ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Корхоналарни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича салмоқли сармоя киритиш шарти билан назорат пакетини ташкил қилмаган акция пакет (улуш)ларини сотиб олган инвесторларга давлат улушини бошқариш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 5 августда 1504-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 6 январдаги 01/10-10/03-сонли «Корхоналарни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича салмоқли сармоя киритиш шарти билан назорат пакетини ташкил қилмаган акция пакет (улуш)ларини сотиб олган инвесторларга давлат улушини бошқариш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1504-5, 16.01.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 мартдаги ПҚ-29-сонли «2005-2006 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш Дастури тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 июлдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг кадрлар потенциалини мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Корхоналарни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича салмоқли сармоя киритиш шарти билан назорат пакетини ташкил қилмаган акция пакет (улуш)ларини сотиб олган инвесторларга давлат улушини бошқариш ҳуқуқини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан бошлаб 10 кундан кейин кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси раиси М. АСҚАРОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 8 июль,
01/06-18/03-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 32-33-сон, 256-модда; 2010 й., 14-15-сон, 113-модда)