1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Бажариш муддатлари | |||
1-босқич | Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс ёки унинг вакили | «Инсон» марказига ўзи келган ҳолда ёки ўзи яшайдиган ҳудудда фаолият юритувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходимига ёхуд Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ва «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) орқали мурожаат қилади. | Ўз хоҳишига кўра | |||
2-босқич | «Инсон» марказининг оператори ёки ижтимоий ходими | 1. Мурожаатни қабул қилиш бўйича сўровномани «Ижтимоий ҳимоя» АТда расмийлаштириш орқали мурожаатни қабул қилади. | 1. Мурожаат қилинган вақтда | |||
2. Тасдиқланган сўровномани «Инсон» маркази директорига масъул ходимни бириктириш учун юборади. | 2. Реал вақт режимида | |||||
3-босқич | «Инсон» марказининг масъул ходими | «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали келиб тушган сўровномани кўриб чиқиб, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахснинг: Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестри (кейинги ўринларда — Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар реестри) ёки Камбағал оилалар реестрига киритилганлиги ҳолати ёхуд «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) эканлиги ўрганилади; ўзгалар парваришига муҳтожлик даражасини баҳолайди; оиласи ёки ўзини ижтимоий хизматларга эҳтиёжини ўрганади. | 7 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда | |||
4-босқич | «Ижтимоий ҳимоя» АТ | Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс учун тақдим этилиши мумкин бўлган ижтимоий хизматлар турлари, хизмат кўрсатиш муддатлари, вақти ва даврийлиги шаклланади. | Автоматик тарзда | |||
5-босқич | «Инсон» марказининг масъул ходими | «Ижтимоий ҳимоя» АТда шаклланган ижтимоий хизматларни ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахсга таклиф қилади. | Шу вақтнинг ўзида | |||
6-босқич | Ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагида бўлган шахс | Ижтимоий хизматлардан бирини танлайди. | Таклиф этилган вақтда | |||
7-босқич | «Ижтимоий ҳимоя» АТ | Танланган ижтимоий хизмат нархининг тегишли қисмини давлат томонидан қоплаб бериш бўйича ваучер тақдим этилишини назарда тутувчи шартнома лойиҳасини шакллантиради. | Автоматик тарзда | |||
8-босқич | «Инсон» марказининг масъул ходими | Шартнома лойиҳасини имзолаш учун томонларга тақдим этади. | «Ижтимоий ҳимоя» АТда шартнома шаклланган вақтнинг ўзида | |||
9-босқич | «Ижтимоий ҳимоя» АТ | Ижтимоий хизмат нархини тўлиқ ёки қисман қоплаб беришни назарда тутувчи ваучер шакллантиради. | Автоматик тарзда | |||
10-босқич | «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки «Инсон» марказининг ижтимоий ходими | Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг мобиль телефон рақамига ҳамда ЯИДХПдаги кабинетига СМС-хабар юборилади ёки ижтимоий хизматдан фойдаланувчи «Инсон» марказининг ижтимоий ходими томонидан хабардор қилинади. | Автоматик тарзда ёки 1 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда | |||
11-босқич | Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи | «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали хизмат кўрсатувчини танлайди. | 10 иш куни ичида |
2а-ИЛОВА
1. | Ижтимоий хизмат номи | Уй шароитида ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш хизмати. |
2. | Ижтимоий хизмат таркиби | Маиший юмушларда кўмаклашиш (овқат тайёрлаш, супуриш-йиғиштириш, кийим-кечакларни ювиш, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини уйга етказиб бериш); гигиена тадбирларини амалга ошириш; тиббиёт ва спорт муассасаларига ҳамроҳлик хизматини кўрсатиш; тьюторлик (шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш, гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш). |
3. | Ижтимоий хизмат кўрсатувчи | «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари; якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахслар; ўзини ўзи банд қилган шахслар. |
4. | Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи | Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 116 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс. |
5. | Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми | Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси: 0 баллдан 53 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 4 марта 3 соатдан; 54 баллдан 62 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 3 марта 2 соатдан; 63 баллдан 87 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 2 марта 2,5 соатдан; 88 баллдан 116 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 1 марта 2 соатдан. |
6. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати | Ижтимоий хизмат: «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи*; якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 фоизи; ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи. Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ва ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда; Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда. |
7. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос | Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 116 баллгача баҳоланганлиги. |
8. | Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли | Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида. |
9. | Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари | «Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари. |
10. | Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари | а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади: 3 — 5 балл бўлганда — самарали; 1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз; б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан: шикояти келиб тушмаганлиги — самарали; асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз; в) танлов асосида кўрилганда хизматдан фойдаланувчи хонадонининг ҳолати: тоза бўлганда — самарали; тозаланмаган бўлганда — самарасиз. |
11. | Изоҳ | Хизмат кўрсатувчи хизматдан фойдаланувчига хизмат кўрсатилишини ташкил этиш учун режа-график асосида тегишли ходимни бириктиради. |
2б-ИЛОВА
1. | Ижтимоий хизмат номи | Уй шароитида қараб туриш хизмати. |
2. | Ижтимоий хизмат таркиби | Шахсга қараб туриш (йиқилиш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш); шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш); шахс билан мулоқот қилиш; тьюторлик (шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш, гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш). |
3. | Ижтимоий хизмат кўрсатувчи | «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари; якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахслар; ўзини ўзи банд қилган шахслар. |
4. | Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги қуйидаги мезонлардан бирига жавоб берадиган шахс (оила): Камбағал оилалар реестрига киритилган шахс (оила); «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила). | |
5. | Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми | Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 3 соатгача, бироқ 1 йилдан кўп бўлмаган даврда. |
6. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати | Ижтимоий хизмат: «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи*; якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи; ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи, бирга яшайдиган оила аъзосига уй шароитида қараб туриш хизматининг 1 соати учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи. Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ёки ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади**: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда; Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда. |
7. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос | Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача баҳоланганлиги; оила ёки шахснинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги; Камбағал оилалар реестрига киритилганлиги ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) эканлиги; оилада меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиш ёки таълим олиш мажбуриятини олганлиги***. |
8. | Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли | Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида. |
9. | Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари | «Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари; амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасига киритиб бориш. |
10. | Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари | а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади: 3 — 5 балл бўлганда — самарали; 1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз; б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан: шикояти келиб тушмаганлиги — самарали; асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз; в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли): қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали; қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз. |
11. | Изоҳ | Хизмат кўрсатувчи хизматдан фойдаланувчига хизмат кўрсатилишини ташкил этиш учун режа-график асосида тегишли ходимни бириктиради. |
2в-ИЛОВА
1. | Ижтимоий хизмат номи | Тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати. |
2. | Ижтимоий хизмат таркиби | Шахсларнинг йўқотилган функционал имкониятлари ва ҳаракат фаоллигини қайта тиклаш; жисмоний фаоллик йўқотилиши билан ривожланиш хавфи юқори бўлган асоратли касалланиш ҳолатларини олдини олиш ва оила аъзоларини парвариш кўникмаларига ўргатиш. Шифокор томонидан қўшимча реабилитация тадбирлари белгиланиши мумкин. |
3. | Ижтимоий хизмат кўрсатувчи | «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази*; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари*; якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахслар. |
4. | Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи | Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги шахс; Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) бўлган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги жароҳатланиш ва бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахс. |
5. | Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми | Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестрига киритилган: ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 53 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 3 марта 2 соатдан; ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 54 баллдан 62 баллгача бўлган шахсга ҳафтада 2 марта 2 соатдан; Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) бўлган ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган жароҳатланиш ва бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси қўйилган шахсга ҳафтада 3 мартагача 1 соатдан, бироқ 1 та шахс учун бир марта 6 ойдан кўп бўлмаган даврда. |
6. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати | Ижтимоий хизмат: «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ва Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи; якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 11 фоизи. Бунда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда; Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда. |
7. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос | Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланганлиги; оиланинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги; жароҳатланиш ва бош мия қон айланиши бузилиши (инсульт) ташхиси тўғрисидаги оилавий шифокорнинг хулосаси. |
8. | Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли | Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида ёки кундузги қатнов асосида ташкил этилган бинода. |
9. | Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари | «Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари. |
10. | Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари | а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади: 3 — 5 балл бўлганда — самарали; 1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз; б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан: шикояти келиб тушмаганлиги — самарали; асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз; в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли): қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали; қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз; г) ижтимоий хизмат кўрсатилиши бўйича индивидуал реабилитация режасининг мавжудлиги ва кўрсатилган хизматнинг индивидуал реабилитация режасига мувофиқлиги: реабилитация режаси мавжуд ва кўрсатилган хизмат индивидуал реабилитация режасига мувофиқ бўлганда — самарали; реабилитация режаси мавжуд бўлмаганда ёки кўрсатилган хизмат индивидуал реабилитация режасига мувофиқ бўлмаганда — самарасиз. |
11. | Изоҳ | Ижтимоий хизмат кўрсатувчининг шифокори томонидан хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойига борган ҳолда ёки ижтимоий хизмат кундузги қатнов асосида ташкил этилган бинода уни тиббий кўрикдан ўтказилади ва реабилитация тадбирларига эҳтиёжлари асосида индивидуал реабилитация режаси тузилади. Кўрсатилган тиббий ижтимоий реабилитация хизматларининг самарадорлиги ҳар олти ойда Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан баҳолаб борилади. Ижтимоий хизматдан фойдаланувчига уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати кўрсатилишини ташкил этиш учун хизмат кўрсатувчи томонидан режа-график асосида тегишли ходим бириктирилади. |
2г-ИЛОВА
1. | Ижтимоий хизмат номи | Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати. |
2. | Ижтимоий хизмат таркиби | а) Шахсга қараб туриш (йиқилиш ва жароҳатланишларнинг олдини олиш); шахсни парваришлаш (овқатлантириш, гигиеник тадбирларни амалга ошириш); шахс билан мулоқот қилиш; шахсни ўз-ўзига хизмат қилишга ўргатиш; тьюторлик (гаджетлардан мустақил фойдаланишга, шу жумладан, электрон китоблар ва сўнгги қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари билан танишиш, онлайн давлат хизматларидан фойдаланиш ва бошқаларга ўргатиш); б) 1 маҳал иссиқ овқат ва 2 маҳал енгил овқат билан таъминлаш; в) 10 кмгача бўлган масофа доирасида хизматдан фойдаланувчини олиб бориш ва олиб келишда транспорт хизматини кўрсатиш. |
3. | Ижтимоий хизмат кўрсатувчи | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари; якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахслар. |
4. | Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи | Ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача бўлган 18 ва ундан катта ёшдаги Камбағал оилалар реестрига киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила). |
5. | Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми | Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 8 соатгача, бироқ 1 йилдан кўп бўлмаган даврда. |
6. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати | Ижтимоий хизмат: Агентликнинг тизим ташкилотлари томонидан кўрсатилганда — 1 кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи; якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 кун учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 24 фоизи. Бунда якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда; Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда. |
7. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос | Шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича 0 баллдан 62 баллгача баҳоланганлиги; оиланинг ижтимоий хизматларга эҳтиёжи мавжудлиги; Камбағал оилалар реестрига киритилганлиги ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни олувчи шахс (оила) эканлиги; оилада меҳнатга лаёқатли шахс уч ой ичида банд бўлиши ёки таълим олиш мажбуриятини олганлиги*. |
8. | Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли | Оила типидаги хонадонда — 7 нафаргача шахсларга; Марказ типида алоҳида бинода — камида 7 нафар шахсларга. |
9. | Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари | «Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари; амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг Оила ҳамкори платформасига киритиб бориш. |
10. | Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари | а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади: 3 — 5 балл бўлганда — самарали; 1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз; б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан: шикояти келиб тушмаганлиги — самарали; асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз; в) хизматдан фойдаланувчининг ўзгалар парваришига муҳтожлик даражаси бўйича 6 ойлик кўрсаткичи Бартел ва Лаутон шкалалари бўйича (балли): қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камаймаганда ёки ошганда — самарали; қайта баҳолашдан аввалги кўрсаткичига нисбатан камайганда — самарасиз. |
11. | Изоҳ | Ижтимоий хизмат кўрсатилишини ташкил этишда ҳар 7 нафар хизматдан фойдаланувчига қараб туриш учун камида 1 нафар ходим бириктирилиши тавсия этилади. Хизмат марказ типида ташкил этилганда камида 1 нафар ҳамшира фаолияти йўлга қўйилади. Кундузги қатнов асосида қараб туриш хизмати марказ типида ташкил этилган ҳолларда уйда тиббий-ижтимоий реабилитация хизмати доирасида кўрсатиладиган тадбирлар ҳам ушбу муассасада кўрсатилиши мумкин. |
2д-ИЛОВА
1. | Ижтимоий хизмат номи | Шахсий ёрдамчи хизмати. |
2. | Ижтимоий хизмат таркиби | Меҳнат қилиш ёки таълим олиш жойларига бориш ва келишда ҳамроҳлик қилиш; зарур маълумотларни топишда, сурдотаржимон бириктиришда, Брайл алифбосини ўрганишини ташкил қилишда кўмаклашиш; ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш; хизматлардан ва тегишли имтиёзлардан фойдаланишда ёрдам кўрсатиш; мустақил ҳаракатланиши учун яшаш жойи, иш ўрнини ва таълим олиш жойини мослаштиришни ташкил этиш. |
3. | Ижтимоий хизмат кўрсатувчи | «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази; Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик)нинг тизим ташкилотлари; якка тартибдаги тадбиркорлар; юридик шахслар; ўзини ўзи банд қилган шахслар. |
4. | Ижтимоий хизматдан фойдаланувчи | 18 ёшдан 55 ёшгача аёллар ёки 60 ёшгача эркаклар бўлган: кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланган шахслар ногиронлик белгиланган вақтдан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда мурожаат қилганда; биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланган шахс, биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланган вақтдан бошлаб 6 ойдан кўп бўлмаган муддатда мурожаат қилганда. |
5. | Ижтимоий хизматни кўрсатиш ҳажми | Ҳафтада 5 иш куни давомида кунига 3 соатгача, бироқ 2 ҳафтадан кўп бўлмаган даврда. |
6. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш учун бериладиган ваучер қиймати | Ижтимоий хизмат: «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, Агентликнинг тизим ташкилотлари, якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 фоизи; ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан кўрсатилганда — 1 соат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизи. Бунда якка тартибдаги тадбиркор, юридик шахс ва ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан ижтимоий хизмат кўрсатилганда қуйидагича кўпайтирувчи коэффициент қўлланилади: Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари учун ваучер қийматига 1,3 нисбатда; Тошкент шаҳри учун ваучер қийматига 1,5 нисбатда. |
7. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш ва ваучерни шакллантириш учун асос | Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги биринчи маротаба белгиланганлиги; биринчи марта аравачадан фойдаланиш белгиланганлиги; ижтимоий шартнома билан хизматдан фойдаланувчи меҳнат қилиш ёки таълим олиш мажбуриятини олганлиги*. |
8. | Ижтимоий хизматни кўрсатиш шакли | Хизматдан фойдаланувчининг яшаш жойида. |
9. | Ваучер қийматини хизмат кўрсатувчига тўлаб бериш шартлари | «Ижтимоий ҳимоя» АТга қуйидаги маълумотларнинг ижтимоий хизмат кўрсатилган кунда киритилганлиги: кўрсатилган ижтимоий хизмат ҳақидаги маълумотлар; ижтимоий хизматдан ҳақиқатда фойдаланган шахснинг биометрик маълумотлари; амалга оширилган тадбирлар ва шахс ҳақидаги маълумотни хизмат кўрсатувчи томонидан ҳар куни «Ижтимоий ҳимоя» АТнинг «Оила ҳамкори» платформасига киритиб бориш. |
10. | Ижтимоий хизматнинг самарадорлигини баҳолаш мезонлари | а) Ижтимоий хизматдан фойдаланувчининг хизматдан қониқиш даражаси 5 баллик тизимда баҳоланади: 3 — 5 балл бўлганда — самарали; 1 ва 2 балл бўлганда — самарасиз; б) ижтимоий хизмат кўрсатилган ёки кўрсатилиши белгиланган хизмат юзасидан Агентлик ва унинг тизим ташкилотларига ижтимоий хизматдан фойдаланувчидан: шикояти келиб тушмаганлиги — самарали; асосли шикоят келиб тушганлиги — самарасиз. |
3-ИЛОВА
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар | ||
1. | Ф.И.О.* | |
2. | Туғилган жойи ва санаси* | |
3. | Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами* | |
4. | ЖШШИР | |
5. | Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили | |
6. | Рўйхатда турган манзили* | |
7. | Телефон рақами | |
8. | Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) | |
II. Ижтимоий хизмат кўрсатиш талаб этиладиган шахс тўғрисида маълумотлар | ||
9. | Ф.И.О.* | |
10. | Туғилган жойи ва санаси* | |
11. | Биометрик паспорт (идентификацияловчи ID-карта) серияси ва рақами* | |
12. | ЖШШИР | |
13. | Доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи манзили | |
14. | Телефон рақами | |
15. | Электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса) | |
16. | Ногиронлик гуруҳи* | |
17. | Сўралаётган ижтимоий хизмат тури | |
18. | Ижтимоий хизматдан фойдаланиш мақсади (шахсий ёрдамчи хизмати бўйича мурожаат қилинганда кўрсатилади). | |
4-ИЛОВА
Т/р | Оиланинг хизмат олишдан мақсади | Саволлар | Ўрганишда аниқланган ҳолат |
Камбағалликдан чиқиш | Оилада ишлаш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг мавжудлиги | □ мавжуд □ мавжуд эмас | |
Оилада таълим олиш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг мавжудлиги | □ мавжуд □ мавжуд эмас | ||
Оиладаги ишлаш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг доимий парвариш билан бандлиги | □ мавжуд □ мавжуд эмас | ||
Оиладаги таълим олиш истаги бўлган меҳнатга лаёқатли шахснинг доимий парвариш билан бандлиги | □ мавжуд □ мавжуд эмас | ||
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш | Оилада таълим олиш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахснинг мавжудлиги | □ мавжуд □ мавжуд эмас | |
Оилада меҳнат қилиш истагида бўлган ногиронлиги бўлган шахснинг мавжудлиги | □ мавжуд □ мавжуд эмас | ||
Ногиронликнинг олдини олиш | Оилада сўнги бир ой ичида жароҳатланиш натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги | □ мавжуд □ мавжуд эмас | |
Оилада сўнги бир ой ичида жарроҳлик амалиёти ўтказилиши натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги | □ мавжуд □ мавжуд эмас | ||
Оилада сўнги бир ой ичида бош мия қон айланишининг бузилиши натижасида ўзгалар парваришига муҳтожлиги юзага келган шахснинг мавжудлиги | □ мавжуд □ мавжуд эмас |
5-ИЛОВА
2-ИЛОВА
НАМУНА | ||
| ||
Ijtimoiy himoya milliy agentligi huzuridagi | ||
Ijtimoiy himoya tizimi xodimlarining malakasini oshirish markazi | ||
qisqa muddatli oʻquv kursini tugatganlik haqida | ||
SERTIFIKAT | ||
KP t/r 000000 | ||
_________________________________________________________ | ||
(Tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi) | ||
20____ yil _______________________dan | ||
20____ yil ________________________gacha | ||
_________________________________________________________ | ||
(oʻquv kurslari olib borilgan muassasa nomi) | ||
jami ______________________ soatli | ||
_________________________________________________________ | ||
(oʻquv kursining nomi) | ||
boʻyicha oʻquv kursini muvaffaqiyatli tugatdi. | ||
Muhr oʻrni | ||
Direktor | _______________ | __________________ |
(imzo) | (familiyasi, ismi, otasining ismi) | |
