Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 14 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3558-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 21 августдаги 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 3558, 2024 йил 7 октябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й, 10/24/3558/0803-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Солиқ қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 5 май,
255-сон
Келишилди:
Солиқ қўмитаси раиси Ш. КУДБИЕВ
2025 йил 28 апрель
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари М. АБДУЛЛАЕВ
2025 йил 23 апрель
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2025 йил 5 майдаги 255-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 103-банднинг ўн олтинчи хатбошисидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 2б-илованинг матнидаги «ДУК» ва «ДСҚ» деган сўзлар тегишли равишда «Давлат иштирокидаги корхона» ва «Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2025 й., 10/25/3558-1/0440-сон)