|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини ошириш ва бу борадаги назорат механизмларини такомиллаштириш орқали аҳолини сифатли ва ишончли маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда яширин иқтисодиётни янада қисқартириш мақсадида қарор қиламан: I. Асосий мақсад 1. Рақамли маркировкаланган маҳсулотларнинг ҳаракат занжирини тўлиқ кузатиб бориш орқали яширин ишлаб чиқариш ва контрафакт маҳсулотлар муомаласига чек қўйиш. II. Тадбиркорлик субъектларига қўшимча имкониятлар яратиш 2. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори (кейинги ўринларда — Оператор)нинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин: (а) тадбиркорлик субъектлари томонидан олинган маркировка кодларини маҳсулотларга қўллаш учун белгиланган 90 календарь кунлик муддатни бекор қилиш. Бунда фойдаланилмасдан турган маркировка кодлари учун амалга оширилган тўловлар янги маркировка кодларини сотиб олишда ҳисобга олинади; (б) маркировка кодлари маҳсулотга бевосита қўллангандан кейин улар учун тўловни амалга ошириш; (в) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни агрегациялашда қўлланадиган маркировка кодларини Оператор томонидан бепул тақдим этиш; (г) тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини тезкор ҳал этиш мақсадида Оператор томонидан туну кун ишлайдиган «Call-марказ» фаолиятини йўлга қўйиш. III. Ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш 3. Белгилансинки, 2025 йил 1 июлдан бошлаб: (а) импорт қилувчи ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган дори воситаларини уларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тўғридан-тўғри ёки унинг расмий дилерлари орқали реализация қилиш электрон ҳисобварақ-фактура асосида амалга оширилади; (б) рақамли маркировкаланган маҳсулотларни улгуржи сотиш фақат нақд пулсиз шаклда банк ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. IV. Рақамли маркировкалашни назорат қилиш механизмларини такомиллаштириш 4. Солиқ қўмитаси ва Оператор Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими узлуксиз ишлашини, импорт қилиш, ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, улгуржи ва чакана савдо жараёнларида маҳсулотларга маркировка кодлари тўғри қўллангани ва ҳақиқийлигини тизимли назорат қилишни таъминласин. 5. Солиқ қўмитаси тузилмасида унинг умумий штат бирликлари доирасида 38 та штат бирлигидан иборат Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси ташкил этилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин: (а) рақамли маркировкаланган маҳсулотлар айланмасининг барча босқичларида тизимли назоратни таъминлаш; (б) назорат, баҳолаш ва хавфни таҳлил қилиш соҳасида самарали усулларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва такомиллаштириб бориш; (в) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотлар турини босқичма-босқич кенгайтириш учун амалий тажриба-синов (эксперимент) тадбирларини ўтказиш; (г) халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларни ўрганиш асосида рақамли маркировкалаш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш; (д) мажбурий рақамли маркировкалаш тизими талаблари бузилишининг олдини олиш бўйича профилактика ва тушунтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, жумладан, огоҳлантириш тизимини қўллаш; (е) Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизимини такомиллаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш асосида таҳлил-мониторинг тадбирларини амалга ошириш. 6. Солиқ қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. 7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб: (а) хавфни таҳлил қилиш тизимида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари солиқ хавфи даражасини юқори деб баҳолаш учун асос бўлади; (б) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни реализация қилишда маркировка коди бириктирилмаган электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришга йўл қўйилмайди; (в) мажбурий рақамли маркировкаланадиган маҳсулотларни чакана реализация қилишда: (i) маркировка коди киритилгандан сўнг онлайн назорат-касса техникасининг касса чеки шакллантирилади; (ii) аввал фойдаланилган маркировка кодлари киритилганда онлайн назорат-касса техникасининг касса чекини шакллантиришга йўл қўйилмайди. 8. 2026 йил 1 январдан бошлаб мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатларини солиқ органларининг ахборот тизими орқали аниқлаш бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартиби жорий этилсин. Бунда: (а) текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома олиш талаб этилмайди; (б) мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида огоҳлантириш берилади; (в) иккинчи марта огоҳлантириш берилгандан сўнг қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда 2-иловага мувофиқ миқдорларда жарима қўлланади; (г) мазкур қарорга 2-илованинг 4-бандидаги жарима қўлланилган тадбиркорлик субъектларига бир йил давомида қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрни қопланмайди. 9. 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб фармацевтика фаолиятини ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолиятини лицензиялаш талабларига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча шартлар киритилсин: (а) янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда: (i) фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги; (ii) дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилганлиги; (б) солиқ текширувларида кирим ҳужжатларисиз (контрафакт) ва (ёки) маркировкаланмаган дори воситаларини сотиб олиш, ташиш, сақлаш ёки реализация қилиш ҳолатлари аниқланганда солиқ органлари ташаббусига кўра ваколатли орган томонидан тегишли субъект лицензиясининг амал қилишини тўхтатиб туриш. V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат 10. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда фармацевтика фаолиятини лицензиялашда қўшимча талаблар юзасидан маълумот алмашиш тизимини йўлга қўйсин. 11. Солиқ қўмитаси: (а) Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан биргаликда бир ой муддатда маркировка тизимининг афзалликларини тушунтириш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ҳамда 2025 йил якунига қадар оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминласин; (б) икки ой муддатда қуйидагиларни: (i) Бизнес-омбудсман билан биргаликда масофавий солиқ текширувини ўтказиш тартибини; (ii) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда Рақамли маркировка қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиш бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси тўғрисидаги низомни; (iii) қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин. 12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 13. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин. 14. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ Тошкент ш., 2025 йил 23 май, ПҚ-190-сон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига 1-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ташкилий тузилмаси ![]() Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига 2-ИЛОВА Масофавий солиқ текширувида мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланганда қўлланадиган жарималар миқдори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 майдаги ПҚ-190-сон қарорига 3-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»»ги ПҚ-3802-сон қарорида: (а) 8-бандда: биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «8. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлигининг «Солиқ-сервис» давлат унитар корхонасини ва «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» давлат унитар корхонасини Солиқ қўмитаси муассислигида акциядорлик жамиятлари сифатида қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин»; қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази» АЖ ва «Солиқ-сервис» АЖларни ислоҳ қилиш учун махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин»; иккинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишлича учинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; учинчи хатбошидаги «Солиқ-сервис» ДУКнинг» сўзлари «Солиқ-сервис» АЖнинг» сўзлари билан алмаштирилсин; ўн биринчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин; (б) 9-банддаги «Солиқ-сервис» ДУКнинг» сўзлари «Солиқ-сервис» АЖнинг» сўзлари билан алмаштирилсин; (в) 14-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. (г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги ПҚ-102-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) рўйхатининг 672 ва 673-позициялари чиқариб ташлансин. 3. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда: (а) 10-банднинг биринчи хатбошиси «амалга оширилишига рухсат этилади» сўзларидан кейин «(бундан идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш мустасно)» сўзлари билан тўлдирилсин; (б) 19-бандда: биринчи хатбошидаги «назорат-касса машиналарини» сўзлари «назорат-касса техникаларини» сўзлари билан алмаштирилсин; иккинчи хатбошидаги «назорат-касса машиналаридан» сўзлари «назорат-касса техникаларидан» сўзлари билан алмаштирилсин; бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса техникаларидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассадан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат берилади. Бунда чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий рақамли маркировкаланган товарларни реализация қилишда улгуржи тарзда сотилишига йўл қўйилмайди». 4. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги «Айрим турдаги маҳсулотларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими босқичма-босқич жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 833-сон қарорида: (а) 2-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин; (б) 3-бандда: биринчи хатбошидаги «Молия вазирлигининг» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг» сўзлари билан билан алмаштирилсин; қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Бевосита маҳсулотга қўлланиладиган маркировка кодидан ташқари барча турдаги кодлар Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори томонидан бепул тарзда тақдим этилади»; иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин; (в) 5 ва 6-бандлардаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин; г) 1-иловада: ўттиз тўртинчи хатбошидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан, «давлат унитар корхонаси» сўзлари «акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин; қуйидаги мазмундаги қирқ иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «сервис-провайдер — маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича маркировкалаш кодининг идентификациялаш воситасига ўзгартирилишини ва идентификациялаш воситасининг истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоғига ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга оператор томонидан тақдим этилувчи дистрибуциянинг, нашрнинг ва валидациянинг дастурий-аппарат мажмуасини қўллаш билан туширилишини ҳамда идентификациялаш воситаларининг валидациясини амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор»; қирқ иккинчи — қирқ еттинчи хатбошилар тегишлича қирқ учинчи — қирқ саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; 17-банднинг «з» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин; 20-банднинг «е» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин; 29-банднинг «п» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин; 36-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Оператор томонидан тақдим этилаётган маркировка кодлари учун тўлов ушбу кодлар бевосита маҳсулотга ёпиштирилган вақтда ундирилади»; биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «41. Маҳсулот айланмасининг иштирокчиси маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига айлантиришни ва маҳсулотларга қўлланилишини, маҳсулотларни қадоқлашни ёки рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш учун мўлжалланган бошқа моддий ташувчини таъминлайди ва Операторга буюртмаларни бошқариш станцияси орқали маркировкалаш кодларини қўллаш тўғрисидаги ҳисоботни юборади»; қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Фойдаланилмаган маркировка кодлари учун амалга оширилган тўловлар Оператор томонидан янги маркировка кодлари тақдим этилишида ҳисобга олинади»; 50-банднинг «к» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин; 51-банднинг «в» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин; 53-банднинг «е» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин; қуйидаги мазмундаги 13-боб билан тўлдирилсин: «13-боб. Сервис-провайдерларнинг вазифалари ва мажбуриятлари 97. Маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш ва уларни истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоққа ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга тушириш маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси билан тузилган шартнома асосида сервис-провайдер томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Сервис-провайдерга тўловлар фақат кўрсатилган хизматлар учун шартномада назарда тутилган шарт ва миқдорда амалга оширилади. Бунда шартнома шартлари сервис-провайдер томонидан бажарилмаганда, шартномага оид низоли ҳолатлар суд тартибида ҳал этилади. 98. Сервис-провайдер маркировкалаш кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш ва уларни тушириш учун қуйидагиларга эга бўлиши зарур: а) электрон рақамли имзо; б) маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича рақамли идентификация воситасини ўзгартириш ва уни тушириш учун етарли бўлган, аммо маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг қадоқлар, ёрлиқлар ва стикерлар ишлаб чиқариш учун мунтазам жойлаштириладиган буюртмаларидан паст бўлмаган унумдорлик билан ишлайдиган комплекс полиграфия асбоб-ускунаси; в) қуйидагиларни таъминловчи дистрибуция, матбаа ва валидация дастурий-аппарат комплекси: маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш кодларини ҳимояланган ҳолда сақлаш; маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига маркировкалаш кодларини етказиб берувчи алоқа каналини ҳимоя қилиш; маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига маркировкалаш кодини етказиб бериш; маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш (нашрни бошқариш); рақамли идентификациялаш воситаларининг туширилиш сифатини аппаратли валидациялаш (техник кўриш воситаларини қўллаган ҳолда); рақамли идентификациялаш воситаларини валидациялаш модули ёрдамида маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш тўғрисида ҳисоботларни шакллантириш ва уларни маркировкалаш ахборот тизимига киритиш; маркировкалаш қоидаларига риоя этиш (тушириш сифатини валидациялашдан сўнг ва маркировкалаш кодидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот шакллантирилгандан кейин текшириш кодини ўчириб ташлаш); алоҳида тезкор сақлаш имконини берадиган ҳимояланган сақлагичдан маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш кодларини (ишлаб чиқариш жараёнида маркировкалаш кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш) ва маркировкалаш кодлари ҳамда маҳсулотлар айланмаси турли иштирокчиларининг идентификациялаш воситалари туширилиши ва валидацияси тўғрисидаги ҳисоботларини танлаш; маркировкалаш кодларининг туширилиши ва валидациялашдан кейин уларни такроран тушириш имконияти йўқлигининг кафолати. 99. Сервис-провайдерга дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплекси Оператор томонидан тақдим этилади. Қайд этилган дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексини олиш учун сервис-провайдерлар Оператор билан шартнома тузади. 100. Сервис-провайдер Оператор томонидан тақдим этиладиган дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиши зарур. 101. Сервис-провайдер идентификациялаш воситаларининг туширилишида рақамли идентификациялаш воситаларини нашр қилиш сифати стандартларига риоя қилишга мажбурдир. 102. Сервис-провайдер томонидан маркировкалаш кодининг рақамли идентификациялаш воситасига ўзгартирилиши ва қадоққа ёки ёрлиққа ёхуд стикерга туширилишидан кейин маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига рақамли идентификациялаш воситаси туширилган қадоқни ёки ёрлиқни ёхуд стикерни бериб юборишдан аввал нашр қилиш сифати валидацияси амалга оширилади. 103. Валидациядан ўтгандан кейин дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплекси рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартирилган маркировкалаш кодларининг муваффақиятли туширилиши тўғрисида ҳисоботни шакллантиради. 104. Рақамли идентификациялаш воситасини тушириш усули ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган сақлаш шароитлари ва транспортда ташиш қоидаларига риоя этилганда, озиқ-овқат маҳсулотларининг бутун яроқлилик муддати давомида рақамли идентификациялаш воситасининг сақланишини (барқарорлигини) таъминлаши керак. 105. Сервис-провайдер маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларидан олинган маркировка кодларини учинчи шахсга бериши тақиқланади»; (д) 2-иловада: 4-банднинг «б» кичик бандидаги «Давлат солиқ қўмитаси» сўзлари «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин; 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида оператор маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларига туну-кун хизмат кўрсатадиган Call-марказига эга бўлиши лозим»; қуйидаги мазмундаги 481-банд билан тўлдирилсин: «481. Оператор томонидан маркировкалаш ахборот тизимининг маълумотларни сақлаш, бошқа ахборот тизимларига узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнлари юзасидан бир йилда камида бир маротаба техник аудит ўтказиб борилиши шарт. Техник аудит якунлангандан сўнг натижалари бўйича хулоса ўн кун муддатда Солиқ қўмитасига тақдим этилади». 5. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низомда: (а) 28-иловада: 9-позицияда: «и» кичик банддаги «бошқа ашёвий» сўзлари «солиқ органларида ҳисобга қўйилган бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара ёки текин фойдаланиш)» сўзлари билан алмаштирилсин; «л» кичик банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари «рўйхатдан ўтказилмаган,» сўзларидан кейин «маркировкаланмаган,» сўзи билан тўлдирилсин; 10-позиция «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзларидан кейин «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин; (б) 29-иловада: 9-позицияда: «б» кичик банддаги «рўйхатдан ўтказилмаган,» сўзларидан кейин «маркировкаланмаган,» сўзи билан тўлдирилсин; «з» кичик банддаги «эгалик қилиш ҳуқуқи ёки» сўзларидан кейин «солиқ органларида ҳисобга қўйилган» сўзлари билан тўлдирилсин; «к» кичик банддаги «касса-машинаси ҳамда тўлов терминалларидан» сўзлари «касса-техникаси, тўлов терминалларидан ҳамда электрон тўлов воситаларидан» сўзлари билан алмаштирилсин; 10-позицияси «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзларидан кейин «Солиқ қўмитаси» сўзлари билан тўлдирилсин. 6. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги «Маиший техника маҳсулотларини мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 148-сон қарорининг 4-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «барча турдаги лампаларни мажбурий рақамли маркировкалашда идентификация воситаларини шакллантириш мақсадида рақамли маркировка кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади». 7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги «Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 149-сон қарорида: (а) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «бир» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин; (б) 2-иловада: 4.4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5.2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 октябрдаги 611-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда: 3-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Солиқ органларининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маркировкаланган товарлар ҳаракатини кузатиш асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари аттестациядан ўтказилмайди»; 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «15. Аттестациядан ўтиши керак бўлган мансабдор шахслар рўйхатига: тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар (бундан солиқ органларининг масофавий солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари мустасно); махсус гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки шу ой мобайнида тугайдиган мансабдор шахслар; тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини олишга тавсия қилинган, камида икки йиллик (сайёр солиқ текширувини ўтказиш бўйича камида уч ойлик) меҳнат стажига эга бўлган мансабдор шахслар киритилади. Ушбу рўйхатга олдин тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган мансабдор шахслар, шунингдек, тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш соҳасида қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган мансабдор шахслар киритилмайди». 9. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 1 ноябрдаги 631-сон қарори билан тасдиқланган Сув ва салқин ичимликларни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш графигида: 4.4-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5.2-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон) |
Постановление Президента Республики Узбекистан О дополнительных мерах по повышению эффективности системы обязательной цифровой маркировки В целях обеспечения населения качественной и надежной продукцией и дальнейшего сокращения теневой экономики путем повышения эффективности системы цифровой маркировки и совершенствования механизмов контроля в данном направлении постановляю: I. Основная цель 1. Пресечение теневого производства и оборота контрафактной продукции путем полного отслеживания цепочки движения продукции с цифровой маркировкой. II. Создание дополнительных возможностей для субъектов предпринимательства 2. Одобрить предложения Национального агентства перспективных проектов, Налогового комитета, Министерства экономики и финансов, а также оператора Национальной информационной системы цифровой маркировки и отслеживания (далее — Оператор), предусматривающие: (а) отмену срока 90 календарных дней, установленного для применения к продукции кодов маркировки, приобретенных субъектами предпринимательства. При этом платежи, осуществленные за неиспользованные коды маркировки, учитываются при приобретении новых кодов маркировки; (б) осуществление оплаты за коды маркировки после их непосредственного применения к продукции; (в) предоставление Оператором кодов маркировки, применяемых при агрегировании продукции с цифровой маркировкой, на бесплатной основе; (г) организацию Оператором деятельности круглосуточно функционирующего «Call-центра» в целях оперативного решения обращений субъектов предпринимательства. III. Развитие конкурентной среды на внутреннем рынке 3. Определить, что с 1 июля 2025 года: (а) реализация лекарственных средств, ввезенных на территорию Республики Узбекистан, субъектам предпринимательства, занимающимся их оптовой и розничной торговлей, осуществляется организацией-импортером напрямую или посредством ее официальных дилеров на основании электронного счета-фактуры; (б) оптовая реализация продукции с цифровой маркировкой осуществляется исключительно в безналичной форме посредством банковских счетов. IV. Совершенствование механизмов контроля цифровой маркировки 4. Налоговому комитету и Оператору обеспечить системный контроль за бесперебойным функционированием Национальной информационной системы цифровой маркировки и отслеживания, а также правильным применением к продукции и подлинностью кодов цифровой маркировки в процессах импорта, производства, хранения, перевозки, оптовой и розничной торговли. 5. Образовать в структуре Налогового комитета в пределах его общей штатной численности Межрегиональную налоговую инспекцию по контролю за соблюдением правил цифровой маркировки из 38 штатных единиц и определить ее основными задачами: (а) обеспечение системного контроля на всех этапах оборота продукции с цифровой маркировкой; (б) разработку, внедрение и регулярное совершенствование эффективных методов в области контроля, оценки и риск-анализа; (в) проведение практических пилотных (экспериментальных) мероприятий для поэтапного расширения видов продукции, подлежащих обязательной цифровой маркировке; (г) разработку предложений о дальнейшем совершенствовании системы цифровой маркировки на основе изучения международных стандартов и передового опыта; (д) реализацию мер профилактики и разъяснения для предупреждения нарушения требований системы обязательной цифровой маркировки, в частности применение системы предупреждения; (е) совершенствование Национальной информационной системы цифровой маркировки и отслеживания, а также проведение мероприятий анализа и мониторинга на основе формирования и ведения базы данных. 6. Утвердить Организационную структуру Налогового комитета согласно приложению № 1. 7. Установить порядок, в соответствии с которым с 1 сентября 2025 года: (а) в системе риск-анализа случаи нарушения правил обязательной цифровой маркировки являются основанием для оценки уровня налогового риска как «высокого»; (б) при реализации продукции, подлежащей обязательной цифровой маркировке, оформление электронного счета-фактуры без нанесения кода маркировки не допускается; (в) при реализации в розницу продукции, подлежащей обязательной цифровой маркировке: (i) кассовый чек онлайн контрольно-кассовой техники формируется после ввода кода маркировки; (ii) при вводе ранее использованного кода маркировки формирование кассового чека онлайн контрольно-кассовой техники не допускается. 8. Внедрить с 1 января 2026 года порядок проведения дистанционной налоговой проверки по выявлению случаев нарушения правил обязательной цифровой маркировки посредством информационной системы налоговых органов. При этом: (а) получение специального удостоверения на право осуществления проверки не требуется; (б) при выявлении случаев нарушения правил обязательной цифровой маркировки выдается предупреждение об устранении нарушения; (в) при выявлении случаев нарушения правил после вторичной выдачи предупреждения применяется штраф в размерах согласно приложению № 2; (г) субъекту предпринимательства, к которому применен штраф, предусмотренный в пункте 4 приложения № 2 к настоящему постановлению, сумма налога на добавленную стоимость не возмещается в течение одного года. 9. Включить с 1 сентября 2025 года в требования к лицензированию фармацевтической деятельности, а также деятельности по розничной реализации лекарственных средств и изделий медицинского назначения дополнительные условия, предусматривающие: (а) при выдаче лицензии вновь созданным субъектам: (i) постановку на учет в налоговых органах договоров аренды либо безвозмездного пользования недвижимым имуществом для осуществления деятельности; (ii) создание возможности использования электронных средств платежа для приема оплаты от покупателей при реализации лекарственных средств; (б) приостановление действия лицензии соответствующего субъекта уполномоченным органом по инициативе налогового органа при выявлении случаев закупки, перевозки, хранения или реализации не имеющих приходных документов (контрафактных) и (или) немаркированных лекарственных средств во время налоговой проверки. V. Организация, обеспечение исполнения постановления и контроль 10. Министерству здравоохранения совместно с Налоговым комитетом и Министерством юстиции в двухмесячный срок внедрить систему обмена данными по дополнительным требованиям к лицензированию фармацевтической деятельности. 11. Налоговому комитету: (а) совместно с Торгово-промышленной палатой и Бизнес-омбудсманом в месячный срок разработать медиаплан по разъяснению преимуществ системы маркировки и обеспечить его широкое освещение в средствах массовой информации и социальных сетях до конца 2025 года; (б) в двухмесячный срок внести в Кабинет Министров: (i) совместно с Бизнес-омбудсманом — Порядок проведения дистанционной налоговой проверки; (ii) совместно с Министерством экономики и финансов — Положение о Межрегиональной налоговой инспекции по контролю за соблюдением правил цифровой маркировки; (iii) предложения об изменениях и дополнениях в акты законодательства, вытекающих из настоящего постановления. 12. Внести изменения и дополнения в некоторые постановления Президента Республики Узбекистан и Правительства Республики Узбекистан согласно приложению № 3. 13. Возложить на заместителя Премьер-министра Д.А. Кучкарова и председателя Налогового комитета Ш.Д. Кудбиева персональную ответственность за эффективную организацию исполнения настоящего постановления. 14. Обсуждение хода исполнения настоящего постановления, осуществление координации и контроля за деятельностью ведомств, ответственных за его исполнение, возложить на Премьер-министра Республики Узбекистан А.Н. Арипова. Президент Республики Узбекистан Ш. МИРЗИЁЕВ г. Ташкент, 23 мая 2025 г., № ПП-190 ПРИЛОЖЕНИЕ № 1 к постановлению Президента Республики Узбекистан от 23 мая 2025 года № ПП-190 Организационная структура Налогового комитета Республики Узбекистан ![]() ПРИЛОЖЕНИЕ № 2 к постановлению Президента Республики Узбекистан от 23 мая 2025 года № ПП-190 Размеры штрафов, применяемых при выявлении случаев нарушения правил обязательной цифровой маркировки при дистанционной налоговой проверке
ПРИЛОЖЕНИЕ № 3 к постановлению Президента Республики Узбекистан от 23 мая 2025 года № ПП-190 Изменения и дополнения, вносимые в некоторые постановления Президента Республики Узбекистан и Правительства Республики Узбекистан 1. В постановлении Президента Республики Узбекистан от 26 июня 2018 года № ПП-3802 «О мерах по коренному совершенствованию деятельности органов государственной налоговой службы»: (а) в пункте 8: абзац первый изложить в следующей редакции: «8. Одобрить предложение Налогового комитета Республики Узбекистан и Агентства по управлению государственными активами о реорганизации Государственного унитарного предприятия «Налог-сервис» и Государственного унитарного предприятия «Научно-информационный центр «Янги технологиялар» в акционерные общества при учредительстве Налогового комитета»; дополнить абзацем вторым следующего содержания: «Определить Налоговый комитет Республики Узбекистан специальным уполномоченным государственным органом по реформированию АО «Научно-информационный центр «Янги технологиялар» и АО «Налог-сервис»; абзацы второй — двенадцатый считать соответственно абзацами третьим — тринадцатым; в абзаце третьем слова «ГУП «Налог-сервис» заменить словами «АО «Налог-сервис»; в абзаце одиннадцатом слова «Государственному налоговому комитету» заменить словами «Налоговому комитету»; (б) в пункте 9 слова «ГУП «Налог-сервис» заменить словами «АО «Налог-сервис»; (в) пункт 14 признать утратившим силу; (г) приложение № 1 признать утратившим силу. 2. Позиции 672 и 673 Перечня пакетов акций (долей) предприятий, реализуемых целиком посредством публичных торгов, утвержденного постановлением Президента Республики Узбекистан от 24 марта 2023 года № ПП-102, исключить. 3. В тексте на узбекском языке Положения о порядке осуществления оптовой и розничной торговой деятельности, утвержденного постановлением Кабинета Министров от 26 мая 2002 года № 407: (а) в абзаце первом пункта 10 после слов «амалга оширилишига рухсат этилади» дополнить словами «(бундан идентификация воситалари билан мажбурий рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш мустасно)»; (б) в пункте 19: в абзаце первом слова «назорат-касса машиналарини» заменить словами «назорат-касса техникаларини»; в абзаце втором слова «назорат-касса машиналаридан» заменить словами «назорат-касса техникаларидан»; абзац пятый изложить в следующей редакции: «Чакана савдо корхоналари (якка тартибдаги тадбиркорлар)га товарларни аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулда назорат-касса техникаларидан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса онлайн назорат-касса техникалари ёки виртуал кассадан фойдаланган ҳолда ва ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида, шу жумладан, пластик карточкалардан тўловларни қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланган ҳолда сотишга рухсат берилади. Бунда чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектлари томонидан мажбурий рақамли маркировкаланган товарларни реализация қилишда улгуржи тарзда сотилишига йўл қўйилмайди». 4. В тексте на узбекском языке постановления Кабинета Министров от 31 декабря 2020 года № 833 «О мерах по обеспечению поэтапного внедрения системы обязательной цифровой маркировки отдельных видов товаров»: (а) в абзаце втором пункта 2 слова «Давлат солиқ қўмитаси» заменить словами «Солиқ қўмитаси»; (б) в пункте 3: в абзаце первом слова «Молия вазирлигининг» заменить словами «Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг»; дополнить абзацем вторым следующего содержания: «Бевосита маҳсулотга қўлланиладиган маркировка кодидан ташқари барча турдаги кодлар Рақамли маркировкалаш ва кузатиш миллий ахборот тизими оператори томонидан бепул тарзда тақдим этилади»; абзац второй считать абзацем третьим; (г) в приложении № 1: в пункте 4: в абзаце тридцать четвертом слова «Давлат солиқ қўмитаси» заменить словами «Солиқ қўмитаси», слова «давлат унитар корхонаси» заменить словами «акциядорлик жамияти»; дополнить абзацем сорок вторым следующего содержания: «сервис-провайдер — маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича маркировкалаш кодининг идентификациялаш воситасига ўзгартирилишини ва идентификациялаш воситасининг истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоғига ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга оператор томонидан тақдим этилувчи дистрибуциянинг, нашрнинг ва валидациянинг дастурий-аппарат мажмуасини қўллаш билан туширилишини ҳамда идентификациялаш воситаларининг валидациясини амалга оширувчи юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор»; абзацы сорок второй — сорок седьмой считать соответственно абзацами сорок третьим — сорок седьмым; в подпункте «з» пункта 17 слова «Давлат солиқ қўмитаси» заменить словами «Солиқ қўмитаси»; в подпункте «е» пункта 20 слова «Давлат солиқ қўмитаси» заменить словами «Солиқ қўмитаси»; в подпункте «п» пункта 29 слова «Давлат солиқ қўмитаси» заменить словами «Солиқ қўмитаси»; пункт 36 дополнить абзацем третьим следующего содержания: «Оператор томонидан тақдим этилаётган маркировка кодлари учун тўлов ушбу кодлар бевосита маҳсулотга ёпиштирилган вақтда ундирилади»; в пункте 41: абзац первый изложить в следующей редакции: «41. Маҳсулот айланмасининг иштирокчиси маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига айлантиришни ва маҳсулотларга қўлланилишини, маҳсулотларни қадоқлашни ёки рақамли идентификациялаш воситаларини қўллаш учун мўлжалланган бошқа моддий ташувчини таъминлайди ва Операторга буюртмаларни бошқариш станцияси орқали маркировкалаш кодларини қўллаш тўғрисидаги ҳисоботни юборади»; дополнить абзацем третьим следующего содержания: «Фойдаланилмаган маркировка кодлари учун амалга оширилган тўловлар Оператор томонидан янги маркировка кодлари тақдим этилишида ҳисобга олинади»; в подпункте «к» пункта 50 слова «Давлат солиқ қўмитаси» заменить словами «Солиқ қўмитаси»; в подпункте «в» пункта 51 слова «Давлат солиқ қўмитаси» заменить словами «Солиқ қўмитаси»; в подпункте «е» пункта 53 слова «Давлат солиқ қўмитаси» заменить словами «Солиқ қўмитаси»; дополнить главой 13 следующего содержания: «13-боб. Сервис-провайдерларнинг вазифалари ва мажбуриятлари 97. Маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш ва уларни истеъмол қадоғига ва (ёки) гуруҳланган қадоққа ва (ёки) ёрлиққа ва (ёки) стикерга тушириш маҳсулотлар айланмаси иштирокчиси билан тузилган шартнома асосида сервис-провайдер томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин. Сервис-провайдерга тўловлар фақат кўрсатилган хизматлар учун шартномада назарда тутилган шарт ва миқдорда амалга оширилади. Бунда шартнома шартлари сервис-провайдер томонидан бажарилмаганда, шартномага оид низоли ҳолатлар суд тартибида ҳал этилади. 98. Сервис-провайдер маркировкалаш кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш ва уларни тушириш учун қуйидагиларга эга бўлиши зарур: а) электрон рақамли имзо; б) маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг топшириғи бўйича рақамли идентификация воситасини ўзгартириш ва уни тушириш учун етарли бўлган, аммо маҳсулотлар айланмаси иштирокчисининг қадоқлар, ёрлиқлар ва стикерлар ишлаб чиқариш учун мунтазам жойлаштириладиган буюртмаларидан паст бўлмаган унумдорлик билан ишлайдиган комплекс полиграфия асбоб-ускунаси; в) қуйидагиларни таъминловчи дистрибуция, матбаа ва валидация дастурий-аппарат комплекси: маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш кодларини ҳимояланган ҳолда сақлаш; маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига маркировкалаш кодларини етказиб берувчи алоқа каналини ҳимоя қилиш; маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига маркировкалаш кодини етказиб бериш; маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш (нашрни бошқариш); рақамли идентификациялаш воситаларининг туширилиш сифатини аппаратли валидациялаш (техник кўриш воситаларини қўллаган ҳолда); рақамли идентификациялаш воситаларини валидациялаш модули ёрдамида маркировкалаш кодларини рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартириш тўғрисида ҳисоботларни шакллантириш ва уларни маркировкалаш ахборот тизимига киритиш; маркировкалаш қоидаларига риоя этиш (тушириш сифатини валидациялашдан сўнг ва маркировкалаш кодидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисобот шакллантирилгандан кейин текшириш кодини ўчириб ташлаш); алоҳида тезкор сақлаш имконини берадиган ҳимояланган сақлагичдан маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларининг маркировкалаш кодларини (ишлаб чиқариш жараёнида маркировкалаш кодларини рақамли идентификация воситаларига ўзгартириш) ва маркировкалаш кодлари ҳамда маҳсулотлар айланмаси турли иштирокчиларининг идентификациялаш воситалари туширилиши ва валидацияси тўғрисидаги ҳисоботларини танлаш; маркировкалаш кодларининг туширилиши ва валидациялашдан кейин уларни такроран тушириш имконияти йўқлигининг кафолати. 99. Сервис-провайдерга дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплекси Оператор томонидан тақдим этилади. Қайд этилган дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексини олиш учун сервис-провайдерлар Оператор билан шартнома тузади. 100. Сервис-провайдер Оператор томонидан тақдим этиладиган дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплексидан фойдаланиши зарур. 101. Сервис-провайдер идентификациялаш воситаларининг туширилишида рақамли идентификациялаш воситаларини нашр қилиш сифати стандартларига риоя қилишга мажбурдир. 102. Сервис-провайдер томонидан маркировкалаш кодининг рақамли идентификациялаш воситасига ўзгартирилиши ва қадоққа ёки ёрлиққа ёхуд стикерга туширилишидан кейин маҳсулотлар айланмаси иштирокчисига рақамли идентификациялаш воситаси туширилган қадоқни ёки ёрлиқни ёхуд стикерни бериб юборишдан аввал нашр қилиш сифати валидацияси амалга оширилади. 103. Валидациядан ўтгандан кейин дистрибуция, матбаа ва валидациянинг дастурий-аппарат комплекси рақамли идентификациялаш воситаларига ўзгартирилган маркировкалаш кодларининг муваффақиятли туширилиши тўғрисида ҳисоботни шакллантиради. 104. Рақамли идентификациялаш воситасини тушириш усули ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган сақлаш шароитлари ва транспортда ташиш қоидаларига риоя этилганда, озиқ-овқат маҳсулотларининг бутун яроқлилик муддати давомида рақамли идентификациялаш воситасининг сақланишини (барқарорлигини) таъминлаши керак. 105. Сервис-провайдер маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларидан олинган маркировка кодларини учинчи шахсга бериши тақиқланади»; (д) в приложении № 2: в подпункте «б» пункта 4 слова «Давлат солиқ қўмитаси» заменить словами «Солиқ қўмитаси»; пункт 8 дополнить абзацем вторым следующего содержания: «Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини ошириш мақсадида оператор маҳсулотлар айланмаси иштирокчиларига туну-кун хизмат кўрсатадиган Call-марказига эга бўлиши лозим»; дополнить пунктом 481 следующего содержания: «481. Оператор томонидан маркировкалаш ахборот тизимининг маълумотларни сақлаш, бошқа ахборот тизимларига узатиш, қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнлари юзасидан бир йилда камида бир маротаба техник аудит ўтказиб борилиши шарт. Техник аудит якунлангандан сўнг натижалари бўйича хулоса ўн кун муддатда Солиқ қўмитасига тақдим этилади». 5. В тексте на государственном языке Единого положения о порядке лицензирования отдельных видов деятельности посредством специальной электронной системы, утвержденного постановлением Кабинета Министров от 21 февраля 2022 года № 80: (а) в приложении № 28: в позиции 9: в подпункте «и» слова «бошқа ашёвий» заменить словами «солиқ органларида ҳисобга қўйилган бошқа ашёвий ҳуқуқ (ижара ёки текин фойдаланиш)»; в абзацах третьем и четвертом подпункта «л» после слов «рўйхатдан ўтказилмаган,» дополнить словом «маркировкаланмаган,»; в позиции 10 после слов «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» дополнить словами «Солиқ қўмитаси»; (б) в приложении № 29: в позиции 9: в подпункте «б» после слов «рўйхатдан ўтказилмаган,» дополнить словом «маркировкаланмаган,»; в подпункте «з» после слов «эгалик қилиш ҳуқуқи ёки» дополнить словами «солиқ органларида ҳисобга қўйилган»; в подпункте «к» слова «касса-машинаси ҳамда тўлов терминалларидан» заменить словами «касса-техникаси, тўлов терминалларидан ҳамда электрон тўлов воситаларидан»; в позиции 10 после слов «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» дополнить словами «Солиқ қўмитаси». 6. В тексте на узбекском языке пункт 4 постановления Кабинета Министров от 2 апреля 2022 года № 148 «О введении системы обязательной цифровой маркировки бытовой техники» дополнить абзацем четвертым следующего содержания: «барча турдаги лампаларни мажбурий рақамли маркировкалашда идентификация воситаларини шакллантириш мақсадида рақамли маркировка кодлари оператор томонидан бепул тақдим этилади». 7. В тексте на государственном языке постановления Кабинета Министров от 2 апреля 2022 года № 149 «О введении системы обязательной цифровой маркировки лекарственных средств и изделий медицинского назначения»: (а) в абзаце третьем пункта 4 слово «бир» заменить словом «икки»; (б) в приложении № 2: позицию 4.4 изложить в следующей редакции:
позицию 5.2 изложить в следующей редакции:
8. В тексте на государственном языке Положения о порядке проведения аттестации должностных лиц контролирующих органов по предоставлению права на проведение проверок деятельности субъектов предпринимательства, утвержденного постановлением Кабинета Министров от 19 октября 2022 года № 611: пункт 3 дополнить абзацем вторым следующего содержания: «Солиқ органларининг автоматлаштирилган ахборот тизими орқали маркировкаланган товарлар ҳаракатини кузатиш асосида аниқланган ҳуқуқбузарлик бўйича масофавий солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари аттестациядан ўтказилмайди»; пункт 15 изложить в следующей редакции: «15. Аттестациядан ўтиши керак бўлган мансабдор шахслар рўйхатига: тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахслар (бундан солиқ органларининг масофавий солиқ текширувини ўтказувчи мансабдор шахслари мустасно); махсус гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки шу ой мобайнида тугайдиган мансабдор шахслар; тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини олишга тавсия қилинган, камида икки йиллик (сайёр солиқ текширувини ўтказиш бўйича камида уч ойлик) меҳнат стажига эга бўлган мансабдор шахслар киритилади. Ушбу рўйхатга олдин тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳуқуқини олган, бироқ тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга тайинланган мансабдор шахслар, шунингдек, тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш соҳасида қонунчилик бузилиши муносабати билан бундай ҳуқуқдан маҳрум этилган мансабдор шахслар киритилмайди». 9. В тексте на узбекском языке Графика поэтапного внедрения системы обязательной цифровой маркировки организациями-производителями воды и прохладительных напитков, утвержденного постановлением Кабинета Министров от 1 ноября 2022 года № 631: позицию 4.4 изложить в следующей редакции:
позицию 5.2 изложить в следующей редакции:
(Национальная база данных законодательства, 26.05.2025 г., № 07/25/190/0464) |

