Ҳужжат кучини йўқотган 24.04.2007 11.08.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1508
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 11.08.2005 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1508
Кучга кириш санаси
21.08.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 24.04.2007
Ҳужжат 21.08.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАЛАРИНИНГ ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ПАХТА ВА ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШ ХАРАЖАТЛАРИНИ ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН КРЕДИТЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 11 августда 1508-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банк бошқарувининг 2007 йил 13 мартдаги 30-сон ва 288-В-сонли «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1675, 14.04.2007 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида қарор қиламиз:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2005 йил 14 январдаги 2, 259-В-сонли қарори (2005 йил 2 февраль, рўйхат рақами 1448 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 40-модда), «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 2005 йил 14 мартдаги 32, 259-В-1-сонли қарори (2005 йил 22 март, рўйхат рақами 1448-1 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 12-13-сон, 95-модда), «Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 2005 йил 30 майдаги 50, 259-В-2-сонли қарори (2005 йил 10 июнь, рўйхат рақами 1448-2 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 173-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кун ўтганидан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазири С. РАҲИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2005 йил 3 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
266-В-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молия вазирлиги, Марказий банк Бошқарувининг
2005 йил 3 августдаги 71, 266-В-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(янги таҳрири)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида» ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари асосида тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадлари учун кредитлар бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат банклари томонидан ушбу кредитлар қишлоқ хўжалиги корхоналарига муддатлилик, тўловлилик, таъминланганлик ҳамда мақсадли фойдаланиш шартларида давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган ғалла ва пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадларида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом асосида кредитлаш 2006 хўжалик йилидан бошлаб давлат эҳтиёжлари учун ғалла ва пахта етиштирувчи барча қишлоқ хўжалиги корхоналарига тадбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кредитлар давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла қийматининг 50 фоизигача миқдорида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, кредитлар агротехник тадбирлар муддатидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги тартибда ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар пахта хом-ашёси қийматининг 5 фоизигача, 1 апрелига қадар 20 фоизигача, 1 июлга қадар 35 фоизигача ва 1 сентябрга қадар 50 фоизгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун ҳосил етиштирилаётган йилнинг 1 январига қадар ғалла қийматининг 20 фоизигача, 1 апрелга қадар 30 фоизигача ва 1 июнга қадар 50 фоизгача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан давлат эҳтиёжлари учун етказиб бериладиган маҳсулот ҳажмининг қиймати «Ўзпахтасаноат» уюшмаси ва «Ўздонмаҳсулот» АК корхоналари (бундан кейинги матнларда — тайёрлов корхоналари) билан тузилган контрактация шартномаларидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит миқдорини аниқлаш учун амалдаги харид нархлари асос қилиб олинади. Янги харид нархлари тасдиқлангач, кредит миқдори кредит олувчининг талабига кўра қайта ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур кредитлар фақат қуйидаги мақсадлар учун берилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларни тўлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ўғит ва ўсимликларни кимёвий ва биологик ҳимоя қилиш воситаларини харид қилиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-мойлаш маҳсулотларини харид қилиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МТПлар, муқобил МТПлар, СФУлар (сувдан фойдаланувчилар уюшмалари) ва қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектларининг хизматлари учун тўловларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олинган уруғлик материали қийматини тўлови учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик ихтиёридаги техникаларга эҳтиёт қисмларни сотиб олиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизингга (молиявий ижарага) берилган техника воситаларининг лизинг ва суғурта тўловлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилган электр энергияси учун тўловларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
плёнка остига экиладиган пахта учун полиэтилен плёнкаси харид қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона ер солиғи тўловларига (муддати ўтган ер солиғи. Муддатли ер солиғи тўловлари қонунчиликда белгиланган муддатларда тўланади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, ажратиладиган кредитларнинг 5 фоизи доирасида пахта ва ғалла етиштириш билан боғлиқ бўлган хўжаликларнинг бошқа зарурий эҳтиёжлар, шу жумладан, суғурта мукофоти учун тўловлар амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бунда, ушбу Низомнинг 5-бандида келтирилган экинларни етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори юзасидан тавсиялар (1-илова) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан ҳар йилги ҳосил учун агротехкарталардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур тавсия этилаётган харажатларнинг агротехника меъёрлари қишлоқ хўжалиги корхоналарига бизнес-режа (2-илова) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхонасининг бирор бир харажат тури бўйича тўловларга эҳтиёжи бўлмаган ҳолларда, кредит ресурсларини айрим мақсадларга сарфлашдан воз кечиш ҳуқуқига эга (минерал ўғит, кимёвий ёки биологик воситалар ва уруғлик материал харажатлари бундан мустасно)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, ишлатилмаган кредит ресурслари қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан тасдиқланган бизнес-режага мувофиқ ғалла ва пахта етиштириш билан боғлиқ бошқа рухсат этилган харажат турлари бўйича, шунингдек қишлоқ хўжалиги техникаси сотиб олишга, ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалашга ишлатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кредитлар тегишли қишлоқ хўжалик маҳсулоти бўйича қишлоқ хўжалик корхоналари билан якуний ҳисоб-китоблар якунлангунча, лекин ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 12 ойдан ва пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича 18 ойдан кўп бўлмаган муддатга, қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини кредитлаш банк маржасини ҳисобга олган ҳолда, имтиёзли фоиз ставкаси билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бу кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида белгиланиб, унинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кредит қишлоқ хўжалиги корхонасига унинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очган ва унга хизмат кўрсатаётган банк томонидан берилади. Ушбу кредитларни иккиламчи талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақами очилган банк томонидан берилишига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кредитлар беришда тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарининг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қишлоқ хўжалиги корхоналари тайёрлов корхоналари билан контрактация шартномалари тузганларидан кейин кредит олиш учун уларнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатаётган банкка ариза билан мурожаат этишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тайёрлов ташкилотлари билан тузилган контрактация шартномалари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредитга бўлган талабни аниқлаш учун тайёрланган бизнес-режа;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дебитор-кредитор қарзлар тўғрисида маълумотнома (2а-шакл) ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Имтиёзли кредитлар қайтишини таъминлаш мақсадида, банк давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта хом ашёси ва ғалла етиштиришни молиялаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги корхоналарига берилган имтиёзли кредитлар қайтарилиши бўйича ўзининг тадбиркорлик хавфини суғурта қилиши мумкин. «Ўзагросуғурта» компаниясининг имтиёзли кредитларнинг қайтмаслиги хавфини суғурталаш шартномалари бўйича суғурта бадаллари ҳажми олинаётган кредит суммасининг 0,75 фоизи миқдорида бўлади ва тижорат банкларининг ўз маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда, «Ўзагросуғурта» ДАСК томонидан суғурта полиси кредит шартномасида белгиланган кредитнинг бутун қайтариш муддатига берилади. Тақдим этилаётган кредит миқдори «Ўзагросуғурта» ДАСК билан келишилган суғурта пулидан кўп бўлмаслиги зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари яхши молиявий ҳолатга эга бўлган, олдин олган кредитларини доимо ўз вақтида қайтариб келган қишлоқ хўжалиги корхоналарига мазкур кредитларни уларни қайтмаслик хатарини суғурталамаган ҳолда, яъни «Ўзагросуғурта» ДАСК суғурта полисини олмаган ҳолда бериш ҳуқуқига эгалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банклари берилган кредитларнинг қайтишини таъминлаш мақсадида тайёрлов корхоналари томонидан берилган кредитларни қайтарилиши борасида кафиллигини қабул қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур Низомнинг 10-бандида келтирилган барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан сўнг, банк қишлоқ хўжалиги корхонасининг аризасини кўриб чиқиши ва 3 кун муддат ичида у билан кредит шартномаси тузиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Банк кредит қўмитаси томонидан кредит беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳолларда, у раддияни ёзма шаклда изоҳлаб бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Кредитлаш, мониторинг ва кредитни сўндириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кредит шартномаси кучга киргандан сўнг, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қишлоқ хўжалиги корхонасига ссуда ҳисобварағи очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалик корхоналарининг ссуда ҳисобварағидан тўловлар ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида кўрсатилган мақсадлар учун нақд пулсиз шаклда (иш ҳақидан ташқари) фақат қишлоқ хўжалик корхоналарининг тўлов топшириқномаларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, қишлоқ хўжалик корхоналарининг ёзма розиликлари бўлган тақдирда, ушбу тартибнинг 5-бандида кўрсатилган мақсадларга молиялаштирилаётган жорий йил ҳосили учун етказиб берилган моддий техник ресурслар ва кўрсатилган хизматлар учун К-2га қўйилган ва белгиланган тартибда қарз олувчи томонидан акцептланган тўлов талабномаларига мувофиқ тўловлар амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов талабномалари қарз олувчи томонидан акцептланмаган тақдирда, тўловлар суд қарори асосида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Бунда, тўловлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ойлик иш ҳақи тўловлари учун агротехкарталарда белгиланган меъёрларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
минерал ўғит ва ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари учун тўловларда, маблағлар «Қишлоқхўжаликкимё» ЁАЖ филиалларининг махсус 23204-сонли ва 23222-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагромашсервис» уюшмаси МТП ларининг хизматлари учун тўловларда, маблағлар уларнинг махсус 23218-сонли ва 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари ва электроэнергия учун «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси, «Ўзбекэнерго» ДАК корхоналари тўловларда, маблағлар уларнинг махсус 23204-сонли ва 23210 (23220)-сонли ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уруғлик материали қиймати учун тайёрлов корхоналарининг 23204-сонли махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил МТПлар, СФУлар (сувдан фойдаланувчилар уюшмалари), бошқа корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳамда эҳтиёт қисмлар учун тўловларда, маблағлар ушбу хўжалик юритувчи субъектларнинг талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамларига ўтказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Банклар тўловларнинг ссуда ҳисобварағидан мазкур Низомнинг 5 ва 6-бандлардаги мақсадлар учун амалга оширилишини назорат қилади. Шунингдек, банклар «Ўзагросуғурта» ДАСК билан биргаликда суғурта шартномаси асосида ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича ғалла ва пахта экинларининг ҳолатини ва бўлажак ҳосилнинг берилган кредитларнинг қайтарилишини таъминлаш учун етарлилигини аниқлаш мақсадида доимий мониторинг ўрнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Экинлар (тўлиқ ёки қисман) мавжуд бўлмаган ёки улар аҳволининг қониқарсизлиги, жумладан агротехник тадбирларнинг кечикиши, экин майдонларини бегона ўтлар босиб кетиши ҳолатлари аниқланганда, бу ҳақда банк ва «Ўзагросуғурта» ДАСКнинг ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари (қарз олувчи фермер хўжалиги бўлганида Фермер хўжаликлари уюшмасининг вакиллиги) биргаликда уч томонлама далолатнома тузадилар. Ушбу далолатнома асосида банк кредитлашни тўхтатади ва кредитлар ҳамда уларга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин сўндириш чораларини кўради. Бу чоралар кредит шартномасида келишилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бир вақтда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг туман бўлинмалари (қарз олувчи фермер хўжалиги бўлганида Фермер хўжаликлари уюшмасининг вакиллиги) томонидан ушбу далолатнома хизмат кўрсатувчи тармоқ корхоналарига етказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар қишлоқ хўжалиги корхоналарининг махсус 23210 (23220) ҳисоб рақамларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан, биринчи навбатда банк томонидан мемориал ордерлар билан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит шартномаси асосида берилган кредитларни қайтариш муддати етиб келганда, уларни ундириб олиш учун, қарздор-қишлоқ хўжалиги корхонасининг маблағи етарли бўлмаганда, тижорат банклари суғурта полиси асосида «Ўзагросуғурта» ДАСК бўлимларига суғурта ҳодисаси рўй берганлиги тўғрисида мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта товони, тижорат банклари ва «Ўзагросуғурта» ДАСК бўлимлари ўртасида тузилган Бош полис асосида тижорат банкларига 5 кун муддатда тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топширилган маҳсулот учун якуний ҳисоб-китобларда тайёрлов корхоналари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилган моддий бойликлар қиймати ва аввалги йиллар қарзларини чегириб қолишга йўл қўйилмайди. Ушбу моддий бойликлар учун ҳисоб-китоблар ва қарзларни қайтариш ажратилган банк кредитлари тўлиқ тўлангач, қишлоқ хўжалик корхонасининг тўлов топшириқномаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кредитлардан фойдаланганлик учун фоизлар кредитнинг амалдаги қолдиғига ҳар куни ҳисоблаб борилади ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тайёрлов корхоналарига сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ғалла етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича йилнинг июль ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси етиштиришни молиялаштиришга ажратилган кредитлар бўйича йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ва кредитни тўлиқ қайтариш вақтигача ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қишлоқ хўжалиги корхоналари кредитни ва унга ҳисобланган фоизларни муддатидан олдин қайтаришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шунингдек, ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланиш Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси томонидан текшириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагросуғурта» ДАСК ва Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзагросуғурта» ДАСК раиси Ш. НУРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги (янги таҳрирдаги) низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалик корхоналарини 2006 йил пахта (ғалла) ҳосилини етиштириш харажатларининг ҳар бир турини молиялаштириш учун бериладиган кредитларнинг энг кўп миқдори юзасидан
ТАВСИЯЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

Харажат турлари‎

1 тонна ҳосил учун сўм ҳисобида‎

1.‎ Иш ҳақи ва унга тегишли ажратмаларга‎
2.‎ Минерал ўғитлар‎
шу жумладан:‎
азотли‎
фосфорли‎
калийли‎
3.‎ Ўсимликларни ҳимоя қилиш‎
а)‎ шу жумладан: кимявий усул билан‎
в)‎ биологик усул билан‎
4.‎ Уруғлик‎
5.‎ Механизация хизмати (МТП, муқобил МТП ва қишлоқ хўжалик техникаси мавжуд бўлган бошқа хўжалик субъектлари) ‎
6.‎ СФУ хизмати‎
7.‎ ЁММ‎
8.‎ Полиэтилен плёнкаси харажатлари ‎
9.‎ Электр энергияси харажатлари‎
10.‎ Лизинг ва эҳтиёт қисм харажатлари‎
11.‎ Бошқа харажатлар (пахта ишлаб чиқариш бўйича бошқа харажатлар ҳамда сақлаш учун ажратмалар) *‎
Жами ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*) Бошқа харажатлар учун тўловлар қуйидаги кўрсатилган харажат моддалари бўйича амалга оширилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Банклар хизмати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Хўжалик ва идора харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ички хўжалик ирригация ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Коммунал хизматлар (сув, газ, электр энергия, иситиш ва бошқалар) учун тўловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хўжалик ихтиёридаги автотранспорт учун ЁММ харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суғурта харажатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фермер хўжаликлари уюшмаларини сақлаш харажатлари (туман ҚСХБ, уюшма)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бошқарув аппарати ходимларининг иш ҳақи ва бюджет тўловлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги (янги таҳрирдаги) низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎‎(минг сўмда)

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари‏

Тўлиқ таннархи‎‎‏

шу жумладан‎‎‎‎

Иш ҳақи‎

Минерал ўғит ва кимёвий воситалар‎

Уруғлик‎

Ёқилғи‎

Техника хизматлари‎

Электр энергияси‎

Бошқа харажатлар‎

A‎ 1‎ 2‎ 3‎ 4‎ 5‎ 6‎ 7‎ 8‎
Пахта‎
Ғалла‎
Жами‎


‎‎‎Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан олинадиган молиявий натижа

(минг сўмда)‎

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари‎ Экин майдони, гектари‎ Ҳосилдорлик, ц/га‎ Ишлаб чиқариладиган маҳсулот миқдори, тонна‎ Ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг тўлиқ таннархи‎ Олинадиган даромад‎ Молиявий натижа (фойда+, зарар-)‎

A‎

1‎

2‎

3‎‎

4‎‎

5‎

6‎

Пахта‎ ‎‎ ‎‎
Ғалла‎
Жами‎ ‎‎

Пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун йил давомида олиш мумкин бўлган кредит миқдорининг ҳисоб-китоб‎‎

(минг сўмда)‎

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг турлари‎‏

Жами харажатлар

шу жумладан‎‎

Кредит ажратилиши‎‎‎‎

Ўз маблағи

Кредит

январь‎‎

феврал‎‎ь

март‎‎

апрел‎‎ь

май‎‎

Жами харажатлар

шу жумладан‎‎‎

Жами харажатлар

шу жумладан‎‎‎

Жами харажатлар

шу жумладан‎‎‎

Жами харажатлар

шу жумладан‎‎‎

Жами харажатлар‎‏

шу жумладан‎‎

Ўз маблағи‎

Кредит‎

Ўз маблағи‎

Кредит‎

Ўз маблағи‎

Кредит‎

Ўз маблағи‎

Кредит‎

Ўз маблағи

Кредит

A‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

16‎‎

17‎

18‎

Пахта‎
Ғалла‎
‎‎‎

‎‎июн

июл

август‎‎

сентябр‎‎

октябр‎‎

ноябр‎‎

декабр‎‎

Жами харажатлар‎‏

шу жумладан‎‎

Жами харажатлар‎‏

шу жумладан‎‎

Жами харажатлар‎‏

шу жумладан‎‎

Жами харажатлар‎‏

шу жумладан‎‎

Жами харажатлар‎‏

шу жумладан‎‎

Жами харажатлар‎‏

шу жумладан‎‎

Жами харажатлар‎‏

шу жумладан

Ўз маблағи‎

Кредит‎

Ўз маблағи‎

Кредит‎

Ўз маблағи‎

Кредит‎

Ўз маблағи‎

Кредит‎

Ўз маблағи‎

Кредит‎

Ўз маблағи‎

Кредит‎

Ўз маблағи‎

Кредит‎

19‎

20‎

21‎

22‎

23‎

24‎

25‎

26‎

27‎

28‎

29‎

30‎

31‎

32‎

33‎

34‎

35‎

36‎

37‎

38‎

39‎

‎‎‎Кредит сўндирилиш

Жами‎

июль‎

август‎

сентябр‎ь

октябр‎ь

ноябр‎ь

декабр‎ь

41‎

42‎

43‎

44‎

45‎

46‎

‎‎Хўжалик раҳбари: имзо ўрни

Муҳр ўрни‎

‎‎Хўжалик бош ҳисобчиси: имзо ўрни

(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 262-модда)