28.03.2025 йилдаги 710-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 28.03.2025 йилдаги 710-V-сон
Кучга кириш санаси
28.03.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг фаолиятини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг фаолиятини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича 2025 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар рeжаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси (А. Шадманов) чора-тадбирлар рeжасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашига ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгашига ахборот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари М. Ходжаева зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
710-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 28 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-151-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 мартда қабул қилинган 710-V/КҚ-151-V-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича 2025 йилга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РEЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Амалга ошириладиган вазифалар

Амалга ошириш шакли (механизми)

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича

  1.  

Соҳага оид хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (бундан буён матнда Жамоат фонди деб юритилади) фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

1. Ишчи гуруҳ тузган ҳолда соҳага оид хорижий давлатлар тажрибасини таҳлил қилиш.

2. Жамоат фонди фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига киритиш.

 

 

апрель

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти,

Жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади)

  1.  

Жамоат фондининг фаолиятини самарали йўлга қўйиш.

 

1. Жамоат фондининг Ижро этувчи девони бўлимлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Жамоат фондининг ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаларини қайта кўриб чиқиш ва амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштириш.

3. Жамоат фондининг ички меҳнат тартиб-қоидаларини тасдиқлаш.

4. Жамоат фондининг жамоа шартномасини қабул қилиш.

5. Жамоат фонди ходимларининг лавозим йўриқномаларини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

6. Давлат субсидиялари, грантлари ёки ижтимоий буюртмаларини ажратиш тўғрисидаги шартномаларнинг намунавий шаклларини амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқлаштириш.

7. Жамоат фондида ҳужжатларни электрон расмийлаштириш бўйича тизим жорий қилиш.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

апрель

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жамоат фонди

 

 

  1.  

Жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини такомиллаштириш.

1. Жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини доимий равишда мониторинг қилиб бориш ҳамда тегишли техник ва услубий ёрдам кўрсатиш.

2. Жамоат фондининг ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

 

 

 

 

апрель

 

 

 

Жамоат фонди

  1.  

Фуқаролик жамияти

институтларини қўллаб-қувватлашда манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш.

Жамоат фонди фаолиятида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш юзасидан тартиб ишлаб чиқиш. Бунда давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш бўйича танловларни ўтказишда манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид алоҳида қоидаларни назарда тутиш.

апрель

Парламент комиссияси,
Жамоат фонди

  1.  

Йирик субсидия олувчиларни тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштириш масаласини ўрганиб чиқиш.

1. Йирик субсидия олувчиларнинг рўйхатини шакллантириш.

2. Йирик субсидия олувчиларни тўғридан-тўғри бюджетдан молиялаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

 

 

июнь

Жамоат фонди,

Парламент комиссияси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

II.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг фаолиятини янада самарали ташкил этиш бўйича

  1.  

Парламент комиссиясининг қарорлар қабул қилиш ваколатини таҳлил қилиш.

 

1. Парламент комиссиясининг қарорлар қабул қилиш билан боғлиқ ваколатларини ўрганиб чиқиш.

2. Давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш тартиби ва шартларини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва палаталар Кенгашларига киритиш.

апрель

 

 

тегишли қонунларга ўзгартириш киритил-гандан кейин

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонларининг Юридик бошқармалари,

Парламент комиссияси,

Жамоат фонди

  1.  

Парламент комиссиясининг қарорлар қабул қилиш фаолиятини такомиллаштириш.

1. Парламент комиссияси қарорини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш бўйича ягона тартиб (услубиёт) лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Кенгашларига киритиш.

2. Парламент комиссиясининг қарорларини тўлиқ хатловдан ўтказиш, ижроси таъминланган ёки ўз аҳамиятини йўқотган қарорларини бекор қилиш, шунингдек қонунчиликка мувофиқлаштириш чораларини кўриш.

3. Парламент комиссияси қарорларини махсус платформа (ngo.gov.uz) орқали электрон расмийлаштириш ва ҳисобини юритиш бўйича техник имкониятларни яратиш.

апрель

Парламент комиссияси,
Жамоат фонди,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонларининг Юридик бошқармалари

 

 

Парламент комиссияси,

Жамоат фонди

  1.  

Парламент комиссиясининг иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш фаолиятини такомиллаштириш.

Хизмат доирасида фойдаланиладиган ва тарқатилиши чекланган ҳужжатлар билан ишлаш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда уларни сақлаш учун шароитлар яратиш.

апрель

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари девонларининг Назорат-таҳлил бўлимлари,

Парламент комиссияси,
Жамоат фонди

  1.  

Давлат субсидияларини ажратиш тартибини такомиллаштириш

 

1. Субсидияларни иш ҳақи миқдорлари бўйича гуруҳларга тақсимлашда холисликни таъминлаш мақсадида ҳар йил якуни бўйича уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳоловчи умумий мезонларини ишлаб чиқиш.

2. Тажриба-синов тариқасида 500 миллион сўм миқдорида давлат субсидиясини танлов асосида ажратиш.

апрель

 

 

 

 

 

      июль

 

Парламент комиссияси,
Жамоат фонди

 

III. Жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш бўйича

  1.  

Давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмалари тўғрисидаги маълумотларни жамоатчиликка етказиш.

1. Давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш тўғрисида эълонлар бериб бориш.

2. Давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш тартиби бўйича фуқаролик жамияти институтлари ўртасида тарғибот тадбирларини амалга ошириш.

3. Тарғибот тадбирларида давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш тартибини ёритувчи буклет ва флаерлар тарқатиш.

доимий

Парламент комиссияси,
Жамоат фонди,

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси

(келишув асосида)

  1.  

Давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмалари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилиш.

 

1. Давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларини ажратиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълонлар бериб бориш.

2. Давлат субсидиялари, грантлари ва ижтимоий буюртмаларии ажратиш тартиби бўйича газета ҳамда журналларда мақолалар бериб бориш.

 

 

 

доимий

Парламент комиссияси,
Жамоат фонди

  1.  

Чора-тадбирлар режаси ижроси бўйича амалга оширилган ишлар самарадорлигини ошириш.

1. Чора-тадбирлар режаси ижроси юзасидан амалга оширилган ишларни мониторинг қилиш ва умумлаштириб бориш.

2. Мониторинг ва умумлаштириш натижаларини Парламент комиссияси аъзолари иштирокида муҳокама қилиб бориш.

3. Муҳокамалар натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Кенгашларига ахборот киритиш.

ҳар чоракда

 

Парламент комиссияси,

Жамоат фонди