Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорларини тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Тошкент ш.,
2025 йил 30 апрель,
СҚ-120-V-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2025 йил 30 апрелдаги СҚ-120-V-сонли Қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши қарорларининг рўйхати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фойдасининг бир қисмини Давлат бюджетига ўтказиш масаласи тўғрисида»ги КҚ-109-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги «Е.А. Салиевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси таркибидан чиқариш тўғрисида»ги КҚ-110-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 20 мартдаги «А.А. Махмудалиевни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси таркибидан чиқариш тўғрисида»ги КҚ-111-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги «А.В. Ходжаевни Ўзбекистон Республикасининг Жанубий Африка Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-162-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги «А.Л. Юнусовни Ўзбекистон Республикасининг Ироқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-163-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги «М.В. Киличевни Ўзбекистон Республикасининг Тунис Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-164-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги «А.В. Каюмовни Ўзбекистон Республикасининг Австралия Иттифоқидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-165-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги «К.А. Шакировни Ўзбекистон Республикасининг Австралия Иттифоқидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этиш тўғрисида»ги КҚ-166-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги «С.М. Рустамбаевни Ўзбекистон Республикасининг Бангладеш Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-167-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги «А.Х Тухтаевни Ўзбекистон Республикасининг Шри Ланка Демократик Социалистик Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-168-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги «С.М. Рустамбаевни Ўзбекистон Республикасининг Непал Федерал Демократик Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-169-V-сонли қарори;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 апрелдаги «М.Т. Абдурахмоновни Ўзбекистон Республикасининг Фижи Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисида»ги КҚ-170-V-сонли қарори.