Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Минтақавий авиаташувларни ва ички туризмни янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-412-сон қарорига мувофиқ ҳамда республикада ички туризм ва минтақавий авиаташувларни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ авиаташувчиларга ички туризм, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларда авиачипта нархининг 25 фоизи миқдорида 2026 йил 1 январгача субсидия ажратилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.12.00 Транспорт хизматларига тариф, йиғим ва имтиёзлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Махсус комиссия томонидан маҳаллий йўналишларга «Uzbekistan Airways» АЖ учун белгиланган махсус тарифлар ва субсидия миқдорларини барча резидент авиакомпанияларга татбиқ этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қароригаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 7 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
302-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 майдаги 302-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туроператор ва турагентларга маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Меҳмонхона хизматларини субсидиялаш бўйича комиссия) таркиби 6-иловага мувофиқ;»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Авиачипталар нархлари ҳамда субсидияланадиган авиақатнов йўналишларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда — Махсус комиссия) таркиби 6а-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда комиссияларга қуйидаги ваколатлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Меҳмонхона хизматларини субсидиялаш бўйича комиссияга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туроператорлар (турагентлар), манфаатдор вазирлик ва идораларнинг Меҳмонхона хизматларини субсидиялаш бўйича комиссияга киритган таклифларига асосан жойлаштириш воситаларининг меҳмонхона хизматлари нархларининг субсидияланадиган энг юқори (чекланган) даражасини (суммасини) белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиялаш бўйича низоларни музокаралар ўтказиш орқали тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Махсус комиссияга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидияланадиган авиақатновлар йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авиаташувчилар таклифларига асосан авиачипта нархларининг субсидияланадиган энг юқори (чекланган) даражасини (суммасини) белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиялаш ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган йўналишлар бандлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган низоларни музокаралар ўтказиш орқали тезкорлик билан кўриб чиқиш ва ҳал этиш бўйича қарорлар қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси — Меҳмонхона хизматларини субсидиялаш бўйича комиссиянинг, Транспорт вазирлиги — Махсус комиссиянинг тегишлича ишчи органлари этиб белгилансин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Махсус комиссия томонидан» сўзлари «субсидия» сўзи билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«махсус комиссия — субсидияланадиган авиақатновлар чипталари ва авиақатнов йўналишларини ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган маҳаллий йўналишларни белгилаш бўйича тузилган комиссия»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Меҳмонхона хизматларини субсидиялаш бўйича комиссия — туроператор ва турагентлар ҳамда маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича тузилган комиссия»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Туроператор ва турагентларга маҳаллий туристлар учун Ўзбекистон бўйлаб ташкил этилган саёҳатларнинг меҳмонхона хизматларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

1.
А. Абдухакимов
—
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, комиссия раиси
2.
Ж. Абруев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари
3.
У. Шадиев
—
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари
4.
Ж. Чориев
—
транспорт вазири ўринбосари
5.
А. Хайдаров
—
молия вазири ўринбосари
6.
А. Мирзарахимов
—
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси бошқармаси бошлиғи — комиссия котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».

5. Қуйидаги мазмундаги 6а-илова билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 февралдаги 100-сон қарорига 6а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авиачипталар нархлари ҳамда субсидияланадиган авиақатнов йўналишларини субсидиялаш миқдорини белгилаш бўйича махсус комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.
И. Махкамов
—
транспорт вазири, комиссия раиси
2.
Ж. Абруев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари
3.
Х. Мустафаев
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари
4.
Т. Назаров
—
Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори
5.
У. Шадиев
—
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси
6.
А. Химматов
—
Транспорт вазирлигининг Молия-иқтисод ва тариф бошқармаси бошлиғи, комиссия котиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига кўрсатилган лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2025 й., 09/25/302/0421-сон)