Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3441-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 5 майдаги 10/5-сон қарори (рўйхат рақами 3441, 2023 йил 8 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2023 й., 10/23/3441/0346-сон) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 29 апрель,
10/11-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 29 апрелдаги 10/11-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. 11-банднинг иккинчи хатбошиси «суғурта» деган сўздан кейин «, факторинг» деган сўз билан тўлдирилсин.
2. 12-банд қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Ушбу чеклов банк томонидан мазкур юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларига ёки акцияларига эгалик қилишга, шу жумладан мазкур юридик шахсларнинг ташкил этилиши ҳолларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.».
3. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олиш йиғиндиси банкнинг биринчи даражали регулятив капиталининг эллик фоизидан ошмаслиги керак.».
4. 14-бандда:
биринчи хатбоши чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбоши биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 10/25/3441-1/0405-сон)