ИЛОВА
Т/р | Қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасининг мазмуни | Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати | Қонунчилик палатасига киритиш муддати | Масъуллар | |
Вазирлик ва идоралар | Сенат ва Қонунчилик палатаси қўмиталари | |||||
2025 йилда ишлаб чиқилиши ва киритилиши назарда тутилган қонун лойиҳалари | ||||||
1. | Сув кодекси лойиҳаси | Кодекс лойиҳасида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва атроф-муҳитнинг сувга бўлган эҳтиёжини қондириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув инфратузилмаси ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш каби масалалар назарда тутилади. | - | 2025 йил 31 январда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган. | Сув хўжалиги вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
2. | «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида тўловга қобилиятсиз банкларни санация қилиш орқали уларнинг хизматлари узлуксизлигини таъминлаш, банк тизими барқарорлигини, шунингдек иқтисодий барқарорликни сақлаб қолиш, омонатчи ва кредиторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш назарда тутилади. | - | 2025 йил 13 февралда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган. | Марказий банк | Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
3. | «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида: суғурталанган шахсларни кескин даромад йўқотишига олиб келувчи ижтимоий хатарлардан ҳимоялаш; ижтимоий суғурта жамғармаси ҳисобидан суғурталанган аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тўлаб бериш; суғурталанган жисмоний шахсларга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақасини тўлаб бериш; суғурталанган шахсларга ишсизлик нафақаси ва бошқа турдаги тўловларни жорий этиш каби масалалар назарда тутилади. | - | 2025 йил 18 февралда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган. | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
4. | «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида: қишлоқ хўжалиги соҳасида таваккалчиликларни суғурталаш жараёнида иштирок этувчи субъектларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; суғурта компанияларига тегишли фаолият турлари; қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари кўриши мумкин бўлган зарарларни қоплаш механизмлари; қишлоқ хўжалигидаги суғурта тизимини тўлиқ рақамлаштириш; хатарларни қайта суғурталаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини суғурталашга кенг жалб қилиш ва уларни молиявий қўллаб-қувватлаш каби масалалар назарда тутилади. | - | 2025 йил 4 мартда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган. | Қишлоқ хўжалиги вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
5. | «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида: аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасида тегишли давлат органларининг ваколатлари ва вазифалари; шовқин таъсиридан вужудга келадиган инсон соғлиғига зарар ўрнини қоплаш учун компенсация тўлови жорий қилиш; юқори шовқин шароитида ишлаётган ходимларга оширилган ҳақ тўлаш; уй-жой массивларида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш объектларида шовқин йўл қўйиладиган даражадан ошган тақдирда тадбиркорлик субъектлари фаолиятини чеклаш механизмлари; шовқиннинг зарарли таъсирини баҳолаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилади. | - | Қонунчилик палатасига киритилган | Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
6. | «Мажбурий тўловлар ва йиғимлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида мажбурий тўловлар ва йиғимлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари назарда тутилади. | 2025 йил март | 2025 йил июнь | Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
7. | «Биологик хавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида: давлат органларининг биологик хавфсизлик соҳасидаги ваколатлари; биологик хавфсизликни кучайтириш масалалари; табиий туркумлар ва қишлоқ хўжалиги экинларига зарар етказиши мумкин бўлган бегона турларни олиб кириш ва тарқатиш устидан назорат олиб бориш; таркибида жонли модификациялаштирилган организмлар ва генетик модификациялаштирилган организмлар бўлган организмларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиб кириш, сотиш ва тарқатиш устидан назорат қилиш механизмлари назарда тутилади. | 2025 йил апрель | 2025 йил май | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси | Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
8. | «Уй-жой ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуриш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида уй-жой қурилишига жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини жалб этишнинг замонавий механизмларига оид тартиб-таомиллар назарда тутилади. Уларда жисмоний ва юридик шахсларнинг улуш киритиш асосида уй-жой қурилишида иштирокини таъминлашнинг қонуний асосларини яратиш, уй-жой қурилишида улуш киритиш асосида иштирок этиш шартлари ва тартиби, қурилиш ташкилотларига нисбатан махсус талабларни белгилаш каби масалаларга эътибор қаратилади. | 2025 йил май | 2025 йил июнь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Бош прокуратура | Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
9. | «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида: махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларининг инвестиция шартномалари доирасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ белгилаш; махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун инвестицияларни ҳимоя қилишнинг тенг кафолатларини тақдим этиш; суд низоларини кўриб чиқишда халқаро тижорат арбитражига рухсат бериш назарда тутилади. | 2025 йил май | 2025 йил июнь | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Марказий банк | Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси, Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси |
10. | «Шаҳарсозлик реновацияси тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида қуйидаги масалаларнинг ҳуқуқий асослари назарда тутилади: реновация лойиҳаси асосида ҳудудни меъморий, ижтимоий, иқтисодий ва экологик жиҳатдан самарали ҳолатга келтириш; яшаш, фойдаланиш, ишлатиш учун яроқсиз деб топилган уй-жой фондини инсон яшаши ва фойдаланиши учун яроқли ҳолга келтириш; ҳудуд аҳолисининг ижтимоий ҳаётига жиддий таъсир кўрсатадиган ҳолатларни бартараф этиш; уй-жой фондидан фойдаланиш қулайлиги ва унумдорлигини ошириш ҳамда ундаги шароитларни яхшилаш; замонавий мезонларга жавоб берадиган муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани яратиш, энергия самарадорлик кўрсаткичларини яхшилаш. | 2025 йил июль | 2025 йил сентябрь | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
11. | «Капитал бозори тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бирлаштириш назарда тутилади. | 2025 йил июль | 2025 йил сентябрь | Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
12. | «Онлайн платформалар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида онлайн платформалар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш, интернетда ноқонуний контент тарқатишга қарши курашиш имкониятини яратиш ва яширин иқтисодиёт ривожланишига йўл қўймаслик масалалари назарда тутилади. | 2025 йил август | 2025 йил октябрь | Рақамли технологиялар вазирлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги | Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
13. | «Пулли автомобиль йўллари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳаси билан тирбандликни камайтирадиган, ўтказувчанлик қобилиятини оширадиган муқобил автомобиль йўналишлари тизимининг ҳуқуқий асослари яратилади. | 2025 йил август | 2025 йил октябрь | Транспорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
14. | «Атроф-муҳит мониторинги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида: атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини реал вақт режимида аниқлаш ва экологик ҳолатни баҳолаш фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш; атроф-муҳит мониторинги тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсир юзага келишини прогнозлаштириш; табиий ресурслардан фойдаланишни тизимли равишда кузатиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати юритилишини баҳолаш; аҳолини атроф-муҳит ифлосланиши ҳолати тўғрисидаги ишончли ахборот билан таъминлаш; фуқароларнинг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларининг атроф-муҳит мониторингидаги иштирокини таъминлаш каби масалалар назарда тутилади. | 2025 йил сентябрь | 2025 йил октябрь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
15. | «Дипломатик хизмат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида: дипломатик хизмат тушунчаси ва турлари, дипломатик хизмат вазифаси ва функциялари, ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари; дипломатик хизматга қабул қилиш, ротация тартиби ва дипломатик хизмат ходимларининг узоқ муддатли сафарда бўлиш муддатлари; дипломатик хизмат ходимларини касбий тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмлари; дипломатик хизмат кўрсатувчи шахслар мақоми, хорижий ҳамкорлар билан ишлаш механизми; дипломатик хизмат органларини молиявий ва моддий-техник таъминлаш механизмлари, ходимларни моддий рағбатлантириш ва улар ижтимоий таъминоти назарда тутилади. | 2025 йил сентябрь | 2025 йил октябрь | Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси |
16. | «Иқлим ўзгариши тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида: иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш чоралари ва уларни амалга оширишга масъул ташкилотлар ва идоралар; қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларни иқлим ўзгаришига мослаштириш тадбирларининг қонуний механизмлари назарда тутилади. | 2025 йил октябрь | 2025 йил ноябрь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
17. | «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (янги таҳрирда) | Қонун лойиҳасида: «ифлослантирувчи тўлайди» тамойили асосида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларнинг кенгайтирилган мажбуриятларини белгилаш; юридик ва жисмоний шахсларнинг махсус техникаларда қаттиқ маиший, қурилиш, суюқ маиший, тиббиёт, саноат, хавфли ва заҳарли чиқиндиларни ташишни лицензиялаш тизими; тиббиёт чиқиндиларини йиғиш, зарарсизлантириш, утилизация қилиш ва кўмиб ташлаш тизимини ташкил этиш назарда тутилади. | 2025 йил декабрь | 2026 йил январь | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси |
18. | «Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида ҳунармандчилик субъектларига қўшимча имконият ва қулайликларни яратиш, уста-шогирд муносабатларини кенгайтириш ва рағбатлантириш, ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни молиявий қўллаб-қувватлаш, хомашё базасини мустаҳкамлаш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ҳунармандларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш назарда тутилади. | 2025 йил декабрь | 2026 йил январь | Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси | Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
2026 йилда ишлаб чиқилиши ва киритилиши назарда тутилган қонун лойиҳалари | ||||||
19. | «Кичик саноат зоналари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида кичик саноат зоналарининг ташкил этилиши ва фаолият юритишининг ҳуқуқий асослари назарда тутилади. | 2026 йил январь | 2026 йил март | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
20. | Фуқаролик кодекси лойиҳаси (янги таҳрирда) | Кодекс лойиҳасида: инсоннинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид илғор халқаро стандартларни имплементация қилиш; хусусий мулкнинг дахлсизлиги кафолатларини таъминлайдиган, жисмоний ва юридик шахсларнинг, айниқса тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни белгилаш; фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик институтини такомиллаштириш, жумладан, зарарни қоплашнинг адолатли тартибини таъминлаш назарда тутилади. | 2026 йил май | 2026 йил июнь | Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, тегишли вазирлик ва идоралар | Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси |
21. | «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида давлат мукофотларини таъсис этиш, улар билан тақдирлаш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш масалалари назарда тутилади. | 2026 йил сентябрь | 2026 йил ноябрь | Адлия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси |
22. | «Сунъий интеллект тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб бериш, сунъий интеллект технологияларини кенг ривожлантириш, сунъий интеллектдан хавфсиз фойдаланиш, унинг ижтимоий-сиёсий жараёнларга салбий таъсирининг олдини олиш назарда тутилади. | 2026 йил октябрь | 2026 йил декабрь | Рақамли технологиялар вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
2027 йилда ишлаб чиқилиши ва киритилиши назарда тутилган қонун лойиҳалари | ||||||
23. | Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс лойиҳаси (янги таҳрирда) | Лойиҳада маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва бошқалар); жабрланувчи аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш; маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш; жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш; маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш назарда тутилади. | 2027 йил ноябрь | 2027 йил декабрь | Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси |
24. | «Савдо фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида: савдо фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқларини ва иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш; савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги ваколатларни республика ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўртасида тақсимлаш; савдо маданиятини такомиллаштириш; савдо фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиботларини ўрнатиш; аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини товарлар ва хизматларга бўлган талабини қондириш, рақобат муҳитини шакллантириш масалалари назарда тутилади. | 2027 йил март | 2027 йил май | Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
25. | «Жамоат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва хўжалик юритувчи субъектларнинг аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда маданият, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш назарда тутилади. | 2027 йил сентябрь | 2027 йил ноябрь | Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
26. | Корпоратив бошқарув кодекси лойиҳаси | Турли ташкилий-ҳуқуқий шаклдаги хўжалик ширкатлари ва жамиятлари (тўлиқ ширкат, командит ширкат, акциядорлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар, қўшимча масъулиятли жамиятлар) фаолияти 10 га яқин қонунлар билан тартибга солинган («Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли жамият тўғрисида», «Хўжалик ширкатлари тўғрисида», «Хусусий корхона тўғрисида», «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида» ва б.). Кодекс лойиҳасида мазкур ширкат ва жамиятларда бошқарувнинг самарали тизимини жорий этиш, миноритар акциядорлар, иштирокчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва очиқликни таъминлаш назарда тутилади. | 2027 йил сентябрь | 2027 йил ноябрь | Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги | Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
27. | «Нотариат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси (янги таҳрирда) | Қонун лойиҳасида: янги нотариал ҳаракатларни жорий этиш; фуқаролик-ҳуқуқий низосиз талаблар бўйича қарзни ундириш нотариуснинг ижро хатларига асосан амалга ошириш тартиби; нотариуслик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёш чегарасини олтмиш беш ёшдан етмиш ёшга ошириш; хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг ихтиёрий аризасига асосан унинг лицензияси амал қилиши муддатини тўхтатиб туриш; хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга нисбатан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатишдан ташқари огоҳлантириш ва жарима муқобил таъсир чораларини жорий этиш; нотариал расмийлаштириладиган барча ҳужжатларни нотариуснинг имзоси, муҳри QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқлашни йўлга қўйиш назарда тутилади. | 2027 йил октябрь | 2027 йил ноябрь | Адлия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси |
2028 йилда ишлаб чиқилиши ва киритилиши назарда тутилган қонун лойиҳалари | ||||||
28. | «Коммунал хизматлар ва тарифларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида соҳани ягона қонун даражасида тушунарли тарзда тартибга солиш, тарифлар оширилганда, янги тарифларни муайян мезон асосида белгилаш назарда тутилади. | 2028 йил март | 2028 йил май | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси | Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
29. | «Урбанизация тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида урбанизация муносабатларининг ҳуқуқий асосларини яратиш, уни тўғри ривожлантириш йўналишларини белгилаб бериш назарда тутилади. | 2028 йил март | 2028 йил май | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
30. | «Давлат хизматлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳаси давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни назарда тутади. | 2028 йил март | 2028 йил май | Адлия вазирлиги, вазирлик ва идоралар | Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси |
31. | «Ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади: ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотга аъзоликка қабул қилиш ва аъзоликни тугатиш шартлари ва тартиби, ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотнинг бошқарув органларини шакллантириш тартиби, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш масалалари; ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотининг қоида ва стандартларини қабул қилиш, ошкор қилиш тартиби ва мазмунига қўйиладиган талаблар; манфаатдор шахсларга ва манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибига қўйиладиган талаблар; ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотни ўз аъзоларининг фаолияти устидан назорат қилиш ва аъзоларига нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тартиби; ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотларнинг мол-мулкини шакллантириш манбалари ва ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот аъзоларининг ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) истеъмолчилари ва бошқа шахслар олдида мулкий жавобгарлигини таъминлаш усуллари; ўзини ўзи тартибга солувчи ташкилотлар ва давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги. | 2028 йил июль | 2028 йил сентябрь | Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси |
2029 йилда ишлаб чиқилиши ва киритилиши назарда тутилган қонун лойиҳалари | ||||||
32. | Ахборот кодекси лойиҳаси | Кодекс лойиҳаси билан ахборот соҳасидаги тарқоқ, мазмунан ўхшаш ва тартибга солиш қамрови ўзаро яқин бўлган қонунчилик ҳужжатларини ягона ҳужжатга жамлаш, улардаги эскирган нормаларни чиқариб ташлаб, замонавий механизм ва институтларни киритиш орқали фуқаролик жамиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш назарда тутилади. | 2029 йил февраль | 2029 йил апрель | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси |
33. | Ижтимоий ҳимоя кодекси лойиҳаси | Кодекс лойиҳаси соҳага доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхлитлаштиришни назарда тутади. | 2029 йил март | 2029 йил май | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
34. | Таълим кодекси лойиҳаси | Кодекс лойиҳасида: таълим соҳасига оид барча ҳуқуқий нормаларни ягона ҳужжатга умумлаштириш, ҳуқуқни қўллаш амалиётини соддалаштириш ҳамда қонунчиликни янада тушунарли ва таълим жараёнининг барча иштирокчилари учун қулай қилиш масалалари; таълим тизимининг мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган барча даврларини тартибга солувчи таълим сифатининг замонавий стандартларини белгилаб бериш ҳамда миллий таълим тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш масалалари назарда тутилади. | 2029 йил апрель | 2029 йил июнь | Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Фанлар академияси | Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
35. | «Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилади: мажбурий тиббий суғуртани татбиқ этишнинг механизмлари ва босқичларининг ҳуқуқий асослари; мажбурий тиббий суғурта субъектлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ваколатли орган; мажбурий тиббий суғурта дастурларини молиялаштириш манбалари шакллантириш масалалари. | 2029 йил июнь | 2029 йил август | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси |
36. | Транспорт кодекси лойиҳаси | Кодекс лойиҳасида йўлларда хавфсизлик соҳасидаги тартибга солиш, транспорт воситаларига, ҳайдовчилар малакасига, техник хизмат кўрсатилишига талабларни ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш масалалари назарда тутилади. | 2029 йил июль | 2029 йил сентябрь | Транспорт вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |
37. | «Стартаплар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси | Қонун лойиҳасида: янги корхоналарни, айниқса технологик секторда ишга тушириш учун шарт-шароитларни енгиллаштириш, маъмурий тўсиқларни камайтириш; стартапларни рўйхатдан ўтказиш, лицензиялаш ва солиққа тортиш жараёнини соддалаштириш; стартап-экотизимларини, шу жумладан инкубаторлар, акселараторлар, венчур жамғармалар ва таълим дастурларини ривожлантиришни рағбатлантириш масалалари назарда тутилади. | 2029 йил август | 2029 йил октябрь | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги | Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси |
38. | Жиноят кодекси лойиҳаси (янги таҳрирда) | Кодекс лойиҳасида: жиноий жазоларнинг муқобил турларини оқилона ва мутаносиб равишда қўллашни таъминлаш; ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни биринчи маротаба содир этган, шунингдек, аҳолининг ижтимоий заиф қатламлари (вояга етмаганлар, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, ҳомиладор аёллар ва қармоғида вояга етмаган болалари бўлган ёлғиз шахслар)га нисбатан инсонпарварлик тамойилини таъминлаш; терроризм, экстремизм ва коррупциявий жиноятларни, шу билан бирга уюшган гуруҳ ҳамда жиноий уюшма таркибида қийноққа солиш усулларидан фойдаланган ҳолда жиноят содир этишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан кескин жиноий сиёсатни давом эттириш назарда тутилади. | 2029 йил октябрь | 2029 йил ноябрь | Бош прокуратура, Олий суд Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси |
39. | Жиноят-процессуал кодекси лойиҳаси (янги таҳрирда) | Кодекс лойиҳасида: халқаро стандартлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро механизмларнинг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда одил судловга оид ҳуқуқни таъминлаш ҳамда «Хабеас корпус» институтини янада такомиллаштириш; суд жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқларини таъминлаш механизмини янада кучайтириш, адвокатларнинг процессуал ҳуқуқларини янада кучайтириш орқали тарафларнинг ўзаро тортишув тамойилини амалда рўёбга чиқариш, уларнинг ҳаққоний мустақиллигини таъминлаш, шунингдек, жиноят иши бўйича ҳимоячининг иштироки шарт бўлган ишларга оид асосларни кенгайтириш; вояга етмаганларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган жиноят-процессуал нормаларни такомиллаштириш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, шунингдек, вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятларни профилактика қилиш ва олдини олиш бўйича чораларни кучайтириш; маҳкумларга нисбатан амнистия ва афв этиш шаклидаги инсонпарварлик актларини қўллаш тартибини такомиллаштириш назарда тутилади. | 2029 йил октябрь | 2029 йил ноябрь | Бош прокуратура, Олий суд Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси |
40. | Жиноят-ижроия кодекси лойиҳаси (янги таҳрирда) | Кодекс лойиҳасида: инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мос равишда маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини янада кенгайтириш; маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, шу жумладан, тинтув жараёнида жисмоний куч ва махсус воситалар асоссиз қўлланилишига йўл қўймаслик; жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш; озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ўтказишга бўлган чекловни бекор қилиш орқали давлат пенсия таъминоти кафолатини кучайтириш; маҳкумларни олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш орқали уларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш; маҳкумларга учрашув бериш ва алмаштиришнинг адолатли ҳамда шаффоф тартиби ва талабларини белгилаш назарда тутилади. | 2029 йил октябрь | 2029 йил ноябрь | Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Адлия вазирлиги | Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси |