Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 23 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3444-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2023 йил 4 июлдаги 9-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3444, 2023 йил 5 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2023-y., 10/23/3444/0454-сон) билан тасдиқланган Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 19 май,
11-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 19 майдаги 11-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш ҳамда биринчи марта юридик хизмат ходими лавозимига тайинланган шахсларнинг адлия органларида стажировкадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг олтинчи хатбошисидаги «(рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль)» деган сўзлар «(рўйхат рақами 3622, 2025 йил 2 май)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Нотариат, адвокатура ва ҳуқуқий хизматлар» деган сўзлар «Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 10/25/3444-1/0466-сон)