва кенг ёритилишни таъминлаш. 2. Анжуман ҳақида Озарбайжон парламенти депутатларидан интервью олинишини ташкил этиш. 3. Тадбир ҳақида маълумотлар берилган қисқа вақтли видеороликлар тайёрлаш ва кенг ёритишни таъминлаш. 4. Мавзу юзасидан инфографикалар тайёрлаш. 5. Тадбирлар ҳақида телеканалларда югурувчи сатрлар ташкил этиш. 6. Тадбир жараёнлари юзасидан фотолавҳалар тайёрлаб, постлар чоп этиш. Радио учун: 1. Янгиликлар дастурида эшиттиришлар ташкил этиш. 2. Тадбир юзасидан экспертлар билан интервьюнинг аудиороликларини тайёрлаш ва эфирга бериш. | 30 июнь — 2 июль | Олий Мажлис Сенати, АОКА, Ташқи ишлар вазирлиги | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ЎзММА (ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд), Интернет нашрлари (Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24) ЎзА, «Дунё» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
6. | Форум қатнашчилари иштирокида умумий фото. | ТВ ва интернет учун: Сенат Ахборот хизмати ходимлари томонидан фото суратга тушириш ва иштирокчиларга тарқатиш. | 1 июль | Олий Мажлис Сенати, АОКА, Ташқи ишлар вазирлиги | Интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлар учун |
Тадбир якунлари ва кутилаётган натижалар | |||||
7. | Форумнинг якунлари ва эришилган натижа ҳамда ютуқлар. | Мавзу юзасидан матбуот анжумани ташкил этиш. ТВ учун: 1. Матбуот анжумани давомида тадбир иштирокчиларидан интервью ташкил этиш. 2. Мавзу юзасидан видеорепортажлар тайёрлаш. Радио учун: Янгиликлар дастурида эшиттиришлар ташкил этиш. Интернет ОАВ учун: 1. Мавзу юзасидан мақола чоп этиш ва экспертлар билан интервьюларни ташкил этиш. 2. Мавзу юзасидан инфографикалар тайёрлаш. 3. Тадбир жараёнлари юзасидан фотолавҳалар тайёрлаб, постлар чоп этиш. | 3 — 5 июль кунлари | Олий Мажлис Сенати, АОКА, Ташқи ишлар вазирлиги | Ўзбекистон МТРК (Ўзбекистон 24 ва ҳудудий телерадиоканаллар), ЎзММА (ТВ: Севимли, МЙ5, Узрепорт, Миллий, Зўр ТВ, Радио: Ориат, Пойтахт, Водий садоси, Авторадио, Гранд), Интернет нашрлари (Кун.уз, Дарё.уз, Хабар.уз, Даракчи.уз, Нова24) ЎзА, «Дунё» АА, масъул давлат органлари ахборот хизмати |
4-ИЛОВА