1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
[ТСЗ:
1.Молия / Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш тартибини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим ташкилотлари талаба ёшларининг таътил даврида хорижий давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш имконини берувчи «Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этишини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг таълимдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.09.00 Меҳнат миграцияси;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2025 йил 15 майдан бошлаб «Work and travel» халқаро дастурлари доирасида хорижий давлатларда (Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия) ишлаш ва саёҳат қилиш учун ушбу давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда (кейинги ўринларда — ссуда) ажратиш тартиби жорий этилсин. Бунда:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида ссуда ажратилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали қабул қилинади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаба ёшлар ажратилган ссудани ишлаш ва саёҳат қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи визада қайд этилган хорижий давлатда бўлишнинг сўнгги санасидан бошлаб бир ой муддатда Ёшлар ишлари агентлигига тўлиқ қайтариш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёшлар ишлари агентлиги 2025 йил 15 майга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Адлия вазирлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ссуда ажратиш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП орқали кўрсатилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХПда ссуда ажратиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатлар кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда ўз маблағи ҳисобидан «Ёшлар хизматлари реестри» ахборот тизимида ссуда ажратиш ҳақида ариза берувчиларнинг электрон реестрини юритиш модулини яратиш ҳамда ушбу давлат хизматини ЯИДХП билан ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Рақамли технологиялар вазирлиги 2025 йил 15 майга қадар қуйидаги маълумотлар ЯИДХП билан интеграция қилинишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда жисмоний шахсларнинг доимий яшаш манзили маълумотлари ҳамда жисмоний шахсларнинг паспорт маълумотлари (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, паспорт серияси ва рақами, жинси ва жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олий таълим жараёнларини бошқариш (HEMIS)» ахборот тизимидаги талаба таълим олаётган олий таълим ташкилоти номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим ташкилотининг манзили, унинг коди ва эгалик тури (давлат, хусусий);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим йўналиши (йўналиш коди ва номи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босқичи (курс);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим шакли (кундузги, сиртқи ва кечки);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабанинг статус маълумоти (ўқиётганлиги ёки бошқа) ҳамда баҳолари.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, ссуда Ёшлар ишлари агентлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ёшлар ишлари агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 февралга қадар ушбу қарорга мувофиқ жорий этилган ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ жараёнларни пухта таҳлил қилган ҳолда, уни такомиллаштириш юзасидан асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори А.З. Саъдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 2 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
290-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 290-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Work and travel» халқаро дастурларида (кейинги ўринларда — «Work and travel» дастури) иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун фоизсиз ссуда (кейинги ўринларда — ссуда) ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи (ссуда олувчи) — 16 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган, Ўзбекистон Республикасидаги олий таълим ташкилотининг кундузги, кечки (сменали) ёки сиртқи (махсус сиртқи) таълим шакли бўйича таҳсил олаётган (битирувчи курс талабалари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган, «Work and travel» дастури доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатга бориш ва келиш билан боғлиқ харажат учун ссуда ажратишни сўраб белгиланган тартибда мурожаат қилган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
виза — ариза берувчи «Work and travel» дастури доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш истагида бўлган хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасидан олинган, маълум муддат давомида ўша давлатда ишлаш ва саёҳат қилиш учун берилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ссуда — «Work and travel» дастури доирасида хорижий давлатга бориш ва келиш учун авиачипта харид қилиш ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг 40 баравари миқдорида ариза берувчи томонидан қайтариш шарти билан ажратиладиган қарз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз шартномаси — ссуда олувчи ва ссуда берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ссуда миқдори, ссуда муддати, уни қайтариш шартлари, кафиллик шартлари (агар кафил иштирок этса), низоларни ҳал қилиш тартиби ва бошқа шартларни белгиловчи ҳуқуқий ҳужжат.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.09.00 Бюджет ссудалари. Давлат кредитлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ссуда ҳар йили аризалар топшириш кетма-кетлиги бўйича мазкур Регламент талабларига тўлиқ мос келган 2 000 нафаргача талаба ёшларга ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ссуда ажратиш учун ариза қабул қилиш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда ссуда олиш учун келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ссуда ажратиш маъқулланган мурожаатлар ҳамда ажратилган ссудалар сони ҳақидаги маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтида доимий равишда эълон қилиб борилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги электрон давлат хизматларини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун ваколатли орган томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда малакали мутахассислар жалб қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4008-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу мутахассислар томонидан аризаларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ва асоссиз рад этилмаслиги ваколатли орган томонидан доимий назорат қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ссуда ажратиш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.08.00 Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи ссуда олиш учун исталган давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади ва оммавий оферта шартларини қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчи мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ сўровномани электрон шаклда тўлдиради. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ариза берувчининг мурожаатига оид қуйидаги маълумотлар автоматик тарзда аниқланади:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсига доир маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг электрон ахборот тизими орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш манзили — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг манзил-маълумот электрон ахборот тизими орқали;
(8-банди «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг олий таълим ташкилоти талабаси эканлиги — Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш (HEMIS)» ахборот тизими орқали. Агар олий таълим ташкилотининг маълумотлари ушбу ахборот тизимида мавжуд бўлмаса, ариза берувчи олий таълим ташкилотида кундузги, кечки (сменали) ва сиртқи (махсус сиртқи) таълим шакли бўйича таълим олаётгани тўғрисида ссуда ажратиш ҳақидаги мурожаат қилинган кундан 10 календарь кундан ошмаган санада берилган маълумотномани электрон шаклда (pdf форматда) илова қилади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ариза берувчига кафил бўлувчи жисмоний шахс кафил бўлаётган бўлса, тақдим этилган унинг маълумотлари сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар — «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаган ҳолларда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси (pdf форматда) — агар мавжуд бўлса;
(8-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кафил жисмоний шахснинг ЯИДХП орқали олинган сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумот «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади. Мазкур маълумот «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқланмаган ҳолларда илова қилинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар кафил бўлувчи шахснинг маълумотлари тақдим этилмаган бўлса, ариза берувчи ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этиши ҳақида ЯИДХП орқали маълумот киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг хаққонийлигига ариза берувчи жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўрилмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Регламентда назарда тутилган давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Регламентга мувофиқ ссуда ажратиш бўйича давлат хизматини кўрсатишда қуйидагилар иштирок этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат хизматлари маркази ариза берувчи келиб мурожаат этганда, унинг номидан мурожаатни ваколатли органга юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ваколатли орган тақдим этилган ҳужжатларнинг келиб тушиш кетма-кетлиги бўйича уч иш куни ичида ариза берувчининг маълумотлари ва тақдим этган ҳужжатлари ушбу Регламентнинг 8-банди «а» ва «б» кичик бандларига мувофиқлигини ўрганади ва натижаси бўйича ЯИДХПга маълумот киритади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатлар ушбу Регламентнинг 8-банди «а» ва «б» кичик бандлари талабларига мос келмаган тақдирда, ссуда ажратиш рад этилади ва ваколатли орган томонидан тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритилади ҳамда ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мос келган тақдирда, тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси вакили, ариза берувчи ва кафил (агар суғурта полиси тақдим этилмаган бўлса) томонидан имзоланган, нотариал тартибда тасдиқланган қарз шартномаси ва кафиллик шартномасини беш иш куни ичида ЯИДХП орқали ваколатли органга электрон шаклда (pdf форматда) юбориш ҳақида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритилади ва ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборилади. Мазкур қарз шартномасини тузиш билан боғлиқ барча харажатлар (давлат божи ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа тўловлар) ариза берувчи томонидан тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси вакили ариза берувчи томонидан тақдим этилган, унинг хорижга чиқиш биометрик паспортининг асл нусхасидаги виза маълумотларини ариза берувчи ссуда ажратиш ҳақида ариза юборишда илова қилган виза маълумотлари билан солиштириш орқали ўрганади ҳамда ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлган тақдирда, шунингдек, агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этган тақдирда, қарз шартномасини имзолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлмаган тақдирда ёки агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этмаган тақдирда, Ёшлар ишлари бошқармаси вакили бу ҳақида далолатнома расмийлаштириб, бир иш кунида ваколатли органнинг масъул ходимини хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ариза берувчи тасдиқланган қарз шартномасини ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юборгандан сўнг ваколатли орган томонидан ссуда ажратилиши ҳақида электрон шаклдаги QR-кодли маълумотнома ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига киритилади ва ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлмаган тақдирда, шунингдек, ариза берувчи тасдиқланган қарз шартномасини ушбу банднинг «б» кичик бандида белгиланган муддатда юбормаса, ссуда ажратиш рад этилади ҳамда ваколатли орган томонидан тегишли камчиликлар кўрсатилган ҳолда ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритилади ва бу ҳақида ариза берувчига SMS-хабарнома юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ссуда ажратиш ва уни қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчига QR-кодли маълумотнома юборилгандан сўнг ваколатли орган уч иш куни ичида ссудани тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси ҳисобварағига, Ёшлар ишлари бошқармаси эса уч иш куни ичида қарз шартномасида реквизитлари кўрсатилган ариза берувчининг банк картасига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза берувчи хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан ариза берувчига берилган визада қайд этилган хорижий давлатда бўлишнинг сўнгги санасидан бошлаб бир ой ичида, агар ариза берувчи ажратилган ссуда ҳисобидан хорижий давлатга бормаган бўлса, унга ваколатли орган томонидан ссудани қайтариш ҳақида талабнома юборилган санадан бошлаб ўн беш кун ичида ажратилган ссудани қарз шартномасида кўрсатилган ваколатли органнинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига тўлиқ қайтариши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу маблағлар юқорида белгиланган муддатда қайтарилмаган ҳолларда тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси ариза берувчига ва агар қарз шартномаси кафил томонидан имзоланган бўлса, унга ссудани ўн беш календарь кундан кўп бўлмаган муддатда қайтариш ҳақида нотариус орқали ёзма билдиришнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчи ёки кафил жисмоний шахс томонидан ёзма билдиришнома талаблари бажарилмаганда, тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси икки иш куни ичида муддати ўтган қарздорлик бўйича ижро хати ёзиб беришни сўраб нотариусга мурожаат қилади ҳамда ижро хатини ёзиб берганлик учун Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан давлат божини тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Нотариус томонидан бир иш куни ичида ёзиб берилган ижро хати ижро ҳаракатларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг (кейинги ўринларда — Мажбурий ижро бюроси) ҳудудий бўлинмасига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирувни амалга ошириш имкони бўлмаганда, агар ариза берувчи томонидан суғурта полиси тақдим этилган бўлса, қарздорлик ушбу суғурта полисига асосан суғурта ташкилоти томонидан тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ариза берувчи ваколатли органнинг ссуда ажратишни рад этиш тўғрисидаги хабарномасидан норози бўлган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2155-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Ариза берувчи
Ссуда ажратиш бўйича туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
Мурожаатни ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ёшлар ишлари агентлигига юборади.
1. 10 дақиқа ичида
2. Автоматик тарзда
3-босқич
Ёшлар ишлари агентлиги
1. Тақдим этилган ҳужжатларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганади ҳамда мувофиқлиги аниқланганда, ариза берувчига тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси вакили, ариза берувчи ва кафил томонидан имзоланган, нотариал тартибда тасдиқланган қарз шартномасини 5 иш куни ичида ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юбориш ҳақида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритади ҳамда ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборади.
2. Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаганда, ссуда ажратишни рад этади, ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот киритади ва ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборади.
3 иш куни ичида
4-босқич
Тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси
1. Ёшлар ишлари бошқармаси вакили ариза берувчи томонидан тақдим этилган унинг хорижга чиқиш биометрик паспортининг асл нусхасидаги виза маълумотларини ариза берувчи ссуда ажратиш ҳақида ариза юборишда илова қилган виза маълумотлари билан солиштириш орқали ўрганади. Ушбу маълумотлар тўғри бўлган тақдирда, шунингдек, агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этган тақдирда, қарз шартномасини имзолайди.
2. Ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлмаган тақдирда ёки агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этмаганда, Ёшлар ишлари бошқармаси вакили бу ҳақида далолатнома расмийлаштириб, 1 иш куни ичида Ёшлар ишлари агентлиги масъул ходимини хабардор қилади.
5 иш куни ичида
5-босқич
Ариза берувчи
Тасдиқланган қарз шартномасини ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) Ёшлар ишлари агентлигига юборади.
5 иш куни ичида
6-босқич
Ёшлар ишлари агентлиги
1. Ариза берувчининг виза маълумотлари ҳаққоний бўлмаганда, агар ариза берувчи кафил бўлувчи шахснинг маълумотларини тақдим этмаган ҳолатда ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан бериладиган суғурта полисини тақдим этмаганда, шунингдек, ариза берувчи тасдиқланган қарз шартномасини 5 иш куни ичида ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юбормаганда ссуда ажратишни рад этади, бу ҳақида ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига маълумот юборади ва ариза берувчига SMS-хабарнома юборади.
2. Ариза берувчи тасдиқланган қарз шартномасини 5 иш кун ичида ЯИДХП орқали электрон шаклда (pdf форматда) юборганда, унинг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ссуда ажратилиши ҳақида электрон шаклдаги QR-кодли маълумотнома юборади ва ариза берувчига бу ҳақида SMS-хабарнома юборади.
1 иш куни ичида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Work and travel» халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориши ва келиши билан боғлиқ харажатлар учун ссуда ажратиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза т/р
Қабул қилиш санаси
Қабул қилган шахс
—
—
—
I. Ариза берувчи (ссуда олувчи) жисмоний шахс ҳақида маълумот:
1.1. Ф.И.О.:
(автоматик аниқланади)
1.2. Туғилган санаси:
(автоматик аниқланади)
1.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
(маълумот киритилади)
1.4. Телефон рақами:
(маълумот киритилади)
1.5. Яшаш жойи:
(автоматик аниқланади)
1.6. Олий таълим ташкилоти талабаси эканлиги тўғрисида маълумот
(автоматик аниқланади)
1.7. «Work and travel» дастури мавжуд бўлган хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси
(pdf форматда киритилади)
1.8. Ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта ташкилоти томонидан берилган суғурта полиси (ариза берувчига кафил бўлувчи жисмоний шахс ҳақидаги маълумот киритилмаганда, ушбу ҳужжат киритилади)
(pdf форматда киритилади)
1.9. «Work and travel» дастури доирасида ариза берувчи ишлаш ва саёҳат қилиш истагида бўлган хорижий давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасидан олинган, маълум муддат давомида ўша давлатда ишлаш ва саёҳат қилиш учун берилган виза
(pdf форматда киритилади)
II. Ариза берувчига кафил бўлувчи жисмоний шахс ҳақида маълумот:
(ссудани қайтармаслик хавфини суғурта қилиш бўйича суғурта полиси тақдим этилса, тўлдирилмайди)
2.1. Ф.И.О.:
(автоматик аниқланади)
2.2. Туғилган санаси:
(автоматик аниқланади)
2.3. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР):
(маълумот киритилади)
2.4. Телефон рақами:
(маълумот киритилади)
2.5. Яшаш жойи:
(автоматик аниқланади)
2.6. Сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот
(автоматик аниқланади)
2.7. Қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси
(pdf форматда киритилади)
III. Тақдим этилган I ва II бўлимлардаги ҳужжатлар мазкур Регламент талабларига мувофиқ бўлганда тақдим этилади:
3.1. Тегишли ҳудуддаги Ёшлар ишлари бошқармаси вакили, ариза берувчи ва кафил (агар суғурта полиси тақдим этилмаган бўлса) томонидан имзоланган, нотариал тартибда тасдиқланган қарз шартномаси