ИЛОВА
ва келиш учун авиачипта харид қилиш ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида ариза берувчи томонидан қайтариш шарти билан ажратиладиган қарз;
ва мажбуриятлари, ссуда миқдори, ссуда муддати, уни қайтариш шартлари, кафиллик шартлари (агар кафил иштирок этса), низоларни ҳал қилиш тартиби ва бошқа шартларни белгиловчи ҳуқуқий ҳужжат.
1-ИЛОВА
Босқичлар |
| Субъектлар |
| Тадбирлар |
| Бажариш муддати |
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
| Ариза берувчи |
| Ссуда ажратиш бўйича туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади. |
| Визада кўрсатилган хорижий давлатда бўлиш санаси бошланишига камида 20 календарь кун қолганда |
|
|
|
|
|
|
|
2-босқич |
| 1. Давлат хизматлари маркази 2. ЯИДХП |
| Мурожаатни ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади. |
| 1. 10 дақиқа ичида 2. Автоматик тарзда |
|
|
|
|
|
|
|
3-босқич |
| Ёшлар ишлари агентлиги |
| 1. Тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади ҳамда мувофиқлиги аниқланганда, ариза берувчига тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси вакили, ариза берувчи ва кафил томонидан имзоланган, нотариал тартибда тасдиқланган қарз шартномасини 5 иш куни ичида ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юбориш ҳақида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритади ҳамда ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборади. 2. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, ссуда ажратишни рад этади, ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритади ва ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборади. |
| 3 иш куни ичида |
|
|
|
|
|
|
|
4-босқич |
| Тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси |
| 1. Ёшлар ишлари бошқармаси вакили ариза берувчи томонидан тақдим этилган унинг хорижга чиқиш биометрик паспортининг асл нусхасидаги виза маълумотларини ариза берувчи ссуда ажратиш ҳақида ариза юборишда илова қилган виза маълумотлари билан солиштириш орқали ўрганади. Ушбу маълумотлар тўғри бўлган тақдирда, шунингдек, агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этган тақдирда, қарз шартномасини имзолайди. 2. Ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлмаган тақдирда ёки агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этмаганда, Ёшлар ишлари бошқармаси вакили бу ҳақида далолатнома расмийлаштириб, 1 иш куни ичида Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимини хабардор қилади. |
| 5 иш куни ичида |
|
|
|
|
|
|
|
5-босқич |
| Ариза берувчи |
| Тасдиқланган қарз шартномасини ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) Ёшлар ишлари агентлигига юборади. |
| 5 иш куни ичида |
|
|
|
|
|
|
|
6-босқич |
| Ёшлар ишлари агентлиги |
| 1. Ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлмаганда, агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этмаганда, шунингдек, ариза берувчи тасдиқланган қарз шартномасини 5 иш куни ичида ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юбормаганда ссуда ажратишни рад этади, бу ҳақида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот юборади ва ариза берувчига SMS-хабарнома юборади. 2. Ариза берувчи тасдиқланган қарз шартномасини 5 иш кун ичида ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юборганда, унинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ссуда ажратилиши ҳақида электрон шаклдаги QR-кодли маълумотнома юборади ва ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборади. |
| 1 иш куни ичида |
2-ИЛОВА
Ариза т/р | Қабул қилиш санаси | Қабул қилган шахс | |
— | — | — | |
I. Ариза берувчи (ссуда олувчи) жисмоний шахс ҳақида маълумот: | |||
1.1. Ф.И.О.: | (автоматик аниқланади) | ||
1.2. Туғилган санаси: | (автоматик аниқланади) | ||
1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): | (маълумот киритилади) | ||
1.4. Телефон рақами: | (маълумот киритилади) | ||
1.5. Яшаш жойи: | (автоматик аниқланади) | ||
1.6. Олий таълим ташкилоти талабаси эканлиги тўғрисида маълумот | (автоматик аниқланади) | ||
1.7. «Work and travel» дастури мавжуд бўлган хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси | (pdf форматда киритилади) | ||
1.8. Ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан берилган суғурта полиси (ариза берувчига кафил бўлувчи жисмоний шахс ҳақидаги маълумот киритилмаганда, ушбу ҳужжат киритилади) | (pdf форматда киритилади) | ||
1.9. «Work and travel» дастури доирасида ариза берувчи ишлаш ва саёҳат қилиш истагида бўлган хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасидан олинган, маълум муддат давомида ўша давлатда ишлаш ва саёҳат қилиш учун берилган виза | (pdf форматда киритилади) | ||
II. Ариза берувчига кафил бўлувчи жисмоний шахс ҳақида маълумот: (ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси тақдим этилса, тўлдирилмайди) | |||
2.1. Ф.И.О.: | (автоматик аниқланади) | ||
2.2. Туғилган санаси: | (автоматик аниқланади) | ||
2.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР): | (маълумот киритилади) | ||
2.4. Телефон рақами: | (маълумот киритилади) | ||
2.5. Яшаш жойи: | (автоматик аниқланади) | ||
2.6. Сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот | (автоматик аниқланади) | ||
2.7. Қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси | (pdf форматда киритилади) | ||
III. Тақдим этилган I ва II бўлимлардаги ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда тақдим этилади: | |||
3.1. Тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси вакили, ариза берувчи ва кафил (агар суғурта полиси тақдим этилмаган бўлса) томонидан имзоланган, нотариал тартибда тасдиқланган қарз шартномаси | (pdf форматда киритилади) | ||