ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш шакли | Муддат | Масъул ижрочилар |
I. Фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш | ||||
1. | Ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларини ижтимоий шериклик асосида жалб қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил май | Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари (келишув асосида) |
2. | «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекисон Республикаси Қонунини фуқаролик жамияти институтларининг таклиф ва тавсиялари асосида такомиллаштириш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил июнь | Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари (келишув асосида) |
3. | Нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимларининг касб этикаси кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. | Касб этикаси кодекси | 2025 йил июль | Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази (келишув асосида), Адлия вазирлиги |
4. | Фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятини бевосита тартибга солувчи ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва уларни юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклига ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома | 2025 йил июль | Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
5. | Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти мақсад ва вазифаларини амалга оширишнинг молиявий манбаларини янада кенгайтириш нуқтаи назаридан уларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жараёнларни таҳлил қилиш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома | 2025 йил август | Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси (келишув асосида) |
6. | Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. | Ахборот-таҳлилий маълумотнома | 2025 йил сентябрь | Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
7. | Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини назорат қилишда Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) янгиланган стандартларига мувофиқ таваккалчиликка асосланган ёндашувни қўллаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Методика лойиҳаси | 2025 йил октябрь | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти |
II. Фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш | ||||
8. | Оммавий ахборот воситалари вакилларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида «Медиа-таълим ва фактларни текшириш: танқидий фикрлаш ва ахборот саводхонлигини ривожлантириш» мавзусида «Медиа-мактаб» лойиҳасини амалга ошириш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025 йил май-июнь | «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети |
9. | «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари»нинг моддий-техник ҳолатини янада яхшилаш, уларда қўшимча нодавлат нотижорат ташкилотларини жойлаштириш имкониятларини кенгайтириш. Сурхондарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида нодавлат нотижорат ташкилотлар учун ахборот-ресурс марказларини ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил май-октябрь | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (келишув асосида) |
10. | «Жамият» ижтимоий-сиёсий газетаси ва «Фуқаролик жамияти» журнали фаолиятини қўллаб-қувватлаш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил июль | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия вазирлиги, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази (келишув асосида) |
11. | Нодавлат нотижорат ташкилотларининг 250 нафар раҳбар ходимлари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | Давлат бошқаруви академияси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида) |
12. | Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига услубий кўмак кўрсатиш мақсадида қуйидагилар бўйича амалий қўлланмалар ишлаб чиқиш: адлия, солиқ ва статистика органларига ҳисоботларни тайёрлаш ва топшириш; грант дастурларида иштирок этиш; молия ва бухгалтерия ҳисоботини юритиш. | Амалий қўлланмалар | 2025 йил август | Адлия вазирлиги, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида) |
13. | Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш. Ўз Уставида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда юқори натижаларга эришган нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тегишли соҳага оид нодавлат нотижорат ташкилотлари салоҳиятини оширишга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази (келишув асосида) |
14. | Терроризмни молиялаштириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларидан фойдаланиш хавф-хатарларини баҳолаш натижаларига асосан жамоат фондлари ва диний ташкилотларда ички назоратни ташкил этиш бўйича билим ва кўникмаларни ошириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти |
III. Фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш | ||||
15. | «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили»да амалга ошириш бўйича давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан фуқаролик жамияти институтлари томонидан фаол жамоатчилик мониторинглари ва эшитувлари олиб борилишини рағбатлантириш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | «Тараққиёт стратегияси» маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (келишув асосида) |
16. | Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини кучайтириш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги, Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида) |
17. | Фуқаролик жамияти институтларининг экологик хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга кўмаклашиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025 йил давомида | Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, фуқаролик жамияти институтлари (келишув асосида) |
18. | Фаол ёшларнинг ижтимоий аҳамияти юқори бўлган масалаларни ечишда иштирокини ошириб бориш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик платформаларини жорий этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июль | Ёшлар ишлари агентлиги, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида) |
19. | «Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлиги» мавзусида тўртинчи миллий форумни ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, (келишув асосида), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида), Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
20. | Давлат органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш. Жамоатчилик кенгашларининг фаолиятини баҳолаш ва ҳар йил якуни бўйича уларнинг рейтингларини эълон қилиб бориш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил июль
2025 йил декабрь | «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, вазирлик ва идоралар |
IV. Фуқаролик жамияти вакилларини маънавий рағбатлантириш ҳамда ислоҳотларни сарҳисоб ва тарғиб қилиш | ||||
21. | БМТ Бош Ассамблеяси томонидан таъсис этилган «Халқаро демократия куни» (The International Day of Democracy) муносабати билан Ўзбекистонда демократик бошқарувда фуқаролик жамияти институтларининг роли ва ўрни мавзусида халқаро конференция ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил сентябрь | Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (келишув асосида), Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
22. | Фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузани тайёрлаш. | Миллий маъруза | 2025 йил ноябрь | Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, «Тараққиёт стратегияси» маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида) |
23. | Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2025 йил декабрь | Адлия вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази (келишув асосида) |
24. | Фаол фуқаролик жамияти институтлари вакилларини «Фуқаролик ташаббуси» миллий мукофоти ва «Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишони билан тақдирлаш маросимларини ўтказиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (келишув асосида) |
25. | Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар сарҳисобига бағишланган «Фуқаролик жамияти ҳафталиги»ни ўтказиш. | Комплекс чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси (келишув асосида) |
26. | 2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижроси якунларининг муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этиш. | Амалий чора-тадбирлар | 2025 йил декабрь | Адлия вазирлиги, Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати (келишув асосида) |