Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2000 29.02.1992 йилдаги 92-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.02.1992 йилдаги 92-сон
Кучга кириш санаси
29.02.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 23.10.2000
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА КОНЦЕРНИГА ТААЛЛУҚЛИ МАСАЛАЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги 2000 йил 23 октябрдаги 411-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шарқ» нашриёт-матбаа концернини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 5 ноябрдаги Фармонига мувофиқ ва республикада нашриёт-матбаа ишини янада ривожлантиришни, аҳолининг босма маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёжларини янада тўлароқ қондиришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни («Шарқ» концерни) мустақил ишлаб чиқариш-хўжалик комплекси ҳисобланади, у ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси қарорлари ва фармойишларига ва концерн Уставига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги «Шарқ» концернининг илова этилаётган Устави тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Шарқ» концернига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— ўз зиммасига юклатилган вазифаларни ҳисобга олиб, концерн Кенгаши билан келишилган ҳолда концерннинг тузилиши, ишловчилар миқдорини ва иш ҳақи фондини мустақил белгилашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
— тузилган шартномалардан ташқари ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси билан келишиб олинган рўйхатга кўра савдо биржасида шартнома нархларида сотишга ёки керакли ускуналарга, хом ашё ва моддий ресурсларга бартер йўли билан айирбошлашга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Моддий-техника таъминоти давлат-кооператив қўмитаси ўзлари тақсимлайдиган номенклатура бўйича концернни ривожлантириш ва унинг фаолият кўрсатиши учун моддий-хом ашё ресурслари, шу жумладан, чет эл валютаси маблағлари ажратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни барча турдаги моддий-техника ресурслари бўйича фондга мустақил равишда эгалик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдорликни ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ҳар йили «Шарқ» концернига белгиланган тартибда унинг корхоналарида ишлаб чиқарилаётган лицензия берилувчи маҳсулотларни четга чиқариш квотасини ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон саноат-қурилиш банки ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодиёт банки «Шарқ» концернининг баланс ҳисоб-китоб счётларини очиб, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети нашриёти «Шарқ» концернига айлантирилган пайтдаги счётларида турган барча пул маблағларини ўтказсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигига концерн биносида ўрнатилган алоқанинг ҳамма турлари ва телефонларни «Шарқ» концернида қолдириш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концернининг раҳбари ўз мақоми бўйича вазирга, концерн раҳбари ўринбосарлари ва Кенгаш аъзолари республика вазирлиги ҳайъатининг аъзоларига тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика вазирликлари ва идоралари «Шарқ» концернининг фаолият кўрсатишига ва уни ривожлантиришга ёрдам берсинлар ва ўз ҳуқуқ доираларига қирувчи масалаларни вақтида ҳал қилишни таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 29 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 29 февралдаги 92-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ АППАРАТИ ИШЛАР БОШҚАРМАСИ ҲУЗУРИДАГИ «ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА КОНЦЕРНИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси ҳузуридаги «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни (матнда бундан буён «Шарқ» концерни деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шарқ» нашриёт-матбаа концернини ташкил этиш тўғрисида» 1991 йил 5 ноябрдаги Фармони асосида ҳамда «Шарқ» концерни муассислари бўлмиш корхона ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг 1991 йил 6 ноябрда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган таъсис конференцияси қарорига мувофиқ ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Шарқ» концерни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкчиликнинг ҳар қандай шаклига асосланган корхоналарни биргаликдаги фаолиятнинг тенг ҳуқуқли қатнашчилари, бирлашишнинг ташкилий шаклини эркин танлаш, қатнашчиларнинг ва умуман бирлашманинг ўзини ўзи бошқаруви, қатнашчилар ўртасида муносабатларни шартнома асосида йўлга қўйиш принципларида барпо этади ва бирлаштиради. Корхоналар, ташкилотлар, жамоа ва давлат хўжаликлари, акцияли жамиятлар, кичик корхоналар ҳам шартнома асосларида, ҳам тенг ҳуқуқли қатнашчи сифатида концернга кира оладилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазифаларни ҳал қилиш учун янги хўжалик механизми имкониятлари ва ишни ташкил этишнинг илғор шаклларидан концерн таркибига қирувчи корхона ва ташкилотларнинг, қолаверса, жалб этилган корхона ва ташкилотларнинг илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш имкониятлари билан уйғун равишда фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи бошқариш, тўла хўжалик ҳисоби ва валюта харажатларини ўзи қоплаш қоидалари асосида фаолият кўрсатади. Концерн олдида турган вазифалардан ҳамда зиммага юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқарувнинг бир қисмини марказлаштиришни ҳисобга олиб, хўжалик юритишнинг акцияли ва бошқа шаклларидан фойдаланиб, ўз фаолиятини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар, корхоналар, ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмалари билан шартнома асосида ўзаро ҳамкорлик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикасининг марказий иқтисодий идоралари ҳамда бошқа ижро этувчи ва бошқарувчи идоралари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамжиҳатликда олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси фармойишларига, ушбу Уставга ва концерн Кенгашининг қарорларига амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва қатнашчи мамлакатлар қонунларига кўра ҳуқуқий шахс ҳисобланади, ўз номидан шартномалар тузишга, мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлар сотиб олишга, судда, ҳакамлик судида ва бошқа идораларда мажбурият олишга, даъвогар ҳамда жавобгар сифатида қатнашишга ҳақлидир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз мол-мулкини тўла ёки қисман концернга бериши мумкин бўлган қатнашчиларнинг мол-мулкига алоҳида эгаликни сақлаш қоидалари асосида иш кўради, ўз навбатида концерн ҳам ўзига тегишли мол-мулкнинг бир қисмини қатнашчиларга бериши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунларга мувофиқ мусодара этилиши мумкин бўлган ўзига тегишли мол-мулк билан ўз мажбурияти юзасидан жавобгардир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мажбуриятлари ҳамда концерн таркибига қирувчи корхоналар ва ташкилотлар мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайди. Давлат, концерн таркибига қирувчи корхоналар ва ташкилотлар ҳам концерн мажбуриятлари юзасидан жавоб бермайдилар. Концерн аъзолари ўзлари «Шарқ» концерни доирасида рўёбга чиқараётган дастурлар ҳамда мажбуриятларнинг бажарилиши учун жавоб берадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, номи тегишли равишда ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган думалоқ муҳрга, тамғага, шунингдек, ўз номи ёзилган ва товар белгиси туширилган гербли иш қоғозига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг таркибига қирувчи корхона ва ташкилотлар фирма тамғаси ва товар белгисига эга бўлишга ҳақлидирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни Кенгаши Тошкент шаҳрида жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Концерннинг мақсади, вазифалари ва унинг фаолият йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Шарқ» концернини тузишдан мақсад республикада нашриёт-матбаа ишини ҳар тарафлама ривожлантиришдан, аҳолининг босма маҳсулотларига бўлган талаб-эҳтиёжларини тўлароқ қондиришдан, технология ва ускуналар соҳасида тадқиқотлар олиб боришдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни амалдаги қонунларда тақиқланмаган ишлаб чиқариш ва тижорат фаолиятининг ҳамма турлари билан шуғулланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар «Шарқ» концерни фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунларида тақиқлангандан бошқа барча турларидан олинган фойда ҳисобига ўзининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқаришларини ривожлантириш учун ҳам совет сўмида, ҳам чет эл валютасида жамғармаларни вужудга келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлар олиб, ўз банкини вужудга келтириш, маркетинг бўйича иш олиб бориш, биргаликда ишлаб чиқаришларни вужудга келтиришда қатнашиш, шунингдек, ҳам Ўзбекистон Республикаси ичида, ҳам чет элларда ҳуқуқий ва жисмоний шахслар билан биргаликда тижорат ишлари олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. «Шарқ» концернига аъзолик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Идоравий тобелигидан ва қайси ҳудудда жойлашганлигидан қатъи назар, концерн фаолиятининг мақсадларини ва вазифаларини эътироф этувчи, шартномалар имзолаган ҳамда кириш бадали тўлаган давлат, жамоат, хўжалик ҳисобидаги, ширкат, қишлоқ хўжалик корхоналари, бирлашмалари ва ташкилотлари ҳамда ўзга корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, қўшма корхоналар, уларнинг бўлимлари, филиаллари ва таркибий бирликлари, шунингдек, бошқа мамлакатларнинг ҳуқуқий ва жисмоний шахслари, халқаро ташкилотлар, бирлашмалар «Шарқ» концернининг қатнашчилари ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар бадал тўлагунларига қадар «Шарқ» концернида қатнашишга номзод ҳисобланадилар. «Шарқ» концернининг асосий сармоясини вужудга келтиришда ҳуқуқий шахслар ҳам, жисмоний шахслар ҳам қатнаша оладилар. Бадал пули корхоналар учун 1991 йилда сўм ҳисобида сотилган маҳсулот ёки бажарилган иш ҳажмининг 0,5 фоизи миқдорида ва бошқа қатнашчилар учун 0,25 фоизи миқдорида белгилаб қўйилади. Хорижий қатнашчилар кириш бадалларини «Шарқ» концерни Кенгаши қарорига мувофиқ равишда тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни таркибига қирувчи корхоналар, ташкилотлар, уюшмалар концерн асосини ташкил этадилар ва таъсис этилганидан сўнг ишлаб чиқариш-хўжалик, илмий-тадқиқот ва молия фаолиятида улар «Шарқ» концернининг барча қатнашчилари билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Шарқ» концерни аъзолари концерн билан хўжалик шартномаси асосида муайян муддатга ёки муайян шартлар бажарилгунга қадар ўзининг ҳаракатдаги маблағларини, асосий жамғармалари ёхуд интеллектуал мулкини тасарруф этиш ҳуқуқини «Шарқ» концернига беришлари мумкин. Концерн қатнашчи-аъзоларининг мулки ва улардан солиқ олиш масалалари Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари асосида бошқариб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Шарқ» концерни аъзолар фирма таркибига олиб кирган асосий жамғармаларни, ҳаракатдаги маблағлар ҳамда бошқа мулкларни мустақил равишда баҳолайди ҳамда уларга ана шу баҳолаш натижаларига монанд миқдорда акциялар бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Шарқ» концерни таркибига янги аъзолар қабул қилиш ҳамда аъзолик шаклини аниқлаш хусусидаги масалани «Шарқ» концернининг юқори органи-концерн Кенгаши ҳал этади. «Шарқ», концернига аъзо бўлиб кираётган корхоналар ўртасида ушбу Устав амал қиладиган даврга мўлжаллаб шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концернининг ўз таркибига қирувчи мустақил ҳуқуқий шахслар билан ўзаро муносабатлари хўжалик ҳисоби ҳамда пудрат шартномаларидан, бошқарувнинг дастурий мақсадли усулларидан ҳамда захираларни тақсимлашнинг ва буюртмаларни жойлаштиришнинг танлов тизимидан фойдаланган ҳолда ўзаро жавобгарликни зиммага олиш принципларида йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Шарқ» концернининг аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерннинг илмий, ишлаб чиқариш, тижорат, молия, маданий, ижтимоий, рекреацион ва бошқа хил дастурларини амалга оширишда қатнашиш, концерннинг марказий молия ва моддий-техника ресурсларидан, унинг ахборот жамғармаси ва маълумотлар омборидан биринчи навбатда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона фаолияти юзасидан «Шарқ» концерни раҳбарияти қабул қилган қарорга, вакиллик қатнашчисининг концерн таркибидан ўзаро ҳисоб-китоб қилиб чиқиб кетишига қадар, вето қуйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берган сармояси ва унинг эвазига олинган фойдага мувофиқ акциялар олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ионалар бериш, бирон тадбирга пул ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни таркибига қирувчи корхоналар ва ташкилотлар ишлаб чиқараётган маҳсулотларни биринчи навбатда сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни фаолиятига ҳамда унинг мол-мулки ҳолатига дахлдор маълумотларни олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни кўриб чиқиши учун таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган маблағлар доирасида концерн раҳнамолигида ўтказиладиган дастурларни бажариш учун «Шарқ» концернидан молиявий ёрдам ёки бошқа йўсиндаги ёрдам олиш ҳуқуқларига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Шарқ» концерни аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Уставга риоя этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш бадаллари ва йиллик бадаллар тўлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни тасдиқлаган дастурнинг унинг қатнашчиси фаолиятига тааллуқли қисмини бажаришга, бажарилган иш хусусида ҳисобот тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномага мувофиқ ёки кўпчилик бўлиб қабул этилган қарорга биноан «Шарқ» концерни қарорини бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн фаолиятига тааллуқли айрим масалаларни ишлаб чиқиш учун керакли ахборотни «Шарқ» концернига тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концернга унинг ўз вазифаларини бажаришда ёрдам кўрсатишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн фаолияти натижасида олинган ахборотнинг махфийлигига риоя этишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. «Шарқ» концернининг ҳар бир аъзоси унинг аъзолари таркибидан чиқиши мумкин, бу ҳақда чиқиш вақтидан камида бир йил олдин, концерн раҳбарияти билан бошқа муддатга келишилмаган бўлса, «Шарқ» концерни раҳбариятига ёзма равишда хабар қилиниши лозим. Концерндан чиқиш вақтида унинг таркибидан чиқаётган қатнашчи «Шарқ» концерни ва учинчи шахслар олдидаги ўзининг барча мажбуриятларини бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўз навбатида «Шарқ» концерни ана шу қатнашчи олдида зиммасида бўлган вазифаларни бажариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн аъзоси унинг таркибидан чиқаётганда, шартномага мувофиқ концернга берилган ўша асосий жамғармаларгина унга қайтарилиши керак. Концерндан чиқаётган аъзо марказлаштирилган ресурслардан олган асосий фондлар ва интеллектуал мулк қайтарилиши шарт эмас ҳамда улар концерн Кенгаши қарори билангина у белгилайдиган нархда ҳақини тўлаб сотиб олиниши ёки «Шарқ» концерни белгилайдиган шартларда алмаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерн муайян аъзосининг фаолияти ушбу Уставга зид бўлса, концерн Кенгашининг қарори билан ана шу қатнашчининг «Шарқ» концернига аъзолиги тўхтатиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Шарқ» концерни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат банкида ва Ташқи иқтисодиёт банкида ўзининг ҳисоб-китоб счётига ва бошқа хил счётларга эга бўлиб, барча кассавий ва кредит ҳамда ҳисоб-китоб юмушларини сўм ва валютада мустақил равишда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳам республикада, ҳам бошқа мамлакатларда савдо шерикларини ва мол етказиб берувчиларни эркин танлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг ишлаб чиқариш-молия фаолиятини мустақил тарзда режалаштиради ҳамда ишлаб чиқилаётган мақсадли дастурлар, шунингдек, «Шарқ» концерни аъзоларининг ишлаб чиқариш, ижтимоий ривожлантиришнинг олис истиқболга мўлжалланган ва жорий режалари асосида тараққиёт истиқболларини белгилаб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг қатнашчилари топшириғига кўра ва ушбу Уставга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарув идоралари билан давлат буюртмаларини жойлаштириш борасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан вазифаларни марказлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн аъзолари имкониятлари ва ресурсларини оқилона жамлашни таъминлаш йўли билан «ғоядан то оммавий ишлаб чиқаришга қадар» бўлган инновация фаолияти бутун туркумини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармасининг розилигига кўра республикада заруратга қараб фан, техника, ишлаб чиқариш, маданият, таълим, туризм, соғломлаштириш соҳаларида, шунингдек, ўзининг Уставда ёзиб қўйилган мақсад ва вазифаларга мувофиқ бошқа йўналишлар бўйича хўжалик ҳисобидаги корхоналар (фирмалар, марказлар, илмий-ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий бирлашмалар ва бошқа бирлашмалар) барпо этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз номидан шартномалар тузиши, республика банклари ва ажнабий банклар кредитларидан фойдаланиш, четдан мол олиб келиш ҳамда четга мол чиқариш юмушларини ва бошқа ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши, бу ишни учинчи мамлакатлар орқали олиб бориши ҳам мумкин, республикадаги ва чет эллардаги бозорларда, биржаларда, ким ошди савдоларида қатнашиши, Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда корхоналар, шу жумладан, хорижий фирмалар билан қўшма корхоналар очиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз Кенгаши қарорига кўра мақсадли дастурларни рўёбга чиқариш учун сарфланадиган марказлаштириладиган жамғармалар очади, истиқболли илмий-техникавий ечимлар инвестициясини амалга оширади, янги ташкил этилган корхоналарнинг Устав жамғармасини шакллантиради, «Шарқ» концерни аъзоси бўлган меҳнат жамоаларини рағбатлантириш, концерннинг аппаратини сақлашни таъминлаш, ижтимоий дастурларни рўёбга чиқариш билан шуғулланади. «Шарқ» концерни жамғармаларининг тузилишини унинг Кенгаши белгилаб беради. «Шарқ» концернининг марказлаштирилган жамғармаларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси билан келишилган ҳолда концерн Кенгаши томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз таркибида концерннинг республикадаги ва чет эллардаги фаолиятини таъминлайдиган тижорат банки ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг даромадлари ҳамда концерн аъзолари даромади ҳисобига мақсадли ижтимоий-маданий дастурлар жамғармаларини тузади. Бу жамғармалар маданиятни, таълимни ривожлантиришга сарфланади. Жамғармаларни ташкил этувчи молиявий маблағлар ва моддий-техника ресурсларини шакллантириш ҳамда уларни сарфлаш тартибини концерн Кенгаши тартибга солиб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузиладиган корхоналар, марказлар ва фирмалар орқали маркетинг, консалтинг, лизинг, инжиниринг хизматларини кўрсатади, бошқарув, молия-валюта, шартнома-ҳуқуқ масалаларида, маҳсулотни реклама қилиш ва сотишда, ярмарка ва кўргазмаларда, лицензиялар, «ноу-хау» сотиб олиш ва сотишда кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадаги ва бошқа давлатлардаги муассасалар, ташкилотлар ва фирмалар билан, шунингдек, уларнинг вакиллари ҳамда фуқаролар билан концерн ваколатига қирувчи масалалар юзасидан амалий мулоқот олиб бориш, ўз аъзоларининг манфаатларини давлат идораларида ва маҳаллий идораларда ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳам республикада, ҳам бошқа мамлакатларда битимлар ва бошқа хил ҳуқуқий ҳужжатлар тузиши, шу жумладан, ўзининг Устав жамғармаси доирасида корхоналар, ташкилотлар, фирмалар ва ширкатлар билан, шунингдек, айрим фуқаролар билан кредит ва вексель битимлари тузиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳам республикада, ҳам бошқа мамлакатларда корхоналарни, ижтимоий ва маданий аҳамиятга молик объектларни, шунингдек, ҳар қандай қўзғаладиган ва қўзғалмайдиган мол-мулкни қуради, сотиб олади, чегириб беради, қарзга ёки ижарага олади ҳамда қарзга ёки ижарага беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси розилиги билан ёки мустақил равишда фаолияти ўзининг мақсад ва вазифаларига мос келадиган акцияли жамиятлар, биргаликдаги корхоналар, банклар ва бошқа ташкилотларни таъсис этиш ёки уларда қатнашиш ҳуқуқига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ярмарка ва кўргазмаларда қатнашади, республикада ва чет элларда ихтисослаштирилган кўргазмалар, симпозиум ва семинарларни ташкил этади, реклама ва ахборот йўсиндаги нашрларни чоп этади, радио ва телевидениеда реклама ва ахборот ҳамда тушунтириш йўсиндаги эшиттириш ва кўрсатувлар ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи ишлаб чиқарган, қолаверса, биргаликда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматларга, жумладан, давлат буюртмасига киритилган маҳсулотларга қарор топган жаҳон нархлари даражасида сўмда ва чет эл валютасида мустақил равишда нарх ҳамда тариф тузади ва белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишларни бажариш учун юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни тузилган битимларда айтиб ўтилган шартларда жалб этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
штатдан ташқари жалб этилган мутахассислар меҳнатига ҳам сўмда, ҳам валютада ҳақ тўлаш тартибини мустақил тарзда белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси билан келишув асосида «Шарқ» концерни ўз фаолиятига алоқадор масалаларни ҳал этиш учун ўз мутахассисларини хизмат сафарига, шу жумладан, чет эл сафарига жўнатади ва хорижий мутахассисларни қабул қилади, шунингдек, «Шарқ» концерни қатнашчилари-аъзолари ҳамда ташқи шериклар ўртасида экспорт-импорт ҳамда воситачилик вазифаларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл сафарига жўнаб кетиш учун паспортни расмийлаштириши, шунингдек, сафарга юборилаётган ходимга рухсат олиш учун чет давлатларнинг консулхоналари ва элчихоналарига мурожаат этиши мумкин, бунда Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 20 октябрдаги 350-сон қарорига амал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни хизматчилари маош, мукофот ва бошқа ҳақларни олишлари мумкин. Уларга амалдаги қонунларга ҳамда марказий идораларнинг қарорларига мувофиқ солиқ солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. «Шарқ» концернининг мол-мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Шарқ» концернининг мол-мулки асосий жамғармалар ва ҳаракатдаги маблағлардан, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валютадаги маблағлардан, шунингдек, бошқа моддий бойликлар ва молиявий ресурслардан иборатдир. Ишлаб чиқариш-хўжалик вазифаларини марказлаштирилган тартибда бажариш учун корхона ва ташкилотлар «Шарқ» концернига берган мол-мулк ҳам «Шарқ» концернининг мол-мулки ҳисобланади. «Шарқ» концерни ўзига биркитилган ва ўзи сотиб олган мол-мулк ва бошқа мулкка «Ўзбекистон Республикасида мулк тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ равишда эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва ўз ихтиёрига олиш ҳуқуқини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «Шарқ» концерни мулки сум ва валютадаги тушумларнинг қуйидаги манбалари ҳисобидан ҳосил бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ишлаб чиқариш ва хўжалик ҳамда тижорат фаолиятидан олинган даромадлардан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
берилган иона ёки совға қилинган моддий, пул, валюта ресурсларидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Шарқ» концернининг ёки унинг таркибига қирувчи аъзоларнинг акцияларини чиқариш вақтида концерннинг муассислари бўлган ташкилотларнинг, шунингдек, янги қабул қилинаётган аъзоларнинг мол-мулки ва бошқа мулки «Шарқ» концерни ва унинг тегишли корхонаси акцияли сармояси қиймат баҳосини ҳамда устав акцияли сармояси шаклини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав фонди қиймати кўпайганда «Шарқ» концерни акцияли сармоясини кўпайтириш концерн раҳбарияти қарорига мувофиқ янги акцияни чиқариш йўли билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. «Шарқ» концерни олган даромад, солиқлар тўланганидан сўнг, унинг ўз ихтиёрида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўз мажбуриятлари қопланганидан кейин «Шарқ» концерни ихтиёрида қолган даромадларни тақсимлаш мутаносиблиги концерн Кенгаши қарори билан ҳар йили белгилаб қўйилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. «Шарқ» концерни жамғармасига сўм ва валютадаги барча бадаллар ва киримлар киради. Жамғармадан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият ва Маънавият соҳасидаги фаолият учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн Кенгаши сарф-харажати учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн корхоналарини, фирмаларини ва ташкилотларини сақлаш ва ривожлантириш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакиллик сарф-харажатлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вакиллик фаолияти масалалари юзасидан мутахассисларни хизмат сафарига юбориш сарф-харажатлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатнашчилар, шунингдек, ўзига тегишли корхоналар, фирмалар ва ташкилотлар манфаатларини кўзлаб тадқиқотлар олиб бориш, ускуналар, материаллар, Намуналар, «ноу-хау» сотиб олиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазмалар, ярмаркалар, ким ошди савдолари, лотереялар ўтказиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноширлик-реклама фаолияти учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия мақсадлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув идоралари қарорига биноан бошқа сарф-харажатлар учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни қатнашчиларининг, фирмалар ва ташкилотларнинг молиявий жамғармага бадаллар, улушлар ва тушумларни тўлаш миқдорларини, тартибини ва муддатларини концерн Кенгаши белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шарқ» концерни қатнашчиларининг кириш бадаллари қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. «Шарқ» концернининг молиявий фаолияти концерн Кенгаши тасдиқлаган ишлаб чиқариш ва тижорат дастурлари асосида олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Смета сўмда ва валютада тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. «Шарқ» концерни фаолиятини бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. «Шарқ» концерни Кенгаши концерн бошқарувининг юқори идораси ҳисобланади. Кенгаш концерн муассислари бўлган корхоналар ва ташкилотлар вакилларидан иборат бўлади. Кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор қабул қилиш учун фикрни ёзма равишда сўраб олишга йўл қўйилади. Зарурат бўлганда концерн Кенгаши аъзоси мажлисда унинг номидан иш қуришни Кенгашнинг бошқа аъзосига топширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш мажлислари заруратга қараб, аммо ярим йилда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш Мажлиси концерннинг бош директори бошчилигидаги маъмуриятни тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Концерн Кенгаши конференциялар орасидаги даврда концерн фаолиятига доир барча масалалар юзасидан, шу жумладан, қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилишга ҳақлидир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн ҳамда концерн таркибида ташкил этилаётган корхоналар, фирмалар, ташкилотлар вакилликлар Уставини қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда унинг дастурларини, шунингдек, уларнинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ва бошқа жамғармаларни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концернга янги қатнашчилар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн бошқармаси мансабдор шахслари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни мукофотлаш шартларини белгилаб қуйиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Концерн ижрочилик фаолиятига раҳбарлик бош директор бошчилигидаги маъмурият томонидан амалга оширилади. Бош директор концерн Кенгаши аъзолари орасидан сайланади, уни Ўзбекистон Республикаси Президенти тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурият:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн фаолияти йўналишлари бўйича вазифаларни бажаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурлар ҳамда ишлаб чиқариш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни тасдиқлаш учун тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастурларни рўёбга чиқаради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сметаларни ишлаб чиқади, уларнинг ижроси ҳақида ҳисобот тайёрлайди ва тасдиқлаш учун тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерннинг молиявий барқарор бўлишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборот йўсинидаги ва бошқа хил материалларни тайёрлаб қатнашчиларга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар, корхоналар, муассасалар билан муносабатларда концерн номидан иш кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн Кенгаши қарорларини бажариш ҳамда ана шу қарорлар ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим қилиш юзасидан ишларнинг бажарилишини таъминлайди, шунингдек, бошқарув тузилишини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Концерннинг молиявий фаолиятини назорат қилиш учун тафтиш комиссияси тузилади. Концерн раҳбар идораларининг аъзолари бу комиссияга аъзо бўла олмайдилар. Тафтиш комиссияси ўтказилган тафтишлар ҳақидаги материалларни, шунингдек, йиллик ҳисобот юзасидан ўз хулосасини концерн Кенгашига ва концерн конференциясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Концерн қатнашчиларининг конференцияси йилига камида бир марта ўтказилади. Конференцияда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилда бажариш учун режалар, дастурлар қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни амалга ошириш юзасидан концерн олдида турган узоқ истиқболга мўлжалланган вазифалар кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн молиявий фаолияти юзасидан ҳисоботлар кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тафтиш комиссияси сайланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн даромадларини тақсимлаш масалалари кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конференция қатнашчиларининг таклифига кўра бошқа масалалар ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Концерн Кенгаши ўз вазифаларини амалга ошириш учун концерн фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича махсус марказлар тузиши, асосий ва таянч ташкилотларни белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Концерннинг ихтисослаштирилган марказлари ва ташкилий асосдаги бошқа бўлинмаларининг таркибий схемасини, шунингдек, улар раҳбарларининг маошларини бош директор тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Концернда бошқарув вазифаларини амалга ошириш учун, хўжалик вазифаларини бажариш учун бошқарувнинг ижроия девони ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув девони ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва девон штатини бош директор белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Ҳисобга олиб бориш ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Концерннинг молиявий йили календарь йилининг 1 январидан 31 декабрига қадар белгиланади. Ҳар йил тугаганидан сўнг ҳисобот баланси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Концернда бухгалтерлик ҳисоби ҳамда ҳисобот иши Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгилаб қуйилган тартибда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. «Шарқ» концернини тугатиш ва қайта ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. «Шарқ» концернини тугатиш ва ташкил этиш «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. «Шарқ» концерни тугатилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Ишлар Бошқармаси тугатиш комиссиясини тайинлайди, у тугатиш балансини тасдиқлаш учун тақдим этади.