Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
Қарори
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 28 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3383-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сон «Корпоратив муносабатларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлигининг 2022 йил 31 августдаги 2 ва 5-сон «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3383, 2022 йил 31 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 10/22/3383/0785-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор 2025 йил 8 майдан эътиборан кучга киради.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори А. БУРХАНОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 11 апрель,
7-сон
Адлия вазири А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 22 апрель,
3-сон
Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг 2025 йил 11 апрелдаги 7-сон ва Адлия вазирлигининг 2025 йил 22 апрелдаги 3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотлар фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи ва 1-бандидан «унитар корхоналари ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Услубиётнинг номидан, муқаддимасидан ва 1 — 4-иловаларнинг илова белгиларидан «унитар корхоналари ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2025 й., 10/25/3383-1/0393-сон)