31.03.2025 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан давлат реестрида 4589-KG-TJ-2025-Д тартиб рақами билан рўйхатга олинди.]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси, кейинги ўринларда «Олий Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 15 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида абадий дўстлик тўғрисидаги Шартнома ҳамда 2018 йил 17 августда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги Шартноманинг ўзбек-тожик муносабатларидаги муҳим аҳамиятини эътироф этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини таъминлаш йўлида ҳар томонлама минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга интилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми, Хельсинки Якунловчи акти ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг бошқа асосий ҳужжатлари мақсад ва принциплари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларига содиқ эканликларини тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир Олий Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилиги қоидаларига асосланиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дўстлик, аҳил қўшнилик ва ўзаро ҳурматнинг бузилмас принципларига асосланган икки мамлакат халқларининг кўп асрлик тарихий, маънавий ва маданий муштараклигидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлатлараро мулоқотда эришилган юқори даража, шунингдек, кенг қамровли икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда кузатилаётган ижобий динамикани қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенглик, ўзаро ҳурмат, ишонч ҳамда қўллаб-қувватлаш принципларига асосланган икки томонлама муносабатларни чуқурлаштиришга қатъий содиқликни тасдиқлаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама муносабатларни сиёсий, иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда янада комплекс ривожлантириш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 2 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида абадий дўстликни мустаҳкамлаш ва иттифоқчилик тўғрисидаги Декларацияга содиқликларини қайд этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки томонлама муносабатларни иккала биродар давлатнинг ҳаётий муҳим ва узоқ муддатли миллий манфаатларига мос бўлган, ўзбек-тожик стратегик шериклиги салоҳиятини тўлиқ намоён этишга хизмат қиладиган, шунингдек, Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашдаги асосий омил ҳисобланган иттифоқчилик муносабатларининг янги даражасига олиб чиқишга интилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Шартномага мувофиқ узоқ муддатли асосда иттифоқчилик муносабатларини ўрнатадилар ва ривожлантирадилар, Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳудудларида яшовчи халқлар ўртасидаги абадий дўстлик алоқаларини мустаҳкамлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ҳар томонлама ҳамкорлик, ишонч, тенглик ва миллий манфаатларни ўзаро ҳисобга олиш, бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик, мустақиллик, суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва давлат чегараларининг бузилмаслигини ўзаро ҳурмат қилиш, шунингдек, ўзаро мажбуриятларни виждонан бажариш асосида ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлардан ҳеч бири унинг ҳудуди, ресурслари, коммуникация тизимлари ва бошқа инфратузилмасидан бир-бирига қарши агрессия, қуролли ёки бошқа душманона ҳаракатларга тайёргарлик кўриш ёки уларни амалга ошириш, шунингдек, бошқа Олий Аҳдлашувчи Томоннинг давлат суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигига зарар етказиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва, энг аввало, суверенитет, ҳудудий яхлитликни таъминлаш ва давлатлар чегараси бузилмаслигига риоя қилиш асосида минтақавий можароларни тинчлик йўли билан маслаҳатлашувлар орқали ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида ҳаракат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар можароларнинг олдини олиш ва тартибга солиш ҳамда хавфсизлик ва барқарорликнинг минтақавий ва глобал муаммоларини ҳал этишдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг марказий ролини янада мустаҳкамлаш тарафдори эканликларини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар қандайдир шаклда бир-бирига қарши қаратилган блоклар ёки иттифоқларда, шунингдек, қандайдир ҳаракатлар ёки бундай ҳаракатларни қўллаб-қувватлашдан сақланган ҳолда, халқаро ташкилотларнинг қарорларида иштирок этмаслик мажбуриятини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳамкорликдаги ишни давом эттириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги Давлат чегараси икки биродар мамлакат ва халқларнинг абадий дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик чегараси бўлиб қолиши учун чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Олий Аҳдлашувчи Томоннинг манфаатларига таҳдид қилувчи, Давлат чегараси ҳудудидаги тинчлик ва барқарорликка путур етказувчи, шунингдек, атроф-муҳитга ва инсон соғлигига зарар етказувчи ҳеч қандай фаолиятни олиб бормайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг миллий қонунчиликларига мувофиқ чегара идораларининг ҳарбий хизматчилари, махсус хизмат, божхона ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, шунингдек, Олий Аҳдлашувчи Томонлар фуқароларининг ғайриҳуқуқий ҳаракатлари ёки ҳаракатсизликлари ва улар орқали келиб чиқадиган оқибатларнинг олдини олиш бўйича барча зарурий чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзбек-тожик кўп қиррали ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида «парламент дипломатияси»ни, икки давлат парламентларининг дўстлик гуруҳлари йўналишида, шунингдек, халқаро парламентлараро ташкилотлар доирасида яқиндан ҳамкорликни қўллаб-қувватлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий, инвестициявий ва илмий-техникавий ҳамкорликни чуқурлаштирадилар, илмий ишлаб чиқариш кооперациясини сифат жиҳатдан янги даражага кўтарадилар, шунингдек, икки томонлама, минтақавий ва кўп томонлама платформаларнинг салоҳиятидан фаол фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида минтақалараро ҳамкорликнинг муҳим салоҳиятини намоён этишга кўмаклашишда давом этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро боғлиқ транспорт тизимини янада ривожлантириш, ўзларининг ҳудудлари орқали ўтадиган халқаро транспорт йўлакларининг хавфсизлиги ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шунингдек, транспорт коридорларининг транзит салоҳиятини ошириш учун зарур бўлган ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитларни яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар халқаро автомобиль қатновлари соҳасида яқиндан ҳамкорлик қиладилар, миллий автоташувчилар, товарларни транзит ташиш жараёнларини соддалаштириш, икки мамлакат ёки учинчи давлат бозорларига маҳсулотларни ўз вақтида етказиб беришни таъминловчи транспорт инфратузилмасини ривожлантириш учун маъқул шароитларни яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар минтақанинг барча давлатлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, Марказий Осиё давлатлараро манбаларининг сув ресурсларидан оқилона, одилона ва ўзаро манфаатли фойдаланиш йўлида ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар сув ресурслари, энергетика, экология ва Орол денгизи ҳавзаси ижтимоий-иқтисодий ривожланиши соҳаларида минтақа мамлакатлари ҳамкорлигини чуқурлаштириш учун Оролни қутқариш халқаро жамғармасининг ташкилий тузилмаси ва норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар давлатлараро манбаларда ўзаро манфаатли бўлган сув хўжалиги объектларини қуриш ва уларни эксплуатация қилиш бўйича қўшма чора-тадбирларни бундай объектларни қуриш ва уларни эксплуатация қилишнинг умумэътироф этилган қоидалари ва стандартларини инобатга олган ҳолда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар давлатлараро аҳамиятга эга бўлган сув ва гидроэнергетика иншоотларининг мувофиқлаштирилган эксплуатациясидаги фойдани эътироф этиб, мавжуд ва қурилаётган гидроэнергетика иншоотларининг Марказий Осиё минтақасидаги дарёлар ҳавзаларида сув-энергетика масалаларини ҳал қилиш ва иқлим барқарорлигига эришишдаги аҳамиятини қайд этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз иқтисодиёти ва аҳолисини барқарор ва ишончли сув ва энергия таъминоти билан таъминлашга қаратилган сув-энергетика соҳасида қўшма ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар олиб борилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзлари иштирокчи бўлган икки томонлама ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ ҳаракат қилган ҳолда, минтақада экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича биргаликда ҳаракат қиладилар, атроф-муҳит ва сув ресурсларини ҳимоя қилиш, табиатдан оқилона фойдаланиш учун зарурий чораларни қўллайдилар, ўз ҳудудлари ва аҳоли ҳаётига хавф туғдирувчи трансчегаравий табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фавқулодда вазиятларда ўзаро ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар минтақавий яқинлашув ва минтақалараро ўзаро боғлиқлик ғояларини илгари сурган ҳолда Марказий Осиёда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида ташқи сиёсат соҳасида яқиндан ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Марказий Осиё Давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувларини умумминтақавий тусдаги масалаларни комплекс муҳокама қилиш ва конструктив равишда ҳал қилиш учун афзал механизм деб ҳисоблайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Марказий Осиё Давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари форматини такомиллаштириш йўлида ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ушбу майдон салоҳиятидан тўлақонли даражада фойдаланиш учун барча иштирокчи-давлатларнинг манфаатларини қатъий ҳурмат қилиш асосида мақсадли иш олиб борадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар БМТ, ШҲТ, МДҲ, ИҲТ, ЭҲТ, ОҲИЧК, ЕХҲТ ҳамда бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар ва форумлар доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга бўлган ўзаро интилишларини таъкидлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли зона ядро қуролини тарқатмаслик тартибини мустаҳкамлаш, ядро энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда ҳамкорликни ривожлантириш, радиоактив зарарланишдан азият чеккан ҳудудларни экологик реабилитация қилишда ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда минтақавий ва халқаро тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш йўлида алоҳида муҳим қадам эканлигига ишонч билдирган ҳолда, 2006 йил 8 сентябрда Семипалатинск шаҳрида имзоланган Марказий Осиёда ядро қуролидан ҳоли зона тўғрисидаги Шартнома қоидаларига содиқ эканликларини тасдиқлайдилар ва Марказий Осиё минтақасининг ядродан ҳоли мақомини янада мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг миллий қонунчиликлари ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ хавфсизликнинг янги хавф-хатарлари ва таҳдидларига, жумладан, халқаро терроризм, экстремизм, ноқонуний миграция, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорлари, тез таъсир қилувчи ва заҳарли моддаларнинг ноқонуний муомаласи, трансмиллий уюшган жиноятчилик ва бошқа чақириқлар, шунингдек, халқаро хавфсизлик, хусусан, кибермакондаги таҳдидларга қарши курашишда ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштирадилар ва бирлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси соҳасида муносабатларни ривожлантиришга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг халқаро мажбуриятлари ва қонунчилигига мувофиқ инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларини амалга оширишга кўмаклашишда ҳамкорлик қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг халқаро мажбуриятлари ва қонунчилигига мувофиқ бир Олий Аҳдлашувчи Томон фуқаролари ва юридик шахсларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини бир Олий Аҳдлашувчи Томон ҳудудида кафолатловчи таъсирчан чоралар кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар хавфсизликни таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни сақлаш мақсадида мавжуд халқаро-ҳуқуқий мажбуриятлар ва ўз қонунчиликлари қоидаларини инобатга олган ҳолда ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтиришга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўз қуролли кучлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, қўшма тезкор ва жанговар тайёргарлик тадбирларини ўтказиш, шунингдек, ҳарбий соҳада кадрлар ва мутахассислар салоҳиятини ошириш масалаларида чуқурлаштирадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фикрига кўра, учинчи давлатлар тарафидан қуролли ҳужум хавфини туғдирувчи вазият юзага келган ҳолда, Олий Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирлари билан ҳам икки томонлама асосда, ҳам улар иштирокчи бўлган халқаро ташкилотлар доирасида уни тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашувчи чораларни кўриш мақсадида зудлик билан тегишли маслаҳатлашувларни ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар халқ дипломатиясини ривожлантиришга, икки мамлакат халқларининг маънавий ва маданий яқинлигини сақлашга, фан, таълим, тиббиёт, ёшлар сиёсати, спорт, маданият, маданий мерос, туризм соҳаларида ўзаро алоқаларни чуқурлаштиришга ҳар тарафлама кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар Тожикистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган ўзбеклар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган тожиклар учун она тилини сақлаш ва ривожлантириш, шу жумладан, она тилида ўрта, профессионал ва олий таълим олиш, шунингдек, миллий маданияти, анъана ва қадриятлар борасида қулай шарт-шароитларни яратадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар ижодий уюшмалар ва бирлашмалар, маданият, адабиёт, фан, таълим ва санъат арбоблари ўртасида тарихий шаклланган муносабатлар ва алоқалар асосида умумий маданий-гуманитар маконни сақлаш ва мустаҳкамлаш учун шарт-шароитларни таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Олий Аҳдлашувчи Томон ўз ҳудудида бошқа Олий Аҳдлашувчи Томоннинг юридик ва жисмоний шахсларининг мулк ҳуқуқи ва мулки ҳимоя қилинишини кафолатлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома учинчи давлатларга қарши қаратилмаган ва Олий Аҳдлашувчи Томонлар иштирокчи ҳисобланган халқаро шартномалардан келиб чиқадиган уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Шартнома қоидаларини амалга ошириш мақсадида, зарур ҳолларда, алоҳида халқаро шартномалар тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига биноан мазкур Шартномага унинг ажралмас қисми бўлган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ва мазкур Шартноманинг 26-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартномани амалга оширишда юзага келадиган келишмовчиликлар Олий Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида музокара ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома ратификация қилинади ва унинг ратификация ёрлиқлари алмашилган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома Олий Аҳдлашувчи Томонлардан бири унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида бошқа Олий Аҳдлашувчи Томоннинг ёзма хабарномасини дипломатик каналлар орқали олган санадан бошлаб ўн икки ой ўтгунга қадар ўз кучида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Душанбе шаҳрида 2024 йил 18 апрелда, икки нусхада, ҳар бири ўзбек, тожик ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Шартнома қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матнга мурожаат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)