ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3627]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 май,
9-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 20 майдаги 9-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 28 апрелдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 3430, 2023 йил 4 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 10/23/3430/0253-сон) билан тасдиқланган Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида:
иккинчи хатбошидаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига» деган сўзлар «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» деган сўзлар «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 16 майдаги 12-сон буйруғи (рўйхат рақами 3439, 2023 йил 5 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 10/23/3439/0331-сон) билан тасдиқланган Фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
1) 1-бандда:
иккинчи хатбошидаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» давлат унитар корхонасига (бундан буён матнда Давлат маркази деб юритилади)» деган сўзлар «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси (бундан буён матнда Марказ деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
йигирманчи хатбошидаги «Давлат марказининг» деган сўзлар «Марказнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 5-банд, 26-банднинг иккинчи хатбошиси ва 5-бобнинг номидаги «Давлат марказининг» деган сўзлар «Марказнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 6-банд, 45-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 47-банддаги «Давлат маркази» деган сўзлар «Марказ» деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 7-бандда:
биринчи хатбошидаги «Давлат маркази» деган сўзлар «Марказ» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «Давлат марказига» деган сўзлар «Марказга» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Давлат марказининг» деган сўзлар «Марказнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
5) 31-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат марказига» деган сўзлар «Марказга» деган сўз билан алмаштирилсин;
6) 1-иловада:
а) тадбирлар устунида:
1, 8 ва 17-позициялардаги «Давлат марказига» деган сўзлар «Марказга» деган сўз билан алмаштирилсин;
2, 3-позициялардаги «Давлат марказининг» деган сўзлар «Марказнинг» деган сўз билан алмаштирилсин;
б) субъектлар устунининг 3 ва 4-позицияларидаги «Давлат маркази» деган сўзлар «Марказ» деган сўз билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 10/25/3627/0494-сон; 12.01.2026 й., 10/26/3745/0019-сон)