ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 4 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3627]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 20 май,
9-сон
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 20 майдаги 9-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 28 апрелдаги 10-сон буйруғи (рўйхат рақами 3430, 2023 йил 4 май) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2023 й., 10/23/3430/0253-сон) билан тасдиқланган Дори воситаларини рецепт билан ва рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-бандида:
иккинчи хатбошидаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказига» деган сўзлар «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» деган сўзлар «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази давлат муассасаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 24 декабрдаги 28-сон буйруғига (рўйхат рақами 3745, 06.01.2026 й.) асосан 2-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 26 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2026 й., 10/26/3745/0019-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 10/25/3627/0494-сон; 12.01.2026 й., 10/26/3745/0019-сон)