Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2653-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги ПҚ-257-сон «Ногиронликни белгилаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон «Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати ташкилий тузилмасини ва фаолиятини ташкил этишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2015 йил 7 январдаги 1-сон «Тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида кўрик далолатномаларини расмийлаштириш ва юритиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2653, 2015 йил 6 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 5-сон, 62-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 27 май,
262-сон
Келишилди:
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
2025 йил 22 май
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. ЗАХИДОВ
2025 йил 5 май
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2025 йил 28 апрель
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.06.2025 й., 10/25/2653-1/0525-сон)