Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси ҳузуридаги «Шарқ» нашриёт-матбаа концернини «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси этиб ўзгартириш тўғрисида» 2000 йил 16 октябрдаги ПФ-2737-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси ва ходимларнинг чекланган сони 85 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ижроия аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
Белгилансинки, «Шарқ» акциядорлик компаниясининг Бош директори ва унинг ўринбосарлари лавозимига компания Кузатувчи кенгаши томонидан белгиланган тартибда тайинланадилар, кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, «Шарқ» акциядорлик компаниясининг дастлабки устав сармояси:
қайта ўзгартирилаётган «Шарқ» концернининг мол-мулки, 3-иловага мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига берилаётган маъмурий бинолар қиймати бундан мустасно;
компания шуъба акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акцияларининг назорат пакетлари, шунингдек, 4-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятлари — компаниянинг жалб қилинган қатнашчиларидаги давлатга тегишли акциялар пакетлари унга берилиши ҳисобига шакллантирилади.
Белгилансинки, «Шарқ» акциядорлик компанияси таркибига кирувчи шуъба акциядорлик жамиятлари юридик шахслар ҳисобланади.
3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 3-иловага мувофиқ маъмурий биноларни ижара ҳақи ундирмасдан доимий фойдаланиш учун «Шарқ» акциядорлик компаниясига берсин.
4. «Шарқ» акциядорлик компанияси акциялари пакетларини жойлаштиришнинг қуйидаги тартиби белгилансин:
давлат мулки бўлиб қоладиган улуш — 51 фоиз;
меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида жойлаштириладиган улуш — 5 фоиз;
эркин сотишга мўлжалланган улуш — 44 фоиз, шу жумладан хорижий инвесторга сотиш учун мўлжалланган улуш — камида 25 фоиз.
5. Қуйидагилар:
маъмурий бинолардаги (3-илова) хоналар Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасида давлат рўйхатидан ўтган газета ва журналлар таҳририятларига имтиёзли ставкалар бўйича, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга эса — яшаш учун мўлжалланмаган жойлар ижарага берилганлиги учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгилангандан кам бўлмаган ставкалар бўйича ижарага берилиши;
ижарага берилаётган жойлар учун ижара ҳақи Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорининг 12-бандида белгиланган нормативларга мувофиқ тақсимланиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таъсис ҳужжатлари асосида «Шарқ Мир», «Шарқ электроникс» ва «Афросиёб Грэнд Фурничур» қўшма корхоналари, улар эгаллаб турган жойлар ижарага берилган ҳолда, хорижий корхоналарга айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:
бир ой муддатда «Шарқ» акциядорлик компаниясининг таъсис йиғилиши белгиланган тартибда ўтказилишини, унинг раҳбар органлари шакллантирилишини ва устави тасдиқланишини таъминласин;
2000 йил 1 декабргача 4-иловага мувофиқ давлат корхоналарини акциялаштирсин, ушбу корхоналарнинг давлатга тегишли акциялари пакетларини «Шарқ» компаниясининг устав фондига берсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 февралдаги 92-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 23 октябрь,
411-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 411-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
«Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг ташкилий
ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 411-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
«Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси ижроия аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Ҳаммаси — 85 нафар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 411-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига бериладиган маъмурий бинолар
рўйхати
| | | |
|
Т/р |
Объектларнинг номи |
Жойлашган ўрни |
| 1. | 17 қаватли маъмурий бино | Тошкент шаҳри, Буюк Турон кўчаси, 41 |
| 2. | 7 қаватли маъмурий бино | Тошкент шаҳри, Матбуотчилар кўчаси, 32 |
| | | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 411-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Акциялаштириладиган корхоналар
РЎЙХАТИ
| | | | | |
(фоизда) |
| Т/р |
Корхоналарнинг номи |
Акцияларни жойлаштириш | |||
|
Давлат улуши |
Меҳнат жамоасининг улуши (тўлов асосида) |
Хорижий инвестор улуши |
Эркин сотишга мўлжалланган улуш | ||
| 1. | «Андижон» нашриёти | 51 | 5 | 25 | 19 |
| 2. | Ишлаб чиқариш тижорат маркази | 51 | 5 | 25 | 19 |
| 3. | «Шарқ зиёкори» фирмаси | 25 | 15 | 25 | 35 |
| 4. | Овқатланиш комбинати | 25 | 15 | 25 | 35 |
| | | | | | |